Бугун 9 ноябрь куни Тошкент ислом институтига Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳридаги “Дорул-улум” ислом университети “Ҳадиси шариф ва ҳадис илмлари мутахассислиги” факультети мудири фазилатли шайх, муфтий Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ ҳамда Мадрос шаҳридаги “Дорул-улум Анбур” ислом университети ректори Салоҳиддин Мадросий ўзларининг шогирдлари ва ходимлари ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. Меҳмонларни институт ректори Уйғун Ғафуров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев ҳамда институт устоз ва талабалари кутиб олдилар. Меҳмонлар билан институт масжидида давра суҳбати ўтказилди. Унда ректор У.Ғафуров меҳмонларни юртимиз бўйлаб зиёратлари ҳамда институтга ташрифлари билан қутлаб, уларга миннатдорчилик изҳор қилди ва институт фаолияти тўғрисида маълумот берди. Сўнг, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Соатмурод Примов меҳмонларга кафедра таркибидаги фанлар ҳамда унинг ўқув дарсликлари ҳақида сўзлаб берди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин Маманосиров эса мазкур кафедрага оид фанлар ҳамда унда ўқитиладиган мўътабар ҳадис китоблари ҳақида меҳмонларни хабардор қилди. Институт фаолияти билан танишган муфтий Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ бундан жуда мамнун эканларини изҳор этдилар. Сўнг шайх Абдуллоҳ Маъруфий бизнинг диёримиздан етишиб чиққан уламоларнинг барча илмларда, хусусан, ислом илмлари ривожида муносиб ҳиссалари борлигини эътироф этиб, бу сўзларига Имом Бухорий, Термизий, Доримий ҳамда Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳумуллоҳлар каби аждодларимизнинг маънавий меросларини мисол қилиб келтирдилар. Сўнг ўзлари фаолият олиб бораётган Девбанда шаҳридаги “Дорул-улум” ислом университети олим ва тадқиқотчилари томонидан, хусусан, Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асарида қўллаган мусталаҳул ҳадис илмига оид атамаларининг ўзига хослиги тўғрисида уч ном билан олти жилд китоб чоп этилганини зикр қилдилар. Шунингдек, Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” асарига ҳанафий мазҳаби далилларини ҳадислар билан қўллаб-қувватловчи буюк муҳаддис, фақиҳ, мужаддид олим Анваршоҳ Кашмирий қаламига мансуб “Ал-арфуш шазий” мўжаз ва қисқача, лекин чуқур илмий асосланган шарҳига Абдуллоҳ Маъруфий ўзлари “Ал-арфуз закий шарҳи Жомиъит-Термизий” номли янада кенгайтирилган, енгиллаштирилган батафсил шарҳ ёзаётгани, бугунги кунда унинг беш жилди нашр этилиб, “Рўза” китобининг шарҳи якунига етиш арафасида эканини айтиб ўтиб, маъҳадимиз устоз ва талабаларидан у китобнинг охирига етишига тавфиқ сўраб дуо қилиб туришларини илтитмос қилдилар. Сўнг фазилатли амаллар ҳамда тарғиб-тарҳиб борасида заиф ҳадисларга амал қилиш тўғрисида тўхталиб, бу муҳим масала эканини таъкидлаб, Имом Бухорий раҳимҳуллоҳ ҳам “Ал-адаб ал-муфрад” асарида фақат саҳиҳ ҳадисларни эмас, балки фазилатли амалларни баён қилишда кам миқдорда заиф ҳадисларни ҳам келтирганини айтиб ўтдилар. Бугунги кундаги илҳ аҳли томонидан ҳадисларни заифга чиқаришда йўл қўйилаётган асоссиз камчиликлар, жумладан, Носириддин Албоний томонидан Имом Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” китобидаги кўплаб ҳадисларни заиф деб ҳукм қилиниши чуқур илмий тадқиқотга асосланмаганини таъкидладилар. Абдуллоҳ Маъруфий ҳазратлари “Ал-адаб ал-муфрад” асарига аллома, муҳаддис Ниёз Муҳаммад Мийвотий раҳимаҳуллоҳ томонидан ёзилган “Ад-дуррул муназзод фи шарҳил-адабил-муфрод” китобига “Таҳзиб ва таҳзиб” номли тўрт катта жилддан иборат муфассал такмила ёзган эканлар. Айнан шу такмилаларида Носириддин Албоний томонидан заиф деб баҳоланган бир неча юзлаб ҳадислар таҳқиқ ва тадқиқ этилиб, чуқур баҳс ва илмий изланишлар олиб борилиши натижасида заиф эмас, балки улардан бир қанчаси “саҳиҳ” ҳадислар экани, яна бир қанчаси “ҳасан” ҳадислар экани, атига эллик олтита заиф ҳадис борлиги маълум бўлганини айтиб ўтдилар. Давра суҳбати сўнгида меҳмонимиз ўз қаламига мансуб икки китобларини институт кутубхонасига ҳадя қилдилар. Давра суҳбати ректор У.Ғафуров меҳмонларга бу илмий мулоқотимиз охиргиси бўлиб қолмаслиги, келажакда юртимизга яна кўплаб илмий сафарлар қилишларини тилаб, уларга яна бир бор ташаккур изҳор этишлари билан якунланди. “Ҳадис ва ислом...
Жорий йилнинг 7-ноябр куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ва бошқалар А.Олимов бошчилигида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида 3-курс талабалари билан юртимизнинг замонавий, кўнгилочар маскани бўлмиш “Tashkent City”га экскурсия ташкил қилинди. Экскурсия давомида талабалар “Tashkent City”даги музей ҳамда фаввораларни томоша қилдилар. “Tashkent City” талабаларда жуда яхши таассурот қолдирди. Талабалар “Tashkent City”да мароқли дам олдилар. 604
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Тушларимда кўрмоқ қолди армон бўлиб, Устозлардан сийратингиз ўрганганда. Равзангизга бормоқ ишқи ёнди тинмай, Фонийлардан топган севгим сиз Ҳабибим. «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳу». Эй оламлар саййиди, инсоният тарбиячиси, биз умматларга ота-онамиздан ҳам меҳрибон бўлган қалбимиз севгани Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен сизга аср бўлмаганим учун авваллари ўксинар эдим. Ёшим улғайиб Каломуллоҳ тафсирларини, сийратингизни устозлар ёрдамида ўрганиш жараёнида, бу ўксиклик секин аста камайди. Ҳозирга келиб, буткул шукроналик ҳисси билан алмашган. Чунки мен илм олиш бахтига эришганимдан сўнг, инсонни ёруғ дунёга қайси вақтда келиши муҳим эмаслигини англаб еттим. Муҳими бизни яратган зот Аллоҳни таниб сизни суннати саниянгизга муҳаббат ва интиқлик ила эргашиш экан. Бахт қайси асрда қайси маконда туғилиш эмас, бахт Аллоҳни гуноҳкор ҳолимизда бўлса ҳам севиб унга тавбатан насуҳ қилиб қайтмоқ, сизни таниб сизни севмоқ экан. Бахт сизнинг асрингизда яшамоқ эмас экан. Албатта мен саҳобалар мақоми бахт эмас дейишдан йироқман. Улар инсонларнинг юлдузи, сизни биздан ҳам кўпроқ севган зотлардир. Аммо мен ўз асримда дунёга келганим, менинг фурсатим эканига шукрона келтириш мақсадида айтмоқчиман. Бахт асли нимада эканини ўзим каби сизга муштоқ замондошларимга оз бўлсада эслатиб таскин бермоқ, аслида эса ўзимга таскин изламоқдир. Сизга ҳам аср бўлган мунофиқлар, мушриклар, яҳудийлар, насоролар ҳам бор эдику, мен ўшалардан бири бўлиб қолмаганим учун ҳам шукрона келтираман демоқчиман. Улар каби Қуръони каримда лаънатланиб қолмаганимга, мунофиқлик билан шарманда бўлмаганимга, адашиб кетиб сизни пок шариат таълимотингиздан юз буриб кетмаганимга шукроналар келтираман. Аллоҳим тақдир қилган шу давр вакиласи бўлиб, Исломий муҳит, Исломий тарбия топиш бахти ила шарафланиб, ҳали балоғат остонасига етмай ибодат таълимоти билан улғайганим менинг бахтим экан аслида. Сизни соғинганимда, сизга ҳам аср бўлиб яшамаганимга афсус қилган пайтларим Аллоҳ асрасин мен ҳам сизга замондош бўлган мушрикалардан бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику дея таскин топаман. Абу Лаҳабнинг аёли, ёки сизга озор берган яҳудий аёллар каби бўлиб қолишим ҳам мумкин эдику наузубиллаҳ. Шулар ҳақида ўйласам қалбим титраб Аллоҳга сажда қилиб йиқиламан шукроналар келтираман. Сизни танитганига, Қуръонни таълим олишдек бахтни бериб аҳлидан қилганига, суннати саниянггизни таълим олиб ҳаётимнинг ҳар онига тадбиқ қилдириб муваффақият берганига шукроналар келтираман. Ота-онамнинг ҳаққини билиб улғайганимга, улар мени деб заҳмат тортганларини қандай адо этишим мумкинлиги ҳақида Каломуллоҳ ва сизнинг суннатингиздан ўргандим. Қуръонни ёд олиб, унга амал қилиб, суннатингизни ёйиш, фарзандларимга Аллоҳни танитиб, сизни севдириб савобини ота-онамга бағишлаб, қиёматда шараф тожини кийишларини ўргандим. Эй қалбларимиз маҳбуби, биз сизни қаттиқ севамиз. Равзайи покингизга интиқлик ила яшаймиз. Имкон топдик дегунча ошиқамиз. Биз сизга уммат эканлигимиз аслида энг буюк бахтимиздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «… Ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас» (Фотиҳа сураси, 7-оят) сифати билан сифатланмаганимизга шукр қиламиз. «Аллоҳ уларнинг қалблари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир» (Бақара сураси, 7-оят)деганидек муҳрланмаганига ҳам шукр қиламиз. Яна: «Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдарлар» (Бақара сураси, 8-9-оятлар) дейилганидек мунофиқлик ҳам қилмаётганимизга тинимсиз ҳамду сано айтамиз. Сизга ожизона саловатлар йўллаб бу йўлда бардавом қилишини дуо қиламиз. Биз лойиқмизми билмаймиз, аммо оятда келганидек: «Улар ғайбга иймон келтирурлар, намозни тўкис адо ўқурлар ва биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар....
Президентимиз 2019 йилнинг 15 июнида Душанбе шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитидаги сўзлаган нутқида динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маърифат ва маданиятларни ўзаро бойитиш масалалари бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйишда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази самарали платформа бўлишини алоҳида таъкидлаган эди. Ана шу ташаббуснинг навбатдаги амалий тасдиғи сифатида жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида АҚШ Тинчлик институти билан ҳамкорликда халқаро анжуман ўтказилди. Унда Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Туркманистон ва Афғонистондан элликка яқин халқаро эксперт ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу йўналишда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мухбиримиз халқаро семинар иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларини ёзиб олди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин: Нэнси ЛИНДБОРГ, АҚШ Тинчлик институти президенти: — “С5+1” доирасида бўлиб ўтаётган семинар АҚШ Тинчлик институти ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинганидан бағоят мамнунмиз. Анжуманда Марказий Осиё давлатларининг илмий доира вакиллари, адашиб нотўғри йўлга кириб қолганларни соғлом ҳаётга қайтариш соҳасининг етук экспертлари қатнашмоқда. Семинардан кўзланган асосий мақсад террористик ва экстремистик ташкилотларга алдов йўли билан кириб қолганларни тўғри йўлга бошлаш, нотинч ўлкаларга кетганларни юртига қайтариб, реабилитация қилишга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилиш, фикр ва тажриба алмашишдан иборат. Бу ишларни амалга оширишда “С5+1” мамлакатлари билан ҳамкорликни тобора кенгайтирмоқдамиз. Ишончим комилки, самара ўзини узоқ куттирмайди. Биз Ўзбекистонга ташриф асносида ҳукумат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари билан кўплаб учрашувлар ўтказиб, шу масалаларни муҳокама қилдик. Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуси билан бир гуруҳ аёл ва болалар юртга қайтарилгани жасоратли иш бўлди. Бу эзгу тадбир бошқа давлатлар учун ўрнак бўлиб, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ўхшаш ҳаракатлар бошланишига туртки берди. Марказ тўғрисидаги таассуротларим бир олам. У миллий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида барпо этилган, барча қулайликларга эга, техник жиҳозланиши ривожланган давлатлар вакилларида ҳам ҳавас уйғотади. Айниқса, бу ердаги илмий муҳит алоҳида ажралиб туради. Тадқиқотчилар билан учрашиб билдимки, бу ерда ўз соҳасининг етук мутахассислари ишлайди. Кенешбек САЙНАЗАРОВ, Қирғизистон Республикасидаги “Муштарак манфаатларни аниқлаш” Марказий Осиё дастурлари директори: — Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўта ноёб муассасалардан бўлиб, бутун Марказий Осиё халқларининг умумий илмий ва маданий мулки саналади. Биз марказ билан май ойидан буён яқиндан ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Мана, бу ердаги дўстларимиз билан ушбу семинарни ўтказмоқдамиз. Анжуманда Марказий Осиёдаги барча мамлакатлардан вакиллар қатнашаётгани жуда қувонарлидир. Ишончим комилки, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бутун минтақа мамлакатлари диний-маърифий муассасалари, барча маърифатпарвар илм намояндалари учун Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан бошқа буюк алломаларнинг йўлини давом эттиришга хизмат қиладиган мулоқот майдонига, шериклик марказига айланади. Марказ раҳбарияти билан суҳбатда Марказий Осиёнинг ҳар бир давлатидан 3-4 нафардан ёш тадқиқотчиларни бу ерда тадқиқот олиб боришини ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдик — токи, таълим ва изланишлар ниҳоясига етгач, улар юртига қайтиб, олган билимларини ўз тилида ёйсин. Имом Бухорий яшаган даврдан ҳозирги кунгача битилган қўлёзмаларнинг қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларига таржима қилиниши буюк алломаларнинг бой меросини тарғиб қилиш йўлида муҳим дастуриламал, айни пайтда радикализм ва экстремизм каби иллатларга қарши маърифат билан курашишнинг кучли механизми бўлади....
(3-қисм) Тадқиқотларга кўра, Нуҳ қавми тош асридан бронзага ўтиш даврида Дажла ва Фурот дарёларининг ўртасида жойлашган Месопотамияда яшаган. Бу одамлар қишлоқ хўжалигига асосланган жамиятнинг бой ва фаровон вакиллари эдилар. Нуҳнинг неча йил умр кўрганлиги тўғрисидаги эҳтимолларни юзага чиқаришда Қуръони каримнинг “эллик йил кам минг йил” (Анкабут,14) деган изоҳи ёрдам беради. Бу археологлар томонидан Нуҳ қавми яшаган даврни милоддан аввалги 3500-4500 йиллар оралиғида деган таҳминларига мос келади. Нуҳ алайҳиссалом ёшлигиданоқ яхши инсон бўлиб тарбия топди ва Аллоҳнинг ибодатида бўлди. У қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланиб, чорвачилик ва ҳунармандчилик касби билан тирикчилик қилар эди. Эллик ёшида, Аллоҳ уни ўша замонда яшаган барча халқлар ва қабилалар учун пайғамбар қилди. Унга Аллоҳ таоло томонидан илоҳий китоб туширилмаган. Нуҳ қавми ўз ерларида хурмо дарахтлари, дон ва сабзавотларнинг барча турларини экиб ҳосил олганлар. Нуҳ аҳолиси дарё орқали савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйган бўлиб, ўз ҳудудларига ёндош диёрлардан темир ва тош олиб келишар, шаҳар атрофларида гўзал иморатлар қуриб, у ерда дон сақлаш учун омборлар қурганлар. Вад, Суваг, Ягус, Ягук, Наср деб номланган бутларга сиғинишиб уларга атаб қурбонликлар қилишарди. Ушбу бутларнинг баъзилари эркак ёки аёл, баъзилари ҳайвонлар шаклида ясалган. Бойлар камбағалларни талон-тарож қилиб, гуноҳ ишларни тинмай қилишарди. Нуҳ қавми ўз авлодлари Од ва Самуд қавмларидан ҳам баттарроқ бузғунчи қавм бўлган. Шаҳарларда матолар ишлаб чиқариш ва ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари ривожланган эди. Фаровонлик шу даражага етган эдики, савдогарлар маҳсулотларни бойларга етказиб беришга улгура олмас эдилар. Одамлар ҳашамат ва кайфу сафонинг чегарасини билмас, пулларни ўйин-кулги ва ортиқча нарсаларга сарфлашарди, лекин иш камбағал ва муҳтожларга ёрдам беришга келганда, уларга ўз моларидан заррача бермай, ҳақоратлаб қувиб соларди: «Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Биз сени ҳам фақат ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз, сенга ичимиздан эси паст пасткашларимизгина эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз», дедилар» (Ҳуд, 27). Қуръон тафсирчилари бу воқеаларни баён қилишда Нуҳ алайҳиссаломнинг хотини ва болаларининг исмларини китобларига киритдилар. Тўфонда қолиб ҳалок бўлган ўғлини Канъон ва бошқаларларнинг исмлари ҳам келтирилди. Нуҳ алайҳиссалом ясаган кемага ундан ташқари 80 киши чиққан бўлиб, унинг ўғиллари Сом, Хом ва Ёфаслар ҳам бор эди. Нуҳнинг мана шу 3 ўғилларидан янги авлодлар келиб чиқди: Сомдан араблар, форслар ва европаликлар; Ҳомдан ҳиндлар ва африкаликлар, Ёфасдан турклар ва бошқа осиёликлар тарқалди. Интернет маълумотлари асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади 3 376