islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш кун тартибидаги доимий масала бўлади

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасида: «Мамлакатимизда “Жаҳолатга қарши – маърифат”, деган эзгу ғоя асосида Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади. Жорий йилда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий, калом илми асосчиси Абу Мансур Мотуридий ва унинг давомчиси Абу Муин Насафий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади. Имом Бухорий бобомизнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини бу мўътабар зотнинг мусулмон дунёсидаги улуғ мақомига мос равишда, мутақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш ишларини ҳам бошлаймиз. Шунингдек, буюк аллома Баҳоуддин Нақшбанд бобомизнинг 700 йиллик таваллуд айёмининг юқори савияда ўтказишимиз керак. Сизларга маълумки, кейинги йилларда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли тўғри йўлдан адашган, билиб-билмай хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда ҳам диний экстремистик йўлга кириб қолган чин дилдан пушаймон бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни жамиятга мослаштириш бўйича ишлар давом эттирилади. Жаҳонда шиддат билан ўзгараётган нотинч ва мураккаб вазият, турли можаролар жонажон Ватанимиз хавфсизлигини ва эл-юртимиз осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда мавжуд хатарларга муносиб жавоб беришда доим тайёр туришимизни тақозо этмоқда, деб таъкидлади муҳтарам Президентимиз ўз Мурожаатномасида. Манба: religions.uz 846

Президент: Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат, ва, албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади

Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз, деб алоҳида қайд этилди. Бунинг учун ташаббускор бўлиб майдонга чиқадиган янги авлод кадрларни тарбиялаш зарур. Стратегик фикр юритадиган малакали кадрлар керак. Шунинг учун боғчадан бошлаб таълимнинг барча бўғинларида таълим сифатини ошириш даркор. Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг савиясини ошириш лозим. Зеро, бизга илм-маърифат ва юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва, албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шарқ донишмандлари айтганидек, энг катта бойлик – бу ақл-заковат, илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир, деб қайд этди Президент. Замонавий билимларни ўзлаштириш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Манба: Uza.uz 869

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади. Маълумки, 2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Бу муҳим сиёсий тадбир мамлакатимиз тарихида илк бор қабул қилинган Сайлов кодекси асосида, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтди. Сайлов натижаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутати ва Сенатининг 97 нафар аъзосини рўйхатга олди, жумладан, Президентнинг 2020 йил 17 январдаги фармони билан Сенат аъзоларининг 13 нафари тайинланди. Шу тариқа, мамлакатимиз қонун чиқарувчи ҳокимиятининг янги таркиби шаклланди. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномаси ана шу янги парламентга тақдим этилади. Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий Кенгашларга сайланган халқ ноиблари, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади. Манба: president.uz 1 029

ҚОРИЛАР УСТОЗИ ШАЙХ ҲАЙСАМ МАНИНИЙ РОҲИМАҲУЛЛОҲ

Тўлиқ исми Ҳайсам ибн Муҳаммад Маниний Дамашқий (هيثم بن محمد سعيد المِنيني الدمشقي)дир. Ушбу машҳур қори ва олим қироат ва тажвид, қироатлар илмида машҳур бўлиб, Суриянинг Дамашқ вилоятида жойлашган Манин шаҳарчасида ҳиж. 1385 / мил. 1965 йил таваллуд топган. Ёшлигидан ўта зийрак, ўзига хос истеъдод соҳиби бўлган ёш Ҳайсам 12 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олади. Шундан сўнг 1981 йил, 15 ёшида қироат илмида забардаст уламолардан бўлган Шайх Муҳиддин Абул Ҳасан Курдий (ҳиж. 1331, мил. 1912 / ҳиж. 1430, мил. 2009) роҳимаҳуллоҳдан барча қироатларни ўрганиш ва ижоза олишга муваффақ бўлади. У устози Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳда барча ўн қироатларни “жамъ” ва “ифрод” услуби, “Шотибийя” ва “Тоййиба” йўналишида Қуръонни 16 марта хатм қилиб топширган эди. Бундан ташқари, Қуръон ва қироатларни Дамашқнинг “Фурқон” номидаги ислом институти, Байрутдаги “Дор ал-Қуръон лил-ҳифзи ват-тилава” таълим даргоҳларида таҳсил олади. Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ Дамашқнинг “Қабр Отика” маҳалласидаги “Фахуро” жоме масжидида қироат ва тажвиддан дарс берган. Ўн минглаб кишини сиғдира оладиган ушбу масжидни ўша даврда “Қуръон таълими академияси”, деб аташар эди. Бу масжидга тўлиб-тошган талабалар Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳдан Қуръон қироати ва қироатлар илмини таълим олардилар. Шайх фаолияти давомида кўплаб талабаларга қироат ва тажвид, ўн қироатни таълим беради. Умрини Қуръони карим хизматига бағишлайди. Ихлос, тақво, ўз ишининг мутахассиси сифатида танилади. Ўз даврида қироат мутахассисларининг эътирофига сазовор бўлади. Доктор Аҳмад Шумайс айтади: “Шайх Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Ким саййидимиз Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг қироатини эшитишни хоҳласа, Шайх Ҳайсамни эшитсин…”. Ўз замонида дунё эътироф этган Шайх Муҳиддин Курдий роҳимаҳуллоҳ қариган чоғида Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳни таровиҳ намозидаги хатм имомлигига ўтказар ва унга иқтидо қилиб турар эди. Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ умрининг охирги беш йилини Байрутда, Шайх Валид Аббос билан биргаликда Қуръондан таълим берди. Шайх Валид Аббос айтади: “Гувоҳлик бераманки, Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ Қуръон билан ётиб, у билан турар эди. Сафари, емоғи ва ичмоғи, нафас олиши фақат Қуръон билан эди. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин”. “Хулоса мо фий сориҳ ан-насс мин ториқ ат-тоййиба биривая Ҳафс (خلاصة ما في صريح النص من طريق الطيبة برواية حفص)” номли китоб ёзиб қолдирган. Қуръон каримни тажвидга мувофиқ тўғри тиловат қилишни ўрганаётган талабаларга устозлари кўп ҳолларда Шайх Ҳайсамни тинглашни маслаҳат беришади. Шайх Ҳайсам ҳиж. 1420 / мил. 1999 йил, 34 ёшида вафот этган. Қуйидаги иловадан Шайх Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ қироатини тинглашингиз мумкин: «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳ 1 240

Цивилизациялараро мулоқот ҳамкорлик ва тотувликка хизмат қилади

Тошкент шаҳрида 21 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, “Конрад Аденауэр” жамғармасининг (Германия) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Цивилизациялар мулоқоти: глобализация даврида ҳамжиҳатликни ва анъанавий қадриятларни сақлаш” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Анжуманда юртимиздаги қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар мутасаддилари ва илмий доиралар вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотларнинг етакчи мутахассислари иштирок этди. Илмий-амалий семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда цивилизациялараро муносабатлардаги муаммоларни баҳолаш ва танқидий таҳлил қилиш, асосий, жорий, қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни аниқлаш, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш имкониятларини ўрганишдан иборат. Анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори ва институт устоз ва талабалари иштирок этди. ТИИ ректори ҳозирги кунда аждодларимиздан меърос бўлиб келаётган асарларни ёшларимизга ўргатиш, бу борада анъанавий қадрятларимиздан фойдаланиш, қолаверса Ғарб давлатларида жорий бўлган устоз-шогирд, ёки жамоавий билим бериш, Ҳиндистон ва Покистондаги олий ўқув юртлари қадимги Самарқанд ва Бухоро ўқиш тизимини давом эттириш орқали юксак натижаларга эришилаётгани, аслида бизнинг ютуғларимиз экани, ушбу қадрятларини яна ўзимизга қайтаришимиз кераклигини айтиб ўтди. Ундан ташқари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билим юртини битирган талабаларини дипломларини ўзаро тасдиқлаш кераклиги ва илмий ишлар қилаётган ёшларни ҳам ушбу ташкилот рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида ҳам таклиф билдириб ўтди, -деди У.Ғафуров. Тошкент ислом институти Матбуот хизмати 850
1 454 455 456 457 458 736