Бир вақтлар бир болакай ва катта олма дарахти бўлган экан. Болакай ҳар куни уни ёнига келиб, уни атрофида ўйнашни жуда яхши кўрар экан. У олма дарахтини шоҳларига чиқиб олма ер ва туш пайтлари уни сояси остида бироз мизғиб олар экан. Хуллас болакай олмани,олма эса болакай билан ўйнашни жуда яхши кўрар экан. Кунлар ўтибди, болакай ҳам анча улғайибди ва ҳар куни олма дарахтини олдига келиб ўйнамайдиган бўлибди. Кунлардан бир кун болакай жуда ғамгин ҳолатда олма дарахтини ёнида пайдо бўлибди. “Кел мен билан ўйна”,-дебди дарахт. “Мен энди олма атрофида ўйнаб юрадиган жажжи болакай эмасман“,-деб жавоб берибди болакай. “Мен турли ўйинчоқларим бўлишини хохлайман, уларни сотиб олиш учун эса менга пул керак“. “Узр, афсуски менда пул йўқ, лекин сен мени олмаларимни териб олиб сотиб ўзингга ўйинчоқлар сотиб олишинг мумкин“. Бола жуда ҳаяжонланиб кетибди. У дарахтдаги барча олмаларни узиб олиб, хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетиб, шу кетганча олмани олдига ҳеч келмабди. Олма жуда хафа бўлибди. Бир кини ҳалиги бола (энди у кишига айланган эди) яна олма дарахтини олдига келибди.Олма жуда хурсанд бўлиб ҳаяжонланиб кетибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна“,-дебди олма. “Мени ўйнашга вақтим йўқ. Оиламни боқишим керак. Бошпана сотиб олишим. Менга ёрдам бера оласанми?” Узр, лекин мени пулим ёқда, аммо сен мени шоҳларимни кесиб олиб уй қурсанг бўлади. Киши дарахтнинг барча шоҳларини кесиб олиб хурсанд бўлиб ортга қайтибди. Дарахт уни бахтиёр кўрганидан жуда хурсанд бўлиб кетибди, аммо киши шундан сўнг бошқа ҳеч қайтиб келмабди. Дарахт яна ёлғизликда маҳзунлигича қолибди. Иссиқ ёз кунларининг бирида киши яна қайтиб келибди ва дарахт яна суюнибди. “Кел ёнимга мен билан ўйна!”,-дебди дарахт. “Мен қарияпман. Қайиқда сузиб ҳаёт ташвишларидан бироз дам олишни хохлайман. Менга қайиқ бера оласанми?”,-деб сўрабди киши. “Мени танамдан қайиқ ясагинда узоқ жойларга сузиб бориб дам олиб,шод қайтиб кел”. Шунда киши уни танасини арралаб қайиқ ясабди-да,унга тушиб сузиб кетганча узоқ вақтлар йўқ бўлиб кетибди. Ва ниҳоят кўп йиллардан сўнг киши яна дарахт ёнига қайтиб келибди. Шунда уни кўрган дарахт: “Узр болажоним, мени энди сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади, на олмам бор ва на сен ўнайдиган танам ва шоҳларим”,-дебди. “Ҳечқиси йўқ. Энди мени ҳам олмаларни тишлаб ейишга на тишларим бор,ва на шоҳларингга чиқиб ўйнашга қувватим. Бу нарсалар учун мен жуда қариб қолдим”,-деб жавоб берибди киши. “Ростдан ҳам мени сенга берадиган ҳеч нарсам қолмади.Фақатгина қуриб битаётган илдизларим бор халос”,-кўз ёшлари билан дебди дарахт. “Менга ҳозир кўп нарса керак эмас, фақатгина қариган чоғимда ором олиш учун бир жой бўлса бас”,-деб жавоб берибди киши. “Жуда яхши! Қари дарахт илдизлари ором олиш учун энг яхши жой. Кел ёнимга, илдизларим устида ором ол”. Киши ўтирибди ва кекса дарахт кўз ёшлари ила унга табассум қилибди. Бу ҳикоя ота-оналар болалари учун ҳар қандай қурбонлик қилишга тайёрлиги ҳақида. Унда ота-оналар олма дарахти тимсолида жонлантирилган. Болалигимизда ота-онамиз билан ўйнашни севамиз. Улғайгач эса уларни ташлаб кетамиз ва қачонки бизга нимадир керак бўлса, ёки мушкул бир аҳволга тушиб қолсак уларни олдига шошиламиз. Шубҳасиз ота-оналаримиз бизни бахтли кўриш учун қўлларидан келган барча ишни қиладилар. Балки сиз бола дарахт билан шафқатсизларча муносабатда бўлган деб ўйларсиз, лекин биз ҳам кўп ҳолатларда ота-онамизга шундай муносабатда бўламиз. Уларни меҳр-муҳаббатини суистеъмол қиламиз ва яхшиликларини ўз вақтида қадрламаймиз. Аллоҳ барча қилган хатоларимизни кечириб бизни тўғри йўлга йўлласин ва ота-оналаримизни...
Мусулмон киши ҳаёти давомида бир қанча одобларга риоя қилиши керак: Аллоҳга, Қуръони каримга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, бандаларга нисбатан бўладиган муомала одоблари, бундан ташқари, ейиш, ичиш, сафар, либос,уйқу каби кундалик ҳаётда риоя қилишимиз керак бўлган одоблар. Шулардан бири инсон ўз нафсига нисбатан касб қилиш керак бўлган одоблар. Албатта, ҳар бир мусулмон бу дунё ва охират саодатига эришиш учун ўз нафсини тарбиялаши, тозалаш ва ислоҳ қилиши керак. Дунё ва охират ҳаётидаги бахтсизлик эса киши нафсининг кирланиши, фасод, ҳалокатга юз тутиши билан боғлиқ. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ҳақиқатан уни (нафсни) поклаган киши нажот топур ва у (нафсни) (гуноҳлар билан) кўмиб, хор қилган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлур)”. (Шамс сураси, 9-10). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Сизларнинг барчангиз жаннатга кирурсизлар фақатгина инкор қилувчилар эмас. Сўрадилар: Ё Расулуллоҳ, инкор қилувчи ким? Айтдилар: Кимки менга итоат қилса, жаннатга кирур, кимки менга қарши чиқса, ана ўша инкор қилувчидир”. Мусулмон киши нафсни покловчи нарсалар гўзал иймон, амали солиҳ эканлигини, куфр ва маъсиятлар эса уни ҳалокатга олиб боришини билади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Куннинг ҳар икки тарафида (яъни эрта-ю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказур”. Муборак ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агарда мусулмон киши бир гуноҳ амални қилиб қўйса, унинг қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилса, қалби покланур, агар маъсиятда давом этса, қалбини гуноҳлар қоплаб олур”. Демак, мусулмон киши доимо ўз нафсини тарбиялаб, поклаб, уни кирлантирадиган фаҳш ишлардан узоқлашиб яшаш керак. Ҳар соатда нафсини ҳисоб-китоб қилиши, уни яхши амаллар, тоат-ибодатларга ундаши керак. Бу эса бир неча поғоналарни босиб ўтиш билан бўлади: Булардан аввалгиси-тавба, яъни гуноҳ ва маъсиятлардан узоқлашиб,олдин қилган хатолари учун афсусланиб, келгусида бу гуноҳларга қайтмасликка қарор қилишдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй, мўминлар, барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, кошки нажот топурсизлар”. Агар банда Роббисига чин ихлос билан тавба қилса, Аллоҳ таоло бандасидан қаттиқ хурсанд бўлар экан, ҳатто бир ҳадиси шарифда келишича, агар банда Роббисига тавба қилса, Аллоҳ таоло кимсасиз саҳрода туясини йўқотиб қўйиб, сўнгра уни топган кишиданда кўпроқ хурсанд бўлар экан. Тавбадан кейин келадиган поғона-муроқаба, яъни мусулмон киши ўзини кузатиши, Аллоҳ уни доимо кузатиб турганлигини билиши ва ҳар дақиқада шуни ҳис қилиши керак. Ана шундагина мусулмон киши Аллоҳ таолонинг нақадар комил Зот эканлигини мулоҳаза қилади, унга ибодат қилишдаги роҳатни топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Жаброил алайҳиссалом эҳсон ҳақида сўраганларида: “Аллоҳга уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг, агар бу қўлингдан келмаса, албатта Аллоҳ сен кузатиб турур”,-деб жавоб қайтарганлар. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам бунга кучли амал қилиб, муқарраб бандалар даражасига кўтарилганлар. Жунай роҳимаҳуллоҳдан сўрашибди: “Ерга қараб юришга ундайдиган нарса нима?“ Айтибдилар:“Сени кузатувчининг назари сенинг назарингдан ўткирроқ эканлигини билиш“. Ибн Муборак розияллоҳу анҳудан бир киши муроқаба ҳақида сўраганида: “Сен доим Аллоҳни кўриб тургандек бўлишинг“,-деб жавоб берибдилар. Абдуллоҳ ибн Дийнор ривоят қиладилар: Бир куни Умар розияллоҳу анҳу билан Маккага бораётган эдик. Йўлда тоғлик бир чўпонни учратдик. Умар розияллоҳу анҳу: “Бизга қўйларингдан биттасисини сот“, дедилар. Чўпон поданинг эгаси борлигини айтди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Эгангга бўри еб кетди дейсан“, дедилар. Чўпон эса: “Унда Аллоҳ қаерда?“-деди. Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юбордилар, сўнгра чўпоннинг эгасига бориб, чўпонни ундан сотиб олдилар ва қулликдан озод қилдилар. Ҳикоя қилинишича, Зулайҳо Юсуф билан ёлғиз қолганида Бутнинг юзини ўраб қўяди. Шунда Юсуф алайҳиссалом айтадилар: “Сен жонсиз нарсадан ҳаё қилдингу, Молик-Жаббор Зотдан ҳаё қилмайсанми?“ Нафсни ислоҳ қилиш йўлидаги кейинги қадам уни ҳисоб-китоб қилишдир. Мусулмон киши кеча-ю кундуз охират саодатига эришиш учун солиҳ амалларни қилишга ҳаракат қилади. Унинг ҳаёти дунёси амалларни бажариш давридир....
Мустақиллигимиз туфайли юртимизда муқаддас ислом дини равнақи йўлида кенг ислоҳотлар амалга оширилди. Эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди. Миллий ва диний қадриятларимиз тикланди, масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий обидалар, осори атиқалар қайта барпо этилди. Фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари учун барча шароитлар яратилди. Бугун Ватанимизнинг кўп асрли шонли тарихида мутлоқо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига 27 йил тўлди. Ушбу тараққиёт йўлимизга яна бир назар ташлар эканмиз, бугунги тинч, осуда ҳаётга, ёруғ кунларга, ютуқ ва марраларга қандай омиллар эвазига эришганимиз кўз ўнгимизда гавдаланиши табиий. Ўтган тарихан қисқа ва мазмунан бой йилларда ҳукуматимиз томонидан узоқни ўйлаб олиб борилган оқилона сиёсат туфайли асрларга татигулик ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, фаннинг барча соҳаларида, жумладан, маданий ва миллий меросимизнинг асоси бўлмиш ислом динини асл манбалар асосида ўрганиш ва уни холис таҳлил қилиш имконияти кенгайди. Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврида дунёда муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бундай мураккаб вазият динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг маънавий меросини қадрлаш, маърифий ислом динини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буюк алломаларимиз асарларини ўрганиш ва чоп этиш, қадамжоларини обод этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий, Қашқадарё вилоятидаги Абу Мўъин Насафий мақбаралари, Навоий вилоятидаги Нурота зиёратгоҳи ва бошқа қадамжолар қайтадан тўлиқ таъмирланди. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарёда Имом Термизий илмий-тадқиқот марказлари, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида фиқҳ мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактаби ташкил этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ бунёд этилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказида аждодларимизнинг улкан маънавий мероси, жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш ва илмий тадқиқ қилиш ишлари бошлаб юборилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада амалга оширилаётган ишлар жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамламоқда. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш таклифини билдирди. Бу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликни таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелда “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Дархақиқат, бугун юртимизда том маънодаги диний ҳамда маънавий-руҳий эркинликларга жуда катта йўл очиб берилди. Миллий истиқлол мафкурасида муқаддас ислом динининг моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалари ўз ифодасини топди. Дин соҳасида оламшумул аҳамият касб этган уламоларнинг меросини ўрганиш, аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз томонидан...
Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин: Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладурғон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга яхшилик қилсанг, фаҳм қилмас. Иккинчиси, хуш феъллик ва чиройли муомаладир. Бунинг тескариси шуки, ким ёмон хулқни тарк этмаса, вақти келиб ёмон одати, бадхулқлиги тутиб қолса, ҳақиқатни ва барча яхши хислатларни зое қилишдан уялмас. Учинчи хислат, салоҳдир. Гуноҳ ва маъсиятга рағбати бор одам Худои Таолодан қўрқмайди ва андиша қилмайди. Ким Худои Таолодан қўрқмаса, анга эътиқод қилиб бўлмас. Ҳазрат Жаъфар Содиқ (р.а) айтадилар: “Беш тоифа кишининг суҳбатидан йироқ бўлғил ва ҳазар қилғил: – ёлғончики, уни ёлғонига алданиб, мағрур бўлурсан; – аҳмоқки, сенга манфаат етказаман деб зиён етказур; – бахил киши сенга манфаат етар вақтда андан қочар; – тангдил (юраги тор) одам мухтожлик вақтида узоқлашар; – фосиқки, сени бир луқмага сотар”. Билгинки, бу хислатларнинг ҳаммаси бир кишида бўлмоғи камдур. Лекин бирон киши билан чин дўст, улфат бўлмоқни хохласанг, хушфеъл яъни, инсонга ёқимли, хуштабиат, хуш хулқ кишини танла. Дўстликка шундай кишини танлагинки, дин ишида уни сенга фойдаси тегсин ва сен унга фойда келтиргин. Суҳбат ва дўстлик ҳуқуқини билгинки, айтадиларки, икки дўстнинг мисоли, икки қўлга ўхшашдур, бир-бирини ювиб пок қилур. 3 900
Мактабдан болалар чиққанларида баъзилари оталарининг бағрига чопадилар, баъзилари оналарининг бағрига чопадилар, лекин ораларида шундай болалар борки, кимнинг бағрига чопишни билмайдилар. Шунда улар атрофга маюс боқадилар. Уларни чақирадиган, ўз бағрига оладиган ҳеч кимни топа олмайдилар. Ва ҳатто қайрилиб меҳр кўзи билан қарайдиган кўзни топа олмайдилар. Шу чоғ уларнинг кўзлари ва юраклари ғам-андуҳга тўлади. Қачонки қуёш ботиб, тун зулмати кириб келганида, улар ўзларини етимлигини, ёлғизлигини аччиқ дард-алам билан ҳис қиладилар. Уларни оналари йўқки, уларга тунда эртак айтадиган, оталари йўқки, уларга ишдан қайтаётганда ширинлик ва совға-салом олиб келадиган. Байрамлар келганида эса, ота-онаси бор болаларнинг юзида табассум бўлади ва ранг-баранг чиройли кийиниб олишган бўлиб, байрамни мана шундай хурсандчилик билан ўтказадилар. Лекин етимлар учун ҳамма нарса бегонадек ҳатто байрамлар ҳам татимайди. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, баён қиладиларки: ”Ўз етимини ёки бегонанинг етимини кафолатига олган киши мен билан жаннатда мана бундоқ туради” деб икки бармоқларини кўрсатганлари бизга собит бўлди“. Ҳадисда “ўз етимини” дейилишидан бева қолган онанинг отасиз қолган ўз етим боласини қарамоғига олиши назарда тутилган. Етимнинг риоясини қилиш, унга кафил бўлиш, боқиш, таъминлаш кишини жаннатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишдек буюк бахтга муяссар қиладиган улуғ бир амаллардандир. Ким жаннатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишни хоҳласа, етимларга меҳрибон бўлсинлар, уларга ширин сўз айтсинлар ва уларга меҳр тўла қалби билан кулиб қарасинлар, отаси ўрнига ота бўлсинлар, онаси ўрнига она бўлсинлар. Ва шу билан бирга унинг маюс кўзларидан оққан кўз ёшларини артиб қўйсинлар. Ва шунингдек бу ишлари билан ўзини дўзах ўтидан сақласинлар. Саҳобаларнинг бирлари айтиб бердилар: “Бир куни бир инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилиб келдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга етимни бошини сила у билан сенинг молинг камайиб қолмайди, оғир меҳнат ҳам талаб қилмайди. Етимни бошини силасанг, қалбингдаги моғор босган қалин чангни қалбингдан тозалайсан. Сенинг қалбинг қадрлироқ ва қийматлироқ бўлиши учун етимни бошини сила ва ўзинг ҳам амин бўласанки, шу етимнинг беғубор кўзларидан кўра чиройлироқ нарсани кўрмайсан. Исломда етимпарварликка алоҳида эътибор берилганини ушбу саноқли ҳадислардан ҳам билиб олиш қийин эмас. Мусулмон уммати ўз тарихи давомида етимлар риоясини қойил қилиб келгани ҳаммага маълум. Бунга жаҳон урушидан кейинги даврда халқимиз кўрсатган етимпарварликни мисол қилсак бўлади. Етимлар исломдаги каби ўзларига олижаноб муомалани кўрмаганлар. Ҳозирги кунларда ҳам Ислом оламининг турли тарафларида етимларнинг боши етарли даражада силаниб келмоқда. Ҳар бир мўмин-мусулмон кимса етимларнинг ҳаққини унутмаслиги лозим. Аста-секин бўлса ҳам, етимпарварликни аждодларимиз амалга оширганлари каби савияга олиб чиқишимиз керак. Етимни қарамоғига олиш учун, албатта, фарзандсиз бўлиш шарт эмас. Балки, ўз болалари бор кишилар етимларни оилага қабул қилсалар ва ўз фарзандлари қатори уларнинг бошини силасалар, уларга ҳам ўз фарзандлар каби меҳр кўрсатсалар жуда яхши бўлади. Тошкент Ислом институти битирувчиси Ахмаджонова Хамида 487