islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди

Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар. Ижобат бўлмади. Шунда Мусо алайҳиссалом: “Ё Рабб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди. Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди. Ҳазрат Мусо алайҳиссалом: “Ё Рабб, иғвогар ким? Уни орамиздан чиқарамиз”, деди. Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқу фасодни, иғвогарликни ман қиламан”, деди. Ҳаммалари тавба қилишди. Шундан сўнг ёмғир ёғди. Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ 188

“Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони”

Ҳунар ўрган, чунки ҳунарда кўп сир, Ёпиқ эшикларни очар бирма-бир. Низомий Ганжавий   Кимдир орзу-истакларига илм орқали эришса, кимдир касб-ҳунари билан етишади. Илму маърифат ва касбу ҳунар ҳамма замонда кишилик жамияти тараққиёти учун муҳим омил бўлиб келган. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёвларига насиҳат қила туриб: “Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди”, деганлар. Бўшаб қолғай олтин, кумуш ҳамёни, Бўшамас ҳеч ҳунарманднинг кармони, – деб ёзган эди аллома Саъдий Шерозий. Ушбу байтга далил сифатида бир ривоят келтирамиз.  Ўтган замонда бир бахил киши бор эди. Унинг бойлиги шу даражага етган эдики, молининг ҳисобини ўзи ҳам билмасди. Лекин бу бойликдан на ўзига ва на ўзгаларга ҳеч бир фойда йўқ эди. Чунки унинг эътиқодича, бойликдан мақсад кеча-кундуз ҳаракат қилиб фақат мол тўплаш эди. Аммо мол йиғишдан асл мақсад нима? Молни нималарга сарф қилиш керак? Емоқ, ичмоққа, илму ҳунарга, фақиру муҳтожларга ёрдам бериш керакми, йўқми? Бу хусусда ҳеч ўйламасди. Ҳаттоки, ўзининг аҳли, фарзандларининг таом ва кийимларига ўхшаш энг зарур нарсаларга ҳам минг машаққат билан харажат қилар эди. Бозордан нон олса, арзонлиги учун куйган ва қотганларини, мева олса, уринган ва сасиганларини олар эди. Кийимлари эса ҳар вақт эски, йиртиқ ва ямоқ бўлар эди. Унинг Аҳмад исмли биргина ўғли бор эди. Баъзи бир дўстларининг далолатлари билан бир кун ўғлини ҳунар ўргатиш мақсадида бир ҳунармандга олиб борди. Уста устахона тартиб-қоидаларини баён қилиб, ўргатган ҳунари учун ҳар ойда бир тилла тўлаб туриш лозим эканини айтди. Буни эшитган бойнинг авзойи бузилди. Устанинг юзиға боқиб: “Ойда бир тилло?.. Йўқ, юр ўғлим, ҳунар ўргамасанг  ҳам бир ризқинг ўтар”, деб ўғлини қайтиб олиб кетди. Аҳмад бечора отасининг бахил ва хасислиги соясида ҳунар ҳамда илм-маърифатдан маҳрум бўлиб, жоҳил ва нодон бўлиб ўсди. Орадан фурсат ўтиб, бир куни ажал келиб, бойнинг ёқасидан тутди. Ўғлининг асл инсон бўлиши учун илм-маърифат ва касб-ҳунар ўргатиш йўлида бир тиллани қизғанган бахил бой ҳамма мол-мулкини ўғли Аҳмадга ташлаб кетди. Аҳмад эса ёшликда илм ва тарбия кўрмаган, касб-ҳунар ўрганмаган эди. Шунинг учун у яхши ва ёмонни фарқламайдиган, бойликнинг қадрини билмайдиган, исроф қилувчи ва нодон бир киши бўлиб вояга етди. Тўрт-беш нафар ахлоқи бузуқларга қўшилиб, қабоҳат йўлларига кирди ва  отасининг хасислик билан йиққан молини оз вақт ичида тамом қилиб, ўзи фақир ва муҳтож бўлиб қолди. Бахилнинг моли, исрофгарнинг ҳоли, илм ва ҳунарсизнинг аҳволи шундай бўлади. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг: “Дил ба ёру даст ба кор!” – “Кўнгил Аллоҳда, қўл ишда бўлсин”, деган шиори бутун мусулмон оламига машҳурдир. Мир Алишер Навоий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида сўз юритиб “кимхога нақш боғламоққа машҳурлар” деб ёзган эди. Зотан, тариқат пирлари бирор касбни ўрганиб, ҳаёт кечирганлар. Уларнинг тахаллуслари ҳам ўз касбларидан олинган. Жумладан, шайхул-машойих Абу Саид Харроз – маҳсидўз, шайхулислом Хожа Абдуллоҳ Ансорий – этикдўз, шайх Муҳаммад Саккок – пичоқчи, шайх Абулфайз Ҳаддод – темирчи, ўз замони қутби яъни, шайх Абул Аббос Омилий –ҳаммол, шайх Абулҳасан Нажжор – дурадгорлик билан шуғулланган. Уларнинг лақаблари ҳам касбу корини билдириб турибди: Бундан маълум бўладики, камолот чўққиси фақат илм-маърифат ва касб-ҳунар билан эгалланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларнинг яхшиси бошқаларга фойдалироғидир”, деганлар. Ҳадиси шарифдаги “инсонларнинг хайрлиси” дегани, етук...

Шояд Аллоҳ гуноҳларимизни кечирса

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Бир киши бор эди, ҳеч қандай савоб иш қилган эмасди. Аммо у одамларга қарз берар ва ўз элчисини ҳақларни талаб қилиб келиш учун юборар экан “Имкони бор одамдан ол, имкони йўқни қўйиб тур, кечиб юбор, шояд Аллоҳ ҳам бизларнинг гуноҳларимиздан ўтса”, дер эди. Вафот этган пайт Аллоҳ таоло ундан “Бирор яхшилик қилганмисан?” деб сўради. “Йўқ, фақат менинг бир хизматчим бор эди, одамларга қарз берар эдим. Хизматчимни қарзларни ундириб келиш учун юборар эканман, унга “Имкони бордан ол, қийналганни қўйиб тур, кечиб юбор. Шояд Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни ўтса”, дер эдим. Шунда Аллоҳ таоло унга “Гуноҳларингдан ўтдим”, деди. Имом Насаий ривоят қилган. Албатта инсоннинг ҳаёти доимо бир текис давом этмайди. Инсонлар бир-бирларига нисбатан ўзаро ёрдам ва кўмакка муҳтож бўладилар. Одам борки ҳаққи бор ёки қарзи бор. Мазкур ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай вазиятда мусулмон киши қандай ҳаракат қилиши кераклигини умматларга таълим берганлар. Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса, олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Саҳийлик, енгиллик ва бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади. Молиявий муомалаларда қийин ҳолга тушиб қолган одамга енгиллик яратиш қанчалик савобли иш экани ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Қиёматда ҳеч яхшилиги бўлмай, фақат ҳаққини ундиришда ночор одамдан қарзини кечиб юбориш билан ҳам енгилликка эришиш мумкинлиги ушбу ҳадисда баён қилинмоқда. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1) Ўзаро муомалада юмшоқ ва ҳалим бўлиш Аллоҳнинг раҳматига олиб боради. Мулойим ва раҳмдил бўлиш заифлик эмас, балки Аллоҳ ва унинг расули ҳамда мусулмонларнинг сифатларидан биридир. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) айтадилар: “Расулулоҳ (с.а.в.): “Сизларга дўзахга ҳаром ва дўзах унга ҳаром бўлган кишини айтайми? Ҳар бир ишида юмшоқ ва ҳалим бўлган киши”, дедилар. Имом Термизий ривояти. 2) Аллоҳ қиёмат кунида бандасига савол бериши эса ҳамма нарсани билиб турса ҳам унга ўз фазлини кўрсатиш учун бўлар экан. 3) Қиёмат кунида инсонлар ошиқча гапира олмайдилар, фақат Аллоҳ изн берганларгина сўзлай оладилар. Шунда ҳам фақат рост гапирадилар. 4) Қарз ва ҳақни кечиб юбориш Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлар экан. Ҳар қандай муомалада юмшоқ,  ҳалим ва раҳмдил бўлишимизни Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин. Шояд, Аллоҳ ҳам бизларга қиёмат кунида раҳм қилса. Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Абдуллаев Алишер тайёрлади Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг! 226

Фаридиддин Атторнинг Жалолиддин Румий билан ўчрашувлари

Мезбонлик вазифасини ўтаётган Баҳовуддин Валад неча йиллардан буён орзу қилган олий учрашувга тўсатдан эришганлигини Аллоҳнинг катта инояти деб билар, шу боис юрагида тахланиб ётган саволлар қатини бузишга журъат этолмай ҳазратнинг нигоҳи ўзига бурилишини тоқат ила кутарди. Сўнг ҳужрада икки улуғ инсондан бошқа ҳеч ким қолмади. – Мен сизни Хоразмшоҳ саройида хизматда деб эшитгандим. Алҳол, бу хабар янглишлигидан ҳам дарак топиб севиндим. Олим одамнинг подшоҳларга яқин юриши илмнинг заволидир. Эшитганмисиз бу ҳақда Суфёни Саврий ҳазратлари нима деганини? Меҳмоннинг кўзларида нур шуълаланди. Баҳовуддин изза тортиб катта бошини сарак-сарак қилди. – Тақсир, Саврий ҳазратлари ҳақида оз билурман деёлмайман. Аммо сиз айнан қайси каломини назарда тутаётганингизни англамай турибман. – Суфён ҳазратларининг тилида ниш бор. Бу ниш тош юракларни ҳам тешиб юборгай. Ул зот айтибдурки, “Жаҳаннамда бир водий борки, унда фақат подшоҳларни зиёрат қилгувчи қори олимларни кўрурсиз”. (Бу ерда золим, бадхулқ ва адолатсиз шохлар назарда тутилмоқда. Айниқса, бу халқга раҳбар бўладию лекин халқ ғами билан умуман иши бўлмайдиган ўз нафсига қўл бўлган падшохлар назарда тутилмоқда. Агар биз буни нотуғри тушунадиган бўлсак! Энг катта хато қилган бўламиз. Чунки Ҳазрати Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳумлар ва бошқа одил падшохларга  нисбатан тухмат қилган бўламиз. Бу маълумотлар билан биз ҳозирги одил падшоҳларга тош отмоқчи эмасмиз) – Ё Раб, ўзинг сақлаганинг ҳамиша рост бўлсин, – йўғон овозда хитоб қилди Валад, – шукурки, Муҳаммад Хоразмшоҳнинг бир эмас, бир неча таклифларига рад жавобини бердим. Ҳатто унинг йўлдан оздиргувчи ваъдаларига чап бердим. Баъзан иккиланган пайтларим ҳам бўлди. Эҳтимол, шоҳ саройидаги мавқеим туфайли ёлғиз ўғлим Жалолиддин Румийнинг бахти очилармикан, деган иштибоҳга ҳам бордим. Буни қарангки, ўша шайтон васвасага солган кунлари Пайғамбаримизнинг: (с.а.в.). – Олимларнинг ёмони амирлар ҳузурига борганларидир, амирларнинг яхшилари олимлар ҳузурига келганларидир, – деган ҳадисига кўзим тушди. Буни мен каби ғафлат кўчасига қадам босишдан ҳайиқмаган ғофил кимсаларга набийи акрамнинг буюк насиҳати деб тушундим. – Рост айтадурсиз, шу важдин расулуллоҳ “Насиҳат – диннинг устуни” деганлар. Энди бояги масалага қайтсам, мен сизнинг адашмаганлигингизни исботловчи баъзи ҳикматларни ёдингизга солай, токи қалбингизда заррача пушаймонликка ўрин қолмасин. Ўз замонасида Авзоий деган улуғ зот яшаган. У “Амалдорни зиёрат қилувчи олимдан кўра Аллоҳга ёқимсизроқ ҳеч нарса йўқдир” деган эди. Сайд ибн Мусаййаб (р.а.) эса, “Қачон бир олимнинг амирлар олдида ўралашиб юрганини кўрсангиз, ундан эҳтиёт бўлинг, чунки у ўғридир” деганлар. Баҳовуддин Валад ҳазратнинг гапларини тинглаш асносида кўзларига ёш келди, дили шам каби эриб оқаётгандай туюлди ва шу ҳолатда: “Пирим, давом этинг, ҳар бир сўзингиз малҳам каби вужудимга шифо, қалбимга таскин бағишлаяпти”, дейишдан нари ўтмасди. Устоз эса завқ-шавққа тўлиб-тошиб, ҳаттоки ёнидаги гурунг дошини-да ёдидан чиқаргандай берилиб ҳикоясида давом этарди. – Филҳол Ҳасан Басрий отлиғ зоти шариф алломани билурсиз? – Шундоқ, ҳазрат! – У муҳтарам зот айтадилар: Саъд ибн Абу Ваққос золим падшоҳлар атрофида ўралашиб юрмасди. Фарзандлари унга “Сиздан улуғлар ҳам уларнинг ҳузурига боряпти, сиз ҳам қатордан қолманг” дейишди. Ул зот: “Эй фарзандларим! Қавм бир ўликни ўраб олган бўлса, унга мен ҳам борайми?!  Аллоҳга қасамки, кучим етгунича улардан қочаман”, дедилар. Фарзандлари: “Эй отажон! Унда биз очликдан ўлиб кетамиз-ку?” – дейишди. Саъд ибн Абу Ваққос уларга шундай жавоб берди: – Эй болаларим! Семиз мунофиқ ҳолда ўлишдан кўра, оч мўминлигимча рихлатга чекинишим мен...

Мўминнинг энг афзал амали

Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир (Нур, 22). Мазкур оятда Аллоҳ таоло Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)га абадий нафақа қилмасликка қасам ичган Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)ни одобга чақирмода. Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу) у зотнинг холасининг ўғли эди. Мистоҳ етим бўлгани ва фақирлиги сабаб, унга Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ёрдам берарди. Ойша (розияллоҳу анҳо) ҳақидаги “Ифк” воқеасида қариндошининг ҳам иштирок этганига ҳафа бўлган Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) унга нафақа қилмасликка қасам ичди. Шунда мазкур оят нозил бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га мазкур оятни ўқиб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оятнинг “Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?!” деган қисмига етганларида Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ҳа, Раббим гуноҳларимни кечиришини яхши кўраман. Мен ҳам бўлган барча ишларни кечирдим”, деди. Сўнгра Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)га олдингидек ёрдам қилишда давом этди. Аллоҳ таоло гуноҳ ва камчиликларини кечиришини яхшии кўрган одам, яқинлари томонидан қўйилган хато ва азиятларни кечириши лозим. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Раҳим қилмаганга, раҳим қилинмас”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Муфассирлар оятда “фазилат эгаси”, деб таржима қилинган “улул фазл” сўзидан Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ирода қилинишига ижмо қилишган. Ушбу оят Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин одамларнинг энг фазилатли бандаси эканига далил бўлади. Бу ерда дунё ёки дин жиҳатидан фазилатли бўлишини тушуниш мумкин.  Дунё жиҳатдан фазилатли деган тушунча нотўғри. Чунки Аллоҳ таоло томонидан дунё билан мадҳ этилиши жоиз эмас. Агар “улул фазл” сўзидан дунё жиҳатидан фазилатли бўлиш ирода қилинганда, ундан кейин келган “кенг мол-мулк”, деб таржима қилинган “саъа” калимаси такрорланган бўлиб қолади. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин жиҳатдан фазилатли экани аниқ бўлади. Ушбу оят гуноҳи кабиралар солиҳ амалларни бекор қилмаслигига далилдир. Чунки Мистоҳ ибн Усоса (розияллоҳу анҳу)нинг ҳижрат қилиши солиҳ амал эди. Ойша (розияллоҳу анҳо)га зино билан туҳмат қилиши гуноҳи кабира бўлган. Шундан кейин ҳам Аллоҳ таоло уни муҳожир деб зикр қилган. Бу ҳақида Имом Қуртубий бундай деган (раҳматуллоҳи алайҳ): “Аллоҳ таоло “Ифк” воқеасидан кейин Мистоҳ (розияллоҳу анҳу)ни мўмин ва муҳожир деб сифатлаган. Бундан гуноҳи кабира солиҳ амалларни бекор қилмаслиги маълум бўлади. Гуноҳи кабиралардан Аллоҳга ширк келтиришгина барча амалларни бекор қилади. Бу борада Аллоҳ таоло: “…Агар мушрик бўлсанг, албатта, қилган амалинг беҳуда кетур…”, деган” (Зумар, 65). Қариндошларга яхшилик қилиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннати ва Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Аллоҳ таоло қариндошларнинг ҳақларини адо қилишга буюриб бундай дейди: “Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро, 26). Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолонинг буйруқларига таъзим қилиб, ва доим халққа жуда меҳрибон эди. Шунинг учун Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) дин ва мол-мулкда фазилатли деган икки буюк сифат билан зикр этилди. Шунингдек бу икки сифат сиддиқларнинг олий мартабаларидандир. У зотнинг бу сифатга эга бўлишига сахий ва карим экани ва ҳаммага бирдек ёрдам бериши ҳам сабаб бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг энг яхшиси, одамларга кўп манфаати тегадиганидир”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти)....
1 220 221 222 223 224 225