islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 26, 2019

Day

Ўзбекистон – дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири – Global Terrorism Index

Буюк Британиянинг иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилчилари томонидан Global Terrorism Index — 2019 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йилдагига нисбатан бу борадаги позициясини учта пунктга яхшилаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Рейтингга 160 та мамлакат киритилган. Улар терроризм хавфи даражалари бўйича жойлаштирилиб чиқилган. Унда Ўзбекистон 135-поғонадан жой олди. Экспертлар республикада терроризм таҳдидини 0,019 балл этиб белгилаган. Ўтан йил мамлакатимиз мазкур рўйхатда 132-ўринда эди. Ўз навбатида Туркманистон ва Беларусь(ҳар иккаласи 138-ўринни бўлашиб олган) ҳам хавфсиз давлатлар сифатида эътироф этилган. Эстония ва Молдова(123), Латвия(117), Литва(107), Озарбайжон(103), Арманистон(94), Грузия(90), Қирғизистон(87), Қозоғистон(85), Тожикистон(50) ҳам рейтингга киритилган. Россия ушбу рўйхатда 37-ўринда қайд этилган. Ушбу мамлакатда терроризм таҳдиди 4,9 балл атрофида баҳоланган. Аммо РФ ўтган йилдагига нисбатан ўз позициясини учта пунктга яхшилаб олган. Собиқ иттифоқ ҳудудида энг хавфли кўрсаткич Украинага тегишли бўлган. Ушбу давлат рўйхатдаги поғонасини учта позицияга яхшилаб олган бўлса-да, 5,547 балл билан 24-ўринда кетяпти. Манба: xs.uz 205

“Халқаро терроризм ва экстрeмизмга қарши курашда динлараро бирдамлик” мавзусида маънавият соати ўтказилди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекисон халқаро ислом академияси “Диншунослик жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Неъматулло Муҳаммедов “Халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда динлараро бирдамлик” мавзусида 1-2 курс талабаларига маънавият соати ўтказди. Тадбирни маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб берди. Ушбу маънавият соатида терроризм ва экстремизм ҳақида батафсил маълумот берилди. Унга қарши курашиш чора тадбирлари қанчалик муҳим еканлиги атрофлича ёритиб берилди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. 157

Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда

Меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган тушунчалардир. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедов ва Водий вилоятлари бўйлаб халқимиз билан учрашувлари давом этмоқда. Галдаги манзил Фарғона вилоятининг Сўх туманига бўлди. Ушбу гўшадаги илк ташриф маърифат маскани бўлган мактабга бўлди. Бу ерда мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар билан очиқ ва самимий суҳбат бўлиб ўтди. Сўнгра, ўқувчиларга турли мазмундаги ўқув-адабиётлари тортиқ қилинди. Шунингдек, туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Йиғилиш сўнгида кам таъминланган, ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож инсонларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар тақдим этилди. Куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилояти имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Манба: Muslim.uz 132

Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги низоми тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарорига асосан Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида низом тасдиқланди. Мазкур Низомда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ–4436-сон қарорида белгиланган вазифалар акс эттирилди. Низомга асосан Қўмитанинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, раҳбарларнинг функционал вазифалари ва масъулияти белгиланди. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳозирда амалда бўлган 15 йил муқаддам 2004 йил 23 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 196-сон қарори ўз кучини йўқотди. Мазкур Низомнинг тўлиқ шакли билан lex.uz сайтида танишишингиз мумкин. Манба: Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 244

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин У зотга итоат қилиш вожиблиги (5-фасл)

Саҳобаларга Қуръони каримдаги Аллоҳнинг амри билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида У зотга эргашиш ва итоат қилиш вожиб бўлган эди. Ҳудди шунингдек, вафотларидан кейин саҳобаларга ҳам, улардан кейинги мусулмонларга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсуниш вожиб. Чунки итоат қилишни вожиб бўлишига сабаб бўладиган умумий ҳолдаги далиллар ҳаётлик вақтларига ва саҳобаларга қайдланмаган. У зотнинг сўзлари, ҳукмлари ва қилган ишлари Аллоҳ таолога бўйсунишга чақиради. Шариат қонунларини Аллоҳ таолонинг амри билан чиқарувчи бўлганлар. Бу эса тирик бўлишлари ёки вафотларидан кейин бўлишига қайдланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон қаерда бўлса ҳам суннатларига эргашиш вожиблигига кўрсатма берганлар. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни Муоз ибн Жабал разяллоҳу анҳуни Яманга юборганларида ҳам кўришимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “كيف تقضي اذا عرض لك قضاء” قال اقضي بكتاب الله، قال: “فان لم يكن في كتاب الله” قال: فبسنة رسول الله، قال: ” فان لم يكن في سنة رسول الله” قال: اجتهد رايي و لا الو. فضرب رسول الله صلي الله عليه وسلم علي صدره، و قال:”الحمد لله الذي وفق رسول رسول الله لما يرضي رسول الله” “Агар сенга бир хукм чиқариш керак бўлиб қолса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?”, дедилар. У киши: “Аллоҳнинг Китоби ила хукм чиқараман”, деб жавоб берди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг китобида бўлмаса-чи?”, дедидилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннати ила”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Расулуллоҳнинг суннатларида бўлмаса-чи?”, дедилар. “Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан, бўш келмайман”, деди у. Шунда Расулуллох Муоз ибн Жабал разяллоҳу анҳунинг кўксиларига уриб: “Расулуллоҳнинг расулини Аллоҳни ва Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”, деб ниҳоятда мамнун бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга вафотларидан кейин ҳам эргашиш бўлиш вожиб эканига маънавий мутавотир даражадаги ҳадислар бор. Шулардан: تركت فيكم امرين لن تضلوا ما تمسكتم بهما كتاب الله و سنة نبيه “Сизга икки нарсани қолдирдим. Агар, уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз; Аллоҳнинг Китоби ва Набиййини суннати” (Молик ривояти). Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разяллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: كل امتى يدخلون الجنة الا من ابي قالوا يا رسول الله و من يابي ؟ قال من اطاعني دخل الجنة و من عصانى فقد ابي “Ҳар бир умматим жаннатга киради. Лекин, бош тортган (итоатсиз) одам (кирмайди)”, дедилар. Саҳобалар: “Ким бош тортади, эй Расулуллоҳ”, деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга итоат қилган киши жаннатга киради, менга осий бўлган киши бош тортибди”, дедилар. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув хутбасида “Шайтон сизларнинг ерларингизда ибодат қилишдан ноумид бўлди. Лекин бундан бошқа сизлар эътибор қилмаган амалларингда итоат қилинишга рози. Ундан сақланинглар! Мен сизларга агар маҳкам ушласаларинг ҳеч ҳам адашмайдиган – Аллоҳнинг китобини ва Набийини суннатини қолдираман”, дедилар. Шу сабабдан саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омонати бўлган ҳадисни ўзларидан кейинги инсонларга етказишни мақсад қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса саҳобаларни илмни ўзларидан кейингиларга етказишга қуйидаги сўзлари билан тарғиб қилганлар:     رحم الله امرا سمع مقالتي فاداها كما سمعها و رب مبلغ اوعي من سامع “Мени сўзимни эшитиб, эшитганидек бошқа одамларга етказган кишини Аллоҳ раҳмат қилсин. Эшитувчидан зеҳнлироқ қанча етказилган кишилар бор”. Хулоса қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога итоат қилишга...