islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Шогирдларни эслаб

Қоронғу тунларни нурафшон этган, Муҳаббат боғида очилган гулзор. Гина-кудуратни ичига ютган, Шукрки, сиздайин шогирдларим бор. 442

Бировни куфрда айбламанг

«Гуноҳи кабиралар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди» (Саъдуддин Тафтазоний, «Шарҳул ақоидин Насафия»). Ояти карима ва ҳадиси шарифлардан биламизки, қотиллик, ўғирлик, сеҳргарлик, зино, ароқ ичиш, бўҳтон қилиш, ота-онага оқ бўлиш, рибо ейиш шариати исломияда қаттиқ қораланган гуноҳи кабиралар сирасига киради. Қатор ақийда китобларида куфрдан бошқа ҳар қандай гуноҳ мўмин бандани иймондан чиқармаслиги айтиб ўтилган. Ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол санаган, фарзни инкор этган, куфр сўзларни гапирган, махлуққа сажда қилган, Қуръоннинг илоҳий каломлигига шак келтирганлар кофир саналади. Шундай экан, ҳар қандай мўминни куфрда айблаш асло мумкин эмас. Бу айрим «такфирчи»ларнинг ишидир. Бизнинг ақийдамизга кўра, иймон шартларини инкор этмаганлар иймонини ҳаргиз йўқотмайди. Мўътазилийлар наздида амаллар иймоннинг бир қисми саналиб, уларнинг фикрича, гуноҳи кабира қилган банда мўмин ҳам, кофир ҳам бўлмайди, балки шу икки манзил ўртасида аросатда қолади. Исломда илк ихтилоф қўзғаб, аҳли сунна вал жамоадан ажралиб чиққан тоифа – хаворижлар «Гуноҳи кабира қилган кофир бўлади», деб эътиқод қилишган. Бугунги кунда шу каби ғояларни илгари сураётганлар мазкур тоифалардан қай бирининг услубини тутган экан-а? Биз – аҳли сунна вал жамоа мазҳабидагилар «Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқлашдан иборат, амаллар эса иймоннинг шартига кирмайди», деб эътиқод қиламиз. Буни машҳур мутакаллим Нуриддин Собуний (ваф.580/1184 й.) ҳам айтиб ўтганлар. Гуноҳи кабира қилган одам фосиқ бўлади. Фосиқлик тавба билан ювилади. Бу тавбадан сўнг қайта иймон келтириш шарт эмас. Тавбадан сўнг иймон калимасини айтиш эса муртадларга шарт, холос. Оят ва ҳадисларда гуноҳ қилган кишиларга «кофир», «мушрик», «муртад», «иймонсиз» деб мурожаат этилмагани фикримизнинг яққол исботидир. Уларнинг мўминлигига эса қуйидаги ҳадис далил бўлади: Набий алайҳиссалом: «Бирор банда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини айтса, сўнг мана шу эътиқодида вафот этса, албатта жаннатга киради», – деганлар. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу: «Зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» – деб сўраганларида, у зот: «Ҳа», – деб жавоб берганлар. Ушбу ҳадисни тан олмаган ёки аксинча инкор этганлар, шубҳасиз, аҳли сунна вал жамоадан ажраган ва адашганлардир. Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, Махсус  сиртқи бўлим 1-курс талабаси 515

Қахва тарихи

Ҳар куни дунё бўйлаб 1.6 миллиард финжон қаҳва истеьмол қилинади. Бу Олимпия ўйинларида ташкил этиладиган ҳовузларнинг 300 (уч юз)таси ҳажмига тенг деганидир. Қаҳва жаҳон саноатида истеьмол сифатида нефтдан кейинги ўринда туради. Шу ўринда қаҳванинг пайдо бўлиш тарихига назар соламиз: Бундан 1200 йил олдин Шимолий Африкалик деҳқонлар бепаён ерларда тиним билмай меҳнат қилишарди. Уларнинг орасида Холид исмли йигит бўлиб, унинг бир гала эчкиси бор эди. Кунларнинг бирида Холид эчкиларини боқаётган ерда ғалати ҳолатга гувоҳ бўлди: эчкилар ҳар гал ўша ернинг ўсимлиги донидан ейишганда олдингидан кўра тетик ва чаққон бўлиб қолишарди. Холид бу ўсимлик дони кейинчалик ҳаёт таъмини ўзгартириб юборишини, одамлар уни сув билан қайнатиб, қаҳва тайёрлашларини билмас эди. Яманда истиқомат қиладиган Сўфийлар қаҳвани кўп истеьмол қилишарди. Чунки, қаҳва ёрдамида улар кечанинг охирига қадар зикрда қоим бўлишар эди. Сўнгра Ислом оламида қаҳва савдогарлар ва ҳожилар ёрдамида тарқала бошлади. Натижада, XV аср охирларида Маккадан Туркияга, XVI асрда эса Қоҳирага тарқалди. Ҳатто миллий ичимликга айланди. Қаҳва Шимолий Африка, Миср ва Истанбулдан тижорат йўли билан Европага етиб келгач,  милодий 1645 йили Венеция(Venice)да биринчи қаҳвахона пайдо бўлди. 1650 йили Туркиялик савдогар Паску Рўзий(Pacque Rosee) қаҳвани Ангилияга олиб кирди. Лондондаги Ломбард кўчаси(Lombard Street)да жойлашган Жорж майдони(George Yard)да қахвахона очиб уни сота бошлади. Бундан 8 йил ўтиб, Корнҳил(Cornhill)да “Sultaness Head” номли қаҳваҳона очилди. XVII аср охирларида Лондонда яна бир машҳур қаҳвахона очилди. Унинг номи “Lloyds Coffee House” бўлиб савдогарлар ва кема аҳолиси учрашадиган жой эди. Кейинчалик у амалдорлар сиёсат ишларини баҳс қиладиган жойга айланди. Тарихдаги либераллар ҳаракати айнан мана шу жойдан бошланган. 1700 йилга келиб Англияда 3500 га яқин қаҳвахона бўлиб, унинг 500 таси Лондонда жойлашган эди. Европада қаҳва тайёрлаш усули мусулмонлар тайёрлаган услубга кўра амалга оширилган. Яъни, бунинг учун янчилган қаҳва дони, шакар ва сув керак бўлган. 1683 йилда қаҳва тайёрлаш ва ичишнинг янгича йўли ўйлаб топилди ва қаҳвахоналарда машҳур бўлди. Қаҳва ҳақида машҳурлар сўзи Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Ансорий ал-Жазийрий: “Қаҳва оддий инсоннинг олтини бўлиб, ичувчига улуғворлик ва олийжаноблик жалб этади”. Инглиз ёзувчиси Жонатан Свифт(Jonathan Swift): “Қаҳва бизни ғайратчан, тиришқоқ ва файласуф қилади”. Изоҳ: Шайх Абдулқодир ибн Муҳаммад ал- Ансорий ал-Жазийрий 1588 йилда қахва тарихи ҳақида биринчи бўлиб асар ёзган. “Muslims heritage in our world”китобидан. Инглиз тилидан: Тошкент ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси  2 205

Қуръон қалбларга нур олиб киради

Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда берган кўрсатмалари асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ўтказилмоқда. 465

Ўзи ёқтирган нарсани эҳсон қилиш натижаси

“Яхши кўрган нарсаларингиздан  инфоқ қилгунингизгача ҳаргиз яхшилик(Жаннат)га ета олмайсиз. Нимани инфоқ қилсансиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир“.  “Оли Имрон” сураси, 92-оят. Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ бу оят тасфсирида бундай деганлар: “Оятдаги “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача” деган жумланинг маъноси “Муҳтожларга қилоятган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўриб, уни бошқа нарсалардан афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлгунича, деганиганидир”. “Яхшиликка ета олмайсиз” жумласининг маъноси “Яхшиликнинг хақиқатига ета олмайсиз ёки яхши бандалардан бўла олмайсиз ёҳуд Аллонинг яхшилиги-савобига ета олмайсиз, деганидир”. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳнинг розилигини кўзлаган холда ўзи яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши ушбу оятга амал қилганлар қаторига киради”, деганлар. Воситий раҳматуллоҳи алайҳ эса: “Яхшилик(Жаннат)га етишиш- яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади”, деганлар. Абу Бакр Варроқ раҳматуллоҳи алайҳ эса “Яхшиликка ета олмайсиз” нинг маъноси “Эй бандаларим, Менинг сизларга қиладиган яхшилигимга фақат ва фақат ўз ёру-биродарларингизга яхшилик қилибгина етиша оласиз”, деганлар. Хулоса шуки, талаб қилинган нарса-яхшиликка етишиш учун яхши кўрган нарсаларингиздан муҳтожларга бериш лозим экан.   Умар ибн Абдул Азиз шакар сотиб олиб, уни садақа қилар эди. У зотга “Нега шу шакарни пулини садақа қилиб қўя қолмайсиз?”- дейилди. У зот “Мен ўзим яхши кўрган нарсани инфоқ қилишни хохладим”- деган эканлар.   “Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” яъни Аллоҳ сизлар инфоқ қилаётган ҳар бир нарсани билиб турибди ва унга кўра мукофатлайди ҳам. Имом Табарийнинг тафсирларида  бу оят қуйидагича тафсир қилнади: Аллоҳ таолонинг “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яхшиликка эриша олмассиз. Нимани инфоқ қилсангиз, Албатта Аллоҳ уни билгувчидир” оятининг маъноси борасида Абу Жаъфар бундай деган: “Эй мўминлар Аллоҳга итоат этиб ва Унга ибодат қилиб, Ундан умид қилинаётган яхшилик бу Аллоҳнинг сизларга фазл қилиб жаннатга киритишидир ва сизлардан азобини буриб юборишидир. Аксар олимлар оятдаги “яхшилик” сўзининг маъносини жаннат дейишган. Чунки охиратда Аллоҳ таолонинг бандаларига қиладиган яхшилиги уларни жаннатга киритишидир. Абу Курайб  роҳматуллоҳи алайҳ Амр ибн Маймундан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Муҳаммад ибн Ҳусайн роҳматуллоҳи алайҳ Суддийдан ривоят қиладилар: Оятдаги “яхшилик”дан мурод жаннатдир. Яна Абу Жаъфар айтадилар: бу оятнинг маъноси “Эй мўминлар Роббингизни жаннатига ета олмайсизлар токи яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача яъни яхши кўриб, ўзларингизда бўлишини хохлаган нафис молларингиздан инфоқ-эҳсон қилгунингизгача…   Башир роҳматуллоҳи алайҳ Қатодадан ривоят қилиб айтадилар: Токи  ўзингизга ёққан ва қўлингизда бўлишини орзу қилган нарсаларингиздан инфоқ қилгунингизгача Роббингизнинг яхшилигига ета олмайсизлар. Ибн Касийр роҳматуллоҳи алайҳ тафсирларида Вакийънинг Амр ибн Маймундан ривоятини келтириб оятдаги “Яхшилик”дан кўзланган маъно Жаннат эканини айтганлар. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилиб айтадилар: Абу Толҳа розияллоҳу анҳу Мадийнадаги Ансорийларнинг энг моли кўпларидан эди ва уни энг яхши кўрган нарсаси Масжиди Набавий рўпарасидаги  Байраҳо номли боғи эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам унга кириб, ундаги булоқининг ширин сувларидан ичар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” ояти нозил бўлган пайтда, Абу Толҳа айтдиларки “Эй Росулаллоҳ, Аллоҳ таоло “Яхши кўрган нарсаларингиздан инфоқ- эҳсон қилгунингизгача яхшиликка ета олмайсиз” дебди, мени энг яхши кўрган нарсам Байраҳодир. У Аллоҳ йўлида садақа бўлсин. Мен унинг яхшилигини ва(охиратга) захира бўлишини умид қиламан. Уни олинг-да, Аллоҳ сизга бурган жойга ишлатаверинг, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Бах”[1] бу жуда фойдали...
1 216 217 218 219 220 233