islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ҳадис илми мактабига замонавий автобус топширилди

Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабига замонавий автобусни топшириш маросими бўлиб ўтди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов замонавий автобусни Ҳадис илми мактабига топшириш чоғида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ушбу таълим даргоҳини ташкил қилиниши мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этиши, келгусида ушбу мактабдан ҳадис олимлари етишиб чиқишига тилак билдирди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маросимда олий мактабдаги жуда кўп қулайликлар билан бирга ушбу замонавий автобус Ҳадис илми мактаби фаолиятида катта хизмат қилиши, энг замонавий ва қулай шароитлардан унумли фойдаланган талаба-ёшлар келгусида Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Доримий каби улуғ муҳаддислар бўлиб етишишларига умид боғладилар. Шунингдек, Аллоҳ таборака ва таолонинг берган неъматларига шукр қилиш, неъматларни янада зиёда бўлишига асосий омил эканини шарҳладилар. Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳам мазкур олий мактабга муносиб совға топширилишини билдирдилар. Маросимда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, таниқли уламолар, бош имом-хатиблар, мадрасалар мудирлари ва тажрибали имом-хатиблар иштирок этди. 768

Афв фазилати

“Афв” калимасининг луғавий маъноси- “кечирмоқ”, “тузатмоқ”, “ўчирмоқ”, “даволамоқ”, “озод қилмоқ”, “қутқармоқ”, “афв этмоқ”- деган маъноларни ифодалайди. Уламолар наздида эса, “ уқубат ва зарар етказишга қодир бўлатуриб, уни тарк қилиш”, авф дейилади. Араб тилида “сафаҳ” калимаси “афв” сўзнинг маънодоши бўлиб, уни маънолари- “гуноҳидан ўтмоқ””, “узрини қабул қилмоқ” ва “олийжаноблик” каби маъноларда келади. Иккисини маънолари бир-бирига синоним бўлсада,  “сафаҳ” калимаси маъно жиҳатидан кенг қамровли ҳисобланади. Афв  қилиш ўзаро дўстлар орасида бўлса, муҳаббатни зиёда қилади. Аразлашганлар ўртасида бўлса, улфат ва бир-бирларини яқинлаштиради. Душман ва макрли кишиларга қилинса, ёмонликларидан омонда бўлиб, мушкилларни осон, тугун бўлиб турган  ишларни  ечилишига сабаб бўлади. Бундан бошқа унда яна жуда ҳам кўплаб фойда ва манфаатлар мужассамдир. Иншааллоҳ.  Афв гўзал ва мақталган ахлоқлардан бўлиб, Аллоҳ таоло пайғамбари  ва мўмин-мусулмон бандаларига шу сифат билан зийнатланишликка амр этган. Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг! (Аъроф сураси, 199 оят). Оятдаги “афв” сўзининг тафсири – бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш деганлар. Шу оят нозил бўлгач, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан уни шарҳлаб беришни сўраган эканлар. Ул зот жумладан: “Аллоҳ таоло Сизга буюриб айтмоқдаки, Сизга зулм қилган кишини Сиз афв этинг, Сизга бермаган кишига Сиз беринг, Сиздан узилиб кетган кишига Сиз яқинлашинг!” – деган эканлар (Табарий тафсиридан). Бошқа ояти каримада: …وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ… …Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг… (Оли Имрон сураси, 159 оят).   Яна бошқа оятда эса, فَاصْفَحْ عَنْهُمْ وَقُلْ سَلَامٌ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ Бас, (Эй, Муҳаммад!) Улардан юз ўгиринг ва “Саломатлик бўлсин” денг! Бас, улар яқинда (ҳақиқатни) билиб олажаклар. (Зуҳруф сураси, 89-оят).  Ойша онамиз тўғрисида бўҳтон тўқиганларга қўшилиб кетганлардан бири Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг холаваччаси Мустаҳ ибн Асаса розияллоҳу анҳу эди. У Бадр жангида қатнашган бўлиб, ўзи мискинликда яшарди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу унинг бу ишидан кейин зинҳор моддий ёрдам бермасликка қасам ичади.  Шунда куйдаги оят  Абу Бакр розияллоҳу анҳу хусусида нозил бўлади:  وَلَا يَأْتَلِ أُولُو الْفَضْلِ مِنْكُمْ وَالسَّعَةِ أَنْ يُؤْتُوا أُولِي الْقُرْبَى وَالْمَسَاكِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلَا تُحِبُّونَ أَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ  Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир (Нур сураси, 22 оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Уяйна ибн Ҳиср деган киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурларига кириб: “Эй, Хаттобнинг ўғли! Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтаманки, бундан кўпроқ  бермайсанми, сен бизнинг ўртамизда адолат билан ҳукм чиқармаяпсан”-деди. Шунда, Умарнинг ғазаби чиқди, ҳатто энди бир кор-хол бўлади, деб атрофдагилар қайғуга тушиб қолишди. Шу пайт бир киши: Эй, амирал мўминин! Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига  خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!  (Аъроф сураси, 199 оят) –деб буюрмаганмиди, бу ўша жоҳил одамлардан  экан” -деди. Умар розияллоҳу анҳу Қуръон ояти тиловатини эшитиши биланоқ, ғазаб отидан тушди, ҳамда Аллоҳнинг китобига мувофиқ иш тутди (Бухорий ривояти). Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят...

Билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади

Жорий йилнинг 26-март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: моҳият ва талқин” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али, аёл устоз-ходимлар ва институтнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек интернетдан оқиб келаётган турли хил ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдириш, оқибатда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди. Диний саводсизликка барҳам бериш лозимлиги айтди. Ҳамма вақт билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади, биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам беришимиз, бидъатларга қарши қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада сиз талаба қизларнинг вазифангиз улкандир…”, деди устоз. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбатда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Тадбир сўнгида Янги Зеландиядаги террористик ҳуруж туфайли ҳалок бўлган мусулмонлар ҳақларига бағишланган хатми Қуръон дуоси ўқилди.​ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 849

Ғайб илми Аллоҳга хосдир

Ҳар бир мўмин эътиқод қилиши зарур бўлган масалалардан бири қадарга иймон келтиришдир. Қадарга иймон келтириш деганда ҳаётимизда юз берган ва берадиган барча нарсаларнинг олдиндан белгилаб қўйилганига қатъий ишониш маъноси тушунилади. Чунки Қуръони каримда: “Албатта, биз ҳар бир нарсани қадар (ўлчов) билан яратдик”, дея хабар берилган. Бу ҳақиқат кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган бўлиб, жумладан Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар биландир”, дедилар”. Қадарга иймон келтириш иймон рукнларидан бўлгани учун Аҳли сунна вал жамоа уламолари бу масаланинг моҳиятини ақида китобларида батафсил ёритиб берганлар. Уларнинг хулосаси шуки,  қадар бандалардан махфий тутилган сир бўлиб, уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Фақатгина Қуръонда хабар берилганидек Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган пайғамбарларга Ўзи хоҳлаган миқдорини билдириши мумкин ҳисобланади. Демак кимки бандалардан сир тутилган нарсани билишини иддао қилса, ёки иддао қилганнинг даъвосини сўз биланми ё амал биланми тасдиқласа, мазкур оят ва ҳадисларни ёлғонга чиқарган бўлиб қолади. Уларни ёлғонга чиқариш эса диндан чиқишдир. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунимизда ушбу нозик масалада айрим мусулмонларнинг хатога йўл қўяётганларига гувоҳ бўлаяпмиз. Иймон асоси бўлган ушбу масалани билмагани ёки унга бепарволиги сабабли ўзини мусулмон санайдиган айрим кимсалар мунажжим башоратига суяниб иш тутишларини оддий ҳол сифатида эътироф этадиган бўлиб қолдилар. Айрим газеталарнинг “мунажжим башорати” саҳифаси борлиги туфайли “бозори чаққон” бўлаётгани ҳам сир эмас. Мазкур газеталарда фалончи бурж остидаги одамлар: “бугун сиз учун омадсиз кун, таваккал қилманг” ёки  “кутилаётгсан ойда сизни омад кутяпти” каби “меҳрибонлик тавсиялари” эълон қилинади. Бундай “меҳрибонлик тавсиялари” аслида динимиз таълимотларига мутлақо зиддир. Мунажжимлик, яъни астрология ҳақида сўз юритилар экан, унинг астрономия илми билан орасидаги фарқни ажратиш лозим бўлади. “Астрономия” осмон жисмлари, унинг жойлашувини ўргатадиган илм бўлса, “Астрология” осмон жисмларини дунёга ва инсонларга таъсири ҳақида баҳс юритувчи асоссиз назария саналади. Мунажжимлик башорати тарихига қарайдиган бўлсак, бу иллатнинг қадимдан борлигига гувоҳ бўламиз. Айрим олимлар бу башоратларнинг воқеликка зидлигини далиллар билан исботлашган. Масалан, француз статистик олими Мишелл Гокеле 41 минг европалик, уларнинг ичида 6 минг таси машхур олимлар, санъаткорлар, ёзувчилар ва спорт усталарининг туғилишлари ва касбларини ўрганиб чиқиб, инсонларга буржларнинг таъсир қилмаслигини исботлаган. Мичиган университети психологи Б. Силверман инсонларнинг турмуш қуриши, бахтли яшашида буржларнинг роли устида изланиш олиб бориб, 2978 та никоҳдан 478 тасида ажралиш содир бўлганини ёзган ва хулоса қилиб, инсонларнинг бахтли ё бахтсиз бўлишларига буржлар ва Қуёшнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “мунажжим башорати”га ишониш, мусулмончиликка зид бўлса, Аллоҳ махфий қилиб қўйган нарсани мунажжим ёрдамида ошкор қилишга чираниш  соғлом ақлга зиддир. Меҳрибон Роббимиз барчамизга тавфиқ берсин, Ўзининг тўғри йўлида собит қадам қилсин! 2-курс талабаси О. Ғофурова 909

Муфтий ҳазрат ўзи таълим олган Тошкент ислом институтига китоблар совға қилди

Президент ташаббуси ўлароқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўзлари таълим олган Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтига китоблар совға қилдилар. Ушбу китоблар институт талабалари янада чуқур билим олиши, дунёқарашини кенгайтириши, маънавиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Инсоннинг маънавий улғайишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш, уларда мутолаага бўлган иштиёқни оширишимиз лозим. Эслатиб ўтамиз, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда давлат раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидладилар. Ҳақиқатдан ҳам, ўсиб-униб келаётган йигит-қизлар жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, маълум бир ютуқларга эришган кишиларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади, ортидан эргашади. Улар томонидан совға қилинган китоблар албатта ўқилади, асраб-авайланади, қадрли совға саналади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайди ва барчани унда иштирок этишга даъват этади. Тошкент ислом институти матбуот хизмати 858
1 1 288 1 289 1 290 1 291 1 292 1 550