islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 15, 2018

Day

ИСЛОМ ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН

Жорий йилнинг 15 сентябрь санасида Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Ислом ва ҳозирги замон” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфиддинов, ТИИ Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда институтнинг 1-4 курс жами 245 нафар талабалари иштирок этди. Суҳбатни институт ректори У.Ғафуров бошлаб, мусулмон киши бировнинг айбини омманинг олдида очиқ айтмаслиги, айбдорнинг ўзига хушмуомалалик билан тушунтириш кераклиги ва мўмин одам зийрак бўлиб, шукр қилувчилардан бўлмоғи, айниқса, дин уламоларнинг қилган хизматларини ижобий эътироф этиши, агар уларнинг хизматларини тўғри баҳолай олмаса, барчанинг номидан ўзини тўғри деб хулоса бериши айни ҳақиқатга зид эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг институт ректори У.Ғафуров сўзни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирзо Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфиддиновга берди. Раҳматуллоҳ домла ўз сўзида бир вақтлар масжидларда ўз сайтларига эга бўлиши тўғри қабул қилинмагани, бугун эса барча ташкилотларда ўзининг расмий сайти мавжудлигини, масжидларнинг фаолияти ва сайтларининг фаолияти фақатгина халқни оғирини енгил қилиш, илм-маърифат тарқатиш эканлигини эслатиб ўтди. Р.Сайфиддинов: Илм икки хил бўлади, яъни илми нубувват ва нуру нубувват бугун биз илми нубувватни эгаллаб нуру нубувватдан бебаҳра қолаётганимиз, Пайғамбар алаҳиссаломнинг башариятга огоҳлантирувчи, енгиллатувчи ва ҳимоячи қилиб юборилган, биз аҳли илмлар ҳам у зотнинг ворислари ўлароқ халқни яхшиликка чақиришимиз, уларни қўрқитиб, турли нотўғри фикрларга эргашиб кетишини таъминлаш эмас, балки ёрдам беришимиз, ҳақни кўрсата олишимиз лозим. Аҳли илм фаросатли бўлиши, бугун фитналар авж олаётган бир вақтда имомлар фитналарга учмаслиги балки, ақл билан бунинг оқибатини ўйлаб халқни огоҳлантириши, ноўрин фикрлар оқибатида тинчлигимизга путур етиши мумкинлигини, тинчлик бўлмаган жойда мусулмонлар ибодатларини эмин эркин бажара олмаслиги мумкин деб таъкидлаб ўтди. Р.Сайфиддинов фитнанинг офатлари ва ёмон оқибатлари тўғрисида гапириб туриб, бу борада Қурьон ва ҳадислардан намуналар ва тарихдан мисоллар келтириб ўтди. Саҳобалар ҳаётидан таьсирли воқеаларни айтиб, уларнинг фитнага бўлган муносабатлари қандай бўлганини ҳазрат Ҳузайфа ва ҳазрат Умар разияллоҳу анҳумо ўртасидаги воқеа мисолида ёритиб берди. Мусулмонлар фитнага алданиб кетмаслиги учун доимо бирдамликни лозим тутишлари, акс ҳолда фитна уларнинг жамоатини тўзитиб юбориши мумкин эканлигини таъкидлади. Тарихдан бунга ёрқин мисолларни келтирди. Ҳозирги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳусусан диний-маърифий соҳада ҳам қувонарли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу каби ислоҳатларни ўзида ҳазм қила олмаётган баъзи шахслар ижтимоий тармоқларда рўмол, соқол каби масалаларни илгари суриб, ҳалқни фитнага чорлаётгани ва бунинг ортида юртдаги бирдамлик ва ҳамжиҳатликга путр етқазиш мақсади ётганлиги ҳақида огоҳлантириб, бундай фитналардан омонда бўлиш кераклиги, бу борада ота-она, устозлар ва катталарнинг йўлларидан юриш лозимлигини айтди. Суҳбат охирида домла талабаларни  фақат илм олишга тарғиб қилиб, уларнинг айни пайтда таълим олиб ўзларига юклатилган масъулиятни тўла адо этишда бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Суҳбат сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Раҳматуллоҳ қори Сайфиддинов ўзининг самимийлиги билан талабалар қалбида яхши таассурот қолдирди. Тадбир якунида дуои хайрлар қилинди.  Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 602

Аҳли илмнинг ортидан “гапиришга” эҳтиёт бўлинг!

Минг афсуслар бўлсинки, баъзи ҳаёлига келганини гапирувчи инсонлар ёки ташқаридаги тайини бўлмаган кимларнингдир измида юраётганлар бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали динимиз ходими, шариатимиз аҳкомларини етказувчи аҳли илмлар, имом-хатибларни ўзларича муҳокама қилиб, ортларидан бемалол ғийбат қиляптилар. Ваҳоланки, неча йиллардан буён шу имомларнинг ортидан ўзлари иқтидо қилиб келадилар. Ислом динини, шариат аҳкомларини етказишдек улкан масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким дин олимларини масхара қилса, охирати куяди. Ким подшо ва амирларни масхара қилса, дунёси барбод бўлади. Ким ўз биродарларини масхара қилса мурувват ва ҳайбати йўқолади», деган. Аллоҳ таолонинг жорий бўлган одатларидан бири шуки, илм аҳли ва уламоларни таҳқирлаган ва масхара қилган одамни мана шу дунёнинг ўзида хор қилади. Суҳайл Андалусий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бир қўшнимиз бор эди. Аллоҳ бойлик ва обрўни бериб қўйган, жуда сердавлат эди. Унинг энг ёмон одати дин олимларини калака қилиш ва уларга азият бериш эди. Бир куни Аллоҳ розилигини истаб насиҳат қилдим. У мени камситиб уйидан ҳайдади. Аллоҳга қасамки, орадан 20 йил ўтиб фалаж бўлиб қолди. Мол дунёсидан айрилди. Муҳтожликдан шаҳар бозорида тиланчилик қила бошлади. Бир куни бозорда кўринмай қолди. Орадан уч кун ўтиб, бозор орқасидаги ташландиқ жойдан жасади топилди. Бутун шаҳар уламолари азият кўрган бу инсоннинг ниҳояси мана шундай якун топди”. Уламоларни ғийбат қилишнинг хатари бошқаларни ғийбат қилиш хатаридан кўра хавфлироқдир. Ғийбатнинг ёқимсизлиги ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Ибн Асокир роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, уларнинг обрўсини туширадиганларга Аллоҳнинг муомаласи маълумдир”. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, ким уни ҳидласа касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна айтади: “Ким олимга тил теккизса, унинг ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, унинг дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, унинг одамгарчилиги барбод бўлади”. Авзоий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аҳли илмларни, хусусан уларнинг улуғларини ортидан гапириш гуноҳи кабиралардандир”. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Устозим Ҳаммоднинг уйи томонга оёғимни узатмадим… У вафот топгач ҳар намозим ортидан ота-онамга қўшиб унга ҳам истиғфор айтардим”. Абу Ромла Синдий айтади: «Йигирма йилдан бери бир олимни ғийбат қилганимнинг азобини тортаман». Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: “Бир одамни ҳузуримга олиб келишди. Баданинг бир қисми чириб ёмон ҳид тараларди. Мендан бу касалликнинг давоси борми деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: «Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?», деб сўрадим. У ажабланиб: «Нега бу хулосага келдингиз», деди. Мен: «Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимни ёки олимни кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим», дедим. У: “Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди”. Шундай экан, инсон олим ва фозиллар ҳақида гапиришдан, уларни таҳқирлашдан олдин...

Сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент ислом институтинг 1-курс талаба қизлари Сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Мустақил Ўзбекистон тарихи” шиори остида Ўзбекистон давлат тарихи музейига ташриф буюрдилар. Тарихий хотира миллий ғояниниг тарихий ва замонавий илдизларидан бири бўлиб, у халқ, миллат ва мамлакат келажаги тарихий онгининг теранлигини, тарихий хотиранинг уйғоқлигини, тарихдан хулоса ва сабоқлар чиқариш билан боғлиқлигини белгилаб беради. Тарихий онг ва тарихий хотира инсон, жамият маънавиятининг ажралмас қисмидир. У қанчалик бой мазмунли бўлса, инсонда ўтмишдан фахрланиш туйгусини уйғотиш билан халқ ва миллатни уюштиради, уни тарихдан сабоқ чиқариб, улуғвор, бунёдкор ишларни бажаришга чорлайди. Бугунги глобаллашув даврида иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, одамдаги ҳар қандай касалликнинг олдини олиш йўли, аввало, танада унга қарши иммунитет ҳосил қилишдир. Биз ҳам ёшларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало, уларнинг қалби ва онгида соғлом мафкуравий иммунитетни чуқурлаштириш зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил кимсаларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Мазкур музейда институтимиз талаба қизлари Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи, ривожланиш босқичлари, тарихга оид бўлган бир қанча осори-атиқалар, ўтмиш даврдаги қурол-аслаҳалар, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига тегишли турли хил миниатюра ва либослар билан яқиндан танишди. Ташриф жуда мазмунли бўлиб, талабалар  ўзларига керакли бўлган тарихий маълумотларни олишди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 257

ИЛМ АҲЛИНИ ФАРИШТАЛАР ҲАМ ҲУРМАТ ҚИЛАДИЛАР

Ҳадис китобларида “Жаброил ҳадиси” деган бир машҳур ҳадис бор. Тўғри, барча оятларни ҳам Жаброил алайҳиссалом олиб тушганлар. Ундан ташқари, Пайғамбаримизнинг ҳадислари ҳам илоҳий илҳом бўлгани аниқ. Лекин бирорта оятни ёки мазкур ҳадисдан бошқа бирор ҳадисни “Жаброил ояти ёки Жаброил ҳадиси” дейилмайди. Бу ҳадисда Ҳазрат Жаброил алайҳиссалом буюк бир исломий одоб ва маданиятни ўзлари амалий намуна бўлиб кўрсатиб берганлар. Унда устозни қандай ҳурмат қилиш кераклиги амалий баён қилинган: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Кутилмаганда, олдимизга оппоқ кийимли, қоп-қора соқолли, уст бошида сафарнинг ҳеч бир  аломати йўқ, бирортамиз ҳам танимайдиган бир киши кириб келиб, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига ўтирди-да, икки тиззасини У зотнинг тиззаларига суяди (теккизиб ўтирди), икки кафтини эса У зотнинг икки сонларига қўйди ва: “ Эй Муҳаммад, менга “Ислом” ҳақида хабар беринг! (Нима ўзи у?)”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир, деб гувоҳлик бериб, намозни тўла-тўкис адо этишинг, закотни беришинг, рамазон рўзасини тутишинг ҳамда йўлга (борди-келдига моддий ва жисмонан) қодир бўлсанг Байт (Каъба)ни зиёрат қилмоғингдир”, дедилар. Ҳалиги одам: “Тўғри айтдингиз”, деди. (Умар ибн Хаттоб) Бу кишининг ўзи сўраб, яна ўзи тасдиқлашидан таажжубландик (ҳайрон қолдик). У: “Энди менга “Иймон” ҳақида хабар беринг! (Нима у?)”, деди. У зот: “Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, (пайғамбарларига туширган) китобларига ва пайғамбарларига ишонишинг ҳамда қадар (тақдир)га, унинг яхшилик ва ёмонлигига ишонишингдир”, дедилар. У: “Тўғри айтдингиз”, деди-да: “Энди менга “Эҳсон” ҳақида хабар беринг! (Нима дегани у?)”, деди. У зот: “Эҳсон – Аллоҳга Уни кўриб турганингдек, гарчи сен (ожизлигингдан) кўролмаётган бўлсангда, У сени аниқ кўриб турганини ҳис қилиб (ҳаёт кечириб, бандалик) ибодат қилишингдир”, дедилар. У: “Менга “Қиёмат” ҳақида хабар беринг! (У қачон бўлади?)”, деди. У зот: “Бу масалада сўралувчи (яъни мен) сўровчидан (сендан)да билимдон эмас (яъни сен билмаганингдек, бу масалани мен ҳам билмайман”, дедилар. У: “(Ундай бўлса), Қиёматнинг белгилари ҳақида хабар беринг”, деди. У зот: (Биринчиси) “Она ўзининг қиз (бир ривоятда ўғил) хўжайинини туғмоғи яъни хали қиёматга яқин ота-оналарни фарзандлар бошқарадиган бўлиб қолганини кўрасан. (Иккинчиси эса) Ялангоёқ, яланғоч, камбағал қўйбоқарларнинг бино қуришда мусобақа (ким ўзар) қилаётганларини кўрмоғинг”, дедилар. Ҳазрат Умар: “Саволлари тугагач, ҳалиги киши кетди-ю, мен эса анча вақт (ҳайрон бўлиб) жойимда туриб қолдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Умар, ана у савол сўровчи кимлигини биласанми?”, дедилар. “Аллоҳ ва расули билур”, дедим. У зот: “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди”, дедилар.        (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди…”. Юқоридаги ҳадиси шарифни теран мулоҳаза қилсак, Жаброил алайҳиссаломнинг бу сафар ҳар доимгидан бошқача тарзда, одам суратида келишларидан мақсад – бизга динимиз аҳкомлари, одоб-ахлоқларини, Ислом маданиятини ўргатиш экан! Унинг кўрсатмасига кўра, Ислом, имон ва эҳсон(тасаввуф) деган муқаддас амал, эътиқод ва шахсий ахлоқлар дин деб аталар экан. Булар У зотнинг мазкур уч саволларида оғзаки ҳолда ўз аксини топган. Яна бир мантиқий томони шундаки, Жаброил алайҳиссалом бизга динимизни ўргатгани келганларида ўзларини қандай тутмоқдалар? Устоз билан шогирд орасидаги муносабат қандай бўлишини  оғзаки эмас, балки ўзлари намуна бўлиб, амалий тарзда кўрсатиб бермоқдалар! У зот саҳобаларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Муҳаммад! Саҳоба-шогирдларингизни масжидга...