islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Caption aligned here

Blog Full Right Sidebar With Frame

Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида иккинчи халқаро “Замонавий дунёвий давлатда Ислом” мавзусидаги конференция ўз ишини бошлади. Кеча, 15 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков томонидан очилган ушбу анжуман Ала-Арча давлат қароргоҳида ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан ҳам иштирок этмоқда. Ушбу анжуманда иштирок этиш учун дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан экспертлар ва мутахассислар ташриф буюрган. Анжуманда диний ва диншунослик таълимининг...
Read More
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрда ўтказилган 28-сессиясида қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” дунёда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устуворлигини кафолатлаш, тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.  Мазкур ҳужжат қабул қилинган сана — 16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган. Пойтахтимизда айни сана муносабати билан “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил...
Read More
Маълумки, айни пайтда Ислом диёрларида, хусусан юртимизда Роби ул-аввал – Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 19 ноябрдан 29 ноябргача Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг @islaminstitutuz номли телеграм каналида “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми” номли тезкор савол-жавоб мусобақаси ўтказилади. Мусобақа шартига кўра, 10 кун мобайнида ҳар куни...
Read More
Буюк маърифатпарвар аждодимиз Абдулла Авлоний: “Боланинг саломатлиги ва саодати учун яхши тарбия қилмоқ – танини пок тутмоқ, ёш вақтидан маслакини тузатмоқ, яхши хулқларни ўргатмоқ, ёмон хулқлардан сақлаб, ўстирмоқдир”, дея бежиз таъкидламаган. Болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси эса, энг аввало, оилада шаклланади. Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замон, дунёнинг айрим минтақаларида, ён-атрофимизда бўлаётган воқеалар, зиддият ва тўқнашувлар давлат ҳамда жамият тараққиётида ижтимоий-маънавий соғлом муҳит ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини кўрсатмоқда. Хусусан, аҳолини, биринчи навбатда,...
Read More
Ҳадис илми мактабига 2018-2019 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул муддати 15 ноябрдан 20 ноябрга қадар узайтирилди, дея хабар бермоқда ЎМИ сайти. Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни...
Read More
1 1 357 1 358 1 359 1 360 1 361 1 540