Ҳукумат қарори (781-сон, 14.12.2020 й.) билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди. Аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қуватлаш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Дастур қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади: биринчи босқич – 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш; иккинчи босқич – 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш; учинчи босқич – 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш. Қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди. Шунингдек, қарор билан тасдиқланган Дастурни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Манба: huquqiyaxborot 994
14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида «қуёш тожи»ни кўриш мумкин бўлади. Ой Қуёшни Тошкент вақти билан 19:32дан бошлаб Тинч океанининг марказий қисми устида тўса бошлайди. Қуёш тутилишининг максимал фазасини соат 21:13да кузатиш мумкин бўлади ва у 2 дақиқадан кўпроқ давом этади. Тўлиқ тутилишда оловли ҳалқани эслатувчи «қуёш тожи»ни, Қуёш яқинида жойлашган юлдузлар ва сайёраларни кўриш мумкин бўлади. Астрономларнинг маълумотларига кўра, қуёшнинг тўлиқ тутилишини Чили ва Аргентина аҳолиси яққол кузатади, Жанубий Америка, Полинезия, Антарктида ва Африкада эса унинг қисман тутилишини кўриш мумкин. Дунёнинг қолган аҳолиси эса ушбу астрономик ҳодисани интернет орқали онлайн тарзда кузатишлари мумкин бўлади. Кейинги қуёш тутилиши 2021 йилнинг 10 июнида юз беради ва у узуксимон кўринишда бўлади. Ислом дини қуёш тутилиши хусусида нима дейди? Одатда кўпчилик мўмин мусулмонлар Кусуф намози ҳақида маълумотга эгамиз. Кусуф сўзи қуёш тутилишига ишлатилади. Хусуф сўзи ой тутилишига ишлатилади. Бу ўрганиб қолинган одат. Амалда эса иккаласи бир-бирининг ўрнига алмаштирилиб ишлатилаверади. Бундан қуёш ва ой тутилишини англаниши тушунилиши керак. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иброҳим ўлган кун қуёш тутилди. Одамлар: «Иброҳим ўлгани учун тутилди», дедилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлгани учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Бас, қачонки уларни (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Бошқа бир ривоятда эса: «Жоҳилият аҳли, албатта, қуёш ва ой фақат ер аҳли улуғларидан бир улуғнинг ўлими учунгина тутилади, дер эдилар. Албатта, икковлари бирор кишининг ўлими учун ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Лекин, икковлари Аллоҳнинг махлуқларидан икки махлуқдирлар. Аллоҳ ўз махлуқида нимани хоҳласа шуни пайдо қилур. Бас, икковларидан қайси бири тутилса, то очилиб кетгунча намоз ўқинглар», дейилган. Ҳа, табиатдаги улкан нарсалар бўлмиш Қуёш ва Ойнинг тутилишлари, ўзларининг оддий ҳолатларидан чиқиб ноқулай ҳолатга тушиб қолишлари беҳикмат эмас. Бу ҳодисадан ўрнак-эътибор олиш керак. Қуёш ва Ойнинг тутилиши бир неча ибратларга далолат қилади: 1. Қуёш ва Ойни Аллоҳ ўз тасарруфида тутиб туриши. 2. Қуёш ва Ойни худо деб эътиқод қилувчиларнинг эътиқоди асоссиз экани. Агар икковлари ёки бирлари Худо бўлганида тутилмас эдилар. 3. Ғофил қалблар бундай ҳодисадан чўчиб уйғониши. 4. Қиёмат шу шаклда бошланиши мумкинлигини эслаш. Кусуф намозига чақириш Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилганида, жамоат намозга, деб нидо қилинди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда жамоат намози ўқилиши. 2. Қуёш тутилгани учун ўқиладиган намозга «Жамоат намозга!» деб нидо қилиниши Кусуф намозининг турлари Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Қуёш тутилиб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ридоларини судраб (тезлаб) масжидга кирдилар. Биз ҳам кирдик. Бас, биз билан то қуёш очилиб кетгунча икки ракъат намоз ўқидилар». Бухорий ва Насаий ривоят қилган. Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида, «ушбу намозингизга ўхшаган икки ракъат намоз ўқидилар», дейилган. Жумҳур уламолар наздида кусуф намози суннатдир. ҳанафий мазҳаби ушбу ҳадисни олиб, кусуф намози ҳам бошқа нафл намозларга ўхшаган бўлади, дейди. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қуёш тутилганда ташвишга тушиб, намоз ўқишга шошилиш зарурлиги. Пайғамбар...
Сўнгги йилларда юртимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, барча соҳаларда, хусусан, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ҳаётга кенг татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ, барча соҳалар кесимида рақамли индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, таълим соҳасида ҳам Фармон ва “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда таълимни бошқаришни автоматлаштириш ва ҳар томонлама таҳлил қилиб бориш тизимини яратиш ишлари бошланди. Таълим соҳасида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида таълим поғонасининг бошланғич босқичида ўқувчиларга рақамли технологияларни тақдим этиш орқали рақамли кўникмаларни ўзлаштириш учун имкониятлар яратилмоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида ҳам Фармонда белгиланган вазифалар ижроси бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни танқидий-таҳлилий ўрганиш масалалари кун тартибидан ўрин олди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтказилган мажлисда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Академия раҳбарияти, қатор вазирлик ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олий диний таълим муассасалари, ўрта махсус ислом билим юртлари раҳбарлари ҳамда халқаро илмий тадқиқот марказлари директорлари иштирок этди. Мажлисда кун тартибидан ўрин олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш ва ўқув жараёнини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама этилди. Шунингдек, Олий диний таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида олий таълимдан кейинги таълим босқичи – таянч докторантура, докторантура, мақсадли докторантура, стажёр-тадқиқотчилик ҳамда мустақил тадқиқотчилик институти фаолияти: амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, қабул жараёнлари, 2021 йил учун режалар, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг 2020 йилдаги фаолияти натижалари ва 2021 йил учун мўлжалланган режалари каби масалалар атрофлича ўрганилди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида янги ташкил этилган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари, Марказ томонидан кутилаётган натижалар ҳамда келгусидаги режалари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Олий диний таълим муассасалари ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштириш бўйича Академия ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш хулосалари, Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолияти, марказда диний соҳа ходимларининг малака ошириш тизимини портфолио шаклига ўтказиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар муҳокамаси ҳамда турли масалалар, Илмий-услубий кенгашнинг 2021 йил учун мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди. — Бугун кенгашда Президентимизнинг жорий йилнинг 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросига қаратилган масалалар ҳам кўриб чиқилди, — дейди Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўқув ишлари бўйича проректори Иброҳим Усмонов. — Бу борада соҳада амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби ва келгусида қилинадиган ишлар режалари билан танишилди. Хусусан, Академияда ҳам рақамли иқтисодиёт асосини ташкил этадиган таълим масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан эълон қилинган олий таълим муассасаларининг Миллий рейтингида...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак мақомлари ҳақида гапирар эканмиз, бизда ўринли бир савол пайдо бўлади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга пайғамбар этиб юборилишлари У зот алайҳиссолату васалламга қандай мақом берди? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга етказганларидан сўнг, у билан алоқаси бўлмайдиган рисолатни етказишдан кўра улуғроқ бошқа мақомлари йўқми? Яъни, У зот алайҳиссолату васалламнинг рисолатни етказишдан бошқа вазифалари йўқми? Жавоб: Албатта бор! Пайғамбар (алайҳимуссалом)лар Аллоҳнинг каломини фақатгина етказиш учун юборилмагандурлар. Балки, У зотлар (алайҳимуссалом)дан умматга Илоҳий Китобни тушунтириш, уни шарҳлаш ва изоҳлаш ҳамда унга амал қилиш йўлларини кўрсатиш ва китоб мазмунининг амалий мисолларини амалда кўрсатиб бериш вазифалари ҳам талаб этилган. У зотларнинг вазифалари китоб сўзларини қироат қилиш билан чекланмайди, аксинча, Улар уни инсониятга етказиб, уларга Китоб кўрсатмалари асосида ҳаёт кечиришларини ўргатишлари керак. Қуръон карим бу ҳақда ҳеч қандай шубҳа қолдирмай шундай дейди: لَقَدْ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِّنْ أَنفُسِهِمْ يَتْلُواْ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتِهِۦ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَإِن كَانُواْ مِن قَبْلُ لَفِى ضَلَٰلٍۢ مُّبِينٍ “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ – ойдин адашувда бўлсалар ҳам”. (Оли Имрон, 164) هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ “У зот саводсизлар ичидан гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди”. (Жумуъа, 2) Қуръон карим хабар беришича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган вазифалар Саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом У зот ҳақларида қилган дуолари билан бир хил эди: رَبَّنَا وَٱبْعَثْ فِيهِمْ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُواْ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَيُزَكِّيهِمْ “Роббимиз, уларга ўзларининг ичидан уларга оятларини тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор”. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган, тўрт вазифани ўз ичига олган ушбу топшириқнинг барчаси У зоти шариф алайҳиссолату васалламга юклатилган муҳим рисолат бўлиб, улар қуйидагилар: – Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб бериш; – Аллоҳнинг китобини ўргатиш; – Ҳикматни ўргатиш; – Инсониятни поклаш; Юқоридаги оятлардан маълум бўлмоқдаки, Қуръон карим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари унинг оятларини фақатгина тиловат қилиб, инсонларни эса, оятларни ўзлари хоҳлаган кўринишда талқин қилишлари ҳамда амал қилишларига қўйиб бериш бўлмаганлиги, балки У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг каломини ўргатиш учун инсониятга юборилганликлари ҳақида бирор шубҳа қолдирмаяпти. Шу билан биргаликда, Қуръонни ўргатишнинг ўзи етарли эмаслиги сабабли, унга қўшимча бўлган ҳикматни ўргатиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари эди. Шундай бўлса-да, бу билан рисолат топшириқлари охирига етмас эди. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятни покламоқликлари ҳам зарур эдики, Аллоҳ таоло улардан талаб қилганидек ибодат қилишлари учун Қуръон ва ҳикматни ўргатиш билан бирга уларга амалий кўрсатмаларни беришлари керак эди. Натижада Қуръон карим ва ҳикматни ўргатиш назарий, поклаш эса амалий таълим бўлди. Бу билан бандаларга Аллоҳ хоҳлаганидек ибодат қилишларини комил тарзда таълим бериш мақсад қилинганди. Шундай ҳам бўлди. Қуръон каримнинг ушбу оятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги вазифалари белгилаб берилган: – Қуръон каримни ўқитишга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлидурлар; -Қуръон каримни шарҳлашда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари ҳал қилувчидир; – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илоҳий кўрсатмага асосланган ҳикматни ўрганиш мумкин бўлган...
Муносабат Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳга шукрки, Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида Президентимизнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва илғор ташаббуслари билан юртимизда дин ва эътиқод эркинлиги борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Ушбу кенг кўламли ислоҳотлар самараси жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда. Яна бир юксак эътироф — 2020 йил 7 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти расмий баёнот бериб, Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасидаги “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганини эълон қилди. Жумладан, Давлат котиби Майкл Помпео мамлакатимиз эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида улкан ўсишга эришганини эътироф этди. Ўзбекистон эндиликда дин эркинлиги тўлиқ таъминланадиган мамлакат сифатида баҳоланади. АҚШ Давлат департаменти қарори Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги арафасида эълон қилингани чуқур рамзий маънога эга. Зеро, Бош қомусимизда Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда инсонларнинг дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро миқёсда тан олиниши ҳам Конституциямизнинг ҳаётимиздан нақадар мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини кўрсатади. Шубҳасиз, бундай юксак эътироф Президентимизнинг қатъий иродаси, билим ва салоҳияти, жасорати, бағрикенглик, адолат тамойилларига асосланган оқилона сиёсати маҳсулидир. Баёнотда махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибасига юқори баҳо берилди. Жумладан, АҚШ Давлат котиби “Ўтган йил давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан эришилган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганини эълон қилишдан мамнунман. Ўзбекистоннинг қонунлари ва амалиётдаги жасорати бошқа миллатлар учун намуна бўлмоқда”, деб алоҳида эътироф этди. АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбек Давлат котиби қарори Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасидаги мустаҳкам иродаси, унинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган кенг кўламли фаолият, ўзгаришлар ва ислоҳотлар натижаси эканини таъкидлади. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистоннинг дин эркинлигини таъминлашда эришган натижалари тан олиниб, мамлакатимиз 2018 йилда алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганди. Ўзбекистонда диний эркинлик борасида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз 12 йилдан сўнг ушбу рўйхатдан чиқарилиб, “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”га ўтказилганди. Мана, икки йил ўтиб, мамлакатимиз мазкур рўйхатдан ҳам чиқарилди. Бу Ўзбекистон учун жуда ҳам катта халқаро эътирофдир. Ҳақиқатан, мазкур қарор кутилган хушхабар эди. Чунки Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳасида улкан ўзгаришлар, тарихий янгиланишлар юз беряпти. Халқаро диний эркинликлар бўйича нуфузли ташкилотлар вакиллари ўтган йилларда Ўзбекистонга қилган ташрифлари чоғида диний эркинликларни таъминлаш, ибодат қилиш учун муносиб шароитларни ҳозирлаш, ислом маърифатини кенг тараннум этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларга бевосита ўзлари гувоҳ бўлди. Айниқса, ўз аҳамияти бўйича Ўзбекистон тарихида янги воқелик — минглаб маҳкумларнинг афв этилиши ёки ўтган икки йилдан кўп вақт мобайнида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир пайтлар экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилгани кўпчиликнинг эътиборига молик иш бўлди. Маълумки, Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Халқимизнинг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида Президентимиз томонидан бир қатор илғор ташаббуслар илгари сурилди. Ушбу ташаббуслар замирида “Жаҳолатга қарши — маърифат” шиори мужассам. Шу негизда мамлакатимизда муборак динимизни, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга катта эътибор қаратилмоқда. Кейинги даврда Самарқандда — Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис...