Она тили - бу миллатнинг руҳидир. Маълумки, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Инсон қалбига барча фазилатлар, аввало она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.