Инсон аслида бу дунёга нима учун келганини англаб олиши зарур. Озгина муддатлик, кераксиз, беҳуда нарсалар учун ёлғон сўзлаш, бу ҳаёт мақсадини тушуниб етмаганлик сабабли вужудга келади. Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади. Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар: Журоний: “ Ёлғон хабар унинг воқеликка тўғри келмаслигидир “, деганлар. Ибн Ҳажар: “ Ёлғон бир нарса ҳақида қастдан бўлсин, ноқастдан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир “, деганлар. Аллоҳ таоло Қуърони Каримнинг Наҳл сурасида ёлғон ҳақида қуйидагича марҳамат қилади: “Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончидирлар “ . Инсон ёлғон гапириб нимага эришади? Нима учун ёлғон гапиради? Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор: Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишишини кўзлаб одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради; Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди. У ўзича шу тўғри йўл деб ўйлайди. Аммо бу икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарларини жалб қилаётганини ўйламайди; Сўзини чиройли ва гапини гўзал чиқармоқчи бўлиш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан уларга ёқадиган гап-сўз излаб, ёлғон гапиради. Ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани ва нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор; Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди; Ўз обрўсини орттириш мақсади. Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабурон қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди. Асли йўқ нарсани тўқиш. Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада қўшимча қўшиш; Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада нуқсон етказиш.Бор нарсани гапираётганда маънони ўзгартириб юборадиган даражада ибораларни ўзгартириш. Дунё олимлари ва машҳур инсонлар ҳам ёлғонни қоралаб қуйидагиларни айтганлар: Ёлғончилик-қабиҳ иллат. (М. Монтен) Ёлғончилик ўғриликдан баттар. (Ж. Ренар) Ёлғончилик ёвузлик тимсоли. (В. Гюго) Фақат ярамасларгина алдашади. (Ф.Достоевский) Ёлғончи инсон деб аталишга лойиқ эмас. (Ф. Фенелон) Ҳаммадан ҳам кўра мен қўрқоқлик ва ожизлик туфайли тўқилган ёлғондан жирканаман. (А.И. Куприн) Ёлғончилик инсон қалби ва жисмига ҳадсиз уқубат юклайди. (Ш. Руставели) Шира майсани, занг темирни, ёлғон қалбни кемиради. (А.Чехов) Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Раҳимжонова Хосият 923
“Раҳбарнинг ўз маъсулияти, уларга берилган ваколатларни англаш, изланиш, ташаббускорлик, тадбиркорлик руҳи билан яшаши ва курашиш – бугунги куннинг энг долзарб масаласидир!”. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Ҳар бир оиланинг бошлиғи бўлганидек, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассасанинг ҳам раҳбари бор. Раҳбар ақлу идроки билан тўғри ва адолат юзасидан иш тутиши керак. Одамлар билан яхши муомала ва муносабатда бўлиш, ҳақни-ҳақ, ноҳақни-ноҳақ тарзда, объектив ҳал этиш раҳбарнинг обрў-эътибори, қадр-қимматини оширади. Аксинча, кибру-ҳавога берилиш, манманлик, палапартишлик, ишда бережалик, тор шахсий манфаат доирасида иш кўриш каби хато йўлдан бориш, мансабини суистеъмол қилиш, раҳбарнинг обрўсини тушириб юборади, мавқеини кетказади. Раҳбарнинг ишбилармонлиги бу унинг асосий сифат кўрсаткичларидан бири бўлиб, ўз соҳасини тўлиқ билиш, унинг имкониятларини максимал ишга сола олиш ва янги-янги имкониятларни топа олиш билан характерланади. Раҳбар бугунги кун фаолияти доирасида ўралиб қолмасдан жамоани келажакка ишонч руҳида тарбиялай олиши ва ҳамиша олдинда бўлиши лозим. Бу борада ислом динининг муқаддас манбаларида, хусусан, ҳадисларнинг бирида: Ҳасан (ал-Басрий) ривоят қиладилар: Убайдуллоҳ ибн Зиёд хасталаниб ётган Маъқил ибн Ясорни кўргани борди. Шунда Маъқил унга: “Мен ўзим Жаноб Расулуллоҳдан эшитган бир ҳадисни сенга ҳикоя қилай, У зот бундай деб айтган эдилар”,-деди: “Аллоҳ таоло бирор бандасини одамларга бошлиқ қилса-ю, у ўз қўл остидагиларга насиҳат (амри маъруф) қилмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди! (яна қаранг 7151).[1] Раҳбар маълумки, икки томонни боғловчи халқа ҳисобланади. Биринчи томони, ундан юқорида турган раҳбарлардан топшириқни олиш ва бу топшириқнинг моҳиятини тўла тушуниб олганлиги, иккинчи томондан ўз қўл остидаги ходимларга бажарилиши лозим бўлган вазифанинг аниқ ва равшан қилиб тушунтира олиши ва вазифаларнинг бажарилиши ҳамда унинг натижасини тўғри баҳолай олиши муҳимдир. Бу борада динимиз таълимоти билан уйғунлик ҳолатини кўришимиз мумкин. Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: “Ҳар бирингиз бошлиқ эмасмисиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остингиздагиларга масъул эмасмисиз?! Жамоатга раҳбарлик қилувчи имом ҳам бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, эр эса ўз оила аъзоларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир, хотин ҳам эрининг уйидагилар билан болаларига бошлиқ бўлиб, уларга масъулдир. Демак, ҳар бирингиз бошлиқ бўлиб, ўз қўл остингиздагиларга масъулдирсиз.”[2] Яъни, ҳар бир раҳбар ўз қўл остидагиларига масъул бўлиб, уларнинг ишни тўғри ташкил этишда зарурий чора-тадбирларни кўриши, ходимлар ҳам бевосита ўзидан юқори турувчи бошлиқларининг буйруқларига итоат этишлари лозимлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга бошлиқ ўзига берилган масъулиятни тўла англамоғи ва юклатилган вазифани мукаммал адо этмоғи кераклиги маълум бўлмоқда. Амалиёт шуни кўрсатадики, раҳбарнинг энг зарур сифатларидан бири бу ўз соҳаси бўйича етарли билимларга, яъни, касбий салоҳиятга эга бўлишидир. Мутахассисларнинг фикрича, раҳбар ўз соҳасидаги билимларни билиб, тўлиқ англаб етган тақдирдагина у раҳбар бўлиб ишлай олиши мумкин экан. Раҳбар бўлишга турли шахсларнинг муносабатлари ҳар хил: кимдир мазкур лавозимда бўлган имтиёзларга, кимдир унга берилажак ҳуқуқларни, обрў-эътиборни қўлга киритишни, яна кимдир масъулиятни ўз зиммасига олишни маъқул кўради. Бу борада динимиз кўрсатмаларини кўриб чиқамиз. Хусусан, Абдураҳмон ибн Сумра ривоят қилган ҳадисда: Пайғамбаримиз (с.а.в) “Эй Абдураҳмон, амирлик мансабини илтимос қилмагин, агар амирлик (мансабига) илтимос билан эришсанг, унга суяниб қоласан, агар илтимоссиз эришсанг, унга мадад берасан! Башарти, илгари қасам ичган бўлсангу ўша қасаминг устига бирор бошқа қасам ичишни лозим топсанг, илгариги қасаминг учун каффорат бериб, сўнг бошқа қасам ичгин!” – дедилар.” Яна бир ҳадисда, Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в):...
Шу кунларда Интернет тармоғида АҚШ Давлат департаменти эълон қилган баёнотда дунёнинг 10 мамлакати, шу жумладан Ўзбекистон ҳам «виждон эркинлиги ва диний эркинликлар соҳасида бузилишлар алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар» рўйхатига киритилгани ҳақида маълумот берилди. Таъкидлаш лозимки, мазкур рўйхатни шакллантиришга масъул мутасаддилар томонидан Ўзбекистонда фаолият юритаётган 16 та диний конфессияга мансуб ташкилотларга, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби диний соҳада фаолият юритаётган ташкилотларга маълумот учун мурожааат қилинмаган. Америкалик мутахассислар ҳисобот тайёрлашда мавҳум манбаларга таяниши сабабли Ўзбекистондаги диний вазиятга нисбатан асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ хулосага келингани ачинарли ҳолдир. Шу билан бирга АҚШнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини эътироф этиш билан бир қаторда Давлат департаментининг муайян масала юзасидан эълон қиладиган баёнотини «баҳслашиб бўлмайдиган мутлақ ҳақиқат» эмас, балки ушбу ташкилотнинг турли давлатларнинг ижтимоий кўрсаткичларини ўз имкониятлари ва қарашлари доирасида ўрганиш орқали ҳосил қилинган субъектив хулосаси сифатида қабул қилиш лозим. Бинобарин, жаҳон бўйлаб шу каби ижтимоий кўрсаткичларни ўрганувчи сиёсий институтлар ёки тадқиқот марказларининг фаолиятини таҳлил қилсак, улар ўз тадқиқотларида эътибор қаратадиган кўрсаткичлар ва фойдаланиладиган ахборот манбалари турли-туман эканига гувоҳ бўламиз. Бирор бир мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ёки диний соҳадаги вазиятга баҳо беришда мазкур жараённи ушбу жамиятнинг ичида ўз бошидан кечирмай туриб, ҳудудда тарихан шаклланиб келган қадрият, урф-одат ва ўзига хосликни ҳисобга олмай туриб, масаланинг барча жиҳатларини тўлиқ қамраб олиш ва мукаммалликка эришиш мумкин эмас. Бир сўз билан айтганда, муайян давлатда кечаётган жараёнларга, уларнинг мазмун-моҳиятига, қандай соҳага тааллуқли бўлишидан қатъий назар, ушбу мамлакатнинг ўз халқидан ўзга одил, холис ва ҳар томонлама тўлиқ баҳо берувчи томон бўлмайди. Тарихдан маълумки, Ўзбекистоннинг тарихий ҳудуди турли дин ва миллат вакиллари тинч-тотув, аҳил ва бир оила бўлиб яшаб келган замин ҳисобланади. Асрлар оша ушбу ҳудудда тарқалган турфа динга мансуб инсонлар эмин-эркин эътиқодий амалларини бажариб келган. Дунё тарихида Шарқ Уйғониш даври – Мусулмон Ренессанси деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Мустақилликнинг илк давридан Ватанимиздаги умуминсоний, миллий ва диний қадриятлар ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Диний соҳа ўзбек халқи миллий маънавиятининг муҳим қисми сифатида эътироф этилиб, унинг ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятида тутган ўрни ва мавқеи аниқ белгиланди. Диний соҳада мустаҳкам қонунчилик пойдевори яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 61-моддасида «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар» деган демократик тамойил мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатлангани таъкидланган. Бугунги кунда республикамизда 16 диний конфессияга мансуб 2243 та диний ташкилотлар эмин-эркин фаолият олиб бориб, диний расм-русум ва маросимларни мукаммал амалга ошириб келмоқдалар. Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенглик ғояларини чуқур сингдириш, диний ва миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Жумладан, 2017 йилда диний-маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий-маънавий меросимиз ва қадриятларимизни янада юксалтиришга, юртимиздан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни миллатлар ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув ҳаётни қадрлаш...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар. Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган. Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик. Ёрмуҳаммад ЭШНАЗАРОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 520
Инсон ўзи яшаётган юрт, маҳалла ободлиги, тинч-осойишталиги ва тараққиётига ҳисса қўшиши керак. Бу шарафли ишни ўзидаги камчиликларни тузатиб, савобли ишларини кўпайтириб, гуноҳлардан сақланиб, ён-атрофидагиларни ҳам ёмонликдан қайтариш орқали бажариши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: «Инсон гуноҳ иш қилса, қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар шу ишидан пушаймон бўлиб, истиғфор айтса, у доғ ўчирилади. Аммо гуноҳ қилишдан тўхтамаса, қалбининг ҳамма қисмини зулмат қоплаб олади» (Абу Ҳурайра ривояти). Натижада қалбда Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳисси йўқолади, инсоннинг бузғунчилик қилиши оддий ҳолга айланади. Ўзимиз гуноҳ ишлардан сақланишимиз, хайрли амалларни кўпайтиришимиз билан бирга бошқаларни ҳам ёмонликлардан қайтариш пайида бўлишимиз керак. Чунки баъзилар ёмонликларни ҳаддан оширишлари сабабли кўпчилик бошига кулфат ёғилиши мумкин. Раббимиз бандаларни Қуръони каримда: «Ораларингиздаги ситамкорларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланинглар…» (Анфол, 25), деб огоҳлантирган. Ушбу оят тафсирида муфассир олимлар: «Қайси жамиятда гуноҳ, бошқалар ҳақига тажовуз ва ҳоказолар кўпайса, у ишларни қилганлар ва уларга бефарқ бўлганлар бирдай офатга йўлиқади», дейишган. Муҳаммад Саид Тантовий «Ат Тафсирул Васит» китобида “Инсониятнинг бошига келадиган балолар одамларнинг ёмон ишларга муккадан кетишлари, бошқаларни яхшиликка чақирмасликлари, ёмонликдан қайтармасликлари сабабидандир»1, деб ёзади. Аллоҳ таоло яхши амалларда бардавом, маънавияти юксак, эзгу ишларда ўзаро ҳамкорлик қилган кишиларининг ҳамиша юзини ёруғ, қўлини баланд қилади. Ҳошимжон ОМОНОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси ЎМИ Матбуот хизмати 1Муҳаммад Рашид ибн Али Ризо. «Тафсирул Манор». Миср. «Дорул Манор». 1990. 12-жуз, 530-бет. 574