Илм нури ила бутун борлиқларни яратган Аллоҳга ҳамд-у сано. Илмни ёшликнинг чироғи ва умрнинг маёғи, охиратда эса саодатли ҳисоб ва Аллоҳ севган мақомни насиб эттиришини Ўз суннатларида баён этиб, илм олишга ёшликдан интилмоқни тавсия этган, уммати ғамида ўтган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар. Илмга ташналик набавий кўрсатмадир. Юртимиз қадимдан буюк алломалар юртидир. Бугунга келиб яна шу буюкликка интилган ҳолда ёш авлоднинг илм-у маърифатига эътибор кучайди. Буни шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари назорат қилиб, таълим масканлари ва у ердаги тарбиянинг нечоғлик сифат ва мукаммаллигига эътибор берилишидан ҳам билса бўлади. Илм ёшликнинг зийнатидир. Ёш ўсиб келаётган авлоднинг илм-у маърифатга аҳамият бериши эса миллат келажагининг буюк эканлиги белгисидир. Илм маърифатни эгаллаш учун ёшликдан интилмоқ зарур. Бу билан бирга эса яна бир неча омиллар борки боланинг илми мукаммал бўлишини таъминлайди. 1. Аввало илми олувчининг илмга ва китобга муҳаббати. Бу жуда муҳим омил ва айни пайтда эса асосий омил ҳамдир. Бу муҳаббатни бола ўз уйидан ота-онасидан ва сўнгра мактабдаги устозларига ҳавас қилиб қалбида пайдо қилади. Энг асосийси Аллоҳ боланинг қалбига илмга муҳаббатни солиб қўйган бўлади-ю, баъзан ота-оналар сабаб бу қалбдаги орзулигича қолаверади. Ёшликда олинган илмнинг фойдаси ҳақида эса бир неча пир маъно ҳикматлар борки, уларнинг ичида “Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақшдир” деб айтилгани ҳаммасини қамраб олади. 2. Ота-онанинг ҳиммати, уларнинг болага берадиган рағбати ва эътибори. Олимларнинг оталари доим ҳам олим бўлавермайди. Уларнинг ота-онасидаги ихлос ва илмга муҳаббат, онасининг меҳри ва отасининг ҳиммати уларни олим қилади. Чунки оналарнинг ибодат ва мустаҳкам иймон ила фарзандини парвариш қилиши, отанинг ҳалол касб қилиб оиласини таъминлаши оқибатида фарзандлар олим ва илм аҳли бўлади. Ота-она фарзанди илмий бирор поғонани босиб ўтиб натижага эришганида албатта рағбатлантириб турмоғи зарур. Бу рағбат моддий бўлишидан кўра, маънавий бўлмоғи ёшгина толиби илмга жуда муҳим ҳисобланади. 3. Илм олувчининг одоби, илмга ва уламоларга ҳурмати. Бу ҳам илмнинг юқиши ва ўқувчининг қалбига илмнинг ўрнашиб, амалларига кўчишига сабаб бўлувчи асосий омиллардандир. Чунки илмга ҳурмат толиби илмнинг илм дунёсидаги насибасини давомли ва икки дунёда ажрли қилади. Олимларимиздан келган ҳикматли сўзлардан бирида айтилишича: “Ким олимлар ва илмга хурматсизлик қилса, унинг зурриётларидан илм аҳли чиқиши қийин” дейишган. Шунинг учун ҳам инсон олим бўлиши, ёки илм олувчи бўлиши, ёки илм аҳлига хизмат қилиб ихлос билан уларни севувчи бўлмоғи лозим. Аммо асло илм ва илм аҳлини ёмон кўрувчи бўлмаслиги керак. 4. Илм олиш учун толиби илм кечаларни бир қисмида бедор бўлиб илмини такрор қилмоғи керак. Ёшликдан илмга муҳаббат қўйган қалб эгаси илм олиш вақтларига эътибор қаратади. Нафсини тергаб, бўш вақтини зое қилмайди. Агар ёш толиби илм ҳар вақтини тартибли олиб борса, тунлардаги сакинатни ўтказиб юбормайди. 5. Илм олишда кибр-у ҳавони йўқотишга уриниш. Илм олишни бошлаганда баъзан кибр ва нафснинг мени кучайиб, толиби илм ўзини инсонларнинг энг афзали менман ёки мен биламан деган фикрлар билан қалбини кирлаб қўяди. Шунинг учун ҳам устоз ва ота-онанинг илм олувчини доимо амаллари ва фикрларини кузатиб бориб, ундаги кибрга етакловчи иллатларни тузатиб турмоқлари жуда муҳимдир. Буюк султон бўлган Фотиҳ Султон Меҳметхон болалик чоғларида устозига қулоқ солмай дарсларда кўп беэътиборлик қилар эди. Устози уни жим ўтиришга чақирса, бўлажак султон “Мен подшохнинг ўғлиман ҳеч нарса қилолмайсан” деб устозини жаҳлини чиқарар экан. Аммо бир куни устоз бу воқеани султоннинг отасига айтганда, ҳайратланарли иш бўлган. Султоннинг отаси дарс жараёнига бостириб кирганида, устоз дарсга беруҳсат кирдинг, дея, Подшохга тарсаки туширган. Буни кузатиб турган бўлажак султон шундан сўнг устозига ҳурматсизлик қилмаган. Бу аслида устоз ва подшох ўтасида уюштирилиб, султонни кибрини синдириш учун қилинган иш эди. Демак, толиби илмнинг кибри ва нафсини синдириб, яхши тарбия топиши учун устоз ва ота ҳамкорлиги жуда ҳам муҳимдир. Шундай экан, толиб илм ҳардам ўзини устози назоратида тутиб, ҳар қандай иллат ва...
Ёшлигимда “Сабр таги сариқ олтин” деган мақолни эшитсам, ҳақиқий олтинлар кўз ўнгимига келар, инсон бойиб кетади деб ўйлардим. Кейинчалик, бир воқеъани эшитганимдан сўнг ҳақиқатда ҳам сабр ила одамзот бойиб кетишига ишонч ҳосил қилдим. Қадимда жуда тақводор ва ибодатли олим киши яшаган экан. У умрини илм олиш, китоб ёзиш билан ўтказар, илмдан вақти қолса таом ер, бўлмаса шуни ҳам ортга сурар экан. Бир дақиқасини ҳам зое қилишдан қўрқар экан. Нафсига баъзан мунтазам ёзиш оғир келар, шунда бесабрлик билан ўрнимдан туриб кетмай дея кийимининг этакларини ўтирган жойига мих билан маҳкамлаб қўяр экан. Кечалари ҳамманинг чироғи ўчса ҳам, шу олим зотнинг уйидан шам ёғдулари ўчмас, қаламнинг “тиқир-тиқири” тунги сукунатни бузиб турар экан. Мана шундай бедор тунларнинг бирида олимнинг қаттиқ қорни очибди. Ей деса бирор егулик йўқ, ташқарига чиқай деса, тун пардалари атофга ёйилан, ҳамма ширин уйқуда. У бир неча кундан бери туз тотмаган бўлса ҳам шу ҳолига шукр қилибди ва Аллоҳнинг илм билан неъматлантиргани учун ҳамд айтибди: “Роббим, Ўзинг Буюк ва карами кенг Зотсан. Ҳар ишни тадбирини қилгувчи Сенсан. Бутун тирик жон борки, унинг ризқи сенинг зиммангда бўлмаса. Раззоқ ва Буюк фазл Эгасисан. Менинг ишим чиройли сабр қилиш халос. Кейин яна қўлларига қаламини олибди. Орадан бироз вақт ўтар ўтмас, хонасининг бир бурчагидан сичқон чиқиб, емиш ғамида юқ-буёққа югурибди. Очлик устун келибми, сичқонча олимга анча яқин келиб қолибди. Олимнинг бироз қизиққонлиги келиб, ёнида сувдан бўшаган косани унинг устига тўнкариб, ўз ишига машғул бўлибди. Ҳеч қанча ўтмасдан бошқа бир сичқон падо бўлибди, тўнкарилган косанинг олдидан кетмас, гир-гир айланаверармиш.Кичик сичқоннинг жасоратидан ҳайратланган олим нима бўлар экан дея, косани кўтармабди. Шу пайт у кўздан ғойиб бўлибди-да, бўйидан бироз кичик бўлган тилло тангани тортиб келиб унинг олдига ташлабди. Худди, тиллони олгин-у, косани кўтар деётгандай бўлар экан. Коса кўтарилмагач, сичқонча инига яна кириб, ўзи билан бирга танга олиб чиқаверибди. Мана пуллар тугади, бошқа тилло йўқ дегандай, охири бўшаган ҳамённи тортиб, коса ёнига қўйибди. Энди олим чидолмабди, косани дархол олибди. Тутқунликдан қутилган маҳбусдай сичқон тезда шеригининг ёнига отилибди-да, югурганч кўздан ғойиб бўлибди. Бу ҳолатдан кўнгил тўлиб, кўзлар намланибди. Олим соқолларинида хўл қилган намли кўзларини артар экан, чуқур ҳаёллар гирдобида қолибди. Бу не ишки, унда Аллоҳ мўжизаси намоён бўлди. Наҳотки биргина митти жонзот ўз жуфтига шу даражада вафодор бўлса? Хавфдан қўрқмаса? Кўзларни намлантиргани фақат бугина эмас, сабр ва Аллоҳга таваккулнинг, илмга бўлган ҳарисликнинг мукофоти-тилло тангаларни кўринг! Аллоҳ ҳузуридан келган неъматни кўринг! Ҳақиқатда ҳам сабр таги сариқ олтиндир… Оламлар Роббиси Аллоҳ таоло бандаларни сабр чақириб шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Бақара, 153) “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон, мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад!)” (Бақара, 155) Сабр энг гўзал фазилат бўлиб, у Аллоҳнинг пайғамбарлари, авлиёлари ахлоқларидан биридир. Шу боис, ҳар бир мўмин-мусулмон киши сабр қилишга одатланиши керак. Ҳикматларда “Авлиёлик сабрдир, сабр нафсга жабрдир”, дейилади. Яна айтиладики, “Модомики, ер остида қабр азоби ҳақ экан, ер устида ўша азобнинг муқобили сифатида сабр азоби ҳам мавжуд. бандага ё униси, ё бунисидир.” Аллоҳнинг суюкли ва чин мўмин бандаларидан бири бўлишимиз учун ҳар қандай ҳолатда...
Халқимиз орасида “Бу бола жуда фаросатли-да!”, “Фаросатингга балли” ёхуд “шунга ҳам фаросатинг етмадими?” деган гаплар тез-тез қулоққа чалиниб туради. Фаросат деганда инсонлар нимани назарда тутадилар? Аслида ҳам фаросат нима? Пайғамбаримиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинг, зеро у, Аллоҳнинг назари билан қарайди”, дея марҳамат қилганлар. (Термизий ривояти). Бу ҳадиси шарифда у зот фаросатнинг нақадар муҳим эканлигини билдирмоқдалар. Аввало у Аллоҳ таоло томонидан берилган бир неъматдир. Фаросат соҳиблари эса саодатманд инсонлардир. Чунки улар кўп инсонлар англаб етмайдиган воқеаларнинг ҳикматларини, сўзнинг нозик ва дақиқ нуқталарини англаб етадилар. Фаросат бу қалбдаги нур, кучли заковат, зиёда донолик, комил ақл ва энг муҳими имон тақозо этган фазилатдир. Шунинг учун фазилат соҳиблари ҳамиша ўзгалардан ажралиб турадилар. Фаросат уч турга бўлинади: Иймоний фаросат Касбий фаросат Хилқий фаросат Иймоний фаросат. Бундай фаросат фақат мўмин бандаларда бўлади. Мўминларнинг ичидан ҳам Аллоҳнинг нурига мушарраф бўлганларгина сазовордирлар. Имон қанча кучли бўлса, фаросат ҳам шу даражада ўткир бўлади. Қалб ўзида ҳамма нарсанинг тўлиқ ва ҳақиқий аксини кўрсатадиган кўзгуга айланади. Улар Аллоҳнинг нури ила ҳақ ва ботилни, ҳалол ва ҳаромни, тоат билан маъсиятни фарқлайдилар. Аллоҳ ман этган чегараларни асло бузмайдилар. Улардаги фаросат мудом Роббилари рози бўладиган ишга ундайди, ғазаби бор амаллардан муҳофаза этиб туради. Пайғамбарлар, авлиёлар ва солиҳ бандалар иймоний фаросат соҳибидирлар. Одамлар Аллоҳ нури билан қарайдиган мўминларга озор беришдан сақланмоқлари керак. Касбий фаросат. “Муктасаб” яъни касб қилиб эришиладиган фаросат нафақат мўминлар балки, бошқаларда ҳам бўлади. У имонни тақозо этмайди. Кўп ўқиб-ўрганиш, машқ қилиш ва риёзат билан юзага чиқади. Буни кўпроқ кашфиётчилар, даҳолар, машҳур сиёсатдонлар ҳаётини ва улар амалга оширган ишларда кузатса бўлади. Нъютон, Эйнштейн шулар жумласидандир. Хилқий фаросат. Инсон мияси катта ёки кичик бўлиши, бурмаларининг қай даражада кўп бўлиши унинг ақлли ва салоҳиятли эканлигини кўп жиҳатдан белгилаб беради. Инсон миясининг оғирлиги тахминан 1400 грамм ва ундаги нейрон ҳужайралар 16 миллиярдга яқиндир. Одамзот бошқа жонзотлардан миясининг ҳажми ва оғирлиги борасидан фарқ қилади, ажралиб туради. Одамзот ҳамиша ўзи сингари инсонларнинг табиати, ўй-фикрлари, қизиқишлари қўйингки ички оламини билишга ҳаракат қилиб келади. Ана шундай инсоннинг зоҳирига қараб ботини ўрганадиган илм “Фаросат илми” деб аталади. Яъни тана тузилиши, ранги, шакли, юз чегаралари ва бошқа ташқи жиҳатлардан одам табиати, хулқи, ички хусусиятлари ҳақида баҳс юритилади. Инсоннинг ташқи қиёфаси ботинидан хабар бериб туриши ҳақида Қуръони каримда ҳам далил бор: “Албатта бу (ҳодиса)да фаросатли кишилар учун аломатлар бордир.” (Ҳижр сураси, 75) “Уларнинг (фақир эканликларини) сиймоларидан (ташқи кўринишдаги белгиларидан) билиб оласиз… ” (Бақара сураси, 273) Бу илм ҳақида илк китобни Арасту ёзган, ўз қарашларини берган. Гарчи илк қарашларни берган бўлса ҳам, мусулмонлар бу илмда жуда пешқадам бўлганлар Абу Бакр ар-Розий, Ибн Сино ҳамда Ибн Жавзийлар бу соҳанинг пешқадамлари бўлганлар. Кейинчалик мусулмонлардан европаликлар бу илмни ўзлаштира бошлаганлар. Тошкент Ислом институти битирувчиси Саидакбарова Нилуфар 1 904
Инсон бу борлиқда мавжуд экан, тинимсиз атрофидагилар билан мулоқотда бўлади, у истайдими, йўқми?! Баъзида ёқтирмаган кишиси билан бир вагонда сафарга чиқиши ёки ҳеч қачон келиша олмаган ҳамкасби билан бир хонада йиллаб ишлашига тўғри келиши мумкин. Гоҳида кўргани кўзи йўқ одам билан шартнома тузишига ҳам тўғри келиб қолади. Ҳар нечук уларни доим бўлмасада тез-тез учратади. Инсон ўз яқинлари ва дўстлари билан мириқиб суҳбатлашади, бу шубҳасиз. Аммо жамиятдаги барча шахслар унинг дўстлари эмас-ку! Улар билан қандай суҳбат қуриш мумкин. Маданиятли шахс учун бу ҳеч қачон муаммо туғдирмайди. Муаммо шундаки, жамиятдаги турли табақадаги шахслар билан суҳбат қуришнинг саноқли қоидалари борки, уни ҳамма ҳам билавермайди ва шу сабаб катта-кичик кўнгилсизликларга учрайди. Кўп ҳолларда бундай инсонлар нафақат кўнгилсизлик, балки омадсизликларга ҳам дуч келади. Бу ачинарли ҳолат, албатта. Инсон бундай ҳолатга ҳеч қачон тушмаслиги ҳам мумкин. Бунинг учун турли инсонлар билан суҳбатлашиш жараёнида бир неча кичик қоидаларга амал қилса бас: Суҳбатдошингизга оғир ботадиган, хафа қиладиган, ноқулай вазиятга солиб қўядиган, гапиришни истамайдиган мавзу бўйича суҳбатлашиш мумкин эмас Суҳбатдошингизга ўзингизга таъриф, тасниф беришдан, ўз муаммо ва ютуқларингиз ҳақидаги маълумотга эътиборни кучайтиришдан қочинг. Суҳбат чоғида ўзингизни “мен”ингизни марказий жойга қўйманг, камтар бўлинг. Ўзингизни фикрингизни уқтиришдан олдин уялиб қолмаслигингиз учун ҳамсуҳбатингизни ижтимоий келиб чиқиши, шахс сифатида айтилаётган масала юзасидан қандай маълумотга эга эканлигини билиб олгандан сўнг суҳбатга киришинг. Суҳбатдошингизни ҳурмат қилишга ўрганинг, ҳатто унинг фикрини сиз нотўғри деб билганингизда ҳам охиригача эшитинг Бошқа инсонларни ғийбат қилишдан, уларни муаммоси ҳақида гаплашиш ҳам ахлоқсизлик саналади Ҳар қандай суҳбат биринчи навбатда маълумотлар алмашинувидир. Суҳбат жамоат жойларида ёки кўчада бўлса бошқаларни ўзига жалб қилмаган ҳолда овоз оҳангини пастлатиш лозим. Тез ёки ҳаддан ташқари чўзилиб гапириш ҳам маълумотни ўзлаштиришга халақит беради. Кам муомалада бўлган, яхши танимайдиган инсонлар билан мулоқатда бўлишда ҳаммага тушунарли бўлган енгил мавзу танлаб олинади. Масалан, футбол, сериаллар, телекўрсатувлар в.ҳ.к. ҳеч қачон оилавий муаммолар, шахсий ҳаётдаги келишмовчиликлар, ўзи тушунмаган ва маълумотга эга бўлмаган. Тор мутахассисликка оид мавзуларда гаплашиш мумкин эмас. Ҳамма хурсанд ҳолатда суҳбатлашаётган ҳолатда кайфиятни тушурувчи қўрқинчли воқеалар, кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида гапириш бошқаларнинг кайфиятини тушуриб юборади. Касал кўргани борганда ўлим ҳақида, унинг касалининг тарихи, майда-чуйдалари ҳақида гапириш мумкин эмас. Унинг ўрнига ёлғон бўлган тақдирда ҳам, кўриниши яхшилиги, албатта тузалиб кетиши мумкинлиги борасида суҳбат қуриш лозим. Дастурхон атрофида иштаҳани бўғувчи мавзулар ҳақида гапирилмайди. Таомни ёмонлаш, камчилик ахтариш мумкин эмас, балки пиширган инсонни кўнглини кўтариш лозим. Тарбияли ва маданиятли инсон умумий таниш ҳақида фикр билдираётганда ёлғон ишлатмайди, у ҳақида нолойиқ сўзлар айтмайди. Бир инсон ҳақида (ҳатто у ёмон инсон бўлганда ҳам) фикр билдираётган пайтда у кириб қолса, мийиғида кулиб, иболи қараш, пичинг, қочириқлар қилиш, баъзида бетга айтган ҳақиқий фикрдан ҳам қаттиқ дилга озор беради. Суҳбатлашишнинг чоғида инсон тинглашни ҳам билмоғи даркор. Тинглаш фақат эшитиб ўтириш дегани эмас. Яхши суҳбатдош ўз суҳбатдоши фикрини мантиқий тугатгандан сўнг, ўз фикрини тўлиқ баён қилиб берувчи инсондир. Жуда ҳам керак бўлиб қолган вақтда кечирим сўраб, масалан, “Кечирасиз, менимча шу фикрингиз…” ёки “Фикрингизни бўлганим учун узр сўрайман, менимча…” бу вақтда гапираётган одам суҳбатдошига имкон бериши лозим. Инсоннинг дунёқараши ҳақида гап кетганда албатта ёшлар билан катталар ўртасида тушунмовчиликлар бўлади. Шундай пайтларда ёшлар ўзларини фикрларини ёқламасдан “хўп” деб мавзуни ўзгартиришлари катталарнинг дили оғриб қолишидан сақлайди. Суҳбатдошингизнинг фикрини нотўғри деб билган тақдирингизда ҳам тарбияли ва камтар инсон сифатида муносабатда бўлиб “менимча, адашдингиз”, “узр мен бошқа фикрдаман”, “кечирасиз, мен сизнинг фикрингизга қўшилмайман” деган иборалар билан мурожаат қилинади. Ҳеч қачон “умуман нотўғри”,...
Бизга Ўзини танувчи ва севувчи қалб ато этган ва ўша қалбни фақат Ўзигагина интилиши учун иймон нури билан нурлантирган ҳаким Роббимиз Аллоҳ Таолога ўзи рози бўладиган ададича ҳамду санолар бўлсин! Қалб ҳақида суҳбатга киришар эканмиз, беихтиёр инсоннинг инсонийлигини намоён этувчи ҳисларни ўзида мужассам этган ҳамда инсонни Аллоҳ Таоло яратган бошқа махлуқлардан ажратиб турадиган латиф, нуроний ва билувчи бўлган муҳим бир нарса ҳақида сўзлашга киришаётган бўламиз. “Қалб” сўзи араб тилидаги “қалаба” феълидан олинган бўлиб, “ағдариш”, “ўзгартириш” деган маъноларни англатади. Инсон қалбига шу ном берилганининг сабаби, унинг доим бир хил турмай у ёқ бу ёққа ағдарилиб тургани учундир. Дарҳақиқат, инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. Бу ҳақида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча: “Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин”, дер эдилар. Бас, биз: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Бизга бирор нарса бўлишидан қўрқасизми?”, – дедик. “Ҳа, албатта, қалблар Аллоҳнинг панжаларидан икки панжа орасидадир. Уларни У Зот қандай хоҳласа, айлантириб туради”, – дедилар”. Албатта, борлиқдаги ҳар бир нарса Аллоҳ Таолонинг қабзасида ва У Зот уларни хоҳлаган тарафга буради. Аммо қалб иши энг нозик иш бўлгани учун ҳамда иймон ва куфр, жаннат ва дўзах масаласи айнан қалбга боғлиқ бўлгани учун у алоҳида зикр қилинмоқда. Яна ҳадиснинг маъносидан шуни тушунишимиз мумкин эканки, инсон ўз қалбини ўзгариб қолишидан, яъни иймондан куфр томонга оғиб кетишидан қўрқиб доимо Аллоҳдан ўз қалбини иймонда собит қилишлигини сўраб илтижо қилиши лозим экан. Чунки қалби доимо иймонда бўлган, яъни Аллоҳнинг ягоналигини ва ўлимидан кейинги ҳаётнинг борлигида заррача бўлса хам шак шубҳадан саломат бўлган қалбгина инсонга қиёмат куни фойда бериши мумкин. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда шундай зикр қилган: “Магар Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан келган кишигагина (фойда берур)”, (Шуаро,89). Амр ибн Абдулҳамид ал-Амулий роҳматуллоҳи алайҳ қилган ривоятда айтилишича, Аллоҳ Таолонинг “соғлом қалб билан” деган сўзи ҳақида айтдиларки: “У холис қалбдир”, – деб. Демак, соғлом, яъни Аллоҳ Таолога ва қиёмат кунига шак-шубҳасиз ишонадиган, ширкдан тоза бўлган ҳамда холис қалбгина инсонга фойда берар экан. Энди мана шу ҳислатларга эга бўлиш учун қалбни қандай қилиб тарбиялаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Қалб софлигига эришиш, уни тарбиялаш “Тиббул қулуб” – “Қалблар табобати” деб номланади. Бу номнинг ўзига хос шарҳи ва ҳикмати бор. Тиб илми икки қисмга бўлинади: бадан ва қалб табобати. Бадан табобатида инсоннинг бадани унинг соғлиғини сақлаш ва беморлигини кетказиш учун ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбининг ҳолатлари унинг тузалиши, бузилиши ва хаста бўлиши жиҳатидан ўрганилади. Чунки қалб инсон баданидаги бош аъзодир. Агар у соғлом бўлса, бошқа аъзолар ҳам соғлом бўлади. Агар у бузуқ бўлса, бошка аъзолар ҳам бузилади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис буни қўллаб қувватлайди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Огоҳ бўлингким! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким! Ўша нарса қалбдир”, – дедилар”. Бу ҳадис буюк ҳадисдир, у исломнинг асоси бўлган учта ҳадисдан биридир. Шунинг учун бу ҳадисни исломнинг учдан бири десак бўлади. Бу ҳадиси шарифнинг улуғлиги шундаки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошида ҳалол ва ҳаромни баён қилганлар ва бу ишда қалб асосий рол ўйнашини таъкидлаганлар. Энди ҳадиснинг шарҳи билан ҳам бир оз танишиб ўтсак. Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил бўлади: зоҳирий ва ботиний қалб. Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида, яъни жисмоний қисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди. Ҳадисда ботиний қалб назарда тутилгандир. Жисм соғ ёки бемор бўлиб, сўнг ўлгани каби қалб...