islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йил одами» сифатида эътироф этилди

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевга «Ала-Тоо Айимдари» («Ола-Тау хонимлари») экологик ҳаракати томонидан «2019 йил одами» унвонининг берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Фото: Ташқи ишлар вазирлиги  Республика раҳбарияти топшириғига биноан, махсус мукофот ва дипломни қабул қилиш учун ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкекка келди. Тадбирда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раёсати аъзолари, СССР халқ артисти Кайиргул Сартбаева ва халқ ёзувчиси Гулсайра Моминова, Қирғизистон ҳукумати, парламенти ва минтақавий маъмуриятларида юқори лавозимларда ишлаган қирғиз ва ўзбек ҳамжамиятларининг нуфузли вакиллари, Ўзбекистондаги собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, етакчи ОАВлар вакиллари, сиёсатшунос экспертлар иштирок этди. Маросимда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева сўз олиб, ўзбек—қирғиз муносабатларининг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик, конструктив ва қардошлик муносабатларини яратиш сиёсати Ўзбекистон раҳбари номзоди танланишининг асосий сабаби эканлигини таъкидлади. Жипаргул Баргибаева Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. «Этник қирғизлар зич яшайдиган Жиззах вилоятидаги Манас қишлоғининг жуда қисқа муддатда янгиланишини Қирғизистонда катта миннатдорчилик билан қарши олинди», деди ҳаракат раҳбари. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек—қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Манба: kun.uz 881

“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида маъруза

Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг  маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган   махсус курс бўйича институт ректори У.Ғафуров 203-гуруҳ талабалари учун “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Баймиров Муслим 828

“ТАҲФИЗУЛ-ҚУРЪОН” КАФЕДРАСИДА ДОЛЗАРБ МАВЗУДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда бизнинг ютуқларимизни кўролмасдан, осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз кучларнинг мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, халқимиз, айниқса ёш авлод онгида Ватанимизнинг эртанги куни ва истиқболи учун дахлдорлик туйғусини, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш малакасини тарбиялаш ва бу борадаги ғоявий-тарбиявий ишларни тизимли ташкил этиш бениҳоя улкан амалий аҳамият касб этаётганини ҳам таъкидлаш зарур. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси талабалари билан “Ёшларни экстремистик ташкилотларига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ проректори Ж.Мелиқўзиев, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг фаолият услублари ва ғайриисломий моҳияти кенг қамровли маълумотлар ва далиллар асосида очиб берилди. Маърузада, шунингдек, Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти каби бугунги куннинг бир қатор долзарб масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ўтказилган тадбирда талаба ёшларнинг мафкуравий таҳдидларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаши зарурлиги, уларнинг онгу қалбини жаҳолатдан, ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда ҳамжиҳат бўлиш, бу борада мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган ишларни кучайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 913

Бобурнинг барокатли умр йўли

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.  Яхшикиши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз, Ҳар кимки ямон бўлса, жазо топқусидур. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Жорий йилнинг 14 феврал куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Бобурнинг барокатли умр йўли” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти филология фанлар номзоди, доцент М.Эшмуҳаммедова меҳмон бўлди.Марям опа талаба қизларга буюк адибнинг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида гапирар экан..”Бобур ўзбек адабиётида ўзининг нозик лирик асарлари билан ҳам машҳурдир. Унинг ҳаёти ва адабий фаолияти Мовароуннаҳрда сиёсий ҳаёт ниҳоят мураккаблашган феодал гуруҳларнинг бошбошдоқлик ҳаракатлари авжига чиққан ва Темурийлар давлатининг инқирози давом этаётган бир даврга тўғри келган эди. Бобур лирик шеърлари ва тарихий «Бобурнома»сидан ташқари, ислом қонуншунослиги ва бошқа соҳаларда ҳам асарлар яратган. 1522 йилда ўғли Ҳумоюнга атаб ёзган «Мубаййин» номли асарида ўша замон солиқ тизимини, солиқ йиғишнинг қонун-қоидаларини, шариат бўйича кимдан қанча солиқ олиниши ва бошқа масалаларни назмда изоҳлаб берган. «Хатти Бобурий» деб аталган рисоласида араб алифбосини туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили нуқтаи назаридан бирмунча соддалаштириб беришга ҳаракат қилган. У, тажриба сифатида «Хатти Бобурий» алифбосида Қуръони Каримни кўчирган. Бобурнинг аруз вазни ва қофия масалаларига бағишланган «Муфассал» номли асари ҳам бўлганлиги маълум, бироқ бу асар бизгача етиб келмаган. Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Шу боис «Бобурнома» тарихий ва адабий мерос сифатида дунё олимларини ҳайратда қолдириб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. Жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ алломамиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш ва шу орқали уларда адабиётга қизиқиши, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга кўмак беради. Тадбир қизиқарли ва маълумотларга бой бўлди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан керакли жавобларни олишди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 201

“Намозда қироат қилиш ва унга тегишли масалалар” мавзуида очиқ дарс бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳафиза Зойирова устознинг 103-гуруҳ талабаларига фиқҳ фанидан “Намозда қироат қилиш ва унга тегишли масалалар” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов ва кафедра катта ўқитувчиси Я.Раззақов, Ҳ.Жўрабоев, Қосим Абдуллоҳ, Ш.Лутпиллаев, И.Ғофуров, Н.Усманова; “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров ва кафедра катта ўқитувчиси Қ.Қаюмов; “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов; “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси С.Валиева ва бошқа устозлар очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилиб бордилар. Намозда қироат қилиш ва унга тегишли масалалар Агар намоз фарз намози бўладиган бўлса, унинг икки ракатида қироат қилинса, фарзи адо этилган бўлади. Шофеъийлар эса, намознинг ҳамма ракатида қироат бўлиши фарз, чунки Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “لا صلاة الا بقراءة” яъни “Қироатсиз намоз йўқ”, дейилади. Ҳар бир ракат намоз ҳисобланадими, демак, намоз неча ракат бўлса, ҳаммасида қироат бўлиши фарз деганлар. Имом Молик намознинг кўпроқ ракатида, яъни тўрт ракатлик намознинг уч ракатида, уч ракатлик намознинг икки ракатида топилса, қироат фарзини адо этган бўлади. Чунки, кўпроқ қисмини бажарса, ҳаммасини бажарганлик ҳукми берилади, бу ҳам намозхонларга енгиллаштириш учундир. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг далиллари: فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ “Бас (энди) Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” (Муззаммил сураси, 20-ояти). Бу оятга кўра, битта ракатда қироат қилиш фарз бўлади, иккинчи ракатда ҳам биринчи ракатнинг далилига асосан фарз бўлади. Чунки, биринчи ва иккинчи ракат ҳар томонлама бир-бирига ўхшаш. Учинчи ва тўртинчи ракатлар эса, биринчи ва иккинчи ракатлардан фарқ қилади, яъни: – Сафар пайтида учинчи ва тўртинчи ракатлар соқит бўлиб кетади. – Биринчи ва иккинчи ракатларда жаҳрий қироат қилинса, учинчи ва тўртинчи ракатларда махфий қироат қилинади. Демак, қироат тўрт ракатлик намознинг аввалги жуфтлигида фарз, иккинчи жуфтлигида ихтиёрий бўлади. Яъни, учинчи ва тўртинчи ракатида хоҳласа, қироат қилади, хоҳласа, тасбеҳ айтади, хоҳласа, тасбеҳ миқдорича сукут қилади. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатлик нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Витр намозига келсак, унда ҳам ихтилоф бор. Яъни, унинг ҳукми Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг наздида вожиб, имомайн наздида суннат бўлгани сабабли, эҳтиёт жиҳатидан витр намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз бўлади. Маълумки, нафл намоз ўқиш ихтиёрий амал. Аммо, уни ўқишга киришгач, у вожибга айланади. Шунга кўра, нафл намозни ўқишни бошлаб, уни бузиб қўйган кишига қазосини ўқиш вожиб бўлади. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи наздида эса, нафл намозни бузиб қўйган тақдирда, уни қазосини ўқимайди. Бир киши тўрт ракат нафл намоз ўқишни ният қилиб, намозга киришган бўлса, икки ракатида қироат қилиб, ташаҳҳудга ўтирса, учинчи ракатни бошлаган пайти намозни бузиб қўйса, унга фақат учинчи ва тўртинчи ракатнинг қазоси вожиб бўлади. Чунки, аввалги икки ракатда қироат фарзи тўлиқ бажарилди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, учинчи ракатга киришиш янги намозга киришиш каби бўлади. Гўёки, янги киришган намозини бузиб қўйгани учун учинчи ва тўртинчи ракатларнинг қазосини ўқийди. Энди тўрт ракатлик нафл намозда қироатнинг тарқ қилиниш ёки қилинмаслигига боғлиқ бўлган масалаларни баён қилишга ўтамиз. Улар саккиз хил кўринишга эга. Бу масалаларни тушуниш учун мазҳабимиз имомларининг қарашларини билиб олишимиз керак. – Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи: Биринчи жуфтнинг иккала ракатида ҳам қироатни тарк қилиш такбири таҳримани ботил қилади. Бир ракатида тарк қилиниб, бошқасида тарк қилинмаса,...
1 453 454 455 456 457 744