islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: атир саноати

Дарҳақиқат, мусулмонлар ўзларининг зоҳирий ва ботиний кўринишларининг поклигига эътибор беришарди. Ҳатто мусулмон табиблари поклик ва гўзаллик тўғрисида китоблар ёзишган. Уларнинг орасида Заҳровий номи ажралиб туради. Ҳозирги Испания давлатининг жанубида жойлашган Қуртуба (Cordoba) шаҳрида яшаб ўтган бу олим табиб ва машҳур жарроҳ бўлган. Ислом оламида биринчи бўлиб тажмил (гўзаллик) илми ҳақида ўзининг “Тасриф” номли китобини ёзди. Бу китобда Заҳровий Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллимнинг ҳадислари орасидан поклик, кийиниш, соч ва жисмга эътибор беришга тарғиб қиладиган ҳадисларни келтирган. Заҳровий соч, тери, оғиз ва тананинг бошқа аъзоларини парваришлаш ва уларни шариат доирасида чиройли қилиш тўғрисида баҳс юритган. Шунингдек, олим ўша даврда тиш табобати кенг тарқалгани учун милкларни бақувват қилиш ва тишларни оқартириш йўлларини ҳам кўрсатган. Энг қизиқарлиси бу китобда бурунга сепиладиган ҳаво дорилари, оғизни ҳушбўйлаштирадиган суюқликлар ва қўлга суртиладиган ёғлар (крем) каби турли маълумотлар топилади. Кийимларни кийганда ширин ҳид таратиши учун уни бахур ўсимлиги тўла жойда сақлаш усулини биринчи бўлиб қўллаган шахс айнан Заҳровий эди. Ва яна китобда шиша идишларга ўхшаш махсус қолибларда сақланадиган муаттар ҳид таратувчи суюқликлар – ҳозирги замондаги атрлар авлодлари ва юзни куйиш иссиғидан ҳимоя қиладиган ёғлар (крем) ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Энг ажойиби шуки, буларнинг ҳаммаси бундан минг йил илгари кашф қилинган. IX асрда Куфада туғилган машҳур табиб, сойдалий (фармацефт), кўз табиби, физик, кимёгар, геогриф ва риёзиётшунос олим ал-Киндий атирлар тўғрисида “Китаб киймиё ал-атр ват-тасъийдот” номли китоб тасниф қилган. Бу китоб мингдан зиёд атир ёғлари, муаттар сувлар турлари ва уларнинг тайёрланиш йўллари ҳақида маълумотлар келган. Атир саноати Европага бир неча кўринишда кириб борган: савдогарлар, сайёҳлар орқали, ҳадялар тарзида ва салбчилар орқали. Маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш керакки, ҳатто машҳур BBC агентлиги томонидан “What the Ancients did for us: The Islamic World” (Бизга қадимгилардан қолган нарсалар:Ислом олами) номли мақоласида қуйидагилар келтирилган: “Ислом тамаддуни ниҳоят Франция жанубидаги Haute Provence иқлимига кириб борди. У ерда 700 йил ўтиб атр саноати гуллаб яшнади”. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 900

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: совун саноати

Албатта, Аллоҳ гўзал зотдир. У гўзалликни яхши кўради”. (Имом Муслим ривояти) Мусулмонлар ҳақиқий пок бўлишни истардилар. Фақат сув билан тозаланиш уларга кифоя қилмасди. Натижада биз ҳозирда кенг фойдаланадиган совун пайдо бўлди. Совунни тайёрлаш учун: зайтун ёғига калий моддасини аралаштириб қайнатилган. Ҳосил бўлган аралашмани то қотгунига қадар қўйилган. Тайёр бўлган совун тозалик воситасига айланган. Яқинда XIII асрга тегишли қўлёзма топилди. Бу қўлёзма ўша даврдаги совун ишлаб чиқаришнинг бир неча йўлларини батафсил ўз ичига олган. Мисол тариқасида, ўша қўлёзмадаги совун тайёрлаш билан боғлиқ “кунжит ёғидан бироз олиб унга калий моддасини аралаштиргин ва қайнатгин. Ҳосил бўлган қоришмани қолибларга қўйгин. Қуругандан кейин совунга айланади” каби сўзларни келтириш мумкин. Совун Европага салбчиларнинг қайтиши орқали етиб борди. Шундай бўлсада кенг тарқалмади. XVIII асрнинг бошига келиб, совун муҳим саноат маҳсулотилардан бирига айланди. Бошида тиббиёт учун ишлатилган совуннинг кейинчалик ҳушбўй ҳидли, рангли турлари пайдо бўлди. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 570

Умрага етганлар ҳаваси

Ҳабибим қадамин ўпган юртларга, Бугун кетмоқдасиз қалбда ҳаяжон. Қандай турарканман, қандай юраман? Қалбларда ҳаяжон кўзларда қувонч. Ҳабибим яшаган олис юртларга, Бугун сизлар жуда яқин кеттингиз. Ҳатто сўзламоққа тиллар ҳайронда, Айтинг юрагингиз нелар ҳис этди? Соғинган қалбингиз неча йил гувоҳ, Тунлар йиғлагансиз ўртанган ҳижрон. Бугун етмоқдасиз, бордингиз охир, Соғинчларга қандай бергансиз бардош? Менку бормаяпман кузатдим фақат, Шунда ҳам қалбимда минг бир ғалаён. Ўйлайман Ҳабибим ёнида қандай, Ҳаёлан бораман ҳис этиб сизни. Юнусхўжа   439

Навоийдан олдим сабоқ

Ишқ сирини баён этган, Навоийдан олдим сабоқ, Шеър мағзини чақолмасдан, гоҳ тушимда қилдим сўроқ. 425

Алишер Навоийнинг динимиз ривожига қўшган ҳиссаси

Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир.  Навоийнинг 1492-1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини ўз ичига қамраб олган. Навоийнинг ёзган ғазалларини ўқир эканмиз, аввало инсон Аллоҳ таоло севиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, уни севиб, фидоий бўлиб хизмат қилишлиги, Ватанини обод қилишлиги, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишлиги, етимларни бошини силашлиги, ота-онага бўлган муҳаббатини англаш мумкин. Инсон ҳаётда яшар экан, шу ҳаёти давомида яхши амаллар, ширин сўзли бўлишлиги ва барчага доимо яхшилик қилиб, ҳеч кимга ёмонлик қилмасдан яшашга инсонларни даъват қилади. Зеро, Абу Мусо (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: “Мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўлганидир”. Навоий Ҳазрат “Арбаин ҳадис” китобларида ушбу ҳадиси шарифни ўз мисраларида  шундай дейдилар: Ким мусулмонлиғ айласа даъво, Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурки, солимдур, Тилию илгидин мусулмонлар. Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун хайрия ишлар қиларди. Ўз даврида шаҳар ва қишлоқларнинг ободончилиги, йўллар, ўнлаб мадрасалар, кутубхоналар, работу  кўприклар қурдиришда фаолият кўрсатганлиги барчамизга маълум. Бу ишларни барчаси одамларга, халққа фойда – манфаат келтириш, одамларнинг яхшиси деган номга мушарраф бўлди. Халқ ғаму ташвиши ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи бўлишлиги билан бирга имони бақувват ва сийлаи-раҳмни, яъни, қариндош-уруғчиликни маҳкам боғлашликка, ҳақиқий мўмин-мусулмон эканлигига чақиради. Ҳақиқий мўмин киши ҳадисда айтилганидек: “Ўзига раво кўрганни, ўзгага раво кўрадиганидир” – дейилган бўлса, Навоий ўз мисрасида шундай дейди: Мўмин эрмастур улки, имондин, Рўзгорида юз сафо кўргай, Токи қариндошиға раво кўрмас – Ҳар неким ўзига раво кўргай. Навоий умри давомида халқ фаровонлиги, инсон манфаатлари йўлида, ўлмас, боқий асарлар яратдики, биз Ўзбек халқи ҳали-ҳанузгача унинг қолдирган бой илмий-меросидан фойдаланиб келмоқдамиз. Унинг ғазалларида одамзот ер юзини обод қилишлиги, ўзидан яхши излар қолдиришлиги, фарзандларини илмли, ҳунарли, таълим-тарбияли бўлишга тарғиб қилади. Ҳадисда, Ҳазрати Сарвари олам а.с. айтганларидек: “Инсонларнинг яхшиси – инсонларга манфаатлисидир”. Навоий: “Нафъинг агар халққа бешак дурур, Балки, бу нафъ ўзингга кўпрак дурур.” Инсонни ҳалққа манфаати тегиши, Одамларни оғирини енгил қилиши, инсонни халққа қанча фойдаси тегса, бу нарса унинг ҳам ўзига ҳам фойдаси кўпроқ тегишини баён этади. Демак, бундан маълум бўладики Навоий Пайғамбаримиз (с.а.в)дан келтирилган ҳадиси-шарифларини ўзларини мисра, рубоий ва ғазалларида халқимизга етиб борадиган даражада таъриф қилган. Навоий бобомиз ўз умрини элу-юртининг ободлиги, халқнинг фаровонлиги йўлида сарфлаб, барчамизга ўрнак бўлдилар. Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек, Ватанга фидоий бўлиб, унинг манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилсак, бундай улуғ зотларнинг ибратли ҳаёт йўлларини келажак авлодимизга ўқитиб, ўргатсак, халқимиз биздан рози бўлади.  Миржон Эгамбердиев Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми   Манба:bukhari.uz 619
1 218 219 220 221 222 233