Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент ислом институтида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган талаба қизлар билан “Аёл, ислом ва ҳуқуқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлари” кафедраси, “Миллий ғоя” фани ўқитувчиси М.Жуманиёзова, талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева, институт устозлари ҳамда амалиётчи талабалар иштирок этдилар. Суҳбатни услубчи З.Суярова талабаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги билан қутлаш билан бошлаб берди. Амалиётчи талаба Маҳаметова Гулруҳ Конституция мавзусида талабалар билан қизиқарли савол-жавоб ўтказди. Сўнгра меҳмон М.Жуманиёзовага сўз берилди. У талабаларга Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлади. Шунингдек, Конституциянинг жамиятда тутган ўрнини, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва вазифаларини билиши нечоғлик муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. М.Жуманиёзова саволларга жавоб бериш билан бирга ёшларга тааллуқли моддаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Суҳбат сўнгида талабалар томонидан тайёрланган “Дунё Конституциялари тарихи” мавзусида слайд намойиш этилди. Шунингдек, Қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан талаба қизлар иштирокида турли хил беллашувлар ва деворий газеталар танлови ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, Конституциямиз фахр ва ифтихоримиз эканлигини талаба қизлар ўзларининг билим ва иқтидорлари билан исботлашмоқда. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 450
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан мамлакатимиздаги турли муассасалар, ўқув даргоҳлари ва ташкилотларида байрам тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ушбу таълим даргоҳининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” ҳамкорлигида 2019 йил 5-декабрь куни “Қомусимиз ифтихоримиз” мавзусида институтнинг 3-курс талабалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг бош маслаҳатчилари А.Жумаев, Ҳ.Бобажонов, шунингдек институтнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангировлар иштирок этдилар. Тадбирда Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланганлиги, бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бораётгани, буларнинг барчаси, энг аввало, бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан керакли жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 438
2019 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган дипломатик ваколаатхонаси раҳбари Равшан Усманов Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) проректори Исаржи Сарудин билан учрашди. Маълумот учун, IIUM 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда инлиз ва араб тилларида қарийб 30 минг талаба таҳсил олади. Малайзия томонига учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти, Ўзбекистонда таълим, дин, ёшлар сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳақида маълумот берилган. Ўз навбатида Исаржи Сарудин Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳим эканини айтиб, кадрлар малакасини оширишда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларни Малайзияга шартнома асосида маърузалар қилишга таклиф этиш режалаштирилгани ва қисқа муддатларга талабалар алмашинуви амалга оширилиши кўзда тутилганини қайд этган. Манба: Muslim.uz 656
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – бутун жамиятнинг вазифаси. Тадқиқотлар аксарият жиноятчиларнинг шахси, дастлаб тарбиясизлик оқибатида шаклланишини кўрсатмоқда. Шубҳасиз, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимининг самарали ишлаши, ички ишлар идоралари профилактика хизмати ходимлари, улар билан ёнма-ён фаолият кўрсатаётган жамоат тузилмаларининг вакиллари ҳамда фуқаролар ҳамкорлигининг тўғри ташкил этилишига боғлиқдир. Жорий йилнинг 3-декабрь куни Тошкент ислом институтига “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш” мавзусида талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказиш мақсадида подполковник С.Мелиева ва “Ҳазрати Имом” маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю.Турсунова таклиф этилди. Суҳбатда талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева ҳамда институт устозлари иштирок этдилар. Суҳбат аввалида услубчи З.Суярова талаба қизларга меҳмонларни таништириш билан бир қаторда ҳозирги кунда ёшлар ўртасида жиноятчиликларни олдини олиш борасида маҳалла идоралари ҳамда ўқув юртлари ҳамкорликда иш олиб боришлари қай даражада муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Сўнгра суҳбатни подполковник С.Мелиева давом эттирди. Улар жиноятчиликнинг ёшлар ўртасида ҳам авж олаётгани жамиятимиз келажаги учун қанчалик ачинарли ҳолат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун амалий олиб борилаётган ишлардан яққол далиллар билан мисоллар келтириб ўтдилар. С.Мелиева талаба қизларимизни хушёрликка ва огоҳликка чақириб, келажакда жамиятда ана шундай ҳолатларда ёшлар билан ишлай оладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб етишишларига тилакдош бўлди. Сўнгра З.Ю.Турсунова сўзга чиқиб, маҳаллаларда фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг нотўғри йўлларга кирмасликлари чора-тадбирлари ҳақида сўзлади. Суҳбат давомида устоз ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. С.Мелиева ва З.Ю.Турсунова барча саволларга жавоб бердилар ҳамда мисоллар билан изоҳлаб бердилар. 713
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни робиъул аввал ойи муносабати билан институт амалиётчиси Г.Махамедова ташаббуси билан талаба қизлар ўртасида “Мурувват уйига ёрдам” деб номланган хайрия фондида йиғилган хайрия жамғармаларини, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова бошчилигида АРМ ходимаси И.Акмалова, амалиётчи ва талаба қизлар “1-сонли интернат Мурувват уйи” га олиб борди. Ташриф мобайнида “Мурувват” уйида имконияти чекланган турли даражадаги ногирон болаларга давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишди. Мурғак ногирон гўдакларга кўрсатилаётган улкан меҳр-мурувватни гувоҳи бўлдилар. Уларга яратилган шароитлар қанчалик кўп бўлсада, лекин кўзлар мунгли эди. Мазкур имконияти чекланган мурғак кўзларга бир лаҳзалик қувонч ҳадя эта олганлиги учун талаба қизлар қалбида меҳр ҳисси жўш урди. Ташриф сўнггида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизларига “Мурувват уйи” раҳбарияти томонидан “Ташаккурнома” тақдим этилди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 594