islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!”

Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя қилиш асосан йигитлар зиммасида бўлганлиги боис, оилаларда ўғил болалар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Уларни мустаҳкам иродали, қатъиятли, юрт иши учун фидойи инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишган. Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби ғайрат-шижоат билан юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фидокорона масъулият билан меҳнат қилмоқдалар. Ватан ҳимоячилари кунини республикамиз бўйлаб кенг миқёсда, тантанали равишда нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Жорий йилнинг 10 январь куни “Ватанпарварлик” ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабалари учун “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси, Қуролли кучлар фахриси Эргашев Хайдар Икромович ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Х.Эргашев талаба ёшларни байрам билан самимий табриклаб,бугунги кунда мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган миллий армия ва Ўзбекистон Қуролли кучлариниг яратилиш тарихига тўхталиб, Миллий армиямиз билан бугун ҳақли равишда фахрланишимиз, ғурурланишимиз кераклигини айтиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалрни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. Ана шундай сермазмун ва қизиқарли суҳбат учан Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома билан тақдирлади. Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 945

“Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида”

Сизда ором қайда, Сизда тин қайда. Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда. Эл-юрт оромини асраган зотлар, Роббимиз асрасин сизни ҳар жойда!.. Мамлакатимизда ҳар йили 14 январ, Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя килинмокдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча ҳақларига дуо қилсак эъзозласак, кўкларга кўтарсак арзийди. Жорий йилнинг 10-январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида, 14 – январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан ҳимоячилари аёллар ардоғида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Олмазор тумани, ИИОФМБ 6-ИИБ, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник С.Ш.Мелиева ва Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсуновалар иштирок этди. Тадбирда С.Мелиева йиғилганларни байрам билан табриклар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди: “14-январь – Ўзбекистонда Ватан ҳимочилари куни сифатида байрам қилинади. Ушбу кунда ор-номуси, оиласи, Ватан ҳимоячилари бўлган барча йигитлар, эркаклар муборакбод этилади. Энг илиқ сўзлар, қутловлар ушбу кунда Ватан ҳимоячилари кунини мутахассислик байрами сифатида нишонлайдиган ҳарбий хизматчилар шаънига айтилади. Ва талаба қизларга оила мустаҳкамлиги энг буюк масъулият эканлигини ва ҳақиқий фидоий, ватанпарвар авлодни камолга етказиш учун оилада соғлом муҳитни яратиш жамиятимиздаги хотин-қизларни бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг Ҳазрати имом маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю. Турсунова сўз олиб талаба қизларимизга давлатимиз томонидан билдирилган юксак ишончни келажакда дунё тан олган алломаларимизни тарбиялаш билан оқлаб, хотин-қизлар орасида диний-маънавий муҳитни яхшилашда астойдил хизмат қилишлари лозимлигини таъкидлади. Суҳбат талаба қизларнинг: “Ватанпарвар деганда нимани тушунасиз?”, “Ҳақиқий эркаклар қандай оилада етишади?”, “Нима учун айримлар хизмат қилишдан қочади?” каби саволларига жавоб олиш билан ўз ниҳоясига етди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 1 156

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф

Жорий йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилигида ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий музей, кутубхона билан биргаликда Ижод мактаби барпо этилди. Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш ҳамда талаба-ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларни юртимизда маданий-маърифий йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Тошкент ислом институти Ахборот ресурс маркази ташаббуси билан 1-курс талаба-қизлари иштирокида мазкур Ижод мактаби биносига ташриф ташкил этилди. Бу бинода Абдулла Қодирий  музейи ва “Турон”  кутубхонаси мавжуд бўлиб, у республикамиздаги энг йирик кутубхоналардан бири саналади. 1919 йил “Турон” номи берилган кутубхона биносида дастлаб Абдулла Авлоний бошчилигида “Турон” театр труппаси тузилган. Тошкент маърифатпарварларининг “Турон” жамияти ташаббуси ва уларнинг шахсий китоблари ва совға қилган жамғармалари асосида мазкур кутубхонага асос солинган. Ушбу маскан Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Шокиржон Раҳимий, Маннон Уйғур каби тараққийпарвар зиёлиларни бирлаштирган. Ҳозирги кунда кутубхонанинг китоб фонди жуда бой. Ушбу масканда автоматлаштириш кенг йўлга қўйилган бўлиб, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб кутубхона жамғармасидаги 75 минг нусха ўзбек тилидаги адабиётларнинг электрон каталоги тузилган. Кутубхонага уюштирилган саёҳат давомида  талаба-қизларимиз ёзувчи Абдулла Қодирийнинг асарлари ва тарихий қўлёзмалари билан яқиндан танишдилар. Музейга кираверишда Абдулла Қодирийнинг ҳикматли сўзлари битилган. Чап томонда адибнинг ҳаёт ва ижод йиллари хронологияси, қатағон йиллари экспонатлари ҳамда мустақиллик йилларида ёзувчига кўрсатилган эҳтиром акс этган экспозитсиялар жойлашган. Томошабинлар залдаги улкан мониторда адиб асарлари асосида суратга олинган «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» филмларини, бошқа картиналарни кўриши мумкин. Ўзбек адабиёти тарихида залворли из қолдирган ёзувчининг музейига ташрифдан кўзланган асосий мақсад – талабаларни буюк шахснинг ҳаёт йўли билан яқиндан таништириш ва уларда ватанпарварлик туйгуларини янада юксалтиришдан иборатдир. Эслатиб ўтамиз бугунги кунга қадар юртимизнинг олтита ҳудудида олти адиб номи билан аталадиган Ижод мактаблари фаолият олиб бораётган эди. 2019-2020  йилдан эса уларнинг сафи яна учтага кўпайди. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Огаҳий ҳамда Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаблари очилди. Жорий йилда очилган Ижод мактабларининг 5-, 6-, 7-, 8-синфларига, шунингдек бошқа мактабларнинг 5-синфларига иқтидорли, аълочи, билимдон ўқувчилар ижодий имтиҳон ва тест синовлари асосида қабул қилинди. Ижод мактабларининг ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилди. Тошкент шаҳрида ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ҳужжат топширган 488 нафар ўқувчи орасидан ижодий ва тест имтиҳонлари асосида ҳар бир синфга 30 нафардан жами 120 нафар ўқувчи саралаб олинган. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси И.АКМАЛОВА 2 043

Ватанпарварлик

 Бу дунёда инсоннинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Бу борада ҳар бир ўғлоннинг билим ва малакаси, ақлий салоҳияти, руҳий тайёргарлигини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Жорий йилнинг 6 январ куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Ватанпарварлик” мавзусида Маънавият соати бўлиб ўтди. Суҳбатни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова олиб борди. Унда куратор С.Валиева, АРМ кутубхоначиси И.Акмалова ва барча талаба қизлар иштирок этдилар. Суҳбат бошида З.Суярова ватанпарварлик руҳи ҳар бир фуқаронинг қалбидан жой олган бўлиши, Ватанни ҳимоя қилишда эркаклар билан бир қаторда аёлларнинг ҳам ўрни жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Сўнгра суҳбатни куратор С.Валиева давом эттириб, ватанга садоқат ва уни асраб-авайлаш ҳақида ҳикматлардан намуналар келтириб изоҳлаб, ҳозирги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда аёл-қизларнинг меҳнати нечоғлик муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, устоз ва талабалар ўртасида кутубхоначи И.Акмалова савол-жавоб ўтказиб, ватапарварлик мавзусида талаба қизларнинг фикрлари билан ўртоқлашди. “Ҳар бир буюк инсон ортида аёл туради” деган фикр қай даражада ҳақлигига аёллар инсониятнинг маънавий ва жисмоний шаклланишида қўшаётган ҳиссасини кўриб ишонч ҳосил қиламиз. Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг бешинчиси хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига бағишланган бўлиб, бу борада юртимизда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ташаббус илгари сурилганидан сўнг, институтимиз аёл-қизлари ҳам жамиятда аёл-қизлар ўртасида диний муҳитни яхшилар борасида ҳам турли хил суҳбатлар, мақола, ҳикоя ва таржималар билан  кенг кўламли тарғиботлар ва лойиҳалар эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани, юртдошларимиз, хусусан, хотин-қизлар ҳаётида муҳим ўрин тутаётгани билан эътирофга лойиқ. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 1 104

УЙ ШАРОИТИДА ҚУРЪОН ҚИРОАТИНИ ЎРГАНИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?!

بسم الله الرحمن الرحيم Ўзингиз ва фарзандларингиз Қуръони каримни тажвид билан ўқишни ўрганишни хоҳласангиз қуйидаги видеодарсларни кўринг ва ўрганинг! Ушбу қироат ва тажвид фанига тегишли силсилавий онлайн видеодарслар 2017 йил Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан амалга оширилган muslim.uz портали орқали намойиш этилган. Силсилавий видеодарслар ҳаволаси: Бу дарсларда Тошкент ислом институти «Таҳфизул-Қуръон (Қуръон ёдлатиш)» кафедраси мудири устоз Жаҳонгир қори Неъматов бошланғич араб тили алифбосидан (ҳар бир ҳарфни чиқиш ўрни ва сифати билан), тажвид илмининг муҳим қоидаларини тўлиқ ва тушунарли баён қилган. Жаҳонгир қори Неъматов юртимиздаги устоз қорилардан саналади ва кўплаб китоблар муаллифидир. ЭСЛАТМА: Бундай видеодарсларни тартиб билан, телевизорга уланган ҳолда кўрган маъқул. Бугунги кунда бунинг имконияти кўпайиб кетган. Сабаби, қўл телефони ва планшет ускуналари кичик ҳажмли бўлгани учун тез чарчатади, безор қилади ва соғлиқни кетказади. Бундан ташқари, агар оилавий кўришни ният қилган бўлсангиз, оилада дарс муҳитини пайдо қилиш лозим. Бунда дарсни кам бўлса ҳам давомли ва тартибли бўлиши, оилангиздан дарсга қатнашувчи ҳар бир аъзога қайдлар ёзиб бориши учун уларга алоҳида дафтар, ручка, қалам ва ҳоказоларни тақдим этиш, ўзлаштириши яхши бўлганларини совғалар билан мукофотлаб туриш керак. Буларнинг барчасида ўзингиз қатнашсангиз ва ўргансангиз, фарзандларингизда ҳам масъулият билан ёндошув бўлади ва кутилган натижага эришасиз. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ УЧУН: 2018 йил Тошкент ислом институтидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсида ўқиш учун автомашина устаси бўлган бир йигит келди. Унинг қироатини эшитиб кўрдим ва «Қайси устозда ўқигансиз? Устозингизга раҳмат, жуда гўзал ва мукаммал ўқир экансиз» дедим. Сабаби, ундаги тажвиднинг амалий талаффузи жуда равон эди. У мазкур силсилавий онлайн видеодарсларнинг ҳар бир сонини оилавий кузатиб боргани ва ўзлаштиргани, жонли устози йўқ эканини билдирди. У йигитни 3 ойлик ўқув курсига қабул қилдик ва ушбу курсни муваффақиятли ўқиб битирди. «Интилганга толе ёр» деганларидек, ҳаракат биздан, баракат Ўзидан… «Таҳфизул-Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳ 890
1 459 460 461 462 463 736