islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Оламнинг ҳодислиги ва шаъни буюк бўлган Яратувчининг борлиги тўғрисидаги сўз

Олам Аллоҳ таолодан бошқа нарсаларнинг исмидир, чунки у яратувчисининг борлиги учун белгидир. Олам  икки қисмга бўлинади: аён ва араз. Аён ўзи мустақил бор бўлиб турадиган нарсадир ва унинг маҳалсиз, ўринсиз бор бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади(Аённи бошқа нарсаларсиз мавжуд бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади). Араз эса, албатта, бошқа билангина туради. Сўнгра аён икки қисмга бўлинади: биринчиси, ёлгиз бўлади ва бу аён жавҳар деб аталади, у қисмларга бўлинмайди( чунки энг охирги бўлинган энг охирги қисм) ва иккинчи қисми мураккаб, бошқа нарсалардан ташкил топгани жисм дейилади. Жисмларнинг энг ками иккита қисмда ташкил топган бўлади. Файласуфлар ва баъзи мўътазилалар қисмларга бўлинмайдиган жузнинг борлигини инкор этадилар. Уларнинг бу гаплари бузуқ, нотўғри гапдир, чунки бундай дейиш ҳардал донининг қисмлари тоғнинг қисмларига тенг дейиш билан тенг бўлиб қолади. Ҳардал дони ҳам, тоғнинг қисми ҳам тугамасдан бўлиниб борадиган бўлса, иккиласи ҳам тенг деган хулоса келиб чиқади. Чунки иккиласи (ҳардал дони билан тоғнинг қисми) ҳам тугамайдиган бўлиб қолади. Агар бирор нарса тугамайдиган бўлса, у бошқа бир тугамайдиган нарсага тенг бўлиб қолади. Чунки жисмнинг ичидаги қисм(жуз)ларидаги жамланиш вақтики, Аллоҳ таолонинг яратиши билан бўлган экан, у ҳолда биз бундай деймиз: чунки жисм дегани икки ва ундан кўп қисмлардан таркиб топган нарса, ўша қандай шундай таркиб топиб қолган дейилса, Аллоҳ таоло шундай яратган деймиз. Шундай экан биз бундай деймиз: Аллоҳ таоло жисмлардаги ажралишни яратишга қодирми(Яъни жисм икки ва ундан ортиқ бўлакчалардан ташкил топиб турган эди, шуларни яратган Зот уларни жамланмас, балки ажратиб юборишга ҳам қодирми деб айтамиз)? Агар шу саволга иккита жавоб бор холос(Иккаласи ҳам Аҳли суннанинг эътиқоди тўғри эканлигини исботлайди). Биринчиси, агар сиз шу саволга Аллоҳ таоло қодир бўлмайди десангиз, демак, бу билан Аллоҳ таолони ожизлик сифати билан сифатлаб қўйилган бўлади ва бу орқали диндан чиқиб кетиб қолади. Агар қодир бўлади деса, Аҳли сунна айтаётган бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса собит бўлиб қолади. Мана шу илзом(бошқа томонни мулзам қилиб қўйиш)дан хулоса шуки, қайси бир нарсанинг борлиги тасаввур қилинмайдиган бўлса, ўшандан қудратни инкор қилиш ожизликни собит қилиб қўймайди ( Яъни қайси бир нарса аслида йўқ деса, ўша йўқ нарсага қудратнинг таъсири йўқ дейиш ва қудрат ожиз эканда деган нарсани тақозо қилмайди, чунки нариги нарсанинг ўзи қудрат боғланишига салоҳиятли эмас). Балки қудрат унга таъсир қилади, деб ҳам васф қилинмайди, чунки қудратнинг унга боғланиши муҳол ҳисобланади. Йўққа боғланмайди. Бу ердаги илзом маъносида биз айтамизки, ўша жуздаги бўлиниш (биз у ҳақида тортишаётган) жоизми ёки жоиз эмасми деб сўраймиз. Агар ўша ерда жоиз аслидаю, лекин бўлинмайди десангиз, унда сиз Аллоҳ таолонинг қудратини ўша нарсага таъсири билан васф қилишингизга тўғри келиб қолади, чунки ҳар бир жоиз нарсага Аллоҳ таолонинг қудрати боғланади деган қоида бор. Агар йўқ муҳол унинг бўлиниши десангиз, биз даъво қилаётган нарса собит бўлиб қолади, яъни бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса чиқиб қолади. (Ҳозир биз бўлинмайдиган жуз бор деб даво қиляпмиз, нариги томон эса ҳар бир нарсани бўлиш мумкин деяпти. Шунда Аҳли сунна уламолари айтяптики, ҳар бир нарсани тўхтовсиз бўлиб юбориш дегани – бу ақл жиҳатдан ҳам нотўғри нақл жиҳатдан ҳам нотўғри: биринчи нақл жиҳатдан нотўғрилиги ОЯТ. Ақлий жиҳатдан олиб қараладиган бўлса, кичкина кунжутнинг уруғи билан тоғнинг катталиги иккаласи тенг ёки кунжут тоғдан кичкина эмас дейишга...

НУРИДДИН СОБУНИЙ БУХОРИЙ

Дунё тамаддуни бешигини тебратган буюк шарқ юзлаб, минглаб уламоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас. Мазкур уламоларнинг кўпчилиги Марказий Осиёда, хусусан, Мовароуннаҳр диёрларида яшаб ижод қилгани ҳам инкор қилиб бўлмас тарихга айланган. Ана шундай уламолардан бири Нуриддин Бухорийдир. Ҳанафий мазҳабининг машҳур уламоларидан ҳисобланадиган Нуриддин Собуний раҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр Собуний Бухорийдир. У кишининг ҳаёти ҳақида манбаларда етарлича маълумотлар келмаган. Шунинг учун ҳам алломанинг туғилган сана ва жойлари ҳақида аниқ, ишончли маълумотлар йўқ. Лекин шунга қарамай баъзи манбалар унинг Бухоро шаҳрида туғилганилигига ишора қилади. Зеро, кам бўлса ҳам, маълумотлар у кишининг ҳаждан бошқа ҳеч бир жойга сафар қилмаганлиги, унинг тахминан ҳижрий 500 йилларда, Бухорода туғилиб, шу ерда яшаб ижод қилганлигини билдиради. Нуриддин Собуний ҳар хил китобларда турлича исмлар билан зикр қилинади. Жумладан, “Нуруддин”, “Имом”, “Имом Нуруддин Собуний”, “Нуруддин Собуний”, “Бидоя соҳиби”, “Кифоя соҳиби” кабилар. “Собуний” нисбаси Имом Собунийнинг собун ишлаб чиқарганлиги ёки совун сотиш билан шуғилланганлиги учун берилган, деган фикрлар бор. Чунки алломанинг аждодлари Найсабурда собун иши билан танилган бўлган. У киши аслий ватанига нисбатан Бухорий нисбати билан ҳам зикр қилинади. Аксарият манбаларда куняси “Абу Муҳаммад” бўлгани келтирилади. Баъзи тарихчи олимлар эса “Абу Бакр” дея куняланган дейишади. “Кашфуз зунун” асари муаллифи эса, У зот “Абу Маҳамид” кунясини олган дейийди. Чунки исмлари Аҳмад, отасининг исми Маҳмуд ва ўғлининг исми Муҳаммад бўлган. Шунинг учун ҳам силсилаларидаги бу учта исмни жамлаган ҳолда “Абу Маҳамид” дея зикр қилинган, деган эҳтимол ҳам бор. Уламолар Нуриддин Собунийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида жуда ҳам кам маълумот сақланиб қолганини айтганлар. Бу зот ҳанафия мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган шамсул аимма Кардарий билан бир даврда яшаб ижод қилган. Нуриддин Собунийнинг Кардарийнинг устози ёки шогирди бўлгани тўғрисида ихтилоф қилинган. Шунингдек, Нуриддин Бухорийнинг ҳаёти ҳақида сўз юритган уламолар ашъарий мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлган Фахриддин Розий билан у зот ўртасида бўлиб ўтган илмий баҳсларга, албатта, тўхталиб ўтадилар. Бу баҳслар ҳақида Нуриддин Бухорийдан ҳам, у зотнинг шогирларидан ҳам бирорта хабар айтилмаган. Шунга кўра, мазкур баҳслар фақат бир томондан, яъни Фахриддин Розийнинг берган хабарлари асосида баён қилинган. Яъни Фахриддин Розийнинг “Мовароуннаҳр диёрида бўлган мунозаралар” китобида зикр қилишича, Нуриддин Бухорий умрининг охирларида ҳаж сафарларига чиққан ва шу сафар асносида Хуросон ва Ироқда бу икки олим ўртасида мунозаралар бўлиб ўтган. Бу мунозаралар натижасида Нуриддин Бухорийнинг мотуридий ва ҳанафий олим эканлиги маълум бўлади. Ҳақиқатдан ҳам олимнинг тасниф қилган китобларига чуқур назар ташласак, Имом Собунийнинг Имом Мотуридий ва Имом Насафийларнинг фикрларига таржиҳ беришларини ва ўзи ёндашган масалаларда ҳам Мотуридия мазҳаби имомлари билан мувофиқ равишда маълумотларни келтирганини кўриш мумкин. Фиқҳий масалаларда билдирган фикрлари ҳам Нуриддин Собунийнинг ҳанафийлик мазҳабида бўлганини кўрсатади. Буюк мутафаккир, мутакаллим олим Нуриддин Собуний Бухорий умрининг охирги қисмини ватани Бухорода ўтказади ва шу ерда вафот этади. 4-курс талабаси Муродбек Худойқулов 279

Мотуридийя таълимотининг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари

Мотуридийя таълимотининг вужудга келиши ва ривожланиши бир неча даврга бўлиниб, уларнинг муҳимлари қуйидагилардир: – Таъсис этилган даври (258-333/872-945). Бу Имом Абу Мансур Мотуридий яшаган давр бўлиб, бу мотуридийя таълимотининг юзага келган ва таъсис этилган даври ҳисобланади. Бу даврда, асосан, мўътазила фирқасининг ботил ақидасига қарши китоблар таълиф этилган. – Шаклланиш даври (333-400/945-1010). Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳдан таъсирланган шогирдлари ва шогирдларининг шогирдлари яшаган давр. Бу даврда мотуридийя таълимоти таълимот сифатида юзага келган. Бу даврда Имом Мотуридийнинг шогирдлари шайхларининг, имомларининг фикрларини ёйганлари ва уни ҳимоя қилганлари билан ажралиб туради. – Паздавий даври (400-500/1010-1107). Бу даврда таълиф ва нашр ишлари кенг олиб борилган. Бу даврнинг энг муҳим шахсларидан бири Абул Юср Паздавий (ваф. 493 йил) роҳматуллоҳи алайҳдир. – Ўзгаришлар даври (500-700/1107-1301). Бу давр ўз номи билан ақида масалаларининг сифатларда салаф уламолар ақидасидан ўзгара бошлаган даври. Бу даврда кўплаб китоблар таълиф этилган ва мотуридийя ақидасининг далиллари жамланган. Бу даврни яна Насафийлар даври дейиш ҳам мумкин. Бу даврнинг энг кўзга кўринган уламолари Абул Муъин Насафий (ваф. 508/1115 йил), Нажмиддин Умар Насафий (ваф. 537/1143 йил), Ҳофизуддин Абдуллоҳ Насафий (ваф. 710/1311 йил) лардир. Бу аввалги мотуридийя ақидасининг энг катта даври ҳисобланади. – Собуний даври. Бу давр, бошидан, аввалгиларидан бошқа давр деб эътибор қилинади. Бу давр мотуридийя ва ашъария таълимоти ўртасида мунозаралар кўп бўлгани билан ажралиб туради. Бу даврнинг энг муҳим шахси – Абу Муҳаммад Нуриддин Аҳмад ибн Муҳаммад Собуний (ваф. 580/1185 йил). Собуний усулуд дин илмидан дарс беришда Абул Муъин Насафийнинг «Табсиротул адилла» китобига таянади. Буни Имом Розий ўзининг мунозараларида зикр қилиб ўтган. Розий шундай дейди: “Менга Собуний: “Эй биродар, мен Абул Муъин Насафийнинг «Табсиротул адилла» китобини кўрдим ва унга таҳқиқ ва тадқиқ қилишда ҳеч қандан қўшимча киритиш керак эмаслигига ишонч ҳосил қилдим”, – деди”. – Усмоний даври. Бу давр Усмонийлар давлати (700-1300/1398-1883)га нисбатан шундай деб номланган. Бу давр кўплаб мотуридийя уламоларининг даврларини ўзида жамлайди. Улардан: – Содруш шариъа Абдуллоҳ ибн Масъуд даври (ваф. 747/1347 йил); – Тафтазоний даври (712-792/1313-1390); – Журжоний даври (740-816/1340-1413); – Камол ибн Ҳумом даври (790-861/1388-1457). Бу кишининг асл исмлари Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн Абдулҳамид Сивосий асли Сакандарий қоҳирий Ҳанафийдир. Камол ибн Ҳумом таълиф қилган китоблардан фиқҳга оид «Фатҳул қодир» (бу китоб «Ҳидоя»нинг шарҳи бўлиб, охирига етмай қолган ва ваколат бобига келиб тўхтаган), «Таҳрир фий усулил фиқҳ» (Усулул фиқҳда таҳрир), «Мусаяро фий ақоидил мунжия фил ахиро» (бу китоб бир неча бор нашр қилинган). Ушбу китоб мотуридийя ақидасини билишда, мотуридийя ва ашъария ақидалари ўртасидаги бир хил ва фарқли масалаларни билишда жуда муҳим ҳисобланади. Бундан бошқа Усмонийлар давлатига алоқадор даврлар ҳам мавжуд. Аммо бу даврларнинг барчаси ўзлари учун асос бўлган даврга қайтади. Бу давр унда мотуридийя таълимоти ўзининг энг юқори камолот босқичига чиққан усмонийлар давридир. Сабаби бу давр Усмонийлар сояси остида сояланди ва унинг яхшиликларидан манфаатланди. Чунки усмонийлар давлати фиқҳда ҳанафий мазҳабига ва ақидада мотуридийя таълимотига амал қилар эди. Мотуридийя султонлиги усмонийлар султонлиги кенгайганча кенгайди. Бу даврда мотуридийя таълимоти ва ҳанафий мазҳаби ўқитиладиган мадраса раислари, муфтий ва қозилар улуғ бўлди. Бу бир томондан. Иккинчи томондан эса, бу даврда калом илмининг турли мавзулари ва йўналишларида матнлар, шарҳлар, шарҳларнинг шарҳлари, хошиялар, хошияларнинг хошиялари битилди. Буларнинг самараси ўлароқ, мотуридийя...

Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳи

Мотуридий мазҳабида: «Ҳукмлар шариат ила собит бўлади. Фақатгина, Аллоҳнинг маърифати, вожиблиги очиқ-ойдин бўлгани учун, ақл билан собит бўлади», дейилган. Мотуридий ақидавий мазҳабининг диёримиздан етишиб чиққан кўзга кўринган олимларидан бири бу Саъдуддин Масъуд ибн Умар роҳматуллоҳи алайҳидир (722-792/1322-1390) «Тафтазоний» тахаллуси билан машҳур бўлган улкан аллома наҳв, сарф, мантиқ, риторика, илми калом, фиқҳ, тафсир ва бошқа илм соҳалари бўйича замонанинг пешқадами эди. Юқорида қайд қилинган фан соҳаларига тааллуқли бўлган асарлари жамоатчилик томонидан кенг қабул қилинди. Бу асарлар узоқ вақт давомида диний ўқув юртларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилди. Аллома Тафтазоний мусулмон уламолари орасида шу қадар кенг шуҳрат қозондики, унгача яшаб ўтган олимлар «мутақаддимин», ундан кейингилари эса «мутааххирин» деб атала бошланди. Бу ҳол Аллома Тафтазонийнинг мусулмон оламида тутган мавқеъи нақадар юксак эканини тасдиқлайди. Алломадан мерос бўлиб қолган асарларнинг айримларини қайд қиламиз: 1. «Таҳзиб ал-мантиқ вал калом». Бу жуда ҳам пишиқ матн бўлиб, ўз соҳасида тенги йўқ китоб деб билинган. Ушбу китоб ўз вақтида ҳамма тарафда шуҳрат қозонган ва ҳамма тарафидан эҳтимом билан ўрганилган. Муҳаққиқ уламолар мазкур китобни ўқиб-ўрганибгина қолмай, унга кўплаб шарҳлар ҳам ёзганлар. 2. «Иршодул Ҳодий» китоби наҳв илмига бағишланган ва кўп нарсани ўзига жамлаган машҳур матн бўлган. Уламолар унга бир қанча шарҳлар ёзганлар. 3. «Шарҳи Талҳис» номли иккита китоб Аллома Тафтазонийникидир. Иккиси ҳам машҳур. Каттаси «Мутаввал» деб, кичиги «Мухтасар» деб номланади. Бу икки китоб «Талҳис» нинг энг машҳур шарҳлари ҳисобланади. Иккиси ҳам серфойда бўлгани учун кўплаб уламоларнинг эътиборини ўзига тортган. «Мутаввал»га кўпгина ҳошиялар ёзилган бўлиб, уларнинг ичида Журжоний ва Муфнорийнинг ҳошиялари машҳур бўлган. 4. «Мақосидут-толибин фий илмил калом» китобини ёзиб бўлганидан кейин, аллома Тафтазоний унга катта шарҳ ҳам ёзган. Бу китоб ўзида жуда кўп фойдаларни жамлаган улуғ китобга айланган. Уламолар унга ҳошиялар ёзган. 5. «Шарҳу ақоид ан-Насафийя» да Аллома Тафтазоний тартибга катта эътибор берган ва қўшимчалар киритган. 6. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубий Бухорийнинг «Танқиҳ ал-усул» китобига аллома Тафтазоний томонидан ёзилган шарҳ «Ат-талвиҳ фий кашфи ҳақоиқ ат-танқиҳ» деб номланган. Бу китоб толиби илм ва уламоларнинг катта эътиборини қозонган машҳур китобдир. 7. «Китоб ал-арбаъин» ҳадис бўйича китобдир. 8. «Китоб ал-фатаво ал-Ҳанафийя». Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳи Ҳиротда ўзи чиқарган фатволарни жамлаб, китоб шаклига келтирган. 9. «Шарҳ ал-Ғаззий» сарф илмига оид Иззуддин Занжонийнинг китобига ёзилган шарҳ бўлиб, Аллома Тафтазоний унда матнга кўпгина фойдали маълумотларни қўшган. Бу китоб Тафтазонийнинг биринчи китоби бўлиб, уни ҳижрий 737 йилнинг Шаъбон ойида тугатган. Имом Суютий ва Ибн Ҳилол мазкур китобга ҳошия ёзганлар. 10. «Кашф ал-асрор ва уддатул аброр» форс тилидаги тафсир бўлган. 11. «Шарҳ ал-мифтоҳ лис-Саккокий» китобини аллома Тафтазоний ҳижрий 789 йилда ёзиб битирган. 12. «Шарҳу мунтаҳас-суали вал амали фий илмай ал усули вал жадали». 13. «Ат-таркиб ал-жамил». 14. «Таркиби ғариб ва тартиб ажиб». 15. «Баҳс ал-муштарак». 16. Шарҳ ал-Кашшоф”. 17. «Шарҳу Шамсиятил китоби фил мантиқ». 18. «Шарҳу Навобиғул Калим» ва бошқа бир қанча китоб ва рисолалар. Аллома Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бизгача етиб келган ва ҳозиргача кўпчилик томонидан катта эътибор билан ўрганиб келинаётган китобларидан бири «Шарҳу ақоид ан-Насафий» номли асаридир. Бу китоб бошқа бир улуғ ватандошимиз томонидан ёзилган матннинг шарҳидир. Бу матннинг соҳиби Нажмиддин Абу Ҳафс Самарқандий Насафий роҳматуллоҳи алайҳидир (460-537/1068-1142). Нажмиддин Абу Ҳафс Насафий ўз замонаси ва келажак даврларнинг...

ШИҲОБИДДИН МАРЖОНИЙНИНГ ЭНГ МАШҲУР АСАРИ

Назуратул ҳаққ фи фарзийяти ал-ъишаи ва ин лам яғибиш шафақ (“Шафақ ғоиб бўлмаган бўлса ҳам ҳуфтон намози фарз эканлига ҳақида ҳақиқа текшируви”) асари. 1287ҳ.й./1870 м.йилда Қозонда чоп этилган (146 бетдан иборат).[1] Бу Маржоний асарларининг энг машҳур дунё таниган асари ҳисобланади. Замонасининг улуғ уламоларидан ҳинд олими Содиқ Ҳасанхон ўзининг “Лақтатул ажлон” асарида, Абул Ҳасанот Абдулҳай Лакҳнавий “Ан-Нафиъул кабир фи шарҳи Жомеъус сағир” асарида ва тунислик уламо Муҳаммад Байрам Хамис “Софватул эътибор” асарида Маржонийниг бу асарига юксак баҳо бериб мақтовлар битишган.[2] Бу асарда нафақат фиқҳий муаммолар балки, Татаристон ҳудудига доир масалалар ва фан қарашлари ҳақида ҳам айтиб ўтган. Буни асар муқаддимасини ўқибоқ билиб олиш мумкин. Муаллиф ижтиҳод ва тақлид тушунчалари, ижтиҳод эшиклари мутлоқ ёпилмагани ҳақида тушунча бериб мазҳабга қаттиқ эргашиш ҳикматини очиб берган. Яна далилларга асосланиб ҳукм бериш бир мазҳабдан чиқиб бошқасига ўтиш эмаслигини ва мазҳабга эргашувчи муқаллид нимага суянишини айтиб ўтган.  Китобнинг айни мақсадига келсак, Волга-Урал вилоятларида беш вақт намоздан бири ҳуфтон намозининг ўқиш фарз эмас, деган фатвонинг сабабларини очиб бериш эди. Фиқҳий асл манбааларда намознинг шартлари санаб ўтилади ва шулар жумласига вақт ҳам киритилган эди. Ҳуфтон намозини адо қилиш учун тўлиқ қоронғулик кириб шафақ ғойиб бўлиши шарт ҳисобланади. Шимолий кенгликларда, шу жумладан Татаристонда ёзнинг маълум кунларида шу ҳолат кузатилмай қолади. Юқоридаги фатвони берган киши ҳам шу шарт топилмаганлигини рўкач қилиб кўрсатади. Асли бу фатво мутааххир ҳанафий фақиҳ Ал-Баққолий Хоразмий (ҳижрий 5 аср) тамонидан берилган ва мусулмонлар орасида мўтабар эмас бўлсада, кўпчилик Қозон татарлари шу фатвони беришган.[3] Маржонийга қадар бу мавзуда Қурсавий ҳам тўхталган ва бу фатвони нотўғри эканлигини кўрсатишга уринган. Лекин Маржоний бу даражадан ҳам ўтиб кетди яъни, ҳуфтон намозини ўша вақтларда ўқиш шарт эмас деганларни иймонсизликка тушиб қолишига ишора қилади. Бу сўзига уламоларнинг “Беш маҳал фарз намозларнинг бирини инкор қилувчи кофирдир”, деган қатъий фикрларини далил қилиб келтиради. Маржоний ҳатто эски Болгарияда ҳудди шу масалага йўлиққан Ибн Фазлон ҳақида айтиб, улар тўлиқ қоронғулик бўлмасада ҳуфтон намози адо қилишганини айтиб ўтган. Улар деярли шом намозини ўқибоқ ҳуфтонни адо қилишган эди.  Асар сўнгида шимолий кенгликларда ҳуфтон намози мусулмонларга фарз эканлиги ҳақида уламолар сўзларини келтириб ўтади. Машҳур ўрта осиё уламо ва муфтийлари[4] қаторида татар уламолари ва муфтийларини ҳам эслаб ўтган.   [1] Қаранг: Сафиуллина Р.Р. Указ. Работа. – Б. 160; Юсупов М.Х. Шигабутдин Маржани. –Қозон: Татар китоб босмаси, 2005. –Б.257. [2] Қаранг: Тунтарий, Муҳаммад Нэжип. Мэржани ҳэзрэтлэри ҳакында хатыйратым. – Қозон: “Иман”, 2001. – Ж.2. – Б.67. [3] Ҳатто Курсавий, Маржоний ва бир қанча муфтийларнинг ҳаракатидан кейин ҳам муллаларнинг бир қисми ҳуфтон намозини адо қилишмади ва муаммолар тўғдиришди. Қаранг: Иляс, Таҳир. Фыкых олкэсендэге хезмэтлэре // Мэржани (тўплам, Ш.Маржоний юз йиллик юбилей муносабати билан нашр этилган). – Қозон: Иман, 2001. – Ж.1-83 Б. [4] Бу рўйхатда нақшбандийлик тариқат шайхи Ниёзқули Туркмоний, устоз Қурсавий ва улуғ татар уламолари ҳам санаб ўтилган. Бундан ташқари Бухоро амиридан бири Ҳайдар ибн Маъсум ва араб, шом африка ва ҳинд уламолари бор.   Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Охунжон Абдулла 188
1 16 17 18 19 20 25