Диннинг асосий мақсадларидан бири инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қилиб, ундан асраб қолиш ҳамда ёмон йўлга кириб кетганларни тўғри йўлга чорлашдир. Тўғри йўлда юриш одобий тараққиётнинг сабабидир. Қайси жамиятда шу иш яхши йўлга қўйилса, ўша жамиятнинг аҳволи ниҳоятда яхши бўлади. Агар инсонда тўғри йўлдан юриш рағбати бўлмаса, унда яхшиликка интилиш сўнади ва ёмонлик ботқоғига ботиши осонлашади...-Тошкент ислом институти талабаси Турсунбоев Абдулаҳад
Маййитни бутун аъзои баданига бир марта тўлиқ сув етказиб ювиш фарз ҳисобланиб, яна икки марта ювиш билан суннат бажо келтирилади, уч марта ювиш билан эса фарз ва суннат амаллари адо этилган бўлади...-ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Шаҳрихон тумани “Сулаймонбек” жоме масжиди имом-хатиби Иззатуллоҳ домла Турғунов
Мухтасарул виқоя, Ҳидоя ва Тажҳизул амвот, Тадфинул ажсод (Жасадларни дафн этиш) ва бошқа асарлардан фойдаланиб жаноза билан боғлиқ масалалар тўғрисида маълумотлар бериб борамиз. Ўлим ва дафн ишлари хаётда кўп учрайдиган муҳим жараёндир. Дафн маросимларининг ўзига яраша қонун-қоидалари, тартибу интизомлари ва одоблари бор. ..- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Шаҳрихон тумани бош имом-хатиби Иззатуллоҳ домла Турғунов
Har kimki ilm-hikmatni desa, uni yoshligidan boshlasin, sog‘-salomatligi yaxshi bo‘lsin, yaxshi axloq va odobli bo‘lsin, so‘zining uddasidan chiqsin, yomon ishlardan saqlansin, xiyonat, makr va hiyladan uzoq bo‘lsin, diyonatli bo‘lsin...- “Ijtimoiy fanlar” kafedrasi mudiri O.Tangirov.