islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Салгина эпкинга ҳам айланаверадиган онгсиз пирпиракка ўхшамаслик керак”

Кишининг фаолияти ғоя билан суғорилмаган бўлса, қупқуруқ ва ғарибдир. Н. Г. ЧEРНИШEВСКИЙ Агар сенга ғоя ёқиб қолса, ундан руҳлан. Чунки Инсонда руҳланиш қобилияти бўлиши керак. Э. ТEЛМАН Зарур бўлганда жон фидо этмаган кишини оқил дейиш хато. Г. БИЧEР Олижаноб ғояларсиз инсоният яшай олмайди. Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ Одамзод бахти учун ҳамма нарсадан воз кечишга ўргатадиган ажиб ғояларни кишиларга сингдириш буюк санъатдир. СТEНДАЛ Инсониятнинг бутун мақсадлари, бутун меҳнатлари муҳаббатсиз нимага ҳам арзирди? М. Ю. ЛEРМОНТОВ Ғоядан қўрққан одам бора-бора ўз тушунчасини ҳам йўқотади. ГЁТE Инсонда изчил ва онгли эътиқод, фақат ё жамият таъсири остида ёки адабиёт ёрдамида ривожланиши мумкин. Н.Г. ЧEРНИШEВСКИЙ Тирик жон кучли эътиқодга эга бўлмаслиги мумкин эмас… Эътиқодсиз кишиларгина эътиқодни амалга ошира олмайдилар; калтафаҳм одамлар ёки виждонсиз одамларгина эътиқодсиз бўладилар. Я. Г. ЧEРНИШEВСКИЙ Ғояни фойдали деб эътироф эта туриб, лекин ундан фойдалана билмаслик ҳам мумкин. ГЁТE Ўз эътиқодингни айтмоғинг учун журъатли бўлишинг керак. Я. М. СEЧEНEВ Ҳар бир киши ўз эътиқодини ҳимоя қилиши учун мард бўлиши керак. А. ГУМБОЛДТ Эътиқод ўзимизники бўлгани учун эмас, балки ҳаққонийлиги учунгина қимматлидир. В. Г. БEЛИНСКИЙ Ҳар қандай қатъий эътиқодларимиз ҳам билимларнинг янада юксалиши туфайли улоқтириб ташланиши ёки жуда бўлмаганда ўзгартирилиши мумкин. Т. ГЕКСЛИ Фақат тентаклар ва мурдаларгина ҳеч қачон ўз фикрларини ўзгартирмайдилар. Ж. ЛОУЭЛЛ Эътиқод ўз табиатига кўра фаолсиз маънавий бойлик бўлолмайди. В. А. СУХОМЛИНСКИЙ Агар эзгу ишларга бошламаса, энг зўр маънавий истаклар ҳам уч пул. Ж. ЖУБEР Инсоннинг энг юксак хоҳишлари, ғоялари, ниятлари ва туйғулари кундалик ҳаётда ўз бурчини кўнгилдагидек бажаришга уни ундамаса, сариқ чақага ҳам арзимайди. Г. БИЧEР Ҳаётини ўз эътиқодига бағишлаган одам янги металлни ихтиро этган ёки янги газни топган тадқиқотчига қараганда ҳам инсониятга кўпроқ хизмат қилган бўлади. Ж. ЛОУЭЛЛ Эътиқодсиз одам нотавон, ҳар бир аъмоли йўқ одам ғариб кимсадир. Я. Е. РEПИН Жиддий одамнинг ғоялари кўп бўлмайди. Ғояси кўп одам ҳеч қачон жиддий бўлолмайди. П. ВАЛEРИ Салгина эпкинга ҳам айланаверадиган онгсиз пирпиракка ўхшамаслик керак. Ж. ЛОНДОН Менинг эътиқодларим юрагимнинг урушига қараб ўзгараверса, унда ҳолимга вой. Ф. ШИЛЛEР Биринчи учрашган кимсага ёқиш учун ўз фикрини дарров ўзгартираверадиган одамни биз бўлмағур, пасткаш, ҳеч бир ихлоси йўқ одам деймиз. Н. А. ДОБРОЛЮБОВ “Маърифат гулшани” китоби асосида тайёрланди “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчи Пўлатхон Каттаев   627

Зикр фазилатлари

Зикр – Аллоҳ таолонинг қудрати, неъматлари ва атроф оламга ибрат назари билан боқиб Буюк Яратувчини ёдга олишдир. Қуръони каримда Аллоҳ таолони зикр қилишга алоҳида буйруқ келган: فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ «Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман», (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳ таолони эслаш – зикр қилиш У зотга бўлган муҳаббат белгиси, бахту-саодатнинг боши ва асосидир. Зикрнинг фазилатлари шунчалар кўпки, уларни санаб адоғига етолмаймиз: Зикр – Аллоҳ розилигига эришишнинг воситасидир; Зикр – шайтонга зарба бўлиб, унинг кучини заифлаштиради; Зикр – қалбдаги ғам-ташвишларни кетишига сабаб бўлади; Зикр – ожиз бандага қувват бағишлайди; Зикр – қалб ва юзнининг нурли бўлишига сабаб бўлади; Зикр – ризқнинг мўл бўлишига сабаб бўлади; Зикр – қалбни ғафлатдан уйғонишига сабаб бўлади; Зикр – гуноҳ ва маъсиятлар ўчирилишига сабаб бўлади; Зикр – Аллоҳнинг сакинати ва раҳмати тушишига сабаб бўлади. Зикр – қалбдаги хавотирлар кетишига сабаб бўлади; Зикр – турли тил офатларидан ва бекорчи сўзлардан узоқда бўлишга сабаб бўлади; Зикр – дунё ва охират саодатига эришишга сабаб бўлади. Зикрнинг бундан бошқа биз билган ва билмаган фойдалари, фазилатлари бисёрдир. Зеро, кимгаки Аллоҳ зикр қилувчи тил,  уйғоқ қалб, теран фикр ато қилган экан унга кўп яхшиликни ато қилинган бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни зикр деб аталмиш неъматда бардавом қилсин! 3-курс талабаси Ниёзалиева Мунаввар 759

Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар

Ҳадя (совға) улашишга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилганлар. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ушбу тарғиб қилинган амални адо этишга имкон қадар ҳаракат қилиши фазилатли иш ҳисобланади. Мазкур фазилатли ишга тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар: Биринчи одоб – эзгу ният қилиш. Ҳадя берувчи аввало Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида бир мусулмоннинг кўнглини шод қилишни ният қилиши лозим. Зеро, амаллар ниятларга кўра бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадя улашишнинг қандай самаралари борлигини шундай баён қилганлар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзаро ҳадя  улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар”, – дедилар”. Имом Байҳақий ривоят қилган. Яъни ҳадя жамият вакилларининг ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга сабаб бўлади. Иккинчи одоб – ҳадяни қавму қариндош ва қўни-қўшнилардан бошлаш. Ҳадяни қавму қариндошлардан бошлаш афзал ҳисобланади. Чунки бу иш силаи раҳм бўлиб, ўртадаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, ҳадя улашишда қўни-қўшнилардан ва улар орасидан ҳам аввало ён қўшнилардан бошлаш афзал саналади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўшнингга яхшилик қилгин, мўмин бўласан”, – деганлар. Яъни қўшнисига яхши муомала қилган, яхши ишларида кўмакчи бўлган киши комил иймон эгаси бўлади. Кишининг  яхши-ёмон кунларида доимо ёнида яшайдиган инсон унинг қўшниси бўлади. Шу маънода дастлаб қўшнисига ҳадя бериш яхшиликни ўзига яқин кишилардан бошлаш ҳисобланади.  Учинчи одоб – ҳадяни арзимас санашдан сақланиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни ўзаро ҳадя улашишга тарғиб қилиб шундай деганлар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзаро ҳадя улашинглар, чунки ҳадя кўнгилдаги норозилик туйғусини кетказади. Бирор аёл ҳам қўшни аёлга қўй туёғининг ярмини бўлса ҳам (ҳадя қилишни) ҳаргиз арзимас санамасин”, – дедилар”. Имом Темизий ривоят қилган. Яъни ўзаро ҳадя улашиш жамият вакиллари орасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарининг боғланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳадя берувчи ҳам, уни олувчи ҳам ҳадяни асло арзимас санамаслиги лозим бўлади. Чунки ҳадя берувчи агар уни арзимас санаса, одатда ҳадя берилмай қолиб, ундан кўзланган мақсад ҳосил бўлмай қолади. Ҳадяни қабул қилувчи ҳам берилган ҳадя ҳар қанча оддий бўлмасин, асло арзимас санамаслиги керак. Шунингдек, ҳадяни ёки берувчисини камситадиган гапларни ҳазиллашиб гапиришдан ҳам қатъий равишда тийилиши лозим бўлади. Чунки бундай қилиш ораларини бузиш учун шайтонга имконият эшигини очиш бўлади. Шунинг учун ундан тийилиш вожиб бўлади. Тўртинчи одоб – ҳадяни қайтармаслик. Ҳадяни қабул қилиш дўстлик рамзи ва ҳадя берувчини ҳурмат қилиш белгиси бўлади. Ҳадяни қабул қилмай қайтариш эса берилган ҳадяни ёқтирмаслик ёки ҳадя берувчини камситиш каби маъноларни ифодалайди. Бу эса ўртада совуқчилик тушишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда ҳадяни қайтармасликка алоҳида буйруқ келган:  Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳадяни қайтарманглар ва чақирувчини(нг) (чақирувини) қабул қилинглар ва мусулмонларни урманглар”, – дедилар”. Байҳақий ривоят қилган. Аммо ҳадяни қабул қилмаслик жоиз бўлган ўринлар ҳам бор. Масалан, агар берилган ҳадяни пора ўрнида берилганини билса, ёки берилган ҳадядан кўпроғини ундан “ундириш” ёки бошқа бирор ғаразли ниятини амалга ошириш илинжида бераётганини сезса, ҳадяни қабул қилмаслик мумкин бўлади. Бешинчи одоб – ҳадя берувчини тақдирлаш Ҳадя олган киши ҳадя берувчига ташаккур айтиб, уни мукофотлаши ҳам суннат ҳисобланади. Қуйидаги ҳадис бунга далилдир: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилар эдилар ва унга кўра тақдирлар эдилар”. Имом Термизий ривоят қилган. ...

Мавзуъ ҳадис ҳақида тушунча

Мавзуъ арабча (الموضوع) шаклида бўлиб, луғатда – қўйилган, тўқилган, даражаси паст бўлган  маъноларини англатади. Истилоҳда эса, тўқилган  ёлғон бўлиб, сунъий равишда келтирилган ва Пайғамбар  саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган хабардир. Бундай нарсанинг “мавзуъ” деб номланишининг сабаби шуки, ким шу ишни қилса, мартабаси албатта пасаяди[1]. Мавзуъ ҳадис тўқиш тобеъинлар давридан бошланган. Бу даврда илк сиёсий ихтилофлар вужудга келиши баъзи мавзуъ ҳадисларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Лекин, ўша вақтда адолатпеша саҳобаларнинг ҳаётликлари бу ҳаракатларнинг кенг тус олишига тўсқинлик қилган. Тобеъинлардан кейинги даврда Ислом динининг турли халқлар орасида кенг тарқалиши, сиёсий ихтилофларнинг кенг тус олиши, ҳақиқий диний илмлардан узоқлашиш натижасида турли соҳаларга оид мавзуъ ҳадислар кўпайиб кетди[2]. Бундан кўриниб турибдики, саҳобаи киромлар ҳадисга нисбатан жуда жиддий муносабатда бўлганлар. Аммо саҳобалардан кейинги даврларда пайғамбаримиз ҳадисларига бўлган муносабатлар турлича бўлди. Мусулмонлар орасида ҳадисларни ёдлаш, уни англаб етиш, асл матнлари ва иснодларидан воқиф бўлувчилар камайди. Шу пайт ҳадислар шаънини топтагувчилар ҳам вужудга кела бошлади. Буларнинг натижаси ўлароқ, турли ботил оқим ва мазҳаблар, нотўғри ақидаларнинг вужудга келганини кўришимиз мумкин. Шундан сўнг уламолар соф шариъатни, суннатни юзага чиқарадиган, ҳадисларни нуқсон ва зиёдаликдан сақлайдиган буюк ишга бел боғладилар. Натижада, саҳиҳ ҳадислардан ёлғони, тўқималари ажратила бошланди. Саҳиҳ ҳадислар ичидан мавзуъсини ажратиб олиш осон иш эмас, албатта. Абдуллоҳ ибн Муборак разиёллоҳу анҳуга: Мавзуъ ҳадисларни ким ажратиб беради дейилганда у зот: “Ўз ҳаётини ҳадис илмига бағишлаган моҳир олимларгина”, деб жавоб берганлар[3]. Бундан кўринадики, будай ишга фақат ҳадис илмида етук бўлган зотларгина қўл урганлар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда шундай дейдилар: Айримлар китобларида келтираётганидек, “طلب العلم من المهد إلي اللحد ” ёки “اطلبوا العلم من المهد إلي اللحد” кўринишидаги бу гап набавий ҳадис эмас, балки инсонларнинг илм олиш ҳақидаги айтган сўзларидир. Айримлар бундай  сўзларни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат беришмоқда. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган, бажармаган, иқрор бўлмаган ҳеч бир сўз ёки феълни у зотга нисбат бериш мумкин эмас. Мазкур сўзларнинг маъноси тўғри, ундаётган феъли мақсадга мувофиқ бўлсада, уни у зотга нисбат бериш имконини бермайди. Ҳофиз Абул Ҳажжож Ҳалабий шундай дейди: Ер юзида инсон зоти борки, гарчи маъноси тўғри бўлсада Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам номидан ҳатто  бир ҳарфни ҳам ёлғон тўқишга ҳаққи йўқ. Чунки, ҳар бир ҳақ сўз Росулуллоҳ айтган бўлавермайди. Аммо, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳар бир сўз ҳақдир[4]. Мавзуъ ҳадиснинг “Мавзуъ” сўзи ортидан “ҳадис” сўзини ҳам қўшиб, “Мавзуъ ҳадис”, деб айтиш ҳақида уламолардан турли фикрлар келган. Жумладан, Ҳофиз Ибн Ҳажар мавзуъ ҳадис ҳақида шундай дейди: “Мавзуъга “ҳадис”ни қўшиб аташни маъқулламайман, чунки у ҳадиси набавийдан эмас, баъзи олимларнинг мавзуъни заиф ҳадисларнинг ёмонроғи дейишлари, уни ҳадислар қаторида  ҳисоблашни ифодаламайди”. Доктор Моҳир Мансур Абдураззоқ шундай дейди: Ҳақиқатдан ҳам, мавзуъни “ҳадис” деб аташ тўғри эмас, аммо кўпчилик уламоларнинг уни “ҳадис” деб номлашларига қуйидаги уч сабабни келтирадилар: Ҳадис дейишлик билан унинг луғавий маъноси назарда тутилади. Мавзуъ ҳадис тўқувчиларнинг наздидаги эътибор билан шундай дейилади. Мавзуъни таниб, ажратишда ҳадисга, унинг усулларига[5] мурожат қилинганлиги сабаби шундай дейилади[6]. Маълумки, мавзуъ заиф ҳадис бўлиши учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтган ҳадис бўлиши керак. Бироқ, унда ривоят қилувчилар ичида камчиликлар юз берган бўлади. Шунинг учун, заиф ҳадис банданинг фикридан устун туради. Аммо, мавзуъ ҳадис эса ровийлар силсиласи ичидаги кишилардан бўлмаган мутлақо бошқа...

Қадар ва амал

Ҳар бир ақли расо ва балоғатга етган мусулмон учун Аллоҳ таолонинг барча мавжудотларга азалдан тақдир тайин қилганига иймон келтириш фарздир. Шу ўринда бир нечта саволлар пайдо бўлади: – Модомики қиладиган аммаларимиз аввалдан белгилаб қўйилган экан, унда амаллар нима учун? – Инсонлар аввалдан белгилаб қўйилган амалларни қилаётган бўлсалар, қилаётган ишларини хоҳласа-хоҳламаса мажбуран амалга оширадиларми? – Унда ёмон амалларни қиладиганлар тақдирларида белгилаб қўйилган ишларни қилганлари учун охиратда жазоланишлари адолатсизлик эмасми? Бу саволларга қадария ва мўътазилия фирқалари: “Инсон қиладиган амалини ўзи пайдо қилади, Аллоҳ бунга аралашмайди”, дейишган. Аҳли сунна уламолари бу қарашга раддия қилиб: “Бу мутлақо нотўғри қарашдир! Чунки бундай дейишда банданинг хоҳиши Аллоҳнинг иродасидан ғолиб бўлади, деган маъно чиқиб қолади. Шунинг учун инсонни ҳам унинг амалини ҳам Аллоҳ яратади деб эътиқод қилиш лозим”, деганлар. Жабрия фирқаси эса: “Инсон денгизга ташланган чўпдек гап, у бирор ишни ҳам ўз хоҳишига кўра қилмайди, балки Аллоҳ таоло белгилаб қўйгани учун мажбуран амалга оширади”, дейишган. Аҳли сунна уламолари бу қарашга раддия қилиб: “Бу мутлақо нотўғри қарашдир! Агар бундай дейиладиган бўлса,Аллоҳ таолонинг адолат сифатини рад этиш ва Уни жабр қилувчи сифати билан сифатлаш маъноси чиқиб қолади.  Чунки, бирор ишни қилишга мажбур қилиб, сўнг ўша иш учун сўроқ қилиш жабр қилиш ва адолатсизлик ҳисобланади. Аллоҳ таоло эса адолатли Зотдир”, деганлар. Шу ўринда унда бу масалани қандай тушунамиз деган табий савол пайдо бўлади. Бу саволга уламолар қуйидагича жавоб берганлар: “Банда бирор амални амалга ошириши учун унга ички ва ташқи омиллар таъсир қилади, бу омилларни Аллоҳ таоло банданинг хоҳишига кўра яратади. Банда ана шу хоҳишга масъул бўлади”. Бандага ихтиёр берилгани ҳақида кўплаб ояти карималарда хабар берилган: وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَن شَاءَ فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاءَ فَلْيَكْفُرْ Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфркелтирсин», дегин” (Каҳф сураси, 29- оят). Бошқа бир оятда шундай хабар берилган: قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمُ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَنِ اهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِي لِنَفْسِهِ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۖ وَمَا أَنَا عَلَيْكُم بِوَكِيلٍ “Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт” (Юнус сураси, 108 – оят). Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло амал қилиши учунтанлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун масъул бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса савобга эришади,нафси хоҳлаган йўлдан юрса шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога жазога гирифтор бўлади. Яъни банда унга берилган жузъий ихтиёрига кўра қилган амалларига масъул бўлади. Аллоҳ таоло бизларни ҳақ йўлда қоим қилиб, солиҳ амалларни қилишда бардавом қилсин! Тошкент Ислом институти талабаси Нигматова Моҳира 477
1 191 192 193 194 195 233