islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Исломда бағрикенглик тамойиллари

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни  “Ақоид ва фиқҳ фанлари” кафедраси  катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 1-курс талабаларига   “Исломда бағрикенглик тамойиллари” мавзусида давра суҳбати қилиб берди. Ушбу суҳбатда  жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланмиш Ислом динида тинчлик ва осойишталикка эътибор кучли эканлиги, бағрикенглик унинг негизи ҳисобланиши, жамият аъзоларини юксак фазилатлар соҳиби  қилиб тарбиялаши, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром, олийжаноб аҳлоқни тарғиб этиш таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Ислом цивилизациясига пойдевор бўлган диний  бағрикенгликнинг асосларини, мусулмонларга Аллоҳнинг барча Пайғамбар ва расулларига имон келтиришни, уларни ҳурмат ва эҳтиром-ла зикр қилишни, уларнинг издошларига ёмон муносабатда бўлмай, мулойим сўзлаш, улар билан алоқада бўлиш, яхши қўшничилик билан меҳмондорчилигини қабул қилиш ва оилалар аралашиб, қонлар қўшилиб кетар даражада қариндош бўлишдек гўзал муомалани вожиб этишини,  Ислом уларнинг ибодат маконларини ҳимоя этишни, эътиқодларига аралашмасликни, ҳукмда жабр қилмасликни, умумий ҳуқуқ ва мажбуриятларда мусулмонлар билан баробар кўришни ва ҳурматлари, ҳаётлари ҳамда келажакларини мусулмонларнинг ҳурмат, ҳаёт ва келажаклари муҳофаза этилганидек сақлашни мусулмонларга лозим қилишини  батафсил тушунтириб ўтдилар. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки,   ҳар бир шахснинг дини, миллати, келиб чиқишидан қатъий назар, аввало, уни инсонлиги учун ҳурмат ва эҳтиром қилиш башариятнинг олижаноб фазилатларидандир.  Бағрикенглик, тотувлик, ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кечириш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 537

Ўзбекистон байроғи – ғурур, ифтихоримиз!

1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда институт талаба қизлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон байроғи – ғурурим, ифтихорим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари М.Ваҳидова меҳмон бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида услубчи З.Суярова талаба қизларни байрам билан қутлаб, байроғимизнинг қабул қилиниш тарихи ҳақида сўзлади. Уларнинг фикрларини куратор С.Валиева давлат учун байроқнинг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан давом эттирди. Навбат меҳмон М.Ваҳидовага берилди. Муаттар опа талабалар билан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг аҳамияти ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш мавзусида давра суҳбати олиб борди. Тадбир якунида амалиётчи талаба Г.Маҳамедова талаба қизлар билан турли давлатларнинг байроқларига ҳақида қизиқарли беллашув ўтказди. Беллашув қизғин давом этди. Ғолиб талабалар давлат байроғимиз акс этган кичик эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тадбир талаба қизларимизда ватанпарварлик руҳиятини янада жонлантирди ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига яна бир бор эслатма бўлди. Талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 702

Бағрикенглик омиллари

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Бағрикенглик омиллари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга меҳмон ва маърузачи сифатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Малака ошириш институти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Дурбек домла Раҳимжонов таклиф қилинди. Суҳбатга ТИИ аёл устоз-ходим ва талаба қизлари қатнашдилар. Тадбирни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонга миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини берди. Д.Раҳимжонов ўз нутқлари аввалида, Тошкент ислом институтининг аёл устоз-ходим ва талаба қизларини байрам билан қутлаб, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, “Диний бағрикенглик” – муқаддас туйғу бўлиб, динлар тарихини ўрганишда муҳим омил ва тинчлик кафолати ҳамда умуминсоний бойлик эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир жамият аъзоси ўзида бу каби эзгу туйғуларни шакллантириши лозим деди. Тадбир ниҳоясида ташриф буюрган меҳмонга талаба қизлар ўз миннатдорчиликларини билдириш билан бирга қизиққан саволлари билан устозга мурожаат қилди. Д.Раҳимжонов нутқини якунлар экан, бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу тадбир аёл устоз-ходим ва талаба қизларда улкан таассуротлар қолдирди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 565

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КEРАК

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар: Набий соллаллоҳу алайҳиссалом: “Сизлардан бирингиз мўмин бўлмайди токи мен унга отасидан, боласидан ва инсонларни ҳаммасидан маҳбуб бўлмагунимча”, дедилар. Имом Бухорий ривояти. Биз умматларни қай биримиз шу даражада у зотга муҳаббат қилоляпмиз, қай биримиз фарзандимизга талпинганимиздан зиёда у зотга талпина оляпмиз, қалбимизни ота онамиз, аёлимиз, фарзандимиз банд қилганми ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларими? Агар шундай муҳаббат қилолмаётган бўлсак бизни иймонимиз нима бўлади, бизни ҳолимиз нима бўлади?! Аслида бу муҳаббат биз тушунгандекми ёки ўзгачами?! Уламоларимиз айтадиларки аслида муҳаббат икки турли бўлади: 1. Ҳиссий ақлий, яъни инсон табиатини бир нарсага мойил бўлиши; 2. Амалий муҳаббат. Биз умматларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангизлар менга эргашинглар, шунда Аллоҳ ҳам сизларни яхши кўради”. Яъни Аллоҳ таоло РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейишни буюрди. Амалий муҳаббат қандай бўлади?Амалий муҳаббат ҳаётнинг барча жабҳаларида РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш у зотни суннатларини, йўлларини маҳкам тутиб амал қилиш билан бўлади. У зотни барча нарсадан яхши кўра олишимиз бошқа яқинларимизни биздан сўраган, талаб қилган нарсаси суннатга хилоф бўлса уни тарк қилиб суннатни махкам ушлашимиз билан бўлади, яъни амал қилишда бошқаларга эмас РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш билан бўлади. Агар биздан У зотга бўлган муҳаббатни талаб қилингани биринчиси бўлса, яъни ҳиссий амалий бўлганида биз мўминларнинг иймони хавф остида қолган бўларди. Лекин Аллоҳ таоло инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. Кимни қалбида биринчи турдаги муҳаббат ҳам бўлса Аллоҳ зиёда қилсин, лекин биздан талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Манба: “Мирқотул Мафотиҳ“. Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Азизов Нодирхон 456

Одоб инсон зийнати

Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас, балки унинг чиройли одобидадир. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда 3-курс талаба қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида соғлом маънавий ва ижтимоий муҳитни янада такомиллаштириш, унинг нуфузи ҳамда обрў – эътиборини асраб – авайлаш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний таълим муассасаларининг одоб – ахлоқ қоидалари”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 171 – сонли буйруғи билан танишдилар. Умид қиламизки, бу қоидалар маъҳадимизнинг устоз, ходим ва талабалари учун икки дунёда ҳам манфаатли бўлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 885
1 455 456 457 458 459 719