Сир эмас энг кўп севиб истеъмол қилинадиган гўштлардан бири товуқ гўштидир. Шунинг учун ҳозирги кунда камроқ харажат билан кўпроқ товуқ гўшти тайёрлаш мақсадида товуқлар махсус техник жиҳозлар билан сўйилмоқда. Тасаввур қилиш учун айтадиган бўлсак, улкан техник жиҳознинг лентасига оёғидан осиб қўйилган тирик товуқлар бир томондан кириб, иккинчи томонидан қадоқланган тайёр гўшт ҳолида чиқади. Яъни, товуқни, сўйишни ҳам, патларини ва ичак-чавоқларини тозалаб махсус идишларга жойлашни ҳам техник жиҳозлар амалга оширади. Фақат ичак-чавоқларини тозалашда қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилади. Шу ўринда техник жиҳозда сўйилган товуқ гўшти шаръан ҳалол ҳисобланадими? ёки унда юқорида айтилган тўртала шарт топиладими? деган ҳақли савол пайдо бўлади. Бу саволга уламоларимиз батафсил жавоб берганлар. Жавобнинг хулосаси қуйидагичадир: сўйилган жонлиқнинг ҳалол бўлиш шартларидан бири “бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтишидир. Шунга кўра техник жиҳоз билан сўйилганда аввало сўйювчи ким эканини аниқлаш лозим бўлади. Мазкур техник жиҳозни ҳаракатлантириш тугмасини ким босган бўлса, ўша сўйювчи ҳисобланади дейиш мумкин. Чунки амаллар ақлсиз техникага нисбат берилмайди, балки ушбу техник жиҳозни ҳаракатлантирган кишига нисбат берилади. Шунда ўша киши ушбу техника воситасида товуқ сўйган бўлади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйювчининг ўзи айтган бўлади. Лекин бундай сўйишда бошқа бир шарт, яъни, “бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиш шарти топилмайди. Чунки ўша сўйиш жиҳозини ҳаракатга келтирувчи бир марта ҳаракатга келтиради. Масалан, мазкур киши эрталаб “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб техник жиҳозни ҳаракатга келтирса, бу жиҳоз кун давомида минглаб товуқларни сўяди. Уни ҳаракатга келтирувчининг бир марта “бисмиллаҳ” дейиши ушбу минглаб товуқлар учун ҳам етарли бўладими? Ваҳоланки Қуръони каримда: “Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”, деган буйруқ келган. Шунга кўра уламолар ҳар бир жонлиққа алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш ва айтгандан сўнг тез сўйиш лозим бўлади, деганлар. Товуқларни техник жиҳоз билан сўйишда эса мазкур шарт топилмайди. Яъни, техник жиҳозни “бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. “Фатавои Ҳиндия” асарида келган қуйидаги ҳукм очиқ далолат қилади: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади”. Ушбу ҳукмга кўра техник жиҳоз ёрдамида сўйилган минглаб товуқлар олдинма-кетин сўйилгани, баравар сўйилмагани сабабли уларга битта “бисмиллаҳ” кифоя қилмаслиги келиб чиқади. Агар мазкур техник жиҳозга бир киши тайин қилинса ва у ҳар бир товуқнинг сўйилиш пайтида “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб турса, сўйилган товуқлар ҳалол бўладими? дейилса, бунга замондош уламоларимиздан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Буҳус фи қозоя фиқҳия муасиро” асарида қуйидагича жавоб берган: “Айтилган ушбу “бисмиллаҳ”нинг шаръан тўғри ҳисобланишига халал берадиган бир қанча мушкул ишлар бор: 1. “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Бу айтувчи эса, сўйишга умуман алоқаси йўқ кишидир. Чунки бу киши техник жиҳозни ҳаракатлантиргани ҳам йўқ, ушбу жиҳознинг пичоғини юргизгани ҳам йўқ, товуқнинг бўғзини пичоққа тутгани ҳам йўқ, балки бу одам, сўйиш жараёнига мутлақо алоқаси бўлмаган ташқаридаги одамдир; 2. Техник жиҳознинг тез айланувчи пичоғи бир пайтда унга яқинлашган бир қанча товуқни сўйиб...
Демак, сўйилган жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлиши учун у, албатта, Аллоҳни улуғлаб, Унинг исмини айтиб сўйилган бўлиши лозимдир. Сўйишда “бисмиллаҳ”ни айтиш тўғри бўлиши учун эса, унда қуйидаги тўртта шарт топилиши керак: “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак; Сўйиш нияти билан “бисмиллаҳ”ни айтиши керак; “Бисмиллаҳ”ни ёки унинг маъносидаги Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган сўзларни айтиши, булардан бошқа маънодаги сўзларни айтиб сўйишдан сақланиши керак; “Бисмиллаҳ”ни сўйилаётган жонлиққа тайин қилиши керак. Ушбу тўртала шартнинг ҳар бири билан алоҳида танишиб чиқиш кўплаб тушунмовчиликларга барҳам беради: “Бисмиллаҳ”ни сўювчининг ўзи айтиши керак. Жонлиқ сўйишда “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни сўяётган кишининг ўзи айтиши керак. Яъни, сўяётган киши “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиши кераклиги ёдида турган ҳолда бошқа бировнинг айтганини эшитиб ўзи талаффуз қилмасдан сўядиган бўлса, сўйилган жонлиқ ҳалол бўлмайди. Аммо ёдидан чиққани сабабли айтилмасдан қолган бўлса бундай бўлмайди. Сўювчи жонлиқнинг бўғзига пичоқни тортишга киришган вақтда “бисмиллаҳ”ни айтади. Яъни, “бисмиллаҳ”ни айтиши билан сўйиши керак бўлади. Агар “бисмиллаҳ”ни айтганидан сўнг, жонлиқни сўйишдан олдин сув ичишга ўхшаш ёки бировга жавоб беришга ўхшаш бошқа бирор ишни қилса ва ўша иши оз бўлса, агарчи бу иши макруҳ бўлса-да, сўйилган ҳайвон ҳалол ҳисобланади. Аммо кўп иш қилса, мисол учун, таҳорат қилиш миқдорича чўзилган ишни қилса, ҳалол бўлмайди. Шунинг учун “бисмиллаҳ”ни айтиш билан сўйишга киришиш лозим бўлади. Сўйиш нияти билан “бисмиллаҳ”ни айтиши керак. Яъни, одатдагидек бирор ишга киришишдан олдин айтиши маъносида эмас, балки, “бисмиллаҳ”ни жонлиқни сўйиш учун айтиши лозим. Ушбу сўзга “акбар”ни ҳам қўшиб, “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб айтиш суннат бўлади. Шунингдек, Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилиб, “алҳамдулиллаҳ” ёки “субҳаналлоҳ” деб сўйган бўлса ҳам жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлади. Чунки бу сўзлар ният туфайли Аллоҳ таолонинг исмини айтиш ҳисобланади ва оятда айтилган “Аллоҳнинг исмини зикр қилинг” деган буйруқ бажарилган бўлади. Лекин бу сўзлардан Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилган бўлиши шартдир. Агар Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилмаган бўлса, жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Бу ҳақида Абдулҳамид Маҳмуд Тоҳмоз раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил жадид” асарида қуйидагиларни ёзган: “Жонлиқ сўйишга киришаётган акса урса ва акса ургани учун “алҳамду лиллаҳ” деб, шу гапнинг ўзи билан яъни,“бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйган бўлса, сўйишда Аллоҳнинг исмини айтишни ният қилмагани учун сўйгани ҳалол бўлмайди. Чунки у “алҳамду лиллаҳ”ни акса ургани учун айтган эди. Аммо жонлиқ сўйиш ниятида айтган бўлса, сўйгани ҳалол бўлади”. “Бисмиллаҳ”ни ёки унинг маъносидаги Аллоҳни улуғлашга далолат қиладиган сўзларни айтиши, булардан бошқа маънодаги сўзларни айтиб сўйишдан сақланиши керак. Сўйишда Аллоҳнинг исмини айтиш деганда Аллоҳнинг гўзал исмларидан бирини айтиш, масалан, “бисмиллаҳ” дейиш, ёки ўша исмни бирор сифати билан қўшиб айтиш, масалан, “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” дейиш, ёки тасбеҳ айтиш, масалан, “субҳаналлоҳ” деб, ёки таҳлил айтиш, масалан “лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтиш тушунилади. Агар сўювчи “бисмиллаҳ”нинг ўрнига “Аллоҳуммағфир ли” (Эй, Аллоҳ мени мағфират қилгин) деб сўйса, бу жонлиқнинг гўшти ҳалол бўлмайди. Чунки бу гап Аллоҳнинг исмини айтиш эмас, балки дуо ҳисобланади. Агар сўйишда Аллоҳ исмига бошқа исмни ҳам боғлаб айтса сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди. Масалан: «Бисмиллаҳи ва Муҳаммадир-Расулиллаҳ» (яъни, Аллоҳнинг ва Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад алайҳиссаломнинг исми билан) деса, сўйилган ҳайвон ҳалол бўлмайди. Агар бошқа исмни боғламасдан айтган бўлса макруҳ бўлади. Масалан сўювчи “бисмиллаҳи ва “Муҳаммадур Расулуллоҳ” (яъни, Аллоҳнинг исми билан ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг Расулидир) деса, ёки “бисмиллаҳи Аллоҳумма...
14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ватан химоясини муқаддас бурч деб билган харбий ўғлонларимизни қутлаш ва уларни фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида“Ўзбекистон қуролли кучлари” музейига ташриф буюришди. Учрашув таасуротларга бой бўлди. Айниқса музейга ташриф жуда қизиқарли бўлди. Музейда харбийларимизнинг ҳаёти, иш фаолияти, қуролли кучларимизнинг қудрати ва албатта уларнинг машаққатли хизматлари акс эттирилган. Бу албатта хар бир Ватан фарзандини қалбида Ватанга муҳаббат ҳисини шакллантиради. Музейда қадимги жанг қурол ва аслаҳалари ўша давр руҳиятини ўзида акс эттирган. Тарихда Ватан ҳимояси учун жонларини фидо қилган буюк бобоколонларимиз, ўз даврининг етук саркардалари ва албатта ҳалқ тинчлиги йўлида жанг қилган аскарларимиз бой тарихи музейда ўз аксини топган. Афғон уруши даврида аскарлар томонидан ёзилган Ватан, она ва оила соғинчи ҳақидаги мактубларини ўқиб кўзларига ёш қалқиди. Афғон уруши қанчадан-қанча она фарзандидан, фарзандни ота-онасидан айирди. Ватан ҳимоячиларига қанчалик ҳурмат ва эҳтиром кўрсатсак шунча оз. Уларнинг оғир ва машаққатли хизматлари сабабли ҳалқ ҳаётини тинч ва осуда ҳис этади. Модул таълим тизими куратори С. Арипов 914
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан 2019 йил давомида оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари, республика ҳудудлари ўртасида танлов эълон қилинган эди. Танлов ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар бўйича сараланди. Бугун 17 январь куни “Йил танлови — 2019” нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти” йўналишида 3-ўринни қўлга киритгани эълон қилинди ва махсус сертификат, рамзий статуэтка, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Мазкур танловда бизни қўллаб-қувватлаганларга ташаккур айтамиз. Аллоҳ таоло ушбу мукофотни муборак айласин, бундан-да катта хизматларга васила қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Манба:muslim.uz 761
Жорий йилнинг 14 январь куни “Озодлик” радиосининг “BUGUNUZ” расмий телеграм каналида “Маданият вазирлигидан “Вақф” жамғармасига ўтказилган 189 обида қаровсиз қолди” номли мақола эълон қилинди. Дастлабки таассуротда ушбу мавзунинг ёритилиши юртимиздаги тарихий қадамжолар ва муқаддас зиёратгоҳларни асраб-авайлашга жонкуярлик сифатида кўринади. Аммо мақолани теранроқ мутолаа қилувчи зийрак муштарий маълумотлар фақат бир ёқлама экани, айбланаётган ташкилотнинг ёритилаётган масала бўйича изоҳлари келтирилмагани, айрим асоссиз маълумотлар мавжудлиги (мисол учун, нима сабабдан мақоладаги “баъзи бинолар ичидаги ложувард кошин ва ўймакор устунлар ғойиб бўлди” каби ҳолатларни аниқлаган мутасаддилар ёки ушбу маълумотга эга шахслар тегишли идораларга хабар бермаган) ушбу мақола айрим манфаатдор тарафнинг хоҳиш-истакларини кўзлаб ёки навбатдаги “сенсация” орқасидан обрў орттириш илинжида эълон қилинганини дарҳол англайди. Мўътабар манбаларимизда ҳам адолатли ҳукм чиқаришда икки тарафнинг важларини тинглаш лозимлиги таъкидланади. Хусусан, “Сод” сурасининг 21-24-оятлари тафсирида Довуд алайҳиссаломнинг тавба қилишига сабаб бўлган хатоси даъвогарларнинг иккисидан баробар сўраб, муаммони аниқлаб, сўнгра ҳукм чиқармасдан, бир томоннинг гапи билан ҳукм қилиб юборгани келтирилади. Энди мақолада келтирилган важлар юзасидан батафсилроқ маълумотлар келтирсак: Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 708-сонли Фармойишида қайд этилган 189 та зиёратгоҳ Маданият вазирлигидан тўлиқ Фонд тасарруфига ўтказилмаган, балки вазирликнинг Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий департаментлари баланси ва тасарруфида бўлиб, “Вақф” фондига уч томонлама ижара шартномаси асосида текин фойдаланиш учун бириктирилган. Иккинчидан, мақоладаги “ëдгорликларга хизмат кўрсатувчи мутахассислар йўқлиги” иборасига ҳам аниқлиқ киритиш талаб этилади. Агар ушбу фикрда “моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ҳолатини кузатиб бориш, муҳофаза ва сақланишига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни ҳамда нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш” бўйича мутахассис назарда тутилган бўлса, унда бу фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 265-сон қарорига мувофиқ моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар томонидан амалга оширилади. “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолият йўналишини эътиборга олган ҳолда, жойларда доимий штат асосида ишлайдиган санъатшунос мутахассисларга ҳам эҳтиёж мавжуд эмас. Чунки зиёратгоҳларда амалга ошириладиган реставрация ҳамда маданий мерос объектларининг тарихий-маданий қимматини асрашга доир ишлар жойлардаги инспекциялар билан келишилган ҳолда олимлар, халқ усталари, реставраторлар, экспертлар билан ҳамкорликда, меҳнат шартномаси асосида Илмий кенгаш рухсати билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади. Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, ҳозирда ушбу масканлар фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида “Вақф” фондига бириктирилган 189 та зиёратгоҳда 760 нафар ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти аввалдан зиёратгоҳларда фаолият олиб борган. Учинчидан, “Вақф” фонди томонидан зиёратгоҳ ва қадамжоларда амалга ошириладиган ташкилий-ҳуқуқий ҳамда маданий-маърифий ишлар бўйича 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Ушбу “Йўл харитаси” доирасида 2019 йилда зиёратгоҳ ва қадамжоларни сақлаб туриш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантиришга ишлари учун жами 18,6 млрд сўм маблағ сарфланди. Биргина мисол, ободонлаштириш ишлари учун Самарқанд вилоятидаги “Шоҳи Зинда” мажмуасига 1 млрд 142 млн сўм, “Хўжа Дониёр” зиёратгоҳига 29,7 млн сўм вилоят бўйича 5,5 млрд сўм ҳамда Хоразм вилоятидаги зиёратгоҳларга 910 млн сўм миқдорда маблағ ажратилган. Гўёки қаровсиз қолгани айтилаётган Бухородаги “Чор Бакр” мажмуаси ҳамда Самарқанддаги “Ҳазрати Хизр” обидаларида 2018-2019 йиллар давомида 3 млрд. сўмга яқин кенг кўламли реставрация ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Хивадаги “Саид Муҳаммад Моҳи рўйи Жаҳон” мажмуасида сақланаётган туман ободонлаштиришга...