islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 27, 2019

Day

Ҳадис илми мактабига замонавий автобус топширилди

Жорий йилнинг 27 март куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабига замонавий автобусни топшириш маросими бўлиб ўтди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов замонавий автобусни Ҳадис илми мактабига топшириш чоғида давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ушбу таълим даргоҳини ташкил қилиниши мамлакатимиз маънавий тараққиётининг бугунги босқичида муҳим аҳамият касб этиши, келгусида ушбу мактабдан ҳадис олимлари етишиб чиқишига тилак билдирди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маросимда олий мактабдаги жуда кўп қулайликлар билан бирга ушбу замонавий автобус Ҳадис илми мактаби фаолиятида катта хизмат қилиши, энг замонавий ва қулай шароитлардан унумли фойдаланган талаба-ёшлар келгусида Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Доримий каби улуғ муҳаддислар бўлиб етишишларига умид боғладилар. Шунингдек, Аллоҳ таборака ва таолонинг берган неъматларига шукр қилиш, неъматларни янада зиёда бўлишига асосий омил эканини шарҳладилар. Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳам мазкур олий мактабга муносиб совға топширилишини билдирдилар. Маросимда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, таниқли уламолар, бош имом-хатиблар, мадрасалар мудирлари ва тажрибали имом-хатиблар иштирок этди. 121

Афв фазилати

“Афв” калимасининг луғавий маъноси- “кечирмоқ”, “тузатмоқ”, “ўчирмоқ”, “даволамоқ”, “озод қилмоқ”, “қутқармоқ”, “афв этмоқ”- деган маъноларни ифодалайди. Уламолар наздида эса, “ уқубат ва зарар етказишга қодир бўлатуриб, уни тарк қилиш”, авф дейилади. Араб тилида “сафаҳ” калимаси “афв” сўзнинг маънодоши бўлиб, уни маънолари- “гуноҳидан ўтмоқ””, “узрини қабул қилмоқ” ва “олийжаноблик” каби маъноларда келади. Иккисини маънолари бир-бирига синоним бўлсада,  “сафаҳ” калимаси маъно жиҳатидан кенг қамровли ҳисобланади. Афв  қилиш ўзаро дўстлар орасида бўлса, муҳаббатни зиёда қилади. Аразлашганлар ўртасида бўлса, улфат ва бир-бирларини яқинлаштиради. Душман ва макрли кишиларга қилинса, ёмонликларидан омонда бўлиб, мушкилларни осон, тугун бўлиб турган  ишларни  ечилишига сабаб бўлади. Бундан бошқа унда яна жуда ҳам кўплаб фойда ва манфаатлар мужассамдир. Иншааллоҳ.  Афв гўзал ва мақталган ахлоқлардан бўлиб, Аллоҳ таоло пайғамбари  ва мўмин-мусулмон бандаларига шу сифат билан зийнатланишликка амр этган. Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг! (Аъроф сураси, 199 оят). Оятдаги “афв” сўзининг тафсири – бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш деганлар. Шу оят нозил бўлгач, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан уни шарҳлаб беришни сўраган эканлар. Ул зот жумладан: “Аллоҳ таоло Сизга буюриб айтмоқдаки, Сизга зулм қилган кишини Сиз афв этинг, Сизга бермаган кишига Сиз беринг, Сиздан узилиб кетган кишига Сиз яқинлашинг!” – деган эканлар (Табарий тафсиридан). Бошқа ояти каримада: …وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ… …Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг… (Оли Имрон сураси, 159 оят).   Яна бошқа оятда эса, فَاصْفَحْ عَنْهُمْ وَقُلْ سَلَامٌ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ Бас, (Эй, Муҳаммад!) Улардан юз ўгиринг ва “Саломатлик бўлсин” денг! Бас, улар яқинда (ҳақиқатни) билиб олажаклар. (Зуҳруф сураси, 89-оят).  Ойша онамиз тўғрисида бўҳтон тўқиганларга қўшилиб кетганлардан бири Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг холаваччаси Мустаҳ ибн Асаса розияллоҳу анҳу эди. У Бадр жангида қатнашган бўлиб, ўзи мискинликда яшарди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу унинг бу ишидан кейин зинҳор моддий ёрдам бермасликка қасам ичади.  Шунда куйдаги оят  Абу Бакр розияллоҳу анҳу хусусида нозил бўлади:  وَلَا يَأْتَلِ أُولُو الْفَضْلِ مِنْكُمْ وَالسَّعَةِ أَنْ يُؤْتُوا أُولِي الْقُرْبَى وَالْمَسَاكِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلَا تُحِبُّونَ أَنْ يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ  Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир (Нур сураси, 22 оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Уяйна ибн Ҳиср деган киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурларига кириб: “Эй, Хаттобнинг ўғли! Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтаманки, бундан кўпроқ  бермайсанми, сен бизнинг ўртамизда адолат билан ҳукм чиқармаяпсан”-деди. Шунда, Умарнинг ғазаби чиқди, ҳатто энди бир кор-хол бўлади, деб атрофдагилар қайғуга тушиб қолишди. Шу пайт бир киши: Эй, амирал мўминин! Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига  خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!  (Аъроф сураси, 199 оят) –деб буюрмаганмиди, бу ўша жоҳил одамлардан  экан” -деди. Умар розияллоҳу анҳу Қуръон ояти тиловатини эшитиши биланоқ, ғазаб отидан тушди, ҳамда Аллоҳнинг китобига мувофиқ иш тутди (Бухорий ривояти). Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят...

Билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади

Жорий йилнинг 26-март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: моҳият ва талқин” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али, аёл устоз-ходимлар ва институтнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек интернетдан оқиб келаётган турли хил ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдириш, оқибатда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди. Диний саводсизликка барҳам бериш лозимлиги айтди. Ҳамма вақт билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади, биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам беришимиз, бидъатларга қарши қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада сиз талаба қизларнинг вазифангиз улкандир…”, деди устоз. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбатда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар. Тадбир сўнгида Янги Зеландиядаги террористик ҳуруж туфайли ҳалок бўлган мусулмонлар ҳақларига бағишланган хатми Қуръон дуоси ўқилди.​ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 130