Диний маърифат азалдан жамиятимизда маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим қисми бўлиб келган. Бугунги глобаллашув даврида аҳоли, айниқса, ёшларни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавиятимизни юксалтириш, айни пайтда жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, халқимизни маърифатга бошлаган буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкентда “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида ўтказилган анжуманда сўзлаган маърузасида бу масалага устувор аҳамият қаратдилар. Ислом маданиятига, умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослаштирилган Самарқандда – Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонада – Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода – Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда – Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этиш ҳақидаги ташаббусни барча катта мамнуният билан кутиб олди. – Таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан бўлиб, инсонларни эзгуликка даъват этади, саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундайди, – дейди Ислом ҳуқуқи мактаби раҳбари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили Т.Эрбўтаев. – Буюк боболаримизнинг бой меросини ўрганиш ва уни кенг тарғиб этиш биз, диний уламолар, имом-хатиблар зиммасига улкан масъулият юклайди. Янги иш бошлаган мазкур Ислом ҳуқуқи мактабида вилоятимиздаги имом-хатиблар, ноибларга Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларимизнинг асарлари чуқур ўргатилади. Мактабда тингловчилар учун барча шароит яратилган. muslim.uz 1 132
Ҳар биримиз атроф-муҳитга меъёрий муносабатда бўлсак, табиат инсонга хизмат қилади. Биз табиатга: сув, тупроқ, ҳаво қатламларига ва бошқа ҳаётий заруратларга эҳтиёж юзасидан муомала кўрсатсак, турмушимиз ҳам шунга яраша хотиржамлик ва фаровонликда давом этади. Атрофимиздаги жонли ва жонсиз жисмнинг ҳеч бири боқий эмас. Кўзимизга ҳеч қачон тугамайдигандек кўринган ер ости ва ер усти хазиналарининг чекланмаганини бугунги кунда йўқолиб бораётган ўсимликлар, жониворлар, тугаб бораётган фойдали қазилма конлари мисолида кўришимиз мумкин. Борлиқдаги ҳар бир махлуқотни Аллоҳ таоло фазли карами ва ҳикмати билан яратди: «Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!» (Ғошия сураси, 17-20 оятлар). Ушбу ояти карима замирида Аллоҳ таоло яратган ҳар бир неъматни тафаккур қилиш, уларга шукр қилиш маъноси мужассамлашган. Ер юзида атроф-муҳитнинг кескин бузилиши бугуннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Табиатга шафқатсиз муносабатда бўлиш жониворлар ва ўсимликлар дунёсининг қирилиб битишига сабаб бўлмоқда. Биосферани турли чиқиндилар билан заҳарлаш натижасида инсон ўз ҳаётига болта урмоқда. Сувга ахлат ташлаш, чиқинди ва хазонларни ёқиш, жониворларни ноқонуний овлаш, ўрмонларни тартибсиз кесиш оқибатида юзага келган экологик муаммолар давримизнинг глобал муаммосига айланди. Инсон Аллоҳ таоло ато қилган ақл, билим ва тафаккурни ишга солиб бу муаммоларнинг олдини олмас экан, ўзини ва келажагини боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, келажак авлодга биздан қақраган чўл эмас, обод манзиллар қолиши даркор. Ҳар бир киши Аллоҳ таолонинг розилигини истаб ҳаракат қилса шунга яраша ажр олади. Тураржойларимизни, кўча-кўйларимизни покиза сақлашимиз, ободонлаштиришимиз, жонли табиатга, ўсимликлар оламига нисбатан ижобий муносабатда бўлишимизда ҳам Аллоҳнинг розилигини топишга интилиш бўлиши даркор. Шунда хайрли амалларимиз туфайли жамият равнақ топиб, охиратда нажотга муяссар бўлишимиз, шубҳасиз. Ҳозир айни куз фасли эканини ҳисобга олсак, хазонларни бартараф қилишнинг бир қанча йўллари бўла туриб, уни ёқиб ўзи ва атрофдагиларни заҳарлашига жим қараб туриш табиатга нисбатан ноҳақлик. Чунки бошқаларга зиёни тегадиган амални бамайлихотир бажариш, инсон хулқининг яхши эмаслигига далил бўлади. Шундай экан, жамиятга нисбатан ҳам, табиатга нисбатан ҳам ижобий муносабатда бўлишимизни насиб этсин. Исомиддин МУҲИДДИНОВ, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Олтинобод” жоме масжиди имом-хатиби (muslim.uz) 835
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу қўрқувчилар ҳақида сўралдилар. Уларнинг қалблари қўрқув билан шодланиб турувчидир ва уларнинг кўзлари йиғлаб турувчидир. Улар айтадиларки биз қандай қилиб шодланайликки ўлим ортимизда турган бўлса ва қабр олдимизда турган бўлса ва қиёмат бизга ваъда қилинган жойимиз бўлса ва бизнинг йўлимиз жаҳаннам ўстидан ўтса ва Роббимиз олдида тўхтаб туришимиз аниқ бўлса! Хасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир йигитнинг олдидан ўтдилар. У ўзининг кўлгисида тўлалигича берилиб кетганди. Халиги йигит ҳаддан ортиқ қаттиқ кўладиган қавм билан ўтирганди. Хасанул Басрий хой йигит Сиротдан ўтдингми? Йўқ деди йигит. Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билдингми? дедилар. Йўқ деди йигит. Хали сен Сиротдан ўтмаган бўлсанг Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билмаган бўлсанг бу кўлги нимага бўлмаса, дедилар. Шундан кейин ўша йигитнинг бирор марта кўлганини бирор марта кўрилмаган экан. Ҳаммод ибн абди Роббиҳ агар ўтирсалар икки қадамининг ўстига ўтирарканлар. Сиз хотиржам жойлашиб ўтирсангиз бўлмайдими? Дейишганда а у хотиржам ўтириш хотиржам кишиларнинг ўтиришидир. Лекин мен оманда булувчи одаммасман агар Аллоҳга осий бўлган бўлсам қандай мен оманда бўламан. Мен исён қилганим учун ҳолимни биламан шу сабабдан шундай ўтираман, деб жавоб берган эканлар. Умар ибн Абдулазиз айтган эканлар: Аллоҳ таоло бу ғафлатни бандаларнинг қалбига раҳмат қилиб қўйган. Агар бу ғафлат бўлмаганда Аллоҳдан қўрққанларидан ўлиб қолган бўлардилар. Кўп валийлар ва олимлар қалблари ғафлатдан ўзоқ бўлганларидан баъзилари энг камида оғриқни кўтаро олмай ўтириб олган, баъзилари бир неча кун касал бўлиб қолган, баъзилари хушидан кетган ва баъзилари ўлиб қолган ва баъзилари хушидан кетиб қайтиб турмаган ва баъзилари уч кунлаб ўзини билмай қолган. Айниқса улар бу бўшлиқни фақат Қуръони карим ва ҳадиси шариф ва саҳоблар ижмоълари тўлдира олишини аниқ тушунган ва унга қаттъий киришган. Ўтган олимларимиз кўп хатм қилган шу аснода Аллоҳнинг буйруқ ва наҳйларини энг камида бир марта ўқиш билан минг хил маънода миясида айлантириб турган ва минг хил фазилати маънога мияссар бўлишган. Шу сабабданки бирор бир мужмал, ноаниқ дунё масаласи уларни умуман довдирашига йўл қўймаган. Қаранг Машҳур тасаввуф олими Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини жуда ҳам паст санаб айтаяпдиларки. Мен орқамда қолганларга буюришни қасд қилдим мен қачон ўлсам мени кишанланглар ва буйнимга занжир осинглар ва мени сўнгра мени олиб борингларки ўзининг эгасидан қочган қўл ўз эгасига қандай қилиб олиб борилади. Худди шундай қилиб боғлаб қабрга олиб бориб ташланглар. Хатамул Асам раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: Солиҳ кишиларнинг ўрнида турганинг учун сен ҳечам ғурурга кетмагин. Аслида Жаннатдан кўра бирор бир салоҳиятли макон ва жой йўқ. Сен мадрасанинг ичида турган бўлсанг ҳам мен яхши жойда турибман деб, алданиб, ғурурга бормагин. Одам алайҳиссалом нимага йулиққан бўлсалар жаннатнинг ичида йулиққан нарсасига йўлиқди. Сен бўлса мачитда турибман мадрасада турибман деб кириласан. Сен ибодатнинг кўплиги билан ҳам ғурурга кетиб қолмагин сен барибир иблисча ибодат килганинг йуқ. Иблис узун ибодатидан кейин нимага йўлиқган бўлса шунинг орқасидан йулиқди. Илмнинг кўплиги билан ҳам ғурурланма чунки Балъам ибн Баур деган киши у Аллохнинг исми Аъзамини биладиган одам булган. Дуо қилса дуоси қабул бўладиган одам бўлган. Бас у нимага йулиққанига қарада. У охири қилган ибодатларига ҳаволаниб муртад бўлиб ўлди. У ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида баён қилиб ўтганлар. Кўп олимлар ҳар қанча олим бўлсалар ҳам лекин исми Аъзамни...
Ижтимоий тармоқ ҳамда турли ахборот сайтларида юртимизда диний таълим муассасалари қошида пуллик курслар ташкил этилиши юзасидан хабарлар тарқалди. Бунга нисбатан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг муносабати қуйидагича. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг қарорига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари қошида пуллик ўқув курсларини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Ушбу масала юзасидан 2017 йил 13 ноябрда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари буйруқни имзоладилар. Унга кўра, ЎМИ тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи пуллик ўқув курслари маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган ҳолда ташкил этилиши белгиланган. Бунда кўпи билан тўртта гуруҳ ташкил этиши ва ҳар бир гуруҳда 15 нафардан тингловчи қабул қилиниши мақсадга мувофиқ экани таъкидланган. Ўқув курсларида ўқишни хоҳлаган фуқаролар аризалари навбатга қўйилиб, ушбу асосда гуруҳлар ташкил этилиши белгиланган. Ўқув курсларини ташкил этиш 1 декабрдан йўлга қўйилиши ва курснинг давомийлиги 6 ой этиб белгиланган. Ўқув курслари учун тўлов 1,5 миллион сўм қилиб ўрнатилди. Буйруқ имзоланган кундан бошлаб ЎМИнинг тегишли бўлимлари томонидан курсларнинг ўқув дастурлари ишлаб чиқилади. Ўқув курслари таълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб ташкил этилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати 1 122