islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Педагогик амалиёт қандай ўтмоқда: ТИИ ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мадрасаларга ташриф буюрди

2019 йил 25-29 кунлари Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов юртимизнинг турли ҳудудларида педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида мадрасаларга ташриф буюрди. Дастлаб, 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Ҳадис илми мактабида педагогик амалиёт ўтаётган Толиб Хурсанмуродов ва Акром Қосимовнинг дарсларига кириб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги дастлабки кўникмаларига баҳо берилди. Мактаб талабаларига “Илм олиш фазилати” мавзусида маъруза қилди. З.Маҳмудов 26 ноябрь сешанба куни Бухоронинг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳаднинг битирувчи курс талабалари Ойбек Саттаров, Назаржон Шарипов ва Шарофиддин Ғавсиддиновнинг дарсларига кириб, педагогик амалиёт бўйича тавсиялар берди. Сўнг, мадрасанинг барча талабалари учун Қуръони каримни ёдлаш усуллари тўғрисида давра суҳбати уюштирди. Чоршанба 27 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюриб, Муҳаммаджон Ибрагимовнинг дарсида иштирок этиб амалиётчига зарур услубий кўрсатмалар берилди. 2-курс талабалари иштирокида “Никоҳнинг аҳамияти” тўғрисида суҳбат ўтказди. 28 ноябрда З.Маҳмудов Бухоронинг Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган Асила Жамилованинг дарс ўтиши билан танишди. Шу куни талаба қизларга “Ихлос ва самимият” мавзусида маъруза ташкил этди. Жума 29 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳад талабаларининг педагогик амалиёти билан танишди. Дарслардан сўнг мадрасанинг барча курс талабалари учун “Илм олиш сирлари” тўғрисида давра суҳбати ташкил этди. 1 117

“Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!” деб номланган сийрат тадбири

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати билан “Умматим дейсизму, ё Расулуллоҳ?!” деб номланган сийрат тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда билим юртининг устозу ходималари, талаба қизлар, шунингдек,  институтнинг фахрий устозлари ва  меҳмонлар иштирок этди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан очилди. Сўнгра талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ташриф буюрган меҳмонларни қутлаб, байрам дастури билан таништирди. Тадбир мусобақа тарзида ташкил қилинди.  Биринчи босқич таништирув шарти, иккинчи босқич Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган монологлар ижроси,  тезкор савол-жавоблар билан мусобақа жуда қизғин давом этди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам савол жавобларда иштирок этиб, муносиб ҳадяларни қўлга киритишди. Айниқса, бешинчи шартдаги саҳна кўринишлари барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Сийрат ойи муносабати билан Ислом Институтининг “Oliymahad.uz” сайтида “Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам – гўзал хулқ соҳиби” номли танлов ғолиблари ҳамда “Ноябрь ойи – Сийрат ва Ислом тарихи” фан ойлиги муносабати билан амалиётчилар томонидан ташкил қилинган  талаба қизлар ўртасидаги уч босқичли  сийрат мусобақаси ғолибалари  раҳбарият томонидан тақдирландилар. Тадбир давомида талаба қизлар томонидан ижро этилган салавотлар барчанинг қалбига сурур бағишлади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова   637

Қуръони каримда (كن “Кун”) лафзи борасидаги айрим ихтилофлар

Маълумки, Қуръони каримнинг бир неча ўринларида, хусусан “Бақара” сурасининг 117-ояти, “Оли имрон” сурасининг 47, 57-ояти, “Анъом” сурасининг 73-ояти, “Наҳл” сурасининг 40-оят, “Марям” сурасининг 35-оятларида “كُن فَيَكُون” лафзи келади. Бу лафзларнинг маъноси нима, бу борада аҳли сунна вал жамоа уламолари орасида қандай ихтилофлар бор? Бу лафзнинг луғавий маъносини тушуниш учун биргина, “Ясин” сураси 82-оятини оладиган бўлсак, унда Аллоҳ таоло айтади; إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَن يَقُولَ لَهُ كُن فَيَكُونُ Яъни; “Қачон бирор нарсани ирода қилса, Унинг иши “Бўл” демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур”. Тафсирда “бўл” деб таржима қилинган лафз-амр, буйруқ бўлиб, араб тилида у икки ҳарф ك ва ن билан, яъни كُنْ билан ифодаланади. Демак, Аллоҳ таоло бирон нарсани бўлишини ирода қилса унг “كُنْ” яъни “бўл” дейди ва у нарса шу заҳотиёқ бўлади ва вужудга келади. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг эътиқодига кўра Аллоҳ таолонинг Қуръон ва суннатда баён қилинган сифатлари зотий сифатлар ва феълий сифатларга бўлинади. Зотий сифатлари. Бу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотидан ҳеч қачон ажралмагани эътиборидан “зотий” (зотдан ажралмайдиган) сифатлар деб номланган. Феълий сифатлар. Аллоҳ таолонинг хоҳишига тааллуқли бўлган яратиш, ризқ бериш, истиво қилиш, яхши кўриш, ёмон кўриш, ғазабланиш ва хурсанд бўлиш каби сифатлар феълий сифатлар ҳисобланади. Фақатгина зотий ва феълий сифатлар тўғрисидаги баҳслар эътиборидан зотий сифатлари деганда асосан қуйидаги 7та сифатлар тушунилади; 1.Қудрат, 2.Ирода, 3.Илм. 4.Ҳаёт, 5.Самъ (эшитиш), 6.Басор (кўриш), 7.Калом (гапириш) Биз сўз юритмоқчи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзи зотий сифатлардан бўлган “калом” га тегишлидир. Шу ўринда бир савол туғилади, нарсаларнинг вужудга келиши айнан шу “كُنْ” (бўл) лафзи биланми ёки Аллоҳ таолонинг “ийжод”и (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқми !?. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг “мотурийдий” имомларидан Имом Қувнавий “Шарҳул ақоид” китобида айтадилар; “Нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) лафзига боғлиқ эмас балки, нарсаларни вужудга келиши Аллоҳ таолонинг ийжоди (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқ. У эса (яъни Аллоҳ таолонинг ийжоди ва таквини) кейин пайдо бўлмаган, ҳодис бўлмаган, азалий сифатдур. Аллоҳ таолонинг нарсаларни “كُنْ” (бўл) лафзи билан вужудга келтириши эса, уларни йўқдан бор қилиб, мақсаднинг тезлик билан ҳосил бўлишида Аллоҳ таолонинг қудрати комиллигини ифодалаш учундир. Имом Ашъарий ва у кишига эргашганларнинг наздида эса, нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг айнан азалий каломи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзига тааллуқлидир. Бу лафз Аллоҳ таолонинг“ийжоди” га (яъни вужудга келтиришига) далолат қилади, “Шарҳут таъвийлот” китобида ҳам шундай келтирилган. “Ат тайсир” тафсирида айтилади; “Аллоҳ таоло пайдо бўлишини хоҳлаган нарсага “كُنْ” (бўл) калимаси билан хитоб қилиши мана шу хитоби билан унинг бўлиши ва юзага чиқишини ирода қилмаган. Чунки, агар ҳақиқатда унга хитоб қиладиган бўлса, ё йўқ нарсага хитоб қилиб, мана шу хитоби билан юзага чиқиш керак бўлади, ёки мавжуд нарсага мавжуд бўлгандан кейин хитоб қилиш керак бўлади. Аллоҳ таолонинг йўқ нарсага хитоб қилиши у ҳали “нарса” бўлмаганлиги учун жоиз емас, қандай қилиб унга хитоб қилади ?!. Мавжуд нарсага хитоб қилиши ҳам жоииз емас, чунки у айни пайтда бор ва мавжуд бўлиб, қандай қилиб унга “бўл” дейилади ?! . Демак, Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) дейиши, бирон нарсанинг бўлишини ирода қилган ва хоҳлаган пайтда унинг шу ондаёқ бўлиши ва юзага келишини ифодалайди. Агар “нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “ийжоди” билан бўлса,...

Ўзбекистон – дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири – Global Terrorism Index

Буюк Британиянинг иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилчилари томонидан Global Terrorism Index — 2019 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йилдагига нисбатан бу борадаги позициясини учта пунктга яхшилаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Рейтингга 160 та мамлакат киритилган. Улар терроризм хавфи даражалари бўйича жойлаштирилиб чиқилган. Унда Ўзбекистон 135-поғонадан жой олди. Экспертлар республикада терроризм таҳдидини 0,019 балл этиб белгилаган. Ўтан йил мамлакатимиз мазкур рўйхатда 132-ўринда эди. Ўз навбатида Туркманистон ва Беларусь(ҳар иккаласи 138-ўринни бўлашиб олган) ҳам хавфсиз давлатлар сифатида эътироф этилган. Эстония ва Молдова(123), Латвия(117), Литва(107), Озарбайжон(103), Арманистон(94), Грузия(90), Қирғизистон(87), Қозоғистон(85), Тожикистон(50) ҳам рейтингга киритилган. Россия ушбу рўйхатда 37-ўринда қайд этилган. Ушбу мамлакатда терроризм таҳдиди 4,9 балл атрофида баҳоланган. Аммо РФ ўтган йилдагига нисбатан ўз позициясини учта пунктга яхшилаб олган. Собиқ иттифоқ ҳудудида энг хавфли кўрсаткич Украинага тегишли бўлган. Ушбу давлат рўйхатдаги поғонасини учта позицияга яхшилаб олган бўлса-да, 5,547 балл билан 24-ўринда кетяпти. Манба: xs.uz 580

“Халқаро терроризм ва экстрeмизмга қарши курашда динлараро бирдамлик” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекисон халқаро ислом академияси “Диншунослик жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Неъматулло Муҳаммедов “Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда динлараро бирдамлик” мавзусида 1-2 курс талабаларига маънавият соати ўтказди. Тадбирни маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб берди. Ушбу маънавият соатида терроризм ва экстремизм ҳақида батафсил маълумот берилди. Унга қарши курашиш чора тадбирлари қанчалик муҳим еканлиги атрофлича ёритиб берилди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. 544
1 452 453 454 455 456 719