Бугунги кунга келиб, дин мавзуси ва диндорлар билан боғлиқ масалалар нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатлари учун ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Афсуски, жаҳонда экстремизм ва терроризм муаммоси кучайиб боргани сари ушбу масала қайта-қайта кўриб чиқиляпти. Албатта, бундай вазиятда давлатнинг диний соҳадаги сиёсати қандай бўлиши керак, деган табиий савол туғилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки,...Read More
Ҳозирги кунимизда кўпайиб кетаётган турли фирқалар, тоифалар, ҳизблар ва бемазҳаблар Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига, хоссатан Ҳанафий мазҳабига амал қилган ҳолда ибодатларини адо этаётган мусулмонларни фитнага солиш ва тўғри йўлдан адаштириб ўзларининг нотўғри ғаразли ғояларининг қурбонига айлантириш учун турли услублардан фойдаланадилар. Энг жириканчлиси, ўз ғояларини ҳаспўшлаш (исботлаш) йўлида Қуръони...Read More
Уламоларимизнинг таъкидлашларича, имомга иқтидо қилган инсон қироат қилмайди. Хусусан, «ад-Дуррул мухтор» асарида «Танвир»нинг «Имомга иқтидо қилган шахс мутлақо қироат қилмайди», деган ибораси қуйидагича шарҳланади: «яъни фотиҳани ҳам, бошқа сурани ҳам гарчи, у махфий намоз бўлса ҳам. Бунга учала катта имомларизнинг иттифоқи бор». Шунингдек, мазкур китобда «Бу саҳобаларнинг бир нечтасидан ривоят қилинган», дейилади. Ибн Обидийн ушбу иборани...Read More
Фарзанд тарбияси, унинг одоб-ахлоқ масаласи ҳар бир даврда доим эътиборга лойиқ муҳим мавзулардан бири ҳисобланади. Айниқса, ёш авлодга гўзал таълим-тарбия бериш, уларни яхши хислатларга ўргатиш, ҳалол ва ҳаромни ажратадиган ва инсофли қилиб тарбиялаш ота-она зиммасидаги энг муҳим ва масъулиятли бурчдир. Фарзанд – Аллоҳ таолонинг ота-онага берган буюк неъмати бўлиши билан биргаликда, уларнинг зиммасидаги муҳим масъулияти ҳамдир....Read More