islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Шаъбон Рамазон муқаддимасидир

Шаъбон ойининг фазилати Шаъбон ойи ҳижрий-қамарий ойларнинг саккизинчиси бўлиб, у рамазондан аввалги ой ҳисобланади. Бу ойнинг бундай ном билан аталиши пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг бешинчи боболари Кулоб ибн Мурра яшаган давр, яъни 412-милодий йилга бориб тақалади. У вақтларда араблар ҳар бир ойни ўша кунда рўй берган муҳим воқеа-ҳодиса ва ҳолатларга қараб номлар эдилар. Масалан, кетма-кет келувчи жумодал-увла ва жумодал-охира (биринчи жумодо ва кейинги жумодо) ойларини ўша вақт қишнинг энг совуқ пайтига тўғри келиб, сувлар ва ерлар музлаб қолганлиги учун шундай номлаганлар. Жумодо сўзи музлаш, қотиш маъносини англатувчи “тажаммада” феълидан олинган. Ойларга ном берилаётган даврда Рамазон ойи ёзнинг жазирамасига тўғри келганлиги боис, унинг номини қаттиқ қизиб, чўғ бўлиш маъносини англатувчи “рамаз(ун)” сўзидан олганлар. Худди шунга ўхшаб, шаъбон ойининг номланишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор эди. Унинг номланиш сабаби борасида турли хил қарашлар мавжуд бўлса-да уларнинг бари тарқалмоқ маъносини ўз ичига олувчи “ташаъъаба” сўзидан олинганлигини ривоятлар тасдиқлайди. Зеро, айнан шу ой кирганда араблар сув қидириб, турли йўллар ва дараларга тушиб, тарқалиб кетардилар. Яна бир қавлга кўра бу вақтда араблар тарқоқ ҳолда турли ғорларга кириб олар эканлар. Бошқа бир қавлга биноан араблар шаъбондан битта олдинги уруш ҳаром қилинган ражаб ойида уруш-юришларни тарк этиб, уйда ўтириб қолганликлари боис шаъбон келиши билан яна жангу жадалларда қатнашиш учун тарқалиб кетарканлар. Шунингдек, шаъбон ойи ражаб билан рамазон ўртасида бамисоли шоҳ каби ўсиб чиқиб, уларни бир-биридан ажратиб турганлиги учун ҳам шундай ном билан аталган деган сўзлар ҳам бор. Шаъбон мусулмонлар қошида ғоят аҳамиятли ва муборак саналган ойлардан бири ҳисобланади. У рамазондан битта олдинги ой бўлганлиги туфайли ҳам унда рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрилади. Кўп нафл рўзалар тутилади. Қуръони карим тиловатига киришилади. Хайрли амалларга қўл урилади. У рўзаси фарз бўлган рамазон ойи учун бамисоли фарз намозларини ҳаммаёғидан ўраб турувчи ва нуқсонлардан ҳимоялаб турувчи аввалги ва кейинги суннатлари кабидир. У рамазоннинг муқаддимасидир. Бу ойда нафл рўзалар тутиш билан машғул бўлган киши Рамазон рўзасини ортиқча машаққат ва қўрқувсиз бошлайди. Балки, бу иш унга бирмунча енгил бўлиб қолади. Натижада фарз бўлган рамазон рўзасига ғайрат ва шижоат билан киришади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда кўп нафл рўза тутардилар. Оиша онамиздан (разияллоҳу анҳо) ривоят қилинади (мазмуни): “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафл рўзаларни тутишни бошлаганларида шундай кўп тутардиларки, ҳатто энди доим рўза тутиб юрсалар керак, деб ўйлаб қолардик. Кейин рўза тутишни тўхтатардилар ва шундай узоқ пайт тутмай юрардиларки, ҳатто энди рўза тутмасалар керак, деб айтардик. Расулуллоҳни рамазондан бошқа бирор ойни тўлиқ рўзадор бўлиб ўтказганларини кўрмадим. Ва у кишини шаъбондан бошқа бирор ойда шаъбондагичалик кўп нафл рўза тутганларини ҳам кўрмадим” (Бухорий: 1833-ҳадис; Муслим: 1956-ҳадис;). Шаъбон ойида кўп нафл рўза тутишга доир шу ва бошқа ҳадиси шарифлар мазкур ойда нафл рўзаларни кўпайтириш мустаҳаб эканлигига далолат қилади. Оиша онамиздан нақл қилинган баъзи ҳадиси шарифларда ҳатто шаъбоннинг ҳамма кунида рўза тутишлари, ривоят қилинган. Аммо, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазондан бошқа бирор ойда тўлиқ рўза тутмаганликлари ҳақида бошқа ривоятлар ҳам мавжудлиги туфайли уламолар юқоридаги сўзни Набий алайҳиссалом шаъбонда тўлиқ бўлмаса-да бироқ аксар қисмида рўзадор бўлганликларига йўядилар. Зеро, бирор нарсанинг аксарини “ҳаммаси” дея ифода этиш араблар тилида жоиз ва учраб турадиган нарсадир. Набий соллаллоҳу алайҳи...

Ҳикматлар: “Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур!”

Фузайл ибн Иёз: Беш нарса бадбахтлик нишонасидир: аввали, кўнгил қаттиқлиги, иккинчи – кўздан ёш келмаслиги, учинчи – ҳаёсизлик, тўртинчи – дунёга рағбат қилмоқ, бешинчи – дунё учун узун ҳаёллар суриш. *** Ҳамиша очиқ кўнгилли бўлинглар. Чунки Аллоҳ очиқ кўнгиллиларни севади. *** Ҳар ким ўзини баланд тутса паст бўлур, паст тутса баланд бўлур! *** Икки нарса аҳмоқлик нишонасидир: бири ажойиб нарсани кўрмайин кулмоқ ва бири хабар сўрамасдан туриб хабар бермоқ. *** Оқил киши шуки, аҳмоқ билан ҳолва ейишдан сақланади. *** Уч нарса кўнгилни ўлдиради: кўп емоқ, кўп ухламоқ ва кўп гапирмоқ. Қуръон, ҳадис ва машойихларнинг сўзи бўлса ундоқ эмас. *** Агар бир киши сендан «Аллоҳни севасанми?» деб сўраса унга жавоб бермагин! Чунки агар севмайман десанг кофир бўласан, агар севаман десанг ва унга лойиқ амал қилмасанг ёлғончи бўласан! *** Суфёни Саврий: Кимки ихлос билан бир амални қилсаю, кейин ўша амалга мақтаниб, мен фалон ишни қилдим, деса, қабул бўлган ўша амали яхшилик рўйхатидан ўчирилиб, риё рўйхатига ёзилур… *** Боязид Бистомий: Ҳаёт – илмда, роҳат – маърифатда, завқ – зикрдадир. | Халқнинг ҳалокати икки нарсададир: биттаси – халқни ҳурмат қилмаслик, иккинчиси, Ҳаққа шукр қилмаслик. Ҳақ севгиси уч нарса билан белгиланади: саховатда денгизга, шафқатда қуёшга, тавозе ва мискинликда тупроққа ўхшайди. Иброҳим ибн Адҳам: Ҳар ким уч ўринда кўнглини ҳозир тутмаса, унга раҳмат эшиги очилмайди: Қуръон ўқилганда, иккинчи зикр айтилганда, учинчи, намоз ўқиётганда. *** Иброҳим ибн Адҳамдан насиҳат сўрадилар, деди: – сен боғлиқни очгин, очиқни боғлагин. У киши: – бу гапни тушунмадим. -Боғланган чўнтагингни очгин ва улашгин, яъни саховатли бўлгин ва очилган оғзингни ёпгин, яъни беҳуда ва бефойда сўзларни гапирмагин. 327

Ҳадемай “Шаъбон” келади, кейин “Рамазон”!

Шаъбон ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ойларидир. Шунингдек бу ой Ражаб ойида яхши амалларни эккандан сўнг уларни суғориш ойидир.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бу ойда кўп рўза тутар эдилар, кечалари тонгга қадар ибодат қилиб чиқар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бунинг сабабини сўраганларида: “Эй Оиша, бу ой малакул мавт – ўлим фариштаси Азроилга йил давомида вафот этадиганлар рўйхати ёздириладиган ойдир. Мен эса бу ойда исмимнинг рўзадор ҳолда қайд этилишини истайман”, деб марҳамат қилдилар. Саҳобаи киром ва авлиёуллоҳлар ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтишар, Аллоҳдан афву мағфират тилар  эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг Рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар эдилар. Йилнинг энг муборак, энг эътиборли, қадрланадиган кечаларидан бўлган Бароат кечаси Шаъбон ойининг энг муҳим кечасидир. Чунки бу кеча ер юзига илоҳий раҳмат, барокот ва хайр нозил бўлгани учун уни, ҳатто малаклар ҳам байрам қилишади. Шу билан бирга Аллоҳ таоло бу кеча ширк келтирганлар, бир-бирларига гина, адоват тутганлар, дўсту қариндошларидан алоқани узганлар, сеҳргарлар, коҳинлар, сархушлар, юлғучлар, номуссизлардан ташқари кўплаб имон эгаларини мағфират қилади. Бароат кечасида ажаллар, ризқлар, ҳажга борадиганлар, вафот этадиганлар, саъидлар – охират саодатига эришувчилар, шақийлар – яъни охират саодатидан бенасиблар, йилнинг муҳим воқеалари қатъий белгиланиб ёзилади. Бароат кечаларининг бирида Ҳасан Басрий ҳазратларини юзи сарғайган ҳолда кўрганлар, унинг сабабини сўраганларида: “Аллоҳга қасамки, кемаси тўфонга учраган бир киши мендан ҳам баттар ёмон аҳволда бўлмаса керак. Чунки қилган гуноҳларимни биламан. Аммо яхши амалларим қабул қилиндими йўқми, аҳволим нима бўлади?, дея ташвишдаман”, деб жавоб берибдилар. Рамазон ойи ҳам яқинлашиб келмоқда. Бу ойга ҳар биримиз солиҳ амалларни кўпайтирган ҳолда ва ўз нуқсонларимизни ислоҳ қилган ҳолда кириш учун ҳозирданоқ тайёргарлик кўришимиз лозим. Ғанимат бўлган муборок ой ва кечалардан унумли фойдаланишимиз зарур. “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси Кенжабой Гулруҳ   266

Шарқ тилларини ўрганиш эҳтиёжи: муаммо ва ечимлар

Дунёдаги етакчи мамлакатларнинг сўнгги йиллардаги юксалиш хусусиятлари иқтисодий, маданий, илмий соҳалардаги тараққиёт Осиёга — Шарқ заминига кўчаётганини кўрсатяпти. Жаҳон геосиёсий саҳнасида ҳам бу минтақа мамлакатларининг таъсири тобора орт¬моқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги глобаллашув жараёни Шарқ ва Ғарб маданиятини бир-бирига қарама-қарши қўйиш эмас, балки улар ўртасида қадимдан мавжуд бўлган ўзаро таъсир, ҳамкорлик ва маънавий-маданий бойиш имкониятларидан оқилона фойдаланиш, ушбу икки минтақадаги давлатлар ва уларнинг тилини пухта ўрганишни талаб этмоқда. Тарихан Буюк Ипак йўлининг гавжум чорраҳаларидан бирида жойлашган юртимиз бир вақтнинг ўзида кўплаб маданиятлар билан ўзаро таъсир ва алоқада бўлган. Заминимизда серқирра ҳамкорлик, маънавий-маданий бойиш, энг муҳими, ўзаро тушуниш, эътибор ва ҳурмат сингари қадриятлар қарор топган. Бағрикенглик халқимиз менталитетининг бош фазилатларидан бири бўлиб келган. Шу боис қадимдан юртимизда чет тиллардан, асосан, анаткак (санскрит), табғач (хитой), тўхри (ўрта форс тили) тиллари ўргатилган бўлса, ўрта асрларга келиб, кўпроқ араб ва форс тилларини ўқитиш эҳтиёжи юзага келди. XIX асрнинг охирларидан бошлаб эса, рус тили ва маданиятини ўрганиш кун тартибига чиқди. Ўша кезлар буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий “Ойина” журналида “Икки эмас, тўрт тил лозим” мақоласи билан “Биз туркис¬тонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур” деган ғояни илгари сурди. Собиқ шўролар даврида чет тили сифатида, асосан, инглиз, немис, француз тилларини ўқитиш билан бирга пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда йирик шаҳарларда Шарқ тилларига ихтисослаштирилган мактаблар ҳам фаолият олиб борган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хорижий тилларни ўқитиш ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш ҳақида гап кетганда, асосан, Ғарб тиллари, биринчи навбатда, инглиз тили назарда тутилди. Аслида, ўқитилаётган барча тилларга, шу жумладан, Шарқ тилларини ўргатишга ҳам бирдек шароит яратиш лозим эди. Амалда бундай бўлмади. Ўтган асрнинг 90-йилларидан Шарқ тиллари ўқитиладиган мактабларга муносабат ўзгарди. Айниқса, араб, форс тиллари диний оқимларнинг кириб келиши, ислом динининг кенг тарқалиши орқали ёшларда радикал қарашлар шаклланишига олиб келади, деган фараз илгари сурилди. Шарқ тилларини ўқитишдан кўра илғор Ғарб тилларини ўргатишга асосий эътибор қаратиш зарур деган ақида ҳукмрон бўла бошлади. Бирин-кетин Тошкент, Фарғона, Наманган, Бухоро, Хоразм, Самарқанд ва бошқа вилоятлардаги Шарқ тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган бор-йўғи 2-3 тадан иборат умумтаълим муассасалари оддий мактабларга айлантирилди. Вазиятнинг бундай тус олиши ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик орасида тушунмовчилик келтириб чиқара бошлади. Бироқ ҳеч ким очиқ-ошкора эътироз билдира олмади. Натижада Шарқ тиллари, хусусан, араб тилини ўрганишга рағбати юқори ўқувчилар мақсади номаълум бўлган хусусий ўқув масканларида ўқишга мажбур бўлди. Бу эса, ўз навбатида, турли диний йўналишдаги рухсат этилмаган, лицензиясиз ўқув гуруҳларининг ташкил топишига йўл очди. Ўша кезлари машҳур шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов, академиклар Азизхон Қаюмов, Алибек Рустамов ва бошқа кўплаб шарқшунослар бундай ҳолатдан ҳайрон бўлиб, эътироз билдирганига гувоҳ бўлганмиз. Чунки бўлғуси иқтидорли шарқшунослар етишиб чиқишига катта ҳисса қўшган, республика бўйича бор-йўғи 30 тага ҳам етмайдиган хитой, ҳинд, араб, форс, урду тилларига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг йўналиши ўзгартирилиб, фақат Ғарб тиллари, хусусан, инглиз тили ўқитила бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги шарқ тилларига йўналтирилган 24-, 22-,119-,272-мактаблар бошқа фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига айлантирилди. Шарқ тиллари бўйича иқтидорли ўқувчилар танлаб олинадиган фан олимпиадаси ҳам бекор қилинди. Ваҳоланки, юртимизда Шарқ тилларини чет тили сифатида ўқитишга йўналтирилган мактаблар кўп бўлмаса-да, номи дунёга таралган, хорижий мамлакатлардан келган делегациялар, олий мартабали меҳмонлар айнан шу мактабларга ташриф буюрар эди. Биргина Ҳиндистоннинг йирик давлат...

Устозга эҳтиром: “Лазгин домла ким?”

Маълум бир муддат Лазгин домладан араб тилидан сабоқ олган эдим. Бу тахминан 1975 йил апрель ойидан 1976 йил май ойигача давом этди. Лазгин домланинг берган сабоқлари менинг ёдимдан ҳеч қачон чиқмайди. Сабаби Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек: Ҳақ  йўлида ким санга, Бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак осон эмас, Ҳаққин адо юз ганж ила.     Лазгин домла ҳаётидан баъзи бир лавҳаларни келтириб ўтамиз*: «Уларнинг тўлиқ исми шарифлари Сирожиддин ибн Исо Али (Сирожиддин Доғистоний) бўлиб, 1896 йил Доғистон ўлкасининг Хуна масканида таваллуд топганлар. Уларнинг оталари нақшбандия тариқати пешволаридан ҳисобланганлар. Лазгин домла олти ёшга тўлгач, тоғалари Исмоил мударрис қўлида савод чиқариб, сўнг тоғаси қурдирган Кумух мадрасасида таълим оладилар. Ўша пайтларда Кумух мадрасаси Кавказнинг маданий ва илмий маркази эди. Бу ерда Лазгин домла Абдулҳамид Кумухийдан тафсир ва ҳадисдан дарс оладидар. Ўн икки ёшга тўлгач,  «Қофия», «Шарҳи Мулла Жомий» китобларини ёд олганлар, сарф ва наҳвда уламолар мунозарада қатнаша оладиган даражага етганлар. Шундан сўнг, устозлари уни Доғистонлик савдогар ҳомийлигида Мисрга юборадилар. Бу пайтда Лазгин домла ўн олти ёшда бўлганлар. Савдогарнинг Искандариялик дўкондор таниши домлани машҳур мударрисга олиб боради. Таътил вақти бўлгани сабабли мударрис Лазгин домлага китоб тутқазиб, бир ой мухлат беради. Бир ойдан сўнг эса мударрис Лазгин домлани имтиҳондан ўтказиб, Қоҳирага, ўз устози ҳузурига юборади. Шу тариқа Лазгин домла  Қоҳирада етти йил қоладилар. Ўз юртларига  қайтгач, мадрасада  мударрислик лавозимида ўн йил ишладилар. Қатағон авжига чиққач, 30-йиллар охирида Лазгин домла Доғистонни тарк этиб, 1937 йили Ўзбекистонга келадилар ва умрбод шу ерда қолдилар. Улар  Ўзбекистонда  Лазгин домла номи билан машҳур бўлганлар. Жиззах ва Самарқандда уларни Қарачай домла дейишган. Лазгин домла бу тўғрида  шундай деганлар: «Мен Ўзбекистонга келганимдан хурсандман, бунинг учун Аллоҳга шукрлар қиламан. Ўзбекистонда мен ғариб бўлмадим, дўстлар даврасида яшадим». Лазгин домла юртимиз уламолари ҳақида: «Мен Ўзбекистон уламолари орасидаги иттифоқдан шодман, бу иттифоқ давом этар экан, улар олий мартабаларга эришадилар», – деган эдилар. Ўша маҳал Лазгин домла ҳали Тошкентда муқим ўрнашмаган ва маълум муддат Бишкекда яшаганлар. Бишкекдан қайтгач, дўстлари кўмагида Бешёғоч бозорида мисгарлик дўкони очадилар. Кичкина бу устахона токчаларига обдаста, самовар, примус каби тузатилиши лозим бўлган ашёлар териб қўйилган. Устахонанинг бир дарчаси бўлиб, ташқарига таёқча билан очиб қўйилган. Ана шу дарчанинг ости ўзига хос «мадраса» эди. Лазгин домла болаларни шу пештахта остида яширинча ўқитганлар. Ўзлари устачилик билан банд кезлари болалар пештахта остида дарс ўқишган. II жаҳон уруши йилларида шу устахонада истиқомат қилганлар. Урушдан сўнг Лазгин домла Тошкент шаҳар Самарқанд дарвоза маҳалласи «Ромашка» кўчасида кичик бир ҳовлига кўчиб яшаганлар. Уларнинг ҳузурига турли институт ўқитувчилари, аспирантлар, илмий ходимлар ҳам сабоқ олгани келиб туришган».  Шу кўчада мен амаким Маъмуржон Қорабоев хонадонида беш йил талабалик давримда яшаганман. Сирожиддин Алилов  (Лазгин домла) 1981 йил 27 май куни Тошкентда вафот этганлар. Жанозани Шайх Юсуфхонтўра Шокиров ўқиганлар, Тошкентдаги Захариқ қабристонига дафн этилганлар. Домланинг вафотлари муносабати билан Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратлари қуйидаги марсияни ёзганлар: Во дариғо, кетдилар дорулбақога домламиз, Ташлабон илму адаб толиблариға  домламиз. Чекдилар қанди ҳаёт даврида озору жафо, Сабр айлаб, ҳеч кима қилмай шикоят домламиз. Бу табаррук зотни қадрини билолмай қолибон, Эндиликда ёд этиб иззатга лойиқ домламиз. Дин сирожи эрди, аммо ўзини лазгин тутиб, Ҳарна билган илмини зоҳир этган домламиз. Ҳотифий қилди...
1 201 202 203 204 205 225