Америка педиатрлар академияси ва Канада педиатрлар жамияти 18 ёшгача бўлган болалар бир кунда қўл телефони, планшет, ноутбук ва ҳ.к.дан қанча вақт фойдаланиши мумкин деган саволга аниқлик киритди. Расмий ҳисоботга кўра, 2 ёшгача бўлган болалар технологик воситаларга умуман яқинлаштирилмаслиги, 3-5 ёшгача бўлган болалар узоғи билан бир соат, 6-18 ёшдагилар кўпи билан икки соат фойдаланиши мумкин экан. Кайзер фонди ва Канада соғлом фаол болалар ташкилотининг ўтказган тадқиқоти бугунги болалар юқорида келтирилган меъёрлардан камида 4-5 баробар кўп фойдаланаётган экан. Технологик воситалар ҳатто ўлимга олиб келгани ҳам аниқланган. Дунёнинг ривожланган давлатларида олиб борилган кенг кўламли тадқиқотлар натижасида аниқланган зарарлар сабабли педиатрлар болаларга 12 ёшгача технологик воситаларни (мобил телефон, планшет, ноутбук ва ҳ.к.) қатъий тақиқлаш керак деган хулосага келдилар. Қуйида зарарларнинг энг асосийлари келтирилган: Мия ҳажмининг тез кенгайиб кетиши Инсоннинг мияси 21 ёшгача ўсиб боради. Аммо мия ривожланиши энг фаол фазадаги икки ёшгача бўлган болалар технологик воситалар билан мулоқотга киришганда мия ҳаддан ташқари жадал ишлай бошлайди. Натижада диққатни жамлай олмаслик, узиқ-юлиқ когнитив (ақлий) ривожланиш ва кучли ҳаяжонланиш билан бир қаторда мия ҳажмининг номутаносиб кенгайиши юз беради. Ривожланишдан ортда қолиш Технологик воситалар ҳаракатланишни чеклагани боис болаларда турли физиологик касалликлар келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида мия фаолиятининг сустлашишига олиб келади. Чунки жисмоний ҳаракат диққатни жамлаш ва илм ўзлаштириш қобилиятини фаоллаштиради. Семириш Хонасида телевизор ёки видео ўйинлар мавжуд болаларнинг 30 фоизида ортиқча вазн олиш касаллигининг оғир кўриниши кузатилган. Канадада болаларнинг 25 фоизи, АҚШда 33 фоизи семириш касаллигидан азият чекади. Ортиқча вазн олишни давом этаётган болалар диабет ва юрак хуружига мойил бўлиши аллақачон исботланган. Бундан 15 йил олдин, 2002 йилда Би-Би-Сига интервью берган Профессор Эндрю Прентис болалардаги семириш балоси оқибатида инсоният тарихида илк бор ХХI аср болалари ўз ота-оналаридан олдин вафот этиши мумкинлигини айтган эди. Бугунги кундаги статистика маълумотлари ушбу хавотирни тасдиқламоқда. Уйқусизлик Инсон танаси уйқу воситасида қувватини тиклаб олади. Уйқунинг ўз вақтида ва етарли бўлмаслиги тананинг ҳар бир аъзосига мислсиз салбий таъсир қилгани боис физиологик жараёнларга алоҳида тўхталиб ўтмадик. Руҳий касаллик Технологик воситаларнинг ишлатилиши болаларда чуқур руҳий тушкунлик, қаттиқ ҳаяжонланиш ва аутизм каби касалликларни келтириб чиқаради. Канадада яшовчи ҳар олти боланинг биттаси руҳий касалликка чалинган. Тажовузкорлик Даҳшатли саҳналари мавжуд медиа контент болаларда тажовузкорлик пайдо қилади. АҚШда ваҳшиёна саҳналар мавжуд медиа контентларни жамоатчилик соғлигига хавф солувчи хатар категориясига қўшганиниг асосий сабаби ҳам болаларда тажовузнинг кучайганидан. Рақамли ақли заифлик Воқеалар ривожи тез суратда ўзгарадиган ўта фаол саҳнали медиа асарлар болаларда диққат қилиш ва хотирани сусайтиради. Бунга олд мияга келувчи нейронлар каналчаларининг кесилиб қолиши сабаб бўлади. Маълумки, диққат қила олмайдиган болалар ўргана олмайдилар. Технологик воситаларга кушандалик Ота-она технологик воситаларга боғланиб қолгани сайин болалар улардан узоқлаша бошлайди. Ўз навбатида, ота-онадан узоқлашган фарзанд телефон, компьютер ёки телевизор билан дўст тутинади. 8-18 ёшдаги болаларнинг 10 фоизи технологик кушандалик касаллигидан азият чекади. Радиацион нурланиш Бутундунё Соғлиқни сақлаш ташкилоти уяли телефонларни (ва бошқа симсиз қурилмалар) радиацион нурланиш хавф категориясининг 2Б даражаси деб 2011 йилда баҳолаган эди. Аммо 2013 йилда Торонто университетининг соғлиқни сақлаш факультети доктори Антони Миллер янги илмий изланишлар ўтказгандан кейин уяли алоқадан нурланиш аслида анча жиддий эканини ҳисобга олиб 2Б хавф категориясидан 2А категорияга ўтказишни тавсия қилган. Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси А.Сатторов тайёрлади...
У кишининг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир. Саъд ибн Абу Ваққоснинг насаблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади. Саъд ибн Абу Ваққоснинг оталарининг исми Молик бўлган, Моликнинг куняси Абу Ваққос бўлган Саъд ибн Абу Ваққоснинг номларига оталарининг исми эмас, куняси қўшилиб айтиш одат бўлган. Саъд ибн Абу Ваққос биринчи бўлиб Исломга кирганлар гуруҳидан ҳисобланадилар. Маълумки, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дастлабки даъвати самараси ўлароқ ўша пайтда Қурайшнинг ашрофларидан бўлган, кейинчалик саҳобаларнинг улуғларига айланган ва жаннатга киришларига башорат берилган ўн кишининг бешталари; Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн ал-Аввом, Абдурроҳман ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳумлар иймонга келдилар. Шу билан бирга Саъд ибн Абу Ваққос ўзларини учинчи бўлиб Исломга келган шахс ҳисоблар юрар эдилар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Исломга кирган кунимдан аввал биров Исломга кирмаган эди. Таъкидки, етти кунгача Исломнинг учдан бири бўлиб турдим». Бухорий ривоят қилган. Уламоларимиз маълумотларнинг ҳаммасини диққат билан ўрганиб чиқиб, Саъд ибн Абу Ваққос еттинчи рақамли мусулмонлар деган хулосага келганлар. Буларнинг ҳаммаси Саъд ибн Абу Ваққоснинг Исломга илк бор кирган улуғ зотлардан эканликларини кўрсатади ва у киши учун улуғ фазл манбаси ҳисобланади. Саъд ибн Абу Ваққос ўз Исломларини эълон қилишлари билан дин йўлида синовга дучор бўлдилар. Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саъднинг онаси унга ҳаттоки у ўз динига куфр келтирмагунича ҳеч ҳам унга гапирмасликка, еб ичмасликка қасам ичди. Ва, Аллоҳ сенга ота-онангга итоат қилишга амр қилган, мен онангман, мен сени шунга амр қилмоқдаман!» деди. Бас, уч кун туриб қийналганидан хушидан кетиб йиқилди. Унинг Умора деган ўғли туриб унга (бир нарса) ичирди. Бошқа ривоятда: «Қачон унга ичимлик ичирмоқчи бўлишса, оғзини чўп билан очиб туриб, қуйишар эди. У Саъдни дуои бад қила бошлади. Бас, Аллоҳ таоло: «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тасвия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун жиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма»ни нозил қилди». Муслим ва Термизий ривоят қилган. Саъд ибн Абу Ваққоснинг оналари билан бўлиб ўтган бу мажоралари ҳақидаги имом Термизийнинг юқорида зикр қилинган «Ва инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тасвия қилдик. Агар улар сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришинг учун жиҳод қилсалар, бас, уларга итоат қилма» ояти каримасининг нозил бўлиш сабаби ҳақидаги ривоятларини ўргансак, ҳалот яна ҳам равшанлашади. Имом Термизий бу ҳақда қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Ушбу оят Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ва унинг онаси Ҳамна бинти Абу Суфён ҳақида нозил бўлган. У онасига яхшилик қилувчи эди. Саъд ибн Абу Ваққос ёшлигидан ўзида жанговарлик сифатларини мужассам қилган ҳолда ўсган эди. У киши камон отишни жуда кўп машқ қилар эди. Шундоқ қилиб Саъд ибн Абу Ваққос ўз вақтининг энг моҳир ва машҳур мерган камончиси бўлиб етишди. У кишининг қалбини иймон нури ёритган азадан бошлаб Исломнинг мухлис лашкарига айландилар. У киши ҳар қандай оғир ҳолатда ҳам душманга юзма-юз келишдан тап тортмас эдилар. Саъд ибн Абу Ваққос Исломга биринчилардан бўлиб кирганларидек бошқа Исломий ишларда ҳам биринчилардан бўлиш у кишига насиб этди. Жумладан, ҳижратга изн берилганда Саъд ибн Абу Ваққос биринчилардан бўлиб дину диёнат, иймону эътиқод йўлида Маккадан Мадийнага...
Education blogs are becoming a means for educators, students, and education administrators to interact more effectively than ever before. They are also a great resource for those searching for the best online education programs to jumpstart their teaching careers. Technorati currently tracks 63.1 million blogs. More than 5,000 of them are about education. It is […]
Китобхонлик – муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиб бориш кишининг дунёқарашини кенгайтиради, ўзига хос лаззат бағишлайди. Ўзгалар олдида соҳибининг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариб қўяди. Зеро, кўп ўқиган, билимдон инсоннинг умуман ўқимаган ёки кам ўқийдиганлардан ҳар соҳада имконият доираси кенг бўлади. Мисол учун иккита тилни билган одам битта тилни билган одамдан икки баравар кўпроқ имкониятга эга. Учта тилни биладиган одамнинг эса иккита тилни билувчи одамдан имконият доираси каттароқ бўлади ва ҳоказо. Бундай инсон ўзга юртга борганда ҳам қийналмайди. Бу нарса илмга оид ҳамма соҳага тааллуқлидир. Бугунги ёки кечаги олимлар, ёзувчию шоирлар ва зиёли кишилар ўз вақтида кўп ва хўб китоб мутолааа қилгани туфайли шу даражага эришганлар. Ўқимишли инсон агар тижорати ёки бошқа хусусий тирикчилиги тўхтаб қолган тақдирда ҳам осонлик билан ўзига бошқа ризқ эшигини оча олади. У қайсидир ишхонага ходим сифатида жойлашиши, ўқув муассасаларида ишлаши ёхуд ижодий ишлар билан шуғулланиб, китоб ёзиб ўз тирикчилигини юргизиб кетаверади. Демак, билимли инсон билан билимсиз инсоннинг имкониятлари орасида катта фарқ бор экан. Шу боис ҳам Аллоҳ таоло Ўз китобида “هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ” “Биладиганлар билан билмайдиганлар (ҳеч замонда) тенг бўлурми?!”, дея билим нақадар катта аҳамиятга эга эканига ишора қилади (Зумар сураси, 9-оят). Ислом дини илк бошданоқ жаҳолатга қарши маърифат билан курашган диндир. Қуръони каримнинг илк ояти ҳам “Ўқи!” деган сўз билан жаранглади. Динимиз биринчи оятидаёқ ўқишга, ўрганишга чорлаган. “Қуръон” сўзининг бир маъноси ҳам “ўқиш” демакдир. Мана шунинг ўзидан муқаддас динимиз таълимотида ўқишга бўлган эътибор нақадар буюк эканини билиш мумкин. Шу боис динимизни тўғри тушунган, унинг таълимотини қалбига сингдирган бобокалонларимиз ёшлигиданоқ ўқиш-ёзишга, диний ва дунёвий билимларни эгаллашга ҳарис бўлганлар ва оқибатда жаҳон тамаддунига, илм-маърифат ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, бебаҳо илмий асарлар яратган. Ўзларидан кейин то қиёматга қадар ўчмайдиган мангу из қолдиришган. «Илм» сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаромлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Аллоҳ таоло айтади: … يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ яъни: “… Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. (Мужодала, 11). Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган кўплаб ҳадислар ҳам илмга даъват қилади. Илм биринчи ўринда ўқиш орқали ҳосил бўлиши ҳаммамизга маълум. Жумладан, у зот: “طلب العلم فريضة على كل مسلم” яъни: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмон зиммасида фарздир!”, дея марҳамат қилганлар (Ибн Можа ривояти). Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳ айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва хатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир. Дарҳақиқат, илмнинг мақому мартабаси юксакдир. Ахир илм аҳли пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Барча динлар ичида илк бор илмнинг ўрнига аҳамият берган ва илмга кенг йўл очган дин – Ислом динидир. Ислом – илм динидир. Инсониятга қиёматгача дастурул амал бўлган Қуръон каримнинг илк...
Дуо – раҳмат эшиги, инсон учун энг кўп манфаат келтирадиган ва зарарни энг кўп даф қиладиган сабаблардан бири, ҳамда ибодатларнинг муҳридир. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда: “Улардан кейин келганлар: Эй Раббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан, дерлар” (Ҳашр сураси 10-оят). Аллоҳ азза ва жалла бу оятда мўминларни сифатлаб, улар ўзларини ва ўтган мўминларни ғойибдан дуо қилишларини айтмоқда. Бошқа ояти каримада: “Эй Раббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Раббимиз, дуони қабул этгин. Эй Раббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин” (Иброҳим сураси 40-41-оятлар). Бу оятларда Иброҳим алайҳиссалом ўзини ва келажакда келадиган зурриётлари ва ота-оналари ҳамда мўминларни дуо қилиганликлари зикр қилиниб, бизларга кимларнинг ҳақига дуо қилиш кераклиги таълим берилмоқда. Муҳаммад сурасининг 19-оятида: “Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра”, деб марҳамат қилинади. Аллоҳ таъло бу оятда пайғамбар саллалоҳу алайҳи вассалам ва сизу-бизни барча мўминларнинг хақига дуо қилишга буюрмоқда. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши ўз биродари учун ғойибдан қилган дуоси ижобатдир. Унинг бошида турган муаккал фаришта ҳар доим дўстининг хақига яхшилик билан дуо қилганда “Омийн, сенга ҳам шунча бўлсин!” дейди (Имом Муслим ривоят қилган). Бировнинг орқасидан яхшилик тилаб қилинган дуо мақбул бўлади, чунки бу дуода риё, хўжакўрсин бўлмайди ва у ихлос ва муҳаббат ила тўлган бўлади. Ғойибдан яхши дуо қилувчининг ўзига ҳам ўша биродарига сўраган тилаклари етишади. Албатта дуонинг энг тез ижобат бўладигани ғойибнинг ғойибга қиладиган дуосидир. Имом Нававий айтадилар: “Ўтган баъзи солиҳ инсонлар ўзлари учун дуо қилмоқчи бўлсалар, ўз биродарини шу дуо билан дуо қилашарди. Албатта у дуоси ижобат бўлади ва ўзига ҳам биродарига сўраган тилакларича берилади”. Дуонинг ижобат бўлмаслигини сабабларидан бири бошқа инсонларнинг ҳақларига дуо қилинмаслигидир. Билдириладиган тилаклар ҳам Аллоҳ кўрсатмаси асосида бўлиши керак, маъсият устида қилинган тилаклар ҳеч қачон ижобат бўлмайди. Азизлар, биз ҳам дуомизнинг ижобат бўлишини хоҳласак, кўпроқ мўминларнинг ҳақларига дуо қилишимиз керак бўлади. Тошкент ислом институти «Тиллар» кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер тайёрлади 1 773