islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Динимиз аҳкомлари

Бўлимлар

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ. АМАЛИЙ ҲУКМЛАРГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР. ҚУЁШДА ИСИГАН СУВНИНГ ҲУКМИ -1

Қуёш нурида исиб қолган сувни ишлатишнинг ҳукми тўғрисида қуйидаги қарашлар айтилган: 829

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – КУФР СЎЗИНИНГ ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН МАЪНОЛАРИ (учинчи мақола)

3. Ношукрлик қилиш маъносида: عَنْ جَابِرٍ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: « مَنْ أُعْطِىَ عَطَاءً فَوَجَدَ فَلْيَجْزِ بِهِ وَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُثْنِ فَإِنَّ مَنْ أَثْنَى فَقَدْ شَكَرَ وَمَنْ كَتَمَ فَقَدْ كَفَرَ». رَوَاهُ التِرْمِذِيُّ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга бирор совға берилса имкони бўлса уни ҳам (совға билан) тақдирласин, кимнинг имкони бўлмаса раҳмат айтиб дуо қилсин. Албатта ким раҳмат айтиб дуо қилган бўлса уни тақдирлаган бўлади. 145

КУФР СЎЗИНИНГ ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН МАЪНОЛАРИ (иккинчи мақола)

Ҳадиси шарифларда ҳам куфр сўзи бир қанча фарқли маъноларда келган 148

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Ҳар бир даврда ҳам Аҳли Сунна вал-Жамоа уламолари “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашга алоҳида эътибор қаратганлар. Адашган фирқаларнинг хатоларини тушунтириб, уларни тўғри йўлга солишга, мусулмонларнинг бирдамлиги-ю тинч-тотувлигини асраш йўлида жонбозлик кўрсатиб келганлар. Бунга илк хаворижлар билан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ораларидаги баҳс ёрқин далилдир. Маълумки, хавориж фирқаси ўзларига қарши бўлганларни кофирга чиқариб, уларнинг қонларини тўкишни ҳалол санаганлар. Ўзларига қарши чиқувчиларнинг диёрларини “Дорул ҳарб” (мусулмон бўлмаган диёр) деб номлаганлар. Улар Али розияллоҳу анҳунинг “таҳким” (Муовия розияллоҳу анҳу билан битим)ни қабул қилишини куфр деб ҳисоблаганлар. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарбияларини олиб улғайган, тириклигидаёқ жаннат башорати берилган “Ашараи мубашшара” (Жаннатий экани айтилган ўн киши)дан бири бўлган зотни кофирга чиқарганлар. Али розияллоҳу анҳу ўзларига нисбатан бундай ҳукм чиқарган шоввозларнинг ғаройиб даъволарига жавоб бериш ва уларни тўғри йўлга солиш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни элчи қилиб юборганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва хавориж етакчилари ўртасида қуйидаги басҳ-мунозара бўлиб ўтган: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Уни (яъни мўминлар амири Али розияллоҳу анҳуни) нимада айблайсизлар? Хаворижлар: “Уч нарсада”. – қандай нарсалар? – 1. Аллоҳнинг амри бўлган нарсада кишиларни ҳакам қилди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло: “Ҳукм фақат Аллоҳ ихтиёридадир” (Юсуф сураси, 40-оят) деган; 2. Уришди-ю лекин таҳқирламади ҳам, ўлжа ҳам олмади. Агар нариги тараф мўмин бўлсалар, улар билан уришиш ҳалол эмас эди. Агар улар кофир бўлсалар, улар билан уришиш ҳам, уларни таҳқирлаш ҳам ҳалол бўлган бўларди; 3. Барча мўминларнинг амири бўлишидан ўзини озод қилди. Агар у мўминларнинг амири бўлмаса, кофирларнинг амири бўлади-да. Абдуллоҳ ибн Аббос розяллоҳу анҳу: Агар сизларга Аллоҳнинг Китобидан ва Расулининг Суннатидан гапларингиз хато эканига далолат қиладиган далил келтирсам қайтасизларми? – Нега қайтмас эканмиз? – Аллоҳнинг амрида кишиларнинг ҳукм қилишига келадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг Ўзи Китобида бундай деган: “Эй иймон келтирганлар! Эҳромда бўла туриб, овни ўлдирмангиз! Сизлардан кимки уни қасддан ўлдирса, (жазоси) худди (хонаки) ҳайвон ўлдириш билан баробар жазодир: у (ҳам бўлса) Каъбага (юриб) бора оладиган қурбонлик бўлиб, унга ўзларингиздан икки адолатли киши ҳакамлик қилур” (Моида сураси 95-оят). Бошқа бир оятда эр-хотин ҳақида: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай” (Нисо сураси, 35-оят) деган. Демак, Аллоҳ таоло ҳакамликни кишиларга топширган. Сизлардан Аллоҳ ҳақи билан сўрайман, айтингларчи, мусулмонларнинг қони ва ораларидаги ислоҳ тўғрисида кишиларнинг ҳакам бўлишлари афзалми ёки нархи тўрт дирҳам бўлган қуён тўғрисида ва хотин билан яшаш тўғрисида ҳакам бўлишлари афзалми? – Йўқ, албатта бу афзал. – Сизларни бу фикрдан қайтардимми? – Ҳа, албатта. – Сизларнинг уришди-ю, таҳқирламади ҳам, ўлжа ҳам олмади, деган сўзларингизга келадиган бўлсак, оналарингиз Оишани таҳқирламоқчи эдиларингизми? Агар онамиз эмас, десаларингиз кофир бўласизлар. (Агар онамиз десаларингиз, қилаётган даъволарингизни ўзларингиз инкор қилган бўласизлар) Сизлар иккита залолат орасида тараддудланиб қолгансизлар. Энди сизларни бу фикрдан қайтардимми? – Ҳа, албатта. – Барча мўминларнинг амири бўлишидан ўзини озод қилди, деган сўзларингизга келадиган бўлсак, сизлар рози бўладиган бир нарсани айтаман. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбия кунида Абу Суфён ва Суҳайл ибн Амрлар билан сулҳ тузганда: эй Али, бу Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад сулҳ тузган нарсалар, деб ёз, дегандилар. Шунда Суҳайл ибн Амр: Сени Аллоҳнинг элчиси деб билмаймиз. Агар сени Аллоҳнинг...

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – РИЗҚ ҲАҚИДА ЭЪТИҚОДИМИЗ (иккинчи мақола)

Сўфи Оллоҳёр бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсин, ризқ ҳақида қандай эътиқодда бўлишни қисқа ва лўнда баён қилиб қўйган: Қидирғон бирла ризқинг қатра тошмас, Кетар қадринг, қадардин ҳаргиз ошмас. Ризқ ҳақидаги масала “Ақоидун Насафий”да қуйидагича баён қилинган: “Ҳаром ҳам ризқдир. Ҳамма ўз ризқини ҳалол бўлсин, ё ҳаром бўлсин, тўла-тўкис олади. Инсон ўз ризқини ея олмай қолиши ёки бошқа биров унинг ризқини еб қўйиши тасаввур ҳам қилинмайди”. Яъни Аллоҳ таоло бирор кишига истеъмол қилишни тақдир қилиб қўйган нарсани бошқа биров устамонлик ёки айёрлик билан “илиб кетиши” мумкин эмас. Ҳар бир киши ўз ризқу насибасини, албатта, олади. Аммо ризқ мулк маъносида қўлланганда, уни бошқалар ҳам олиши мумкин: “Улар ғайбий хабарларга (пайғамбарим Муҳаммад келтирган хабарларга) иймон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир” (Бақара сураси, 3-оят). Ушбу оятдаги ризқ қилиб берилган нарсалардан эҳсон қилишлари – уларга мулк қилиб берилган нарсалардан бошқаларга инфоқ-эҳсон қилишлари маъносини англатади. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ҳикамул Атоия”да айтган сўзлари тўғри тафаккур юритган ҳар бир мўмин банданинг қалбини сурурга тўлдиради: “(Аллоҳ таолонинг) сенга етарлича ризқ бериб, ҳаддингдан ошиб кетишингга сабаб бўладиган (нарсалар)ни сендан тўсиб туриши, сенга неъматларни тўлиқ қилиб берганидир”. Шарҳ: Аллоҳ таолонинг бандага етарлича жисмоний ва руҳий озуқаларни бериб, (банданинг нафси хоҳлаган) баъзи зоҳирий ва ботиний нарсаларни унга ато қилмаслиги аслида унга берилган тўлиқ неъмат ҳисобланади. Чунки тирикчилиги учун етарли нарсани топа олмаслик кишини бандалар олдида хорланишига сабаб бўлса, туғёнга кетказадиган нарсаларнинг ато қилиниши унинг дунёсини ҳам, охиратини ҳам бой беришига сабаб бўлади. Шунинг учун кимга тирикчилигига етарли нарсалар берилган ва туғёнга кетказадиган нарсалар берилмаган бўлса, унга неъматлар тўлиқ қилиб берилган бўлади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 178
1 30 31 32 33 34 41