islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption align here

Blog Full Left Sidebar With Frame

Тошкент ислом институтида “Октябрь – Қуръон қироати ва илмлари  ойи” эканлиги муносабати билан институтимизнинг  “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматовнинг Имом Жазарий қаламига мансуб  “Муқаддиматул-Жазарий” китоби ва унинг шарҳи асосида ёзилган  “Тартил асослари” ,  Раҳматуллоҳ домла Нурматовнинг Доктор Аймман Рушдий қаламига мансуб  “Ат-тажвийдул-мусоввар” китоби асосида ёзилган  “Қуръон ўрганиш қоидалари”  ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Обидхон домла Икрамовнинг “Қуръони карим...
Read More
Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлгани муносабати билан 26 октябр куни Тошкент ислом институти талаба...
Read More
Бугун, 27 октябрь куни Тошкент Ислом институти 4-“В” курс толибаси Нажмиддинова Робия ўттиз (30) пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 12 соат мобайнида ёддан ўқиб беришга муваффақ бўлди. Талабанинг Қуръони каримни ёддан ўқиш жараёнини “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, устозлардан Исломхон қори Убайдуллаев, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев, Абдулбосит қори Қобилов, Муҳаммадсолиҳ қори Мажидов, ҳамда талаба қизлар кузатиб бордилар. Нажмиддинова Робия эрталаб тонгдан Қуръони каримни ёддан...
Read More
Қуръони каримни ёд олган ва унга амал қилган қори Аллоҳ наздида ҳам, жумлайи олам наздида ҳам энг юксак шарафга сазовор инсонлар саналади. Аммо ушбу китобни ёдлаш инсонга бир қатор масъулият ва вазифаларни юклайди. Бир киши Иброҳим Нахаийга: «Мен Қуръонни ҳар уч кунда хатм қиламан (тўлиқ ўқиб тугатаман)“, деди. Шунда Иброҳим Нахаий: “Кошки сен уни ҳар ойда тугатсанг ва ўқиган барча нарсангни англасанг», деди. Демак, бу гапдан бизга шу маълум бўладики, Қуръонни тадаббур ва тафаккур...
Read More
Жорий йилнинг 23-24 октябрь кунлари Уфа шаҳрида Россия марказий мусулмонлар диний идорасининг 230 йиллик юбилейига бағишланган «XXI аср таълим соҳасида ислом қадриятлари» деб номланган XI Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.Анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров «Экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашда маърифий исломнинг ўрни (Ўзбекистон тажрибаси)» мавзусида маъруза билан иштирок этди.Россия мусулмонлари марказий диний идорасининг Росссия ислом университети ва М.Акмулла номидаги Бошқирдистон давлат педагогик университети ташкилотчилигида ўн...
Read More
1 1 370 1 371 1 372 1 373 1 374 1 547