islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Аллоҳнинг муҳаббатга эришмоқ учун…

Инсон ҳаётида эришиши мумкин бўлган энг катта муваффақияти ҳамда энг буюк бойлиги Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлишдир. Бу буюк муҳаббатга лойиқ бўлиш йўллари Қуръони каримда муфассал баён этилган. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал шариатни нозил қилиб, Расулуллоҳ алайҳиссалом буюрган нарсани қилишга, қайтарганидан қайтишга амр этди. Агар банда шундай қилса, албатта, Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлишини баён этди. Бунинг ёрқин ифодаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларида намоён бўлади. “Суннат” луғатда “йўл” деган маънони англатади. Шариатда эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган буйруқлар ва қайтариқларга эргашиш бўлиб, бу шариатдаги вожиб буйруқларни, мустаҳаб буйруқларни ҳамда қайтариқларнинг барчасини қамраб олади. Муҳаддис уламолар суннатга қуйидагича таъриф берадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган гап, иш, тақрир (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида саҳобалар томонидан қилинган бирор ишга эътироз билдирмасликлари), холқий ва хулқий сифатлардан иборат барча нарсадир”. Суннатни маҳкам ушлашда бир неча фойдалар бор. Жумладан: Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиш; Фарзлардаги камчиликларнинг ўрнини тўлдириш; Бидъатга берилиб кетишдан сақланиш; Аллоҳ таолонинг шариатини улуғлаш. Фиқҳ китобларида суннат фарз ва вожиб амалидан кейин келтирилади. Уни қилган савоб олади. Инкор қилувчи кофир бўлмайди, дейилади. Албатта, мусулмон кишининг кундалик ҳаётида энг кўп аҳамият берадиган нарса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эртаю кеч амал қилмоқдир. Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг аломати – Унинг Ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламга ахлоқлари ва ишларида, буйруқлари ҳамда қайтариқларида эргашишдир”. Пайғамбаримизнинг суннатларига эргашиш – бу  У зот қилган ишни қилиш, қайтарган ишларни қилмаслик, хулқларидан намуна олиб, чиройли хулқ соҳиби бўлишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилган инсон у зотни янада севиб, муҳаббат қилиб боради ва натижада Аллоҳнинг ҳам муҳаббатига эришади. Бу ҳақда Буюк Ҳақ таоло қуйидагича марҳамат қилади: “Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир. Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этингиз! Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ, шубҳасиз, кофирларни севмас” (“Оли Имрон” сураси, 31-32-оятлар). Замахшарий раҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида Аллоҳга ҳақиқий ибодат қилишни хоҳлаган банда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиши кераклигини айтадилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Эй ўғилчам, бу менинг суннатимдир. Ким менинг суннатимни ўз ҳаётига татбиқ этса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилибди. Ким мени яхши кўрса, жаннатда ҳам мен билан бирга бўлади”. Имом Термизий ривояти. Яъни ким у зотнинг суннатларига эргашса, худди уни қайтадан тирилтиргандай бўлади. Ким суннатларини тирилтирса, Пайғамбаримизга муҳаббат қўйганини амалда ҳам кўрсатган бўлади. Ва ким Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрса, жаннатда ўзлари билан бирга бўлиш саодатига мушарраф бўлади. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Инсонларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Расулининг суннатига эргашиш бўлди”. Мусулмон кишининг Аллоҳ таолонинг наздидаги мартабаси Унинг Пайғамбарига эргашиши билан ўлчанади. У суннатни ўз ҳаётига қанчалик кўп татбиқ этса, Аллоҳ таолонинг наздида шунчалик олиймақом ва мукаррам бўлади. Аллоҳнинг бандага муҳаббат қилиши банда орзуларининг интиҳоси, истакларининг энг сўнгги чегарасидир. Зеро, асосий иш севишдаэмас, севилишдадир! Тошкент ислом институти ўқитувчиси Фахриддин Маманосиров 484

Ризқ Аллоҳдан

Ривоят қилинишича, ҳазрат Сулаймон пайғамбар (алайҳиссалом) денгиз қирғоғида ўтирган эди. Дон кўтариб денгиз томон кетаётган чумолига кўзи тушди. Уни кузата бошлади. Чумоли денгизга етиб борди. Шунда сув ичидан бир қурбақа бошини чиқарди ва оғзини очди. Дон кўтарган чумоли унинг оғзига кириб олди. Қурбақа шу бўйи бир соатча йўқ бўлиб кетди. Сулаймон (алайҳиссалом) бу ҳолдан таажжубланиб фикр юритиб ўтирарди. Бир пайт қурбақа сувдан чиқди. Оғзини очган эди бояги чумоли чиқиб келди. Бироқ дон йўқ эди. Шунда ҳазрат Сулаймон (алайҳиссалом) чумолини чақирди ва ундан донни нима қилгани, қаерда бўлганини сўради. “Эй Аллоҳнинг пайғамбари! – тилга кирди чумоли. – Мана шу денгиз тагида катта тош бор, унинг ичида кўр қурт яшайди. Ризқ талабида ташқарига чиқолмайди. Аллоҳ таоло унга озуқа етказишни менга, сув тубига шўнғиб, мени манзилга элтишни қурбақага вазифа қилган. Қурбақа оғзини ўша тош тешигига қўяди. Мен тешикдан ичкарига кираман. Қуртга донни бергач, яна қурбақанинг оғзига ўтиб оламан. У эса мени денгиздан ташқарига олиб чиқади”. Ҳазрат Сулаймон (алайҳиссалом): “Ўша қуртнинг бирор тасбеҳ айтганини эшитганмисан?” деб сўради. Чумоли жавоб берди: «У мана бу дуони айтар эди: “Эй раҳмати ила мени тўлқинлар остида ётган мана бу катта тош ичида ҳам унутмайдиган Зот! Ўз раҳматинг ила мўмин бандаларингни ҳам унутмагин!» Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Фазлиддин Сувонов Манба 805

ЗИЁЛИ МЕҲМОН

Қадим ва навқирон Ўзбекистонга, Буюклар бешиги – олий маконга, Жаннатга менгзалган боғу бўстонга, Муҳаммад Аввома ташриф буюрди.   Бизларга Аллоҳдан соғлик тилай деб, Маърифат боғинда инжу терай деб, Бухорий бобомнинг юртин кўрай деб, Муҳаммад Аввома ташриф буюрди.   Муфассир, муҳаддис, ҳофизул Қуръон, Муфаққиҳ, муаррих, соҳибул ирфон, Аллома, муҳаддис, ҳабийбур Раҳмон, Муҳаммад Аввома ташриф буюрди.   Валийлар юртига зиёли меҳмон, Ҳанафий мазҳабда мисоли сарбон, Шариат илминда туби йўқ уммон, Муҳаммад Аввома ташриф буюрди.   Ҳар битта сўзига далилдир ҳадис, Нафақат юртида, дунёда азиз, «Жомеъус саҳиҳ»да машҳур муҳаддис, Муҳаммад Аввома ташриф буюрди.   Юзидан нур балқир, ой ҳам хижолат, Ҳадиси расулдан берди ижозат. Мақсади: бу юртни этмоқ зиёрат, Муҳаммад Аввома ташриф буюрди.   Улуғ авлодданмиз, фикр қилайлик, Асарларин ўқиб, зикр қилайлик, Аллоҳга минг бора шукр қилайлик, Муҳаммад Аввома ташриф буюрди. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Эркин Қудратов 462

Рост ва ёлғон

 عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بنِ مَسعودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” عَلَيْكُمْ بِالصِّدْقِ فَإِنَّ الصِّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الْجَنَّةِ وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَصْدُقُ وَيَتَحَرَّى الصِّدْقَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ صِدِّيقًا وَإِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ فَإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الْفُجُورِ وَإِنَّ الْفُجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ وَمَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَكْذِبُ وَيَتَحَرَّى الْكَذِبَ حَتَّى يُكْتَبَ عِنْدَ اللَّهِ كَذَّابًا “ Абдуллоҳ ибн Масуъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ўзингизга ростгўйликни лозим тутинг. Албатта ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Албатта яхшилик жаннатга олиб боради. Киши ростгўйликда ва тўғри сўзлашга ҳаракат қилишда бардавом бўлади. Ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида сиддиқ деб ёзиб қўйилади…”. (Бухорий ва Муслим ривояти). Халқимиз азал-азалдан турли хил миллий ва умуминсоний фазилатлари билан дунё ҳамжамияти орасида алоҳида ажралиб турувчи халқ ҳисобланади. Бағрикенглик, меҳмондўстлик, ҳушмуомалалик, катталарга ҳурмат – буларнинг барчаси халқимизнинг олий фазилатларидандир. Шу жумладан ростгўйлик ҳам. Муқаддас динимиз ҳам инсонларни ростгўй бўлишга чақирувчи ва ростгўйликни тарғиб қилувчи дин ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳали нубувват келмасидан олдин ҳам халқ ичида “ал-Амийн” яъни “ишончли” дея ном чиқарганликлари эса бу гапимизга ёрқин далил бўла олади. Ростгўйлик борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Юқоридаги ҳадиси шарифда Набиий соллаллоҳу алайҳи васаллам барчани рост гапиришга ва ростгўй бўлишга чақирганлар. Шу билан бирга ростгўйларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги мақомини баён қилиб берганлар. Ростгўйликда бардавом бўлган инсон ростгўйлиги учун жаннатга киритилишини ва унга Аллоҳ таоло ҳузурида “Сиддиқ” деб ном берилишини эшитган ҳар бир мусулмон, шубҳасиз ростгўй бўлишга интилади. Ҳамма ростгўйликка интилса, инсонлар орасидаги тушунмовчиликларга ҳам барҳам берилади. Натижада, жамият ҳаёти ҳам ижобий томонга ўзгаради. Тўғрисўзликнинг Аллоҳ ҳузуридаги мақомининг боиси ҳам айни мана шунинг учун бўлса ажаб эмас. Уламоларимиз: “Ростгўйлик бу – қалбингдаги ҳақиқатни тилингда зоҳир қилишингдир”, – дейишган. Демак, зоҳиран қилган ишларимизнинг барчаси қалбимизда бўлмоқлиги керак. Ҳеч бир ҳаракатимизни ростгўйликдан йироқ ҳолда, хўжакўрсинга қилмаслигимиз лозим бўлади. Ростгўйлик – Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қилишда, инсонлар билан муомала қилишда, ваъдада, олди-сотди масалаларида, никоҳ ва бошқа масалаларда  кишининг зоҳири  худди қалби каби бўлмоқлигидир. Киши инсонлар билан муомалада бир хил бўлиши, ваъдасига вафо қилиши, олди-берди масалаларида ва бошқаларида тили ва ҳаракатларини қалби ила мутаносиб қилиши лозим бўлади. Ҳадиси шарифнинг давомида: “…Ўзингизни ёлғончиликдан сақланг. Чунки ёлғон бузуқликка етаклайди. Бузуқлик оловга олиб боради. Киши ёлғон сўзлашда ва ёлғон сўзлашга ҳаракат қилишда бардавом бўлади. Ҳатто Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзиб қўйилади”,- дедилар. (Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳақида Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Ростгўйлар билан бирга бўлинглар”. (Тавба,119) Уламоларимиз: “Ёлғон бу – қалби тасдиқ қилмаган нарсани айтишдир. Омонатга хиёнат ҳамда бошқалар томонидан айтилган рост сўзни била туриб тасдиқламаслик ҳам ёлғондир” ,-деганлар. Ёлғон гапириш динимиз ҳаром қилган амаллардандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни қай даражада ростгўйликка тарғиб қилсалар, ёлғончиликдан шу даражада қайтарганлар. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга икки лаби ва икки оёғи орасидагига кафолат беролса, мен у учун жаннатни кафолат бераман”, дедилар. (Бухорий ривояти). Бу ҳадиси шарифдан ҳам маьлум бўлмоқдаки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким менга икки лаби орасидагига кафолат беролса, мен у учун жаннатни кафолат бераман”, демоқдалар. Агар жаннатга киришимиз учун тилимиз аҳамиятли бўлмаганида эди,...

Мўминнинг бахти

Мўмин банда учун иймони тақозо қиладиган муҳим ишлардан бири – Роббиси тайин қилган қазо ва қадарга рози бўлишдир. Мўмин киши ўзига етган нарсанинг етмасдан қолиши мумкин эмаслигига, ўзига етмаган нарсанинг эса етиши мумкин эмаслигига иймон келтирган бўлади. Шу эътиқодига кўра ўзига бирор хурсандчилик етса, шукр қилишга, бирор хафаликка дучор бўлса, сабр қилишга ўтади. Бундай эътиқоднинг фақат мўминларда бўладиган улкан саодат эканини севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа сўзлари билан тушунтириб қўйганлар: Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг ишидан ажабланаман. Албатта, ишининг барчаси хайрлидир, бу нарса мўминдан бошқа ҳеч кимда бўлмайди. Агар унга бирор хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унга хайрли бўлган бўлади. Агар унга бирор хафалик етса, сабр қилади, бу ҳам унга хайрли бўлган бўлади”, – дедилар”. Имом Муслим ривоят қилган. Ушбу тушунчанинг мўминлар учун қанчалар катта бахту саодат экани мўмин ва мўмин бўлмаган кишининг мусибатга учраган ҳолатида яққол намоён бўлади.   Ҳа, бундай ажойиб бахтга эришиш учун киши фақат мўмин бўлиши ва иймони тақозосига кўра ҳаёт кечириши лозим. Шунинг учун ҳам баъзи уламолар ушбу ҳадисни таърифлаб: “Ушбу ҳадис Исломнинг ярмидир ёки бутунлай Исломдир, дейилса ҳам, ҳеч бир муболаға қилинмаган бўлади”, – деганлар. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаи киромларига салавот ва саломлар бўлсин. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим Манба 598
1 195 196 197 198 199 233