islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Бир-бирига тескаридай кўринган иккита амалга бирдай савоб берилиши мумкинми?

Узоқ йўлга отланган бир мусофир киши бепоён ялангликда кетар экан, узоқдан бир дарахтга кўзи тушиб, отини ўша тарафга бурди. У дарахт тагига етганида отидан тушиб қўлига қозиқни олди ва уни дарахт сояси тушадиган ерга қоқиб унга отини арқонини боғлаб қўйди. Соясида овқатланиб бироз хордиқ чиқаргандан сўнг отига минар экан “Мендан кейин келган йўловчилар ҳам уловларини шу қозиққа боғлаб, ундан фойдаланса савоби тегар”, дея қозиғини қоқилган жойида қолдирди ва отига миниб йўлида давом этди. Бир қанча вақтдан кейин бошқа  бир йўловчи ўша ердан ўтиб кетар экан у ҳам дарахт сояси остида дам олиш учун уловини дарахтга боғлади. Вақт пешиндан бироз ўтиб қолганлиги учун дарахт сояси ҳам ўзидан бироз узоқлашган эди. Йўловчи дарахт тагидан соя тарафга юрар экан оёғи ногоҳ ўтлар орасида нимагадир тегиб қоқилиб  тушди. Туриб қараса ерга қоқиб қўйилган қозиқ турибди. Мендан кейин келган йўловчилар унга чалиниб йиқилиб тушмасин, деб уни суғуриб олиб улоқтирди. Ҳикоя шу жойда тўхтайди. Юқоридаги воқеада икки ҳил ва бир-бирига мутлақо тескари ҳолат юз берди. Йўловчиларнинг бири қозиқни қоқди, бошқаси эса уни суғуриб, олиб ташлади. Юзаки қараганда бири қилган ишнинг аксини иккинчиси қилди. Аслида бири иккинчисига қарама-қарши бўлганлиги учун ишларнинг бири тўғри, бошқаси эса нотўғри бўлиши керак. Аммо, Умар розияллоҳу анҳунинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган “Амаллар ниятларга қараб бўлади”, деган машҳур ҳадисига кўра бу йўловчиларнинг ҳар бири қилган иши учун мукофатланади ва уларга савоб ваъда қилинади. Чунки ҳар иккаласининг ҳам қалбида одамларга яхшилик қилиш ва эзгулик бор эди. Шунинг учун ҳам бу воқеада ҳар иккала ҳолат ҳам тўғри деб баҳоланади. Демак, ҳар қандай оддий ишни қилаётганимизда ниятимизни чиройли қилсак амалларимиз савобли ва икки дунёда ҳам фойдали бўлар экан. Роббимиз нақадар меҳрибон! “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чулпанов 210

“Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, эрталаб оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради”

Дунёда яшаб қадам босаётган ҳар – бир инсон ёрдам берувчи, кўмаклашувчи, суянувчи ва қалби билан унга юзланувчи бошқа бир инсонга мухтождир. Шунинг учун фойда келтириш, зарарларни даф қилиш, ризқ талаб қилиш, душманга нисбатан ёрдам сўраш, касалликларга шифо сўраш учун Аллоҳга суяниш ва У Зотга таваккал қилиш вожиб амаллардандир. Таваккал қилиш мўминларнинг сифати, имоннинг шарти, қалбни қувватловчи ва нафсни хотиржам қилувчи омилларнинг асосидир. Аллоҳга таваккал қилиш вожиблигига далолат қилувчи оятлар Қуръони Каримда кўп бўлиб, улардан: (Ўн икки йўлбошчи ичидан Аллоҳдан) қўрқадиган ва Аллоҳнинг инъомига сазовор бўлганларидан икки киши* шундай деди: «Улар устига (шаҳарга) дарвозадан кирингиз. Унга кириб олишингиз билан сизлар ғолиб бўласиз. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!» (Моида сураси,23).  Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиган (Анфол сураси,2). Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг!* (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар (Оли Имрон сураси,159). Муттафақун алайҳ бўлган сахих ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатга ҳисобсиз кирувчи етмиш минг мўминларнинг сифатларини баён қилиб улардан Роббиларига таваккал қилувчиларни ҳам санаб ўтганлар. Иброҳим алайҳиссалом ҳам оловга ташланганда Аллоҳга таваккал қилиб “Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил” (Бизга ёрдам беришга Аллоҳ кифоя қилади ва У Зот қандай ҳам яхши Ёрдам берувчи) деб айтганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради” (Аҳмад ва Термизий ривояти). Ибн Ражаб таваккал ҳақиқати ҳақида шундай дейдилар: “У солиҳ амалларни бажаришда, дунё ва охират ишларидан бўлган зарарли нарсаларни кетказишда қалбни Аллоҳга суянишдаги содиқлигидир. Яъни, берадиган, ман қиладиган, зарар берадиган ва фойда келтирадиган Зот ягона Аллоҳ деб билиш”. Таваккал – диннинг ярми бўлиб, иккинчи ярми эса Аллоҳга қайтишдир. Дин – ёрдам сўраш ва ибодатдан иборат. Ёрдам сўраш – таваккал, Аллоҳга қайтиш эса – ибодатдир. Банда дунё ишларида Аллоҳга таваккал қилиш билан бирга қалбини ва динини ислоҳ қилишда, тилини ва иродасини сақлашда ҳам таваккал қилиш керак. Шунинг учун барча намозларимизда Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.  деб илтижо қиламиз (Фотиҳа,5). Баъзилар таваккални сабабларни қилмасдан, уни ишламай ётиш деб тушунадилар. Бу хато тушунчадир. Ибни Ражаб айтадилар: “Таваккал қилиш Аллоҳ нарсаларда тақдир қилиб қўйган сабабларни ушлаб ҳаракат қилишни инкор қилмайди. Чунки Роббимиз сабабларни қилиб, сўнгра таваккал қилишга буюради”. Аъзоларимиз билан сабабларни қилишдаги ҳаракатимиз тоат бўлса, қалб билан таваккал қилишимиз имондир. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: Бас, қачонки, намоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи)дан истайверингиз! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз (Жума сураси,10). Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир киши эй Расулуллоҳ ҳайвонни боғлаб таваккал қилайми ёки уни қўйиб юбориб таваккал қилайми?” деди. Расулуллоҳ: “Уни боғла ва таваккал қил” дедилар (Термизий ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Яман аҳли керакли нарсаларни олмасдан, “Биз таваккал қилувчилармиз”, деб ҳаж қилардилар. Сўнг аҳли Маккага келиб улардан ёрдам сўрардилар. Шунда, Аллоҳ қуйидаги оятни нозил қилди. Ҳаж (мавсуми учун) маълум ойлар (белгиланган)*. Бас,...

Сақланиш лозим бўлган “ҳазл”лар

Уламолар ҳазил-мутойиба қилишнинг иккита шартини баён қилганлар: Рост гап билан бўлиши; Меъёрдан ошмаслиги. Ҳазиллашиш аслида рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига, ундан кўзланган мақсадлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Аммо шариатда ҳаром қилинган нарсаларни ҳазилга восита қилиш мумкин эмас. Одатда, кўп тарқалган қуйидаги “ҳазил”лар мусулмон киши сақланиши лозим бўлган ножойиз ишлар ҳисобланади: Ҳазиллашиб қўрқитиш. Ҳазиллашиб қўрқитишнинг оммалашган бир қанча кўринишлари бор: – юзига турли ниқоблар тақиб бировни қўрқитиб “ҳазиллашиш”; – яшириниб туриб, бирдан бақириб чўчитиб “ҳазиллашиш”; – бирор нарсасини яшириб қўйиб “ҳазиллашиш”. Бундай “ҳазил”ларнинг ҳалол эмаслигига уламолар қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар: عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِى لَيْلَى قَالَ: حَدَّثَنَا أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، أَنَّهُمْ كَانُوا يَسِيرُونَ مَعَ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَانْطَلَقَ بَعْضُهُمْ إِلَى حَبْلٍ مَعَهُ فَأَخَذَهُ فَفَزِعَ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: » لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ. Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади: “Бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари гапириб бердилар. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга йўлга чиққанларида улардан бир киши ухлаб қолди. Шу пайт улардан бири бориб ундаги арқонни олиб қўйганди. У (уйғонгач,) қўрқиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши учун бирор мусулмонни қўрқитиш ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.   Ҳазиллашиб ёлғон гапириш. Ҳазиллашиш, аслида, рост нарсалар билан бўлгандагина ҳақиқий кўнгил ёзилишига сабаб бўлади. Ҳазиллашиш даъвоси билан ёлғон гапириш бирор ҳолатда ҳам мумкин эмас. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган: عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « أنَا زَعِيْمٌ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْمِرَاءَ وَإنْ كَانَ مُحِقّاً وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الْكَذِبَ وَإنْ كَانَ مَازِحاً وَبِبَيْتٍ فِي أَعْلَى الْجَنَّةِ لِمَنْ حَسُنَ خُلُقُهُ ». رَوَاهُ أَبُو داوُدَ. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ҳақ бўлса ҳам, тортишувни тарк қилган кишига жаннат атрофида бир уй бўлишига кафолат бераман. Ҳазиллашувчи бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бўлишига кафолат бераман. Хулқи чиройли бўлган кишига жаннатнинг энг олий жойида бир уй бўлишига кафолат бераман”, дедилар. Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:  إِنِّى لَأَمْزَحُ وَلَا أَقُولُ إِلَّا حَقًّا (رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الْكَبِيرِ.) “Албатта, мен ҳам ҳазиллашман, аммо фақат ҳақни гапираман”. Табароний “Кабир”да ривоят қилган. Ёлғон ҳазиллар, одатда, кўпроқ одамларни кулдириш учун ишлатилади. Ким одамларни кулдириш учун ёлғон гапирар экан, бу иши билан ўзига ҳадисда хабар берилган “вайл”ни сотиб олаётган бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилган:    عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، قَالَ: حَدَّثَنِى أَبِى، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: » وَيْلٌ لِلَّذِى يُحَدِّثُ فَيَكْذِبُ لِيُضْحِكَ بِهِ الْقَوْمَ وَيْلٌ لَهُ وَيْلٌ لَهُ «. رَوَاهُ اَبُو دَاوُدَ. Баҳз ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Менга отам ўз отасидан ҳадис айтди: “Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, унга вайл бўлсин, унга вайл бўлсин”, деяётганларини эшитдим”. Абу Довуд ривоят қилган. Ҳадиси шарифда келган “Вайл бўлсин” сўзи “ҳолига вой бўлсин” ёки “вайл дўзахи бўлсин” маъносида бўлиб, бу сўз Қуръони каримда одамларни алдаб савдо қиладиганларга...

Мунозара ва ундан келиб чиқувчи ёмон ахлоқларнинг офатлари баёни

Мунозара юзма-юз амалга оширилади. Унда мақсад ҳақни аниқлаш кўзда тўтилган бўлади. Ҳамманинг олдида бир кишини айблаш ва уни  ҳақоратлаш динсиз фосиқлар амалидир. Айниқса интернет орқали бировни айблаш номард одамларнинг иши ҳисобланади. Юзма-юз мунозарада очиқлиқ ва ростгуйлик намоён бўлади. Қуйида мунозара ҳолатлари ҳақида батафсил баён қиламиз. Мунозара иккига бўлинади олимларники ва жоҳилларники. Биз бу ерда жоҳилларнинг мунозараларини келтириб ўтамиз. Билгилки, бошқани мағлуб этиш, мот қилиш, одамлар олдида фазилат ва шарафни кўрсатиш мақсадида мунозара қилиш Аллоҳнинг ҳузурида ёмон кўрилган, шайтон наздида эса, мақталган барча ҳулқларнинг манбаидир. Ушбу мунозаралар кибр, манмансираш, ҳасад, нафсни улуғлаш, мансабпарастлик ва шу каби ботиний бузуқликларнинг биридир. Ичкилик ичиш ёки фаҳш иш қилиш орасида ихтиёрли бўлган киши ичкилик ичса, маст бўлиб фаҳш ишларни ҳам бажаришига олиб келади. Шу каби бошқаларни мот қилиш, мунозарага олиб келиш, мансабпарастлик ва манмансираш муҳаббати кимгаки ғолиб келса, уни тубанликлар ичига бошлаб боради, қалбида ёмонликларнинг жамланишига восита бўлади. Бу ёмон ахлоқларнинг барчаси далиллар, оятлар ва  ҳадисларга асосланган ҳолда «Рубъул муҳликот» бўлимида зикр этилади. Ушбу ўринда эса, салбий мунозарани келтириб чиқарувчи ярамас ҳулқларнинг бир кисмини айтиб ўтамиз.      Ҳасад.  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Олов ўтинни егани каби ҳасад ҳам яхшиликларни ейди», деганлар. Тортишувчи ҳасаддан ҳоли бўлолмайди. Чунки гоҳида ғолиб бўлса, гоҳида мағлуб этилиши муқаррар. Баъзида унинг сўзи мақталиши, баъзида эса, бошқанинг гапи мақтовга сазовор бўлиши мумкин. Модомики, дунёда бирор кишининг илми ва қарашлари бошқаникидан кучли эканини зикр қилиш ёки «фалончи сендан яхшироқ қарашга ва тўғрироқ фикрга эга», дейилиш эҳтимоли бор экан, тортишувчи, албатта, рақибига ҳасад қила бошлайди ва ундаги неъматнинг завол топишини, одамларнинг муҳаббати ва ҳурмат-эҳтиромлари ўзи томонга кўчиб ўтишини чин дилдан ҳохлайди. Ҳасад – олов ва оташ. Бас, кимки ҳасадга мубтало бўлса, бу дунёда азобга, изтиробга гирифтордир. Охиратдаги азоби эса, бу дунёдагидан бир неча баробар зиёдадир. Шунинг учун хам Ибн Аббос: «Илмни топган жойингизда олаверинглар! Фуқаҳоларнинг бир-бирларига қарши айтган сўзларига қўлоқ солманглар! Чунки улар оғилдаги такалар каби ўришаверадилар», деганлар. Такаббурлик ва ўзини одамлардан устун қўйиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадисларида: «Ким ўзини буюк санаса, Аллоҳ уни кичрайтиради. Ким ўзини тавозеъ қилиб кўрсатса, Аллоҳ уни юксалтиради», деганлар. Аллоҳ таолодан ривоят қилган ҳадисларида эса: «Азамат Менинг изорим, кибриё эса, ридоимдир. Бас, ким бу икки нарсада Мен билан талашса, унинг белини синдираман», дея мархамат килганлар. Тортишувчи тенгларидан ўзини устун қўйиш ҳасталигидан ҳеч қачон қутулолмайди. Чунки у қадри керагидан ортиқ бўлишини хоҳлайди. Ҳатто мажлисларда ҳам юқорини, давра турини талашиб, ғавғо кўтаради. Ўзидан бошқаларни юқори ўринларга муносиб кўрмагани учун, мажлисларда бақир-чақир қилиб юради. Агар бирор тор йўлакдан юриб қолишса, ким биринчи юришини ҳам талашишади. Ушбу қилмишлари билан пасткаш, айёр мунозарачилар «илмнинг иззат-обрўсини сақламоқчи» эканликларини рукач қилиб, жанжалли хорлик ва тубанликни Аллоҳ ва Унинг пайғамбарлари мақтаган тавозеъ билан адаштириб юборишди. Шунингдек, Аллоҳ наздида ёмон, жирканч бўлган кибрни дин иззати деб номлашди ва натижада Аллоҳ ва Расули кўрсатмаларига зид иш қилишди, «ҳикмат» ва «илм» каби сўзларни ўзгартириб, халқнинг залолатга кетмоғига сабабчи бўлишди. Ғийбат. Аллоҳ таоло уни ўлимтик ейишга ўхшатган. Мунозарачилар «ўлимтик ейиш»дан ҳеч тийила олмайди. Чунки доимо рақибини ёмонлаш, мазаммат қилиш, сўзларини келтиришдан тўхтамайди. Ғийбатдан имкон даражада сақланганида ҳам, рақибининг сўзларини ҳикоя қилаётиб, ёлғон кушмаса-да, унинг нуқсонларини, ожиз тарафларини айтиб ўтади....

Агар мажлис ва ўзаро суҳбатларда беҳуда гап-сўз кўпайиб кетса…

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир мажлисда ўтирса ва у ерда беҳуда гап-сўз кўпайиб кетса, мажлисдан туришдан олдин “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деса, ушбу калима мажлисда бўлган беҳуда гаплари учун каффорот бўлади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Қиёмат кунидаги ҳасратнинг сабабларидан бири агар инсон бир мажлисда ўтирса-ю, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмасдан туриб кетса, гарчи у ерда ҳалол бўлмаган сўзларни гапирмаган бўлса ҳам қиёмат кунида ҳасратда қолади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир қавм мажлисда ўтириб, у ерда Аллоҳ таолони зикр қилмас экан, бу нарса улар учун ҳасрат бўлади. Бир киши йўлда юрар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади. Бир киши ётоғига ётар экан, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, бу нарса ўша одам учун ҳасрат бўлади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти). Агар бундай ўтиришларда ботил сўзлар гапирилса, бировларни ғийбат қилинса, чақимчилик ва бўҳтон қилинса қандай бўлади?! Гоҳида фаҳш сўзлар айтилади ёки бировларни мазах қилинади, ва ҳокозо…. Юқоридаги ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қандай ёмон гап сўз бўлмаган мажлисни назарда тутиб, гапирганлар. Энди беҳуда гаплардан иборат бўлган мажлисларни нима дейишимиз мумкин?! Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки, инсон боласига барча офатлар тили орқали келади. Шунинг учун инсон доимо Аллоҳ таоло рози бўладиган сўзларни гапириши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни нафсларимиз заиф эканлигини билганлар. Биз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик барибир тилимиздан келадиган офатлардан сақлана олмаймиз. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга улуғ бир суннатларини таълимини беряптилар. Агар биз бу нарсага амал қилсак, тилимиздан келадиган офатлардан сақланган бўламиз. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлиснинг сўнгида айтишга тарғиб қилган “Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илаҳа илла анта, ва астағфирука ва атубу илайҳи” деган дуо билан бўлади. Бу дуо Аллоҳ таолони айбу-нуқсонлардан поклаш маъносини ўз ичига олади ва яна унда Аллоҳ таолонинг шериги бўлмаган илоҳ эканлигини ҳам исботи ҳам бор. Сўнгра инсон ўзини гуноҳкор эканлигини ҳис қилиб, Аллоҳ таолодан мағфират сўрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлисларини қандай тамомлар эдилар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисларини Аллоҳ таолони зикр қилувчи дуолар билан якунлашни яхши кўрар эдилар. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мажлисдан саҳобаларининг ҳақларига ушбу дуони қилмасдан ўринларидан турмаганлиги зикр қилинган: اللَّهُمَّ اقْسِمْ لَنَا مِنْ خَشْيَتِكَ مَا يَحُولُ بَيْنَنَا وَبَيْنَ مَعَاصِيكَ، وَمِنْ طَاعَتِكَ مَا تُبَلِّغُنَا بِهِ جَنَّتَكَ، وَمِنَ الْيَقِينِ مَا تُهَوِّنُ بِهِ عَلَيْنَا مَصَائِبَ الدُّنْيَا، وَمَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا, وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا، وَاجْعَلْ ثَأرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا، وَلاَ تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا, وَلاَ تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا, وَلاَ مَبْلَغَ عِلْمِنَا، وَلاَ تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لاَ يَرْحَمُنَا. رواه الترمذي (Аллоҳумма ақсим ла наа мин хошятика маа яҳулу байнанаа ва байна маъасийка, ва мин тооъатика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатака, ва минал яқийни маа туҳаввину биҳи ъалайна масоъибад-дуня, ва маттиънаа би-асмааъина ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳяйтанаа, важъалҳул ваариса миннаа, важъал саърона ъала ман золаманаа, вансурнаа ъала ман ъадаанаа, ва лаа тажъал мусибатанаа фий дийнина, ва лаа...
1 203 204 205 206 207 225