Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур” Мунавварқори Абдурашидхонов Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг катта мўъжиза қилиб ўз каломи Қуръони каримни берган ва унда барча илмларни жамлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва ҳар бир сўзлари бугунги кунгача мўъжизакорлигини кўрсатиб келаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин. Қуръони каримнинг мўъжизакорлигини биз қанча ҳаракат қилмайлик барчасини идрок қила олмаймиз. Бунга сабаб бизнинг ақл чегарамизнинг чекланганлигидир. Қуръони каримнинг ҳар бир...Read More
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг «Ижтимоий фанлар» кафедраси ўқитувчиси Обид Тангиров ҳамда 1″А» ва 1″Б»-гуруҳ талабалари иштирокида «Ўзбекистон тарихи» фанидан «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг ташкил этилиши» мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Ушбу мавзуни тушунтиришда ўқитувчи китоб, кўргазмали қуроллар, аудитория лавҳлардан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Дарс жараёнини «Ижтимоий фанлар» кафедраси мудири М.Насриев, «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси...Read More
Бугунги кунда диний соҳа вакилларининг аҳоли ўртасида фаоллигини, фуқароларнинг диний-маърифий соҳадаги билимларини ошириш борасида ўрни беқиёсдир. Давлатимиз раҳбари турли учрашувларда диний соҳа вакиллари бўлган имом хатиблар ва отинойиларнинг жамиятда фаол бўлишга чақирдилар. Диний соҳа вакилларининг замон билан ҳамнафас бўлишлари, доимий равишда илмларини бойитиб боришлари, инсон психологиясини яхши тушуниши улар учун ташкил этилаётган малака ошириш дарсларига боғлиқдир. Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида диний соҳа вакиллари...Read More
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда соҳага оид олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинган...Read More