islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Уламоларни эъзозлаш тақводандир

Уламолар, устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдуздирлар. Улар туфайли одамлар тўғри йўлни топадилар. Уларнинг шарофати билан жаҳолат зулматларидан омонлик қирғоғига етадилар. Бинобарин, олимларни рисоладагидек ҳурмат қилмай туриб, ҳақларини муносиб равишда адо қилмай туриб, фарзандларимизни эл-юрт, жамият, қолаверса, бутун дунё учун фойдаси тегадиган етук шахслар, олиму зиёли, шифокору муҳандис, тадбиркор инсонлар этиб улғайтириш мумкин эмас. Бу – бамисоли уруғни ерга қадамасдан туриб ҳосил кутишдек гап. Ҳурмат ибодатдан яхши, деган ўз ўрнида ҳақ сўз бор. Аллоҳ азиз қилган инсонларнинг ҳурматини жойига қўйиш ибодат. Ҳаж сурасининг 30-оятида бундай марҳамат қилинади: «(Гап) шудир. Кимки Аллоҳ ҳаром этган нарсаларни катта иш деб билса (риоя қилса), бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир». Аллоҳ даражасини баланд қилган нарсаларни эъзозлаш ва улуғлаш қалбдаги тақводан далолат экани Қуръони каримда таъкидланади. Устоз ва муаллимлар каби илм соҳиблари ҳам айнан Рабби қадрларини баланд қилган тоифага мансубдирлар. Қуръони каримда бундай дейилади: «(Гап)шудир. Яна кимки Аллоҳнинг шиорлари (қурбонликлар)ни улуғ деб билса, бас, албатта, (бу) қалбларнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32-оят). Оятда “шиорлар” дея таржима қилинган сўз “шаъааироллоҳ” калимаси билан келган. Аслида буни бир сўз билан бошқа тилга ўгириш мумкин эмас. Тафсир китобларида айтилишича, “шаъааироллоҳ” деб Аллоҳ томонидан фазилати билдирилган барча нарса тушунилади. Устоз ва илм муаллимлари илм шарафи туфайли улуғланадилар. Илм аҳлларининг қадри нақадар улуғ экани қуйидаги оятда ҳам баён этилади: «…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир» (Мужодила сураси, 32-оят).Илм ва олимларнинг фазилатлари, икки дунёда эришадиган даража ва мартабаларига доир оят ва ҳадислар жуда кўп учрайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан олим кишининг бир кунлик ибодати илмсиз обиднинг қирқ йиллик ибодатига тенг экани, қиёматда шафоат қилиши, агар у таълим ҳам берса, Ер ва осмонлардаги барча жонзот Аллоҳдан унга мағфират сўраши ва бошқа кўп башоратлар саҳиҳ ҳадислар орқали ривоят қилинган. Сулаймон (алайҳиссалом)га Аллоҳ таоло илм, бойлик ва подшоҳликдан бирини танлашни буюрганида у илмни танлайди. Илмнинг шарофатидан унга бойлик ва подшоҳлик ҳам қўшиб берилади. Ўтган улуғ зотлар, устозлар, уламоларнинг ҳақларини тўлиқ адо этиб, уларнинг қадрлари нечоғли баланд эканини ҳис этишган. Бу борада Ҳазрат Алишер Навоий айтади: “Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила. Айламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж ила”. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Устозим Имом Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, уйларимизнинг орасида еттита кўча бор эди. Ҳар намозда ота-онамнинг қаторида у зотга мағфират сўрайман. Шунингдек, бошқа барча устозларимнинг ҳақларига дуо қиламан”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (раҳматуллоҳи алайҳ): “Ўттиз йилдан буён бирор кечада устозим Имом Шофиъийнинг ҳақига дуо қилмай ухламаганман”, дейди. Уламоларга кибр қилиш, уни менсимаслик ёмон хулқдир. Набий (алайҳиссалом): “Ё Аллоҳ, олимга эргашилмайдиган, оқилдан ҳаё қилинмайдиган замон келиб қолмасин!”, дея уламолар ҳурмат қилинмайдиган замон келишидан паноҳ сўраганлар (Имом Аҳмад ривояти). Булар уламоларга кўрсатиладиган одоблар уммонидан айрим томчилар холос. Мухтасар қилиб айтсак, инсон олимларнинг розилигини топишга интилиши ва уларни норози ва хафа қиладиган, кўнглини оғритадиган ишлардан сақланмоғи лозим. Уйғун Ғофуров Тошкент ислом институти ректори Манба 413

Устозга эҳтиром шогирд зиммасидаги бурчдир

Устозларимиз ёдга олинганда қалбимизда доимо уларга нисбатан чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Чунки устозларни ҳурмат қилиш, уларни улуғлаш динимизнинг кўрсатмаси, комил мусулмон кишининг хулқи ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бутун башариятга устоз қилиб юборилганлар. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик[1]. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деганлар. Пайғамбарларга меросхўр бўлишдек шарафга эга бўлган зотлар Қуръони каримда шундай мадҳ этилган: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам[2]. Имом Қуртубий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ушбу оят илмнинг фазлига, уламоларнинг шарафли эканига далолат қилади. Чунки агар уламолардан кўра шарафлироқ бирор кимса бўлганида эди, Аллоҳ таоло Ўзининг исми ва фаришталарнинг исмига уламоларни қўшиб келтиргани каби уларни ҳам қўшиб келтирган бўлар эди”. Устоз муаллимларнинг мақоми энг шарафли мақом ҳисобланади. Ибн Жамоа роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Толиби илм барча ишларида устозига бўйинсуниши, унга худди бемор ўзини моҳир табибга топширгандек топшириши лозим бўлади. Шогирд доимо устознинг маслаҳатига юриши, унга эҳтиром кўрсатишга астойдил ҳаракат қилиши, унинг хизматини қилиш билан Аллоҳ таоло муқарраб бўлишга уриниши керак. Шогирд устозга итоатли бўлишни азизлик, уни улуғлашни фахру-ифтихор, унга тавозели бўлишни обрў мартаба деб билиши лозим”. Яъни, ушбу сўзлар олимларни муқаддаслаштириб юбориш эмас, балки уларни ҳурматлаш ва қадру-қийматлари қанчалар улуғ эканини англатиб қўйиш ҳисобланади. Ўтган улуғ зотлардан бирининг устози ҳузурига борар экан: “Эй Аллоҳим, устозимнинг хатосини мендан тўсгин, унинг илми баракасини мендан кетказиб қўймагин”, дея ихлос билан дуо қилиб бориши ривоят қилинган. Ибн Товус роҳматуллоҳи алайҳ оталаридан: “Олимларни улуғлаш суннатдандир”, деган қавлни ривоят қилган. Имом Шофеъий айтадилар: Имом Моликнинг ҳузурида “Муватто”ни ўқиётганимда у зотнинг қулоқларига овози чалинмаслик учун саҳифаларни эҳтиёткорлик билан варақлар эдим”. Имом Шофеъийнинг шогирдлари Робиъ айтади: Имом Шофеъий билан йигирма йил бирга бўлганман, у зотнинг ҳайбатларидан ҳузурларида сув ичишга ҳам ботина олмаганман”. “Таълимул мутаъллим” китобида баъзи олимлар томонидан Али розияллоҳу анҳуга нисбат берилган қуйидаги ҳикматли шеър келтирилган: أَلَا لَا تَنَالُ الْعِلْمَ إِلَّا بِسِتَّةٍسَأُنْبِيكَ عَنْ مَجْمُوعِهَا بِبَيَانٍ ذَكَاءٍ وَحِرْصٍ وَاجْتِهَادٍ وَبُلْغَةٍوَإِرْشَادِ أُسْتَاذٍ وَطُولِ زَمَانٍ Илмга эришмоқ йўли олтидир, Уларни бирма-бир айлайин баён: Закийлик, тиришиш, маблағ ҳам сабр, Устоз ўгитию ва узун замон. Демак талаба илмни эгаллаши учун албатта устоздан илм ўрганиши ва унинг панду насиҳатларини қабул қилиши лозим. Зеро илм устоз қалбидан шогирд қалбига ўтадиган нурдир. Бу нур фақат устоз орқалигина ўтади. Уламолар таълим олишда устозларнинг ўрнини шундай тушунтирганлар: “Эътибор берадиган бўлсак, башариятни тўғри йўлга йўллаш учун Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон ҳамда бир қанча саҳифалар нозил қилинган. Аммо тирик муаллимлар ниҳоятда муҳим бўлгани сабабли 100 мингдан ортиқ пайғамбарлар устоз қилиб юборилган. Пайғамбарларнинг барчалари китоб билан келмаган, аммо барчалари устоз бўлиб келганлар”. Толиби илм қуйидаги одобларга риоя қилиши лозим бўлади: Инсонларга умумий салом бериш билан бирга устозга яна алоҳида салом бериш; Унинг ҳузурида одоб билан ўтириш; Унинг ҳузурида қўл ё кўз билан ишора қилмаслик; Унга: “Фалончи сиз айтгандан бошқача айтди”, демаслик; Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик; Унга савол беришда хиралик қилмаслик, ва ҳакозолар. Устознинг розилигини олиш шогирд учун нақадар муҳимлигини Алишер Навоий бобомиз шундай баён қилганлар: Агар шогирд шайхулислом агар қозидур, Агар устоз рози – Тангри розидур. Барча устозларимизни устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод этамиз, доимо соғ-саломат ва офиятда юришларини илм нурини таратиш йўлида доимо собитқадам бўлиб боришларини сўраб дуолар қиламиз. Устозларимизга итоатли бўлишдек азизликка, уларни улуғлашдек фахру-ифтихорга, ҳамда уларга тавозели бўлишдек обрў мартабага Парвардигори олам барчаларимизни муваффақ қилсин ва бу саодатдан ҳеч қачон бизларни айирмасин.   [1]Сабаъ сураси,...

ШАРАФЛИ ВА МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА

Маълумки, имомлик шарафли вазифа бўлиб, бундай улуғ ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, хулафои рошидинлар ва табаррук зотлар адо этишган. Бу вазифани чиройли амалга оширган ва бу йўлда қунт билан ҳаракат қилган кишилар катта ажрларга эга бўлади. Баъзи саҳобаи киромлар имомликдаги фазилатни билганлари учун Муҳаммад алайҳиссаломга: “Мени қавмимнинг имоми қилиб тайинланг”,деб айтганлар (Имом Абу Довуд). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам имомлик шарафли вазифа экани ҳақида айтилади. Жумладан, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч киши қиёмат куни қўрқувга тушмайдилар, ҳисоб-китоб қилинмайдилар, Аллоҳ бандаларни ҳисоб қилиб бўлгунча улар мушкли тепаликда бўладилар: Аллоҳнинг розилигини истаб Қуръон ўқиган ва у билан бир қавмга имом бўлган ҳамда улар ундан рози бўлган киши; Аллоҳ розилиги учун беш вақт намозга чақирган киши; ўзи ва Рабби ўртасидаги муносабатни жойига қўйган, ўзи ва хожалари муносабатини яхши қилган қул”, деб айтдилар”. Айни пайтда унутмаслик керакки, имом-хатиблик ниҳоятда масъулиятли ишдир. Бинобарин, бу вазифадаги киши аввало Аллоҳ таоло, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номидан сўзлашини доимо ҳис этиши керак. Имом-хатиб инсонларга панду насиҳат қилиб, уларни ҳидоятга бошлайди ва уларга тўғри йўлдан оғишмай, собитқадам юришларида кўмакчи бўлади. Динга хизмат қилиш фазилати ҳақида Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ “Эй имон келтирганлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар(динининг ривожи учун ҳаракат қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур” (Муҳаммад, 7). Имом-хатиблик вазифасида турганлар одамларни яхши амалларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадилар. Бунда, аввало, ўзлари бошқаларга ўрнак бўлишлари лозим. Сўз билан амални жам қилган имом, солиҳ бандалардан ҳисобланади. Имом-хатиблар нафақат ибодатда, балки бошқа хайрли ишларда ҳам кишилар эргашадиган ва ўрнак оладиган шахс бўлиши лозим. Зеро, бошқаларга раҳбарлик қиладиган, уларни яхшиликка буюрадиган ва одоб-ахлоққа чорлайдиган шахс, аввало, ўзи ана шу юксак хулқлар билан зийнатланган бўлиши керак. Ҳар бир имом-хатиб минбарга чиқиб, Қуръони каримдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларидан ва уламоларнинг ҳикматли сўзларидан насиҳат қилар экан, биринчи галда ўзи ҳар бир айтаётган сўзига эътибор бериши, амал қилиши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтганига ўзи амал қилмайдиганларни ояти каримасида бундай итоб қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقْتاً عِندَ اللَّهِ أَن تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ “Эй имон келтирганлар! Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қилдик ёки қиламиз деб) айтурсиз?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наздида катта нафрат (боиси)дир” (Саф, 2-3). Имом-хатиблар масалаларни китобларда қандай келтирилган бўлса, одамларга шундай етказиши керак. Чунки, инсонлар уч тоифага бўлинади: оми, олим ва толиб. Имом-хатиб мана шу уч тоифа одамнинг ҳар бирига мос равишда мавъиза қила билиши лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизда исломий-диний ташкилотларнинг ягона бошқарув органи бўлиб, мўмин-мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлашга хизмат қилади. Мана шу нарсани доимо ёдда сақлаш лозим. Имом-хатиблар мўмин-мусулмонлар иттифоқлиги, эътиқодий бирдамлигига раҳна соладиган ёки фитна келтириб чиқарадиган нарсалардан ўзларини эҳтиёт қилишлари зарур. Жамиятда юзага келадиган ихтилофли масалаларда диний идора билан маслаҳатлашган ҳолда жавоб бериш мақсадга мувофиқдир. Бугун шиддат билан ўзгараётган ҳаёт талаблари борган сари ортиб, қатъийлашиб бормоқда. Мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжи олдимизга янги-янги, кутилмаган масалаларни қўймоқда. Бу шиддат эса имом-домлаларни сергакликка, ўз устида тинимсиз ишлашга ундайди. Шунингдек, халқимиз билан мулоқотга киришиш ва уларнинг дарду ташвишларини енгиллатиш, муаммоларига ечим топишда астойдил ғайрат қилиш мажбурияти ҳам давримизнинг талабидир....

Аҳли илмнинг ортидан “гапиришга” эҳтиёт бўлинг!

Минг афсуслар бўлсинки, баъзи ҳаёлига келганини гапирувчи инсонлар ёки ташқаридаги тайини бўлмаган кимларнингдир измида юраётганлар бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали динимиз ходими, шариатимиз аҳкомларини етказувчи аҳли илмлар, имом-хатибларни ўзларича муҳокама қилиб, ортларидан бемалол ғийбат қиляптилар. Ваҳоланки, неча йиллардан буён шу имомларнинг ортидан ўзлари иқтидо қилиб келадилар. Ислом динини, шариат аҳкомларини етказишдек улкан масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким дин олимларини масхара қилса, охирати куяди. Ким подшо ва амирларни масхара қилса, дунёси барбод бўлади. Ким ўз биродарларини масхара қилса мурувват ва ҳайбати йўқолади», деган. Аллоҳ таолонинг жорий бўлган одатларидан бири шуки, илм аҳли ва уламоларни таҳқирлаган ва масхара қилган одамни мана шу дунёнинг ўзида хор қилади. Суҳайл Андалусий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бир қўшнимиз бор эди. Аллоҳ бойлик ва обрўни бериб қўйган, жуда сердавлат эди. Унинг энг ёмон одати дин олимларини калака қилиш ва уларга азият бериш эди. Бир куни Аллоҳ розилигини истаб насиҳат қилдим. У мени камситиб уйидан ҳайдади. Аллоҳга қасамки, орадан 20 йил ўтиб фалаж бўлиб қолди. Мол дунёсидан айрилди. Муҳтожликдан шаҳар бозорида тиланчилик қила бошлади. Бир куни бозорда кўринмай қолди. Орадан уч кун ўтиб, бозор орқасидаги ташландиқ жойдан жасади топилди. Бутун шаҳар уламолари азият кўрган бу инсоннинг ниҳояси мана шундай якун топди”. Уламоларни ғийбат қилишнинг хатари бошқаларни ғийбат қилиш хатаридан кўра хавфлироқдир. Ғийбатнинг ёқимсизлиги ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Ибн Асокир роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, уларнинг обрўсини туширадиганларга Аллоҳнинг муомаласи маълумдир”. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, ким уни ҳидласа касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна айтади: “Ким олимга тил теккизса, унинг ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, унинг дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, унинг одамгарчилиги барбод бўлади”. Авзоий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аҳли илмларни, хусусан уларнинг улуғларини ортидан гапириш гуноҳи кабиралардандир”. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Устозим Ҳаммоднинг уйи томонга оёғимни узатмадим… У вафот топгач ҳар намозим ортидан ота-онамга қўшиб унга ҳам истиғфор айтардим”. Абу Ромла Синдий айтади: «Йигирма йилдан бери бир олимни ғийбат қилганимнинг азобини тортаман». Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: “Бир одамни ҳузуримга олиб келишди. Баданинг бир қисми чириб ёмон ҳид тараларди. Мендан бу касалликнинг давоси борми деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: «Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?», деб сўрадим. У ажабланиб: «Нега бу хулосага келдингиз», деди. Мен: «Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимни ёки олимни кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим», дедим. У: “Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди”. Шундай экан, инсон олим ва фозиллар ҳақида гапиришдан, уларни таҳқирлашдан олдин...

ИЛМ АҲЛИНИ ФАРИШТАЛАР ҲАМ ҲУРМАТ ҚИЛАДИЛАР

Ҳадис китобларида “Жаброил ҳадиси” деган бир машҳур ҳадис бор. Тўғри, барча оятларни ҳам Жаброил алайҳиссалом олиб тушганлар. Ундан ташқари, Пайғамбаримизнинг ҳадислари ҳам илоҳий илҳом бўлгани аниқ. Лекин бирорта оятни ёки мазкур ҳадисдан бошқа бирор ҳадисни “Жаброил ояти ёки Жаброил ҳадиси” дейилмайди. Бу ҳадисда Ҳазрат Жаброил алайҳиссалом буюк бир исломий одоб ва маданиятни ўзлари амалий намуна бўлиб кўрсатиб берганлар. Унда устозни қандай ҳурмат қилиш кераклиги амалий баён қилинган: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Кутилмаганда, олдимизга оппоқ кийимли, қоп-қора соқолли, уст бошида сафарнинг ҳеч бир  аломати йўқ, бирортамиз ҳам танимайдиган бир киши кириб келиб, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига ўтирди-да, икки тиззасини У зотнинг тиззаларига суяди (теккизиб ўтирди), икки кафтини эса У зотнинг икки сонларига қўйди ва: “ Эй Муҳаммад, менга “Ислом” ҳақида хабар беринг! (Нима ўзи у?)”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир, деб гувоҳлик бериб, намозни тўла-тўкис адо этишинг, закотни беришинг, рамазон рўзасини тутишинг ҳамда йўлга (борди-келдига моддий ва жисмонан) қодир бўлсанг Байт (Каъба)ни зиёрат қилмоғингдир”, дедилар. Ҳалиги одам: “Тўғри айтдингиз”, деди. (Умар ибн Хаттоб) Бу кишининг ўзи сўраб, яна ўзи тасдиқлашидан таажжубландик (ҳайрон қолдик). У: “Энди менга “Иймон” ҳақида хабар беринг! (Нима у?)”, деди. У зот: “Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, (пайғамбарларига туширган) китобларига ва пайғамбарларига ишонишинг ҳамда қадар (тақдир)га, унинг яхшилик ва ёмонлигига ишонишингдир”, дедилар. У: “Тўғри айтдингиз”, деди-да: “Энди менга “Эҳсон” ҳақида хабар беринг! (Нима дегани у?)”, деди. У зот: “Эҳсон – Аллоҳга Уни кўриб турганингдек, гарчи сен (ожизлигингдан) кўролмаётган бўлсангда, У сени аниқ кўриб турганини ҳис қилиб (ҳаёт кечириб, бандалик) ибодат қилишингдир”, дедилар. У: “Менга “Қиёмат” ҳақида хабар беринг! (У қачон бўлади?)”, деди. У зот: “Бу масалада сўралувчи (яъни мен) сўровчидан (сендан)да билимдон эмас (яъни сен билмаганингдек, бу масалани мен ҳам билмайман”, дедилар. У: “(Ундай бўлса), Қиёматнинг белгилари ҳақида хабар беринг”, деди. У зот: (Биринчиси) “Она ўзининг қиз (бир ривоятда ўғил) хўжайинини туғмоғи яъни хали қиёматга яқин ота-оналарни фарзандлар бошқарадиган бўлиб қолганини кўрасан. (Иккинчиси эса) Ялангоёқ, яланғоч, камбағал қўйбоқарларнинг бино қуришда мусобақа (ким ўзар) қилаётганларини кўрмоғинг”, дедилар. Ҳазрат Умар: “Саволлари тугагач, ҳалиги киши кетди-ю, мен эса анча вақт (ҳайрон бўлиб) жойимда туриб қолдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Умар, ана у савол сўровчи кимлигини биласанми?”, дедилар. “Аллоҳ ва расули билур”, дедим. У зот: “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди”, дедилар.        (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди…”. Юқоридаги ҳадиси шарифни теран мулоҳаза қилсак, Жаброил алайҳиссаломнинг бу сафар ҳар доимгидан бошқача тарзда, одам суратида келишларидан мақсад – бизга динимиз аҳкомлари, одоб-ахлоқларини, Ислом маданиятини ўргатиш экан! Унинг кўрсатмасига кўра, Ислом, имон ва эҳсон(тасаввуф) деган муқаддас амал, эътиқод ва шахсий ахлоқлар дин деб аталар экан. Булар У зотнинг мазкур уч саволларида оғзаки ҳолда ўз аксини топган. Яна бир мантиқий томони шундаки, Жаброил алайҳиссалом бизга динимизни ўргатгани келганларида ўзларини қандай тутмоқдалар? Устоз билан шогирд орасидаги муносабат қандай бўлишини  оғзаки эмас, балки ўзлари намуна бўлиб, амалий тарзда кўрсатиб бермоқдалар! У зот саҳобаларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Муҳаммад! Саҳоба-шогирдларингизни масжидга...
1 197 198 199 200 201 233