Аввало, Аллоҳ таолони мавжудлиги ақл инкор этмас ҳақиқатдир. Оламларни йўқдан бор қилган Зот бандаларига Ўзининг мавжудлиги ва барҳақ эканини билдириш учун инсониятнинг ўзлари ва уларни ўраб турган уфқда чексиз оят далилларни битиб қўйгандир. Шулар жумласидан бўлмиш “Кун ва Тун”нинг пайдо бўлиши ҳақида гаплашсак. Табиийки, “зулмат аслми ёруғлик аслми?” деган савол туғилади. Яъни борлиқнинг асли зулматдан иборату, ёруғлик уни қувадими ёки зотан борлиқ нурафшону зулмат уни қоплайдими? Қуйида шу саволга жавоб топамиз. Аллоҳ таоло Фурқон сурасининг 62-оятида шундай марҳамат қилади: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يَذَّكَّرَ أَوْ أَرَادَ شُكُورًا “У ибрат олмоқни ирода қилган ва шукр қилмоқни ирода қилган киши учун кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”, эътибор қилинг оятда кундуз ҳам кун ҳам бир-биридан ““хилфа”- яъни бири иккинчисининг кетидан келувчи” экани айтилмоқда. Оятни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин, Биринчи кўринишда: Тун келади, кетидан кун. Тун Кун ———> ———> (Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи) Бу дегани кундузги кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи ҳисобланади. Бироқ, тун кун учун “хилфа” – кетидан келувчи бўлмай қолади. Чунки, бу тафсилотга кўра тун биринчи келиб бўлган, биринчи келган нарса “хилфа” –кетидан келувчи бўла олмайди. Иккинчи кўринишда: Кун биринчи келади туннинг кетидан келади. Кун Тун ———> ———> (Биринчи) (“хилфа” – кетидан келувчи) Бу суратда, кун биринчи келиб тун кун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлади, бироқ кун тун учун “хилфа” – ортидан келувчи бўлмай қолади. Чунки бу кўринишда кун биринчи келиб бўлган биринчи келган иккинчи яъни “хилфа” бўла олмайди. Хўш, оятни қандай тушунсак тўғри бўлади? Юқорида кўриб чиққанимиздек, кун ва туннинг ҳар иккисини бир бирига “хилфа” – ортидан келувчи қилиб бўлмайди, бироқ оятда Аллоҳ таоло: “(Аллоҳ)…кеча ва кундузни бирин-кетин қилган зотдир” деб хабар қилиб турибди. Демак, кун ҳам тун ҳам ер юзида тенг яратилганки иккиси бир биридан ўз йўналишларида бошқасидан “хилфа” – ортидан келувчи бўла олади. Чунки, тун биринчи пайдо бўлган десак, кун тунга “хилфа” бўладию, лекин тун кунга “хилфа” бўлмай қолади. Ёки кунни биринчи пайдо бўлди десак, тун кунга “хилфа” бўладию, кун унга “хилфа” бўлмай қолади, сабаби кун биринчи пайдо бўлди, биринчи нарса иккинчи яъни “хилфа” ортидан келувчи бўла олмайди. Шундоқ, экан кунни ҳам тунни ҳам бир вақтда пайдо бўлган десак иккисини бир биридан “хилфа” қилиш имкони туғилар экан. Биламизки, ернинг турли бурчакларида бизни кун ва тун таъқиб этиб келади. Бирор ер йўқки, у доим зулмат ичра бўлса, бирор юза йўқки у доим ёруғ бўлса, алсо ундай эмас, бир жой маълум муддат қоронғу бўлса бир муддат ёруғдир. Бу ҳодиса бизни ер ҳаракатидаги дақиқликни эътибордан қочирмасликка чақиради, яъни ер агар ўз ўқи атрофида айланиб турмаса, кун билан тун яралиши ҳамоноқ ўзаро “…бирин-кетин…” “хилфа” – ортидан келишликда бўлмас эди. Балки, кун ва тун ярилганидан бошлаб қиёматгача ер айланиши ҳисобига бир биридан “хилфа” бўлиб қолажакдир. Юқоридаги гаплардан англашилганидек, бу кун ва тун ўртасидаги “хилфа” бўлиш ҳодисаси қачон ер ўз ўқи атрофида айлансагина юзага келади. Хулоса қилсак, ояти каримада бизга икки маънонинг хабари берилмоқда: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً “…кеча-кундузни бирин-кетин қилган Зотдир”, Биринчи маъно: тун ва кун тенг яратилгани бўлса, Иккинчи маъно: ер ўз ўқи атрофида айланиб туришидир. Аллоҳ барчаларимизни ҳидоят ва тавфиқда қилсин! Амин! Мутаваллий Шаъровийнинг “Аллоҳнинг мажудлигига моддий далиллар” китобидан эркин таржима Таржимон: 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов 1 018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. Давлатимиз раҳбари, таомилга кўра, дастлаб Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди. Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён Бирлашган Араб Амирликларининг биринчи Президенти бўлган. У 2004 йили ўзи қурдирган мазкур масжид ёнида дафн этилган. Бугунги кунда ушбу масжид ва мақбара мамлакат аҳолиси учун табаррук масканга, хорижий делегациялар раҳбарлари ташриф буюрадиган мажмуага айланган.Бу масжид дунёдаги энг катта масжидлардан бири бўлиб, қурилиш ишлари 1996 йилдан 2007 йилгача давом этган. Унда бир вақтнинг ўзида 40 минг киши намоз ўқиши мумкин.Мажмуага ташриф асносида Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён руҳига Қуръон тиловат қилинди. Президентимизга масжиднинг қурилиш тарихи, ўзига хос хусусиятлари, сайёҳлар ва зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берилди. Шавкат Мирзиёев мақбаранинг Зиёратчилар китобида дастхат қолдирди. Давлатимиз раҳбари “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигига гулчамбар қўйди. “Қадр-қиммат воҳаси” маъносини англатувчи ушбу мемориал Бирлашган Араб Амирликлари озодлиги ва бирдамлиги учун қурбон бўлганлар шарафига бунёд этилган. Ёдгорлик бир-бирига таяниб турган 31 блокдан иборат бўлиб, раҳбарлар, ҳарбийлар ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари ёдгорликнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирди. 862
Дуо ислом суннатларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръонда “Ғофир” сурасининг 60-оятида дуо қилишга амр қилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Дуо ибодатдир”, деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса “Дуо ибодатнинг илигидир!”, дейилган. Дарҳақиқат, дуо ибодатни ибодат қиладиган асосий воситадир. Банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик ҳосил қилади. Чунки дуо вақтида Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсадан узилади. Шунинг учун ҳам дуо ибодатнинг илиги дейилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: “Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!”. Дуогўйнинг дуоси қабул бўлиб, ҳожати раво бўлиши учун бир қанча шартлар, дуонинг одоблари бор. Қачонки шу шартларга амал қилинганда дуо самарали бўлади. Шунингдек, ер юзида шундай табаррук жойлар борки, у ерда қилинган дуо ҳам ижобат бўлиши ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд. Тобеинларнинг улуғларидан Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ Макка аҳлига ёзган мактубида Макка ва унинг атрофида 15 табаррук макон бўлиб, у ерда дуо ижобат бўлади деган. Ва қуйидагиларини номма-ном қатор келтириб ўтган: Каъбанинг атрофи. Яъни, тавоф қилинадиган жойлар; Мултазам. Рукни яманий билан Каъба эшиги оралиғи; Ҳажар ал-асвад яқинидаги жой; Каъбанинг ичи; Зам-зам булоғининг олди; Сафо ва Марва; Сафо ва Марва оралиғидаги ҳудуд; Мақоми Иброҳимнинг орқа тарафи; Шайтонга тош отиладиган 3 та жой; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифлари. Мулла Али қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги жойларни ҳам шу рўйхатга қўшган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келган хонадон; Дор ал-арқам. Исломнинг дастлабки даврида саҳобалар мушриклардан яшириниб, шариат аҳкомларини ўрганган ҳовли. Хадижа розияллоҳу анҳо онамизнинг ҳовлиси; Ҳиро ва Савр ғорлари. Каъбани биринчи бор қаердан туриб кўрсангиз ўша ер; Аллома Сафориний ҳам қуйидаги жойларни санаб ўтган; Масжид ал-Ҳаром; Масжид ан-Набий; Масжид ал-Ақсо; Масжид ал-Аҳзоб; Арафот тоғи; Муздалифа; Мино; Аллоҳ таоло барчамизни шу табаррук жойларни зиёрат этиб, унда чин ихлос билан дуо қилиш бахтига мушарраф қилсин! Андижон шаҳар “Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби Нодирбек Кенжаев 1 520
Арбун ёки урбан (ўзбек тилида “байбоши”, “закалат”, рус тилида “заклад”. Таржимон)га “Лисонул араб” луғатида шундай таъриф берилган: “Ҳаридор бир товарни[1] сотиб олиб, сотувчига маълум миқдорда пул беради, шундай шарт биланки, агар ҳаридор савдони юргазиб, амалга оширса, бу пул товарга берилиши керак бўлган баҳонинг бир қисми сифатида эътиборга олинади, агар ҳаридор айниб қолса, берилган пул сотувчида қолаверади, ҳаридор уни қайтариб олмайди”[2]. Бу сўз ушбу кўринишдаги келишувнинг номидир. Баъзан эса, “арбун” сўзи мазкур савдо турида сотувчига бериладиган пул маблағига нисбатан ҳам ишлатилади. Ибн Қудома айтадилар: “Савдодаги арбун бу – ҳаридор товарни сотиб олиб, агар товарни олса, баҳодан ҳисобланиши, агар олмаса, сотувчига қолавериши шарти билан сотувчига қанчадир дирҳам беришидир”[3]. Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, арбун асосида тузилган келишув бу – савдо ақди (шартномаси) бўлиб, ҳаридорга хиёри шартни собит қилади, агар савдони амалга оширса, арбун маблағи товар учун берилиши керак бўлган баҳонинг бир қисми сифатида ҳисобга олинади, агар ҳаридор савдони бузса, арбун сифатида берилган маблағ сотувчида қолаверади. Демак, бу ҳаридорнинг фойдасига бўлган хиёри шарт турларидан бири бўлиб, бу хиёри эвазига савдони бузган пайтда маълум пул бериши керак бўлади, сотувчида эса, савдони бузишга ҳеч қандай ихтиёр йўқ. Бу савдо турини жоиз деганлар хиёри шартни маълум муддат билан чекламаганлар, демак муддатни таъйин қилиш савдолашувчиларнинг ўзаро келишувига боғлиқдир. Уламолар арбуннинг жоизлигида ихтилоф қилганлар: Ҳанафийлар, Шофеъийлар, Моликийлар ва Ҳанбалийлардан Абул Хаттоб уни жоиз эмас дейишган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳидан ҳам арбундан қайтарганлари ривоят қилинган[4]. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ арбунни жоиз деганлар. Арбуннинг жоизлиги Умар ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан, шунингдек Мужоҳид, Ибн Сийрин, Нофеъ ибн Абдулҳорис ва Зайд ибн Аслам роҳимаҳумуллоҳ каби тобеинлардан ривоят қилинган. Жоиз эмас деганларнинг далиллари: Имом Молик “Муватто”да бир сиқа (ишончли) ровийдан, у Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арбун савдосидан қайтардилар”[5]. Шунингдек, бу савдо – ғарар (хавф-хатари юқори) бўлган савдо турларидан бири ҳисобланиб, ҳаридор товарни сотиб олмаган тақдирда унинг арбун учун берган пули ҳеч қандай эвазсиз зоеъ бўлади. Арбунни жоиз деганларнинг далиллари: Абдурраззоқ “Мусаннаф”да Зайд ибн Асламдан ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арбун ҳақида сўралганда уни ҳалол дедилар”[6]. Ибн Қудома айтадилар: Имом Аҳмад унинг жоизлигига Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинган ушбу воқеани далил қилганлар: “Нофеъ ибн Абдулҳорис Умар розияллоҳу анҳу қамоқхона қуришлари учун Савфон ибн Умайядан ҳовли сотиб олдилар, агар Умар рози бўлсалар, савдо амалга оширилади, агар рози бўлмасалар, Сафвонга шунча, шунча пул”. Асрам Имом Аҳмаддан: “Буни жоиз деб биласизми?” деб сўраганларида, Имом Аҳмад: “Мен нима ҳам дейишим мумкин, ахир бу Умар розияллоҳу анҳуку!” деганлар ҳамда арбундан наҳий қилинган ҳадисни заиф деб эътибор қилганлар. Бу қиссани Асрам ўз исноди билан ривоят қилган[7]. Арбундан наҳий қилинган ҳадисни Имом Аҳмад заиф деганлар, чунки Имом Молик санадда ўз шайхларининг исмини зикр қилмаганлар, унинг кимлигиҳақида уламолар ихтилоф қилишган. Байҳақийнинг ривоятида: Ҳубайб ибн Абу Ҳубайб Моликдан, у киши айтадилар: “Абдуллоҳ ибн Омир Асламий Амр ибн Шуайбдан ривоят қилди”[8]. Бу ривоятга кўра Имом Молик ҳадисни Абдуллоҳ ибн Омир Асламийдан эшитганлар, уни эса аксар муҳаддислар заиф ровий дейишган[9]. Ибн Можанинг ривоятида Ҳубайб ибн Абу Ҳубайб Абдуллоҳ ибн Омир Асламийдан тўғридан-тўғри, Имом Моликнинг воситасисиз ривоят қилади. Ҳубайб эса...
Мусулмон эркаклар каби муслима аёллар ҳам номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари лозим. Чунки аёлларнинг эркакларга доимий назар солишлар ҳам ўртада фитна, зино, ҳаром ишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, аёл аёлнинг эркак эркакнинг авратига қараши жоиз эмас. عن عبد الرحمن بن أبى سعيد الخدرى عن أبيه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال لا ينظر الرجل إلى عورة الرجل ولا المرأة إلى عورة المرأة. رواه مسلم Абдураҳмон ибн Абу Саид ал-Худурийдан, у отасидан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди”, – дедилар”[1]. (Имом Муслим ривояти.) (Эркак) ўз маҳрами ва бошқа одамга тегишли чўрининг қорин, орқа(елкадан думғазагача бўлган жой) ва сондан бошқа жойларигача қарайди. “Маҳрам аёллар” деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфайли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади. Ўз маҳрамига кўзи тушганда шаҳват бўлмаганлиги сабаб, зийнат жойларини кўрсатишга рухсат берилган. Бошқа инсоннинг чўрисига келсак, чўрилар хизмат юзасидан ташқарига чиқишга, айрим ҳолларда эркаклар билан аралашиб юришга тўғри келади. Шунинг учун уйнинг ичидаги хизмат қиладиган аёлларга ўз маҳрамлари учун қараш рухсат берилган жойларга ташқарида хизмат қиладиган чўрилар қиёс қилинади. Яъни, эркаклар бировнинг чўрисига маҳрамларининг қаерларига қараши мумкин бўлса, ўша жойларига қараши мумкин. Аллоҳ таоло Нур сурасида: “Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса, майли), – деган. (Нур сураси 31-оят) Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини, яъни зийнат саналадиган аъзоларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас. Лекин Қуръони каримда зикр қилинган ўн икки тоифа бундан истисно қилинган. Эрлари. Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр ўз аёли танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир. Оталари. Мўмина-муслима аёлларнинг отаси энг бош маҳрамдир. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатса, ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланиши, умуман шаҳват билан қарашни ҳаёлларга ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун аёл маҳрамларига зийнатларини кўрсатса бўлади. Яъни, юзини, қўлини, сочини, томоғини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳ ёқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган. “Оталар” деганда катта ота, бобо ва боболарнинг оталари ҳам кўзда тутилган. Эрларининг оталари. Яъни қайин оталар. Бунга қайин оталарнинг оталари ва катта қайин оталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнида. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас. Ўғиллари. Яъни ўз ўғиллари, ўғиллари ва қизларидан бўлган ўгил набира ва чабиралар киради. Буларнинг ҳаммаси аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам, муслима аёлга уларга зийнатини кўрсатишга рухсат берилган. Эрларининг ўғиллари. Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Ўрталарида она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун, зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳват уйғотмайди. Ака-укалари. Туғишган, ота бир, она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Булар аёлга маҳрам ҳисобланиб, сингилларининг зийнатини кўрсалар майли. Ака-укаларнинг ўғиллари. Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари, яъни, жиянлар назарда тутилади. Аёл ака-укаларининг фарзандларига амма бўлади. Бошқа маҳрамлар қатори, булар ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришларига эҳтиёжлари бор. Шу сабабдан аммаларининг зийнатларига қарашларида монелик...