islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Caption Aligned Here

Blog Full Right Sidebar

Пайғамбаримиз туғилишларидан салгина олдин баъзи ҳижозлик[1] араблар тижорат сафарларида аҳли китобларнинг холис олимларидан ҳамда ўша пайтда жинлари орқали осмондаги фаришталардан хабар ўғирлайдиган айрим коҳинлардан “Муҳаммад исмли охирзамон пайғамбарининг Ҳижоз ўлкасидан чиқиш вақти яқинлашди”, деган хабарларни эшитадилар ва ўша пайтда туғилган ўғил болаларга, ажабмас мана шу фарзандимиз пайғамбар бўлса, деган умид билан “Муҳаммад” исмини қўядилар. Бу ҳақда...
Read More
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “(Мушриклар): “Бу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди”, дедилар” (Зухруф сураси, 31-оят). Икки шаҳардан мурод Макка ва Тоиф шаҳарларидир. Мушрикларнинг жоҳилий ўлчовлари бўйича молу дунёси кўп, мансаби ва ҳукми бор одам “улуғ киши” деб эътироф этиларди. Ана шундай одам пайғамбар бўлишга лойиқ эди гўё. Ўша пайтда мушрикларнинг бу...
Read More
Илм нури ила бутун борлиқларни яратган Аллоҳга ҳамд-у сано. Илмни ёшликнинг чироғи ва умрнинг маёғи, охиратда эса саодатли ҳисоб ва Аллоҳ севган мақомни насиб эттиришини Ўз суннатларида баён этиб, илм олишга ёшликдан интилмоқни тавсия этган, уммати ғамида ўтган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар. Илмга ташналик набавий кўрсатмадир. Юртимиз қадимдан буюк алломалар юртидир. Бугунга келиб яна шу буюкликка интилган ҳолда ёш авлоднинг илм-у маърифатига эътибор кучайди. Буни шахсан Президентимиз...
Read More
Ёшлигимда “Сабр таги сариқ олтин” деган мақолни эшитсам, ҳақиқий олтинлар кўз ўнгимига келар, инсон бойиб кетади деб ўйлардим. Кейинчалик, бир воқеъани эшитганимдан сўнг ҳақиқатда ҳам сабр ила одамзот бойиб кетишига ишонч ҳосил қилдим. Қадимда жуда тақводор ва ибодатли олим киши яшаган экан. У умрини илм олиш, китоб ёзиш билан ўтказар, илмдан вақти қолса таом ер, бўлмаса...
Read More
1 1 396 1 397 1 398 1 399 1 400 1 555