بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ اَلْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِهِ مُحَمَّدٍ وَعَلَى اَلِهِ وَاَصْحَابِهِ اَجْمَعِينَ. اَمَّا بَعْدُ Инсон доимо ўзига берилган барча илоҳий неъматларга шукр қилиб, ҳаётда дуч келадиган ҳар қандай мусибат ва қийинчиликларга сабр қилиши ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим бўлади. Турли шайтоний васваса, тушкунлик ва умидсизликка берилмай, Инсон деган улуғ номга мувофиқ иш тутиш чин мўмин-мусулмонга хос ишдир. Зеро, Аллоҳ таоло бу дунёни...Read More
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида: “Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир. Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши ҳақиқий мусулмондир. Ёмонликларни тарк этган киши асл муҳожирдир. Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатган кирмайди” (Рамуз ал-аҳодис” ҳадислар китоби). Ҳадиснинг бош қисмида мўминнинг ишончли киши экани, ундан бошқаларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етиши гуноҳ экани уқдирилмоқда. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган юқоридаги...Read More
Бадавий билан суҳбат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбаи муаззамани тавоф қилаётиб, бир саҳройи кишининг “Ё Карим!” деганини эшитдилар ва унинг сўзини такрорладилар. Саҳройи киши Мезоб томонга ўтиб яна: “Ё Карим!” – деган эди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам “Ё Карим!” – дедилар. Шунда саҳройи киши у зотга қараб: Эй гўзал юз, кўркам қомат соҳиби! Мени масхара қилмоқчимисан? Аллоҳга қасам, бир мўмин банда бўлмаганингда эди, сен тўғрингда Муҳаммадга (алайҳиссалом) шикоят қилардим....Read More
Мукаммал ва гўзал хулқларни ўзида жамлаган мусаффо Ислом динимиз ўзгаларга озор беришдан, дилозорликдан қаттиқ қайтаради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадисда шундай дейдилар: “Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир” (Муттафақун алайҳ). Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамга қисқа ва лўнда таъриф бермоқдалар. Яъни, ким Исломни дин деб рози бўлса ва ўзини мусулмонман деб даъво қилса, мана шу даъвосининг ҳужжати ва исботи сифатида битта хунук сифатдан сақланади. Бу сифат эса – ўзгаларга озор беришликдир....Read More
Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонунчиликда кафолатланган виждон ва эътиқод эркинлиги барча фуқароларнинг диний эҳтиёжларини қондириш учун зарур шароитларни яратди. Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири – бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаровий ўзаро аҳилликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдир. Шунга асосан, ҳар йили 16 ноябрда Халқаро бағрикенглик кунини нишонлаш анъанага айланган. Тошкент ислом институти жамоаси ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг...Read More