Ислом динида аёлларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Зеро, Ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Чунки Исломдан олдин нафақат жоҳилият арабларида, балки бутун ер юзида аёл зоти хўрланаётган эди. Бунга тарих гувоҳ. Жоҳилият даврида араблар аёлларни олиб-сотиш мумкин бўлган мато деб қарар эди. Аёл кишини инсон сифатида тан олишмас эди. Жоҳилият араблари ҳатто ўзларининг қизларидан ҳам нафратланишган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай хабар берган: “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир” (“Наҳл” сураси, 58, 59-оятлар). Ислом шариати келгач, бутун инсоният орасида урчиган бундай адолатсизликни бирма-бир муолажа қила бошлади. Хусусан, жоҳилият арабларининг аёл кишига нисбатан бўлган эътиқодларини рад этди ва аёлларнинг мартабасини кўтарди. Тарихчиларнинг айтишларича, баъзи замонларда аёлнинг эркак киши каби жони ва руҳи бор инсонми ёки йўқми, деган масалада ихтилофлар мавжуд бўлган. Аллоҳ таоло аёлни ҳам инсонийлик жиҳатидан эркаклар мартабасида эканини билдирди. “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (“Наҳл” сураси, 97-оят). Инсоннинг қадри унга бирор нарсани ишониб топшириш, уни бирор муҳим вазифага масъул қилиш билан бўлади. Бу оддий ҳаётий ҳақиқатдир. Аҳли илмнинг ёки мансабдор шахсларнинг обрў ва мартабага эришишларининг замирида ҳам мана шу ҳақиқат ётади. Аллоҳ таолонинг ўзига ибодат қилишдек муҳим бурчни аёлларга ҳам эркаклар билан бир хилда буюриши аёлнинг мартабасини юксакларга кўтарадиган энг асосий далилдир. “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (“Тавба” сураси, 71-оят). Ушбу оятда мўминлар ва мўминаларнинг бир-бирларини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтара оладиган тенг инсонлар экани таъкидланмоқда. Аҳли китобларнинг баъзиларида аёл кишига маъсиятларнинг ўчоғи, ёмонликларнинг асоси деб қаралган. Айни пайтда ислом шариати жаннатнинг оналар оёғи остида эканини, отага бир марта яхшилик қилинганида онага уч марта яхшилик қилиниши лозимлигини таъкидлади. Ислом шариати ҳукмлари бирма-бир нозил бўлиш асносида аёлнинг мартабасини кўтарди, шаънини улуғлади. Жумладан, уларни инсон сифатида эътироф этган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар билан алоҳида байъат қилдилар. Улар ҳақида алоҳида сура ва оятлар нозил бўлди. Шунингдек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Ичингизда ўз аҳли аёлига энг яхшингиз менман”, – дедилар. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг онаси мушрик бўлса ҳам унга яхшилик қилишга буюрдилар. Асмо розияллоҳу анҳо айтади: “Онам менинг олдимга келди. Бироқ у ҳамон мусулмон бўлмаган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, у зотга: “Ҳузуримга онам келибди, унга яхшилик қилаверайми?” – дедим. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, онангга силаи раҳм қилгин”, – дедилар. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислар асосида аёлнинг барча инсоний ҳуқуқлар борасида эркаклар билан тенг эканини билиш мумкин. Бироқ оилада аёл кишининг эркак кишига нисбатан бир поғона паст бўлиши лозимлигини таъкидланган. Бу халқимизнинг кўп асрлик тажрибасидир. Қолаверса, ислом шариатининг мақсадларидан келиб чиққан десак, хато...
Аллоҳни танувчи ва У Зотга интилувчи олам – бу қалбдир. У ички кечинмалар, инсон ҳис-туйғуларининг макони, ақл ва нафс ўртасидаги доимий курашнинг майдони. Айни пайтда инсон жисмининг бошқарув маркази. Зеро, аъзоларингиз қалбингизнинг истак ва буйруқларига бўйсуниб хизмат қилади. Агар аъзоларингизни ёмонликлардан сақлашни истасангиз, қалбингизни поклашга киришинг! Чунки қалбни, унинг сифатларини ва касалликларини таниш ва поклаш диннинг асли ва асосидир. Қалб бир бўлак бўлиб, агар у соғлом бўлса, бутун жисм соғлом бўлади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир бўлак гўшт борки, агар у соғлом бўлса, жасад тўлиқ соғлом бўлади. Агар у айниса, бутун жасад айнийди. Ана ўша нарса қалбдир”. Имом Бухорий ривояти. “Қалб” арабча сўз бўлиб “айланмоқ”, “ағдарилмоқ”, “тўнтарилмоқ” маъноларини англатади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қилгин”, – дея жуда кўп дуо қилар эдилар. Имом Термизий ривояти. Аллоҳ Ўзидан ўзгаларга боғланган ҳамда Ундан ўзгалар ташвишида бедор бўлган қалбларга Ўз муҳаббатини жойламайди. Аксинча, Парвардигор Ўзига муҳтожликни бойлик деб билган, Усиз беҳожатликни муҳтожлик деб билган, У сабаб хорликни азизлик деб билган, Усиз азизликни хорлик деб билган, У сабаб қийинчиликни роҳат деб билган, Усиз роҳатни азоб деб билган қалбни муҳаббатига макон этиб танлайди. Қалблар орасида фақатгина саломат қалбгина ўз соҳибига Қиёмат кунида фойда беради. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”(“Шуаро” сураси, 88, 89-оятлар). Қалб гуноҳлар сабабидан қаттиқлашиб бораверади. Қалб қаттиқлашиб, қорайиб боргани сари қалб кўзи ҳам шунга яраша хиралашади ва оқибатда ожиз бўлиб қолиши мумкин. Қалбда олтита манзил бўлиб, уларнинг учтаси олий ва учтаси қуйи манзилладир. Қуйи манзиллар: 1. Қалб учун безаниб турувчи дунё; 2. Қалб билан доим сўзлашувчи нафс; 3. Қалбни васваса қилувчи душман (шайтон). Олий манзиллар: 1. Ҳақни танитувчи илм; 2. Тўғри йўлга бошловчи ақл; 3. Ибодат қилинадиган Аллоҳ. Қалбингизни барча ёмон иллатлардан поклаб, саломат ҳолга келтирганингиздан сўнг унга киришга ҳаракат қилувчи ва эгаллашни хоҳловчи душманлардан ҳимоя қилишга бор кучингини сарфланг. Қалб қасрини душманлардан ҳимоя қилиш уни ҳасад, риё (одамлар кўриши учун амал қилиш), кибр ва ўз-ўзидан фахрланиш каби касалликлардан доимо авайлашингиз лозим бўлади. Илоҳий илм нур мисоли қалбга жойлашади. Унинг қалб диёридан мустаҳкам ўрин эгаллаши қалбнинг қай даражада саломатлигига боғлиқ, албатта. Қалб ва ақлнинг мақсадларда ҳамоҳанглиги инсонни юксакларга кўтаради, олийжаноб мақсадлар сари етаклайди. Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини ихлос билан бажаришга ундайди. Қалб илм ва ақл ёрдамида зоҳирий ва ботиний иллатлардан халос бўлади. Ана шунда саломат ҳолида ўз Роббисига йўлиқади! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Бидоятул Ҳидоя” асари асосида Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир Рўзиев Манба 817
Аллоҳ таоло инсонни яратишидан асосий мақсад албатта Ўзини танитишдир. Яратилган ҳар инсон борки муддатини яшаб бўлгач, боқий оламга Аллоҳ ҳузурига қайтишга мажбур ва бу дунё умрини ҳисобини бермоғи аниқдир. Суннати санияларида инсон бепарво бўлган аммо жуда қимматли нарса бу вақтдир дея умматларига ҳар сониясини таълимини берган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар бўлсин. Давр ривожлангани сари инсонлар вақт деб номланган Аллоҳ томонидан берилган жуда қимматли бойликларини беҳудага сарфлаб юбормоқдалар. Ҳисобли дунё ҳақида ўйлаган мусулмонлар эса вақтларидан имкон қадар фойдаланиб қолишмоқда. Мусулмон бўлмаганлардан эса, вақт бу пулдир эътиқодида яшовчилар вақтларини пул билан ҳисоблаб жуда қадрлашади. Бугунги глобал ва тезкор даврда инсон нималар билан вақтини бой бераётгани ҳақида тўхталиб ўтамиз. Вақтимизни зое бўлишига сабаб бўлувчи нарсалар жуда кўп. Улардан баъзилари қуйидагилар: 1. Бекорчи, фойдасиз гапларни кўп гапириш. Кўп гапириш, сертакаллуфлик, ҳар-хил фойдасиз, бўлар-бўлмас гапларни гапириш, ғийбат қилиш нафақат вақтимизни олади, балки суҳбатдошларимизнинг ҳам дилини хира қилади. Инсон бошига кўп балолар ўйламасдан айтилган сўз сабабидан тушади. Фақатгина керакли гапларни гапиришимиз, атрофимиздагиларга самимий бўлишимиз, ўринсиз жойларда сукут сақлашимиз, муҳим бўлмаган гаплар учун суҳбатдошимизни вақтини олмаслигимиз зарур. Ҳар жойнинг ўз гапи бор, ҳар гапнинг ўз жойи бор . Бу борада барчамизга ўрнак сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Сўзлаётган тил борки, албатта, унинг олдида Аллоҳ турибди. Бас, нима деяётганини англаган киши Аллоҳдан қўрқсин”. 2. Телефонда узоқ гаплашиш. Баъзида яқинларимиздан ҳол-аҳвол сўраш учун телефон қиламиз. Бунинг учун узоғи билан 3 дақиқа кетади. Лекин суҳбатимиз чўзилиб кетади. Суҳбатда ўзимиз қолиб бошқалар ҳақида гаплашишга ўтиб кетамиз. Аслида бу бекорчи гаплар ўзимиз учун ҳам, суҳбатдошимиз учун ҳам қимматли бўлган вақтимизни кетказишга арзирмикан?! Суҳбат соатлаб давом этиши ҳам мумкин. Одамзотнинг гапи тугармиди? Телефонда кўп гаплашиш саломатлик учун ҳам зарарли. 3. Телевизорни ҳаддан ортиқ кўп кўриш, газета ва журналлардаги суратларга ортиқча тикилиб ўтириш. Масалан баъзи уй бекалари севимли сериалларига кўп вақт сарфлашлари оқибатида ўз вақтида овқат тайёрлай олишмайди. Бу эса турмуш ўртоқларининг норозиликларига сабаб бўлади. 4. Бирор қарор қабул қилиш учун анча вақт ўйланиб юриш. 6. Оилавий муаммолар. 7. Ўзига ортиқча оро бериш учун вақт сарфлаш. Масалан аёллар мустаҳаб бўлмаган ўринлар учун ҳам ортиқча зийнатланиш учун вақт сарфлашлари. 8. Йўқолган нарсани узоқ вақт қидириш. Бирор нарса йўқолиб қолса, аввал яхшигина асабийлашамиз, сўнгра бир нималарни гапириб уйимизни ҳар бир бурчагидан уни излашга тушамиз. Топилмаса яна излаймиз. Хуллас, уйни айланиб юраверамиз. Яхшиси фикримизни бир жойга жамлаб, йўқолган нарсани қаерга қўйганимизни эслашимиз, топилмаса қидирувни тўхтатиб кейинроқ изласак,қидирув муваффақиятли амалга ошади, вақтимиз ҳам кетмайди. 9. Муҳим бўлмаган ахборот учун компютер олдида, соатлаб қолиб кетиш. 10. Замонавий телефон ҳамда компютер ўйинларини ўйнаш. Интернетдаги “Facebook”, “Одноклассники” каби мулоқот сайтларида соатлаб қолиб кетиш. 12. Узоқ вақт бозор айланиш. 13. Кўп ухлаш,ортиқча дам олиш. Шу ўринда қайт этиш лозимки “Уйқучи ва очофат инсондан кўра шайтонга севимли киши йўқдир”. Демак овқат учун ҳам кўп вақт сарф этиш ҳа вақтни исроф қилади ҳам, шайтон алайҳи лаънага севимли қилиб қўяди. 14. Бефойда, ҳаттоки зарарли бўлган баҳс-мунозараларга киришиш. 15. Касал бўлмаса ҳам секин юриш, ишни жуда секин бажариш. Ишни тез ҳамда сифатли бажаришга ҳаракат қилсак, ўша ишни тезроқ тугатишимиз ва навбатдагисига киришишимиз мумкин. Вақтимизни бекорга сарфланишига сабаб бўлаётган омиллардан халос бўлишимиз керак.Бунинг учун бироз эътибор ҳамда шижоатли бўлишимиз лозим. Шунинг мусулмон киши ҳар вақтини қадрлаб, унумли фойдалангани маъқул. Аллоҳ таоло шижоатли ва фойдали иш билан машғул кишиларни...
Инсон ўзининг эҳтиёжи сабабли доимо бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиб туради. Гоҳида ухласа, гоҳида ўтиради, гоҳида юрса, гоҳида югуришга тўғри келади. Баъзида ибодатга машғул бўлса, баъзида касбу ҳунар билан машғул бўлади. Мўмин киши қайси ҳолатда бўлмасин, албатта, ўша ҳолатга тегишли динида кўрсатилган одобларга риоя қилиши лозим бўлади. Зеро, динида унинг ҳаётидаги ҳар бир ҳолатига тегишли одоблар баён қилиб қўйилгандир. Шу маънода эътиборингизга пиёда юришга тааллуқли одобларни ҳавола этамиз. Биринчи одоб – эзгу ният қилиш. Мўмин киши барча ҳолатларида дастлаб эзгу ният қилиши лозим бўлади. Агар бир дўстини зиёрат қилишга борса, ушбу зиёрати билан Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлайди. Агар масжидга йўл олса, ибодатни адо этишга ният қилади. Агар касбу кор учун йўлга отланса, аҳли оиласига ҳалол ризқ топиш ниятини қилади. Агар бирор-бир ўйин ўйнамоқчи бўлса, ушбу ўйиндан олдин у билан соғлигини тиклашни, ибодатга қувватли бўлишни ният қилади. Шу маънода пиёда юришда ҳам мусулмонларга манфаат келтириш сингари эзгу ниятлар қилади. Иккинчи одоб – ҳаром қилинган жойга бормаслик. Мусулмон киши ҳаромга олиб борувчи ҳар бир қадамга гуноҳ ёзилишини, ҳаромдан сақланиб, ҳалолга юрилган ҳар бир қадамга эса савоблар ёзилишини билиши лозимдир. Учинчи одоб – кибр билан юришдан сақланиш. Такаббурлик қилиб юриш ёмон оқибатга олиб борувчи қаттиқ қайтарилган ишдир. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ “Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”[1]. Ушбу оятни Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ шундай тафсир қилган: “Ер юзида ўзига бино қўйган мутакаббир бўлиб юрмагинки, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқиб қоласан. Шунинг учун Аллоҳ таоло: “Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас”, – деган. Оятда келган مُخْتَالٍ калимаси “ўзига бино қўйган” маъносини, فَخُورٍ калимаси “бошқага мақтанувчи маъносини англатади”. Тўртинчи одоб – ўртача тезликда юриш. Юришда ҳаддан зиёд тез ҳам, ниҳоятда секин ҳам бўлмасдан, ўртача ҳаракатланиш ҳам пиёда юриш одобидан ҳисобланади. Бешинчи одоб – юришда орқасига алангламаслик. Юриб кетаётган киши агар орқасига аланглайдиган бўлса, бошқаларда у ҳақида турли гумонлар юзага келиши, ёки бирор нарсага қоқилиб кетиши каби турли нохуш ҳолатларга дучор бўлиши мумкин. Шунинг учун мўмин киши тўғрига қараб виқор билан юриши лозим. Олтинчи одоб – юришда сохта қўрқоқлик қилмаслик. Бошқаларнинг эътиборини тортиш учун ўзини қўрқиб кетгандек қилиб кўрсатиш ёки ўзини касалликка солиш каби сохтакорликлар Аллоҳнинг ғазабига дучор қиладиган ишлар ҳисобланади. Шунинг учун мўмин киши судралмасдан шахдам юриши лозим бўлади. Умар розияллоҳу анҳу кўчада касалмандга ўхшаб юрган бир йигитни кўриб: “Касалмисан”, – деб сўради. У: “Йўқ”, – деб жавоб берди. Ҳазрати Умар уни дарралари билан бир уриб: “Бўлмаса дадил юргин”, – деб буюрди. Еттинчи одоб – дадиллик билан юриш. Дадиллик билан юриш ҳам юриш одобларидан ҳисобланади. Дадиллик билан юриш деганда оёқларини судрамасдан шахдам қадамлар билан юриш тушунилади. Юришда пилдираб(жуда майда қадам билан) юриш, касалмандаларга ўхшаб “зўрға” юриш юришдаги одобсизлик ҳисобланади. Мусулмон киши виқор билан, ўзидаги куч-қувватни намоён қилиб юриши лозим. Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек: “Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра севимлидир”. Саккизинчи одоб – ман қилинган юришлардан сақланиш. Мусулмон кишининг одоби уни қуйидаги юришлардан қайтариб туради: – мутакаббирлик билан юриш; – хавотир билан атрофга аланглаб, довдираб юриш; – ўлиб бораётган касалманддек судралиб юриш; – нозланиб юриш; – бирор заруратсиз йўрғалаб юриш....
Устоз, муаллим, мураббийлар биз учун нечоғлик яқин ва қадрли зотлардир. Инсон жаҳолат ботқоғидан халос бўлиб, илму маърифат нури сари одимлашида устозларнинг ўрни бениҳоя катта. Киши бирор илм ёки касбни моҳир мутахассиси бўлишни орзу қилар экан, албатта, бирор етук устозни ўзига муқтадо қилмоғи лозим. Бўлмаса, бунинг ортидан турли кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Зеро, халқимизда ҳам: «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар», деган пурҳикмат сўз бор. Нима учун ҳар бир нарсани устоз билан ўрганиш керак? Чунки илм нур бўлиб, у қалбдан қалбга фаришта воситасида ўтади. Устозсиз ўрганилган илмда фойда бўлмайди. Катта уламоларнинг бу борада айтган сўзларига эътиборимизни қаратайлик. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга масжидда илмдан мунозара қилаётган ҳалқа ҳақида айтилди. Шунда у зот: –“Уларнинг боши (устози) борми?”, деди. –“Йўқ”, дейишди улар. –“Унда ҳаргиз фақиҳ бўла олмайдилар”, деди. Демак, ҳар қандай илм ёки касбни устоз билан ўрганиш даркор экан. Дарҳақиқат, шундай масалалар борки унга фақат тажрибали устоз, моҳир олимнинг изоҳи билангина етилади. Улуғларнинг ҳам бир гапи бор: “Ким илмга ёлғиз кирса, ундан ёлғиз чиқади”. Яъни: ҳаракати бефойда бўлади. Бир форсий байтда устоз кўрмай ўтган умрни бефойда экани айтилади: Агар шумори умрат фузун зи ҳаштод аст, Надида хидмати устод лағву барбод аст. Яъни, сенинг ёшинг саксондан ўтган бўлса-да, устоз хизматини кўрмаган бўлсанг, бу умр бефойда ўтибди. Демак, илмга устоз орқали етилар экан. Шундай экан устозларга доимо ҳурмат ва одоб кўрсатишимиз лозим. Мўътабар китобларимизда талабанинг ўз устозга кўрсатадиган одоблари гўзал баён қилинган. Жумладан: кўрганда салом бериш, ҳол сўраш, олдида юрмаслик, кўп савол бермаслик, жойига ўтирмаслик, малолланиб турганда кўп вақтини олмаслик, ҳузурида изн олиб гапириш, ҳақларига дуо қилиш ва бошқалар. Устозга қанчалик ҳурмат кўрсатилса, талабанинг илмига шунча барака киради. Юқорида айтганимиздек, устозларга одоб кўрсатиш билан бир қаторда уларга беодоблик қилиб қўйишдан сақланиш лозим. Машойихлар: «Беодоб бенасиб», дейдилар. Муаллимлик энг олий касбдир. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бу дунёга муаллим ўлароқ юборилгани бу касбни не чоғлик улуғлигини кўрсатади. Динимизда устоз, муаллимларнинг ўрни юқори баҳоланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Ердаги ва осмондаги барча нарсалар инсонларга яхшиликни ўргатувчи муаллимга истиғфор айтади». Ердаги жонзотлар ва осмонлардаги малоикалар истиғфор айтиб турувчи кишиларнинг мансабидан зиёда мансаб борми?! Устозлар ҳурмати, уларнинг фазилатлари ҳақида бир суҳбатда ёки бир мажлисда бу мавзуни батафсил баён қилишни иложи йўқ. Хулоса ўрнида айтар сўзимиз, Аллоҳ барча устозу муаллимларни аввало тану жонларини саломат, умр ризқлари ва хонадонларига барака, илм-маърифат йўлида олиб бораётган ишларида Аллоҳ мададкор бўлсин. Яратган барчаларини ҳар хил ёмонликлардан паноҳида асрасин! Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси Равшанбек Уринбаев 924