islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар кўргазма савдоси бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган савдо кўргазмасида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган мавзулардаги турли китобларни ҳарид қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари томонидан 285 номда 645 дона диний-маърифий мазмундаги “Тафсири Ирфон”, “Қурбонлик рисоласи”, “Абу Муин Насафий”, “Нурул-анвор”, “Ал-Мухтор фи сийратин-набиййил мухтор”, “Мўминларнинг ибодатдаги даражалари”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» (Рисолаи соҳибия) «Васиятнома”, “Зиёрат – улуғ ибодат”, “САБР”, “Маърифатул асрор”, “Исломда болалар ҳуқуқлари”, “Комиллик пиллапоялари”, “Элсеварлик – гўзал фазилат” каби адабиётлар намойиш қилинди. Бу кўргазма талабалар томонидан хушнудлик билан кутиб олинди ва катта қизиқиш билан қаршиланди. Нафақат ўзбек тилидаги балки рус тилларидаги бир-биридан ажойиб асарлар илмга чанқоқ талабалар жамоасини мафтун этди. Бундай китоблар кўргазмаси институтда ҳар ойда ўтказилиб, талабаларнинг илмга эҳтиёжини қондириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш билан бирга уларнинг ҳар томонлама ҳам маънан, ҳам ақлан юксалишларига ҳамда талабаларни мамлакатимиздаги нашриётлар чоп этаётган янгидан-янги китоблар билан танишиб чиқишига замин яратади. АРМ ходимаси И.Акмалова 855

Тил – миллатнинг кўзгуси

Ўтиб неча йиллар яшайди мудом, Жаҳонда улуғ иш ва доно калом. Неки бор жаҳонда унитгай башар, Фақат кори хайру фақат сўз яшар. Фирдавсий. Ҳар йили юртимизда 21 октябрь куни тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Чунки, мамлакатимизда она тилини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтаришдек устувор йўналишдаги вазифаларни бажариш том маънода кундалик ҳаётимизга тобора сингиб бормоқда. Мамлакатимиз миллий қадриятларини ҳимоя қилиш ва миллий урф-одатларни асраб-авайлашни мақсад қилган Тошкент ислом институти талаба қизлари, жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йил тўлишига бағишлаб “Тил – миллатнинг кўзгуси” деб номланган байрам тадбири қилди. Тадбирга: М.Абдуллаева, ЎМИ аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси, М.Эшмуҳаммедова, филология фанлари номзоди доцент, С.Рустамий, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, филология фанлари доктори, М.Улуғова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маънавият ходими, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири ҳамда институтнинг устоз ва талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда азиз меҳмонларимиз навбати билан сўзга чиқиб, она тилининг қадри, фасоҳати, бойлиги ва сермаънолигини таъкидлаб: “Буюк мутафаккиримиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий қолдирган меросни, ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатишимиз ва бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган сўз маржонларидан истеъмол қилишга ҳаракат қилдимиз керак…”, деди М.Эшмуҳаммедова. Талаба қизлар ўзлари тайёрлаган тилимизга зид шевалар, иборалар, чет эл сўзларини қўшиб гапириш каби долзарб мавзуларда маърузалар, саҳна кўринишларни намоиш қилди. Тадбир сўнгида 103 ва 303-гуруҳларнинг “Она тилим – олтин хазинам” мавзусидаги деворий газеталар танлови намойиш қилинди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 779

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари амалий сафарини, анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди. Уламолар билан суҳбатда мамлакатимиз тарихи, алломаларимизнинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Манба: prezident.uz 720

Миср анжуманида энг йирик уламолар қатнашмоқда

15 октябрь куни Мисрдаги Бутундунё фатво ҳайъати томонидан ташкил этилган “Фиқҳий ихтилофларнинг маданий бошқаруви” номли халқаро анжуман Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Алломнинг кириш сўзи билан бошланди. Унда бутун дунёдан борган фатво бўйича олиму уламолар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Анжуманда Миср Араб Республикаси Адлия вазири Ҳусам Абдурраҳим, Иордания Ҳошимийлар мамлакати бош муфтийси Муҳаммад ал-Холайила, Фаластин давлати қозилар қозиси Маҳмуд Сидқий ал-Ҳаббош, Жазоир Ислом Олий Мажлиси раиси Буабдуллоҳ Буғуломуллоҳ, Ироқ сунний вақф девони раиси Абдуллатиф ал-Ҳамим, Сенегал давлати президенти маслаҳатчиси Мансур Ниёс кабилар ҳам нутқ сўзлади. Ал-Азҳар мажмуаси шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб беморлиги учун иштирок эта олмади. Унинг номидан табрик сўзини Исломий тадқиқотлар академияси бош котиби доктор Назир Иёд ўқиб берди. Куннинг иккинчи ярмида анжуман ўз ишини шўъба мажлисларида давом эттириб, биринчи шўъба мажлиси мавзуси “Фиқҳий ихтилофларнинг маданий бошқаруви назарияси” деб номланди. Унда ал-Азҳар уламолари кенгаши аъзоси Али Жума, Ливан давлати Муфтийси Абдуллатиф Дарён, Абу Даби шаҳридаги Тоба муассасаси раиси ал-Ҳабиб Али ал-Жаъфарий, Ливан академиясининг исломий фанлар кафедраси устози Ризвон ас-Саййид, Миср фатво идорасининг фатволар бўйича котиби Маждий Муҳаммад Ошур ва бошқалар нутқ сўзлади. Шунингдек, Бутундунё фатво ҳайъатлари ва идоралари бош котибияти Олий ҳайъатининг мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Унда мазҳаблар ўртасидаги ихтилофий масалалар мусулмонларни ўртасида зиддият чиқишига сабаб бўлмаслиги кераклиги балки, мусулмонларнинг муаммоларини ечишда ёрдамчи бўлиши, уларнинг бирлашиши ва ўзаро ҳурматларини ошишига хизмат қилиши лозим экани айтиб ўтилди. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Умматимнинг ихтилофи Аллоҳнинг раҳматидир” деган ҳадислари эслаб ўтилди. Айни пайтда турли хилдаги экстремистик кайфиятдаги гуруҳлар ихтилофли масалалардан мусулмонларнинг ўртасини бузишда фойдаланмоқдалар. Шунинг учун чиқариладиган фатволарни ўзаро келишган ҳолда чиқаришга эришиш лозимлиги айтиб ўтилди. Анжуман иши давом этмоқда. 889

ЗАМОНАВИЙ ҲАЁТДА ЯНГИ ТАФСИРИ ИРФОН

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда бешта энг муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Мазкур ташаббуснинг тўртинчи бандида мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланган эди. Мазкур ташаббусга асосан ҳамда октябрь ойи Тошкент ислом институтида “Қуръон ва тафсир” ойлиги муносабати билан, Ахборот-ресурс маркази ва “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ҳамкорликда жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг қаламига мансуб “ТАФСИРИ ИРФОН” Қуръони карим маноларининг ўзбекча таржима ва тафсири китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий маслаҳатчиси Абдулҳаким қори Матқулов, “Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими” мудири Салоҳиддин Шерхонов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, матбуот котиби Аброр Мухтор Алий, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, ўқитувчилар Яҳё қори Абдураҳмонов, Исломхон қори Убайдуллаев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Абдулазим Сайидаҳмедов, ЎМИ кутубхона мудири Камолиддин Маҳкамов, ТИИ АРМ мудири Ўткир Собиров ва 3-курс талабалари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тақдимотда сўзга чиққанлар, “Тафсири Ирфон” китобининг бугунги воқеаликка мос, халқчил, барча учун тушунарли, соддадиллик, юксак илмий маҳорат билан баён этилганлигини таъкидлаб ўтдилар. Муаллиф томонидан замонавий ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган муаммоли масалаларга ечимларни оддий ва содда усулда, таъсирчан етказишга ҳаракат қилинганлиги таъкидлаб ўтилди. Мазкур китоб тафсир илми бобида келгусида илм аҳлининг йўриқномаси бўлиши билан бирга ҳалқимиз, хусусан ёшларимиз ўртасида уларни баркамол авлод бўлиб шакилланишида муҳим аҳамият касб этади. Дарҳақиқат, тафсир илмига оид китоблар жуда ҳам кўп. Ҳар замон, макон, халқ, миллат, элат, мазҳаб ва йўналишнинг ўз тафсири бор. Бутун дунёнинг, айниқса, мусулмон оламининг Қуръони каримга бўлган чексиз қизиқиши уламоларни доимо уни ўрганишга, унинг тафсирини ёзишга чорлаб келган. Қадимдаёқ тафсирлар ва муфассирлар ҳақида алоҳида катта-катта китоблар битилган. Бинобарин, “Тафсир” сўзи луғатда “баён қилиш”, “очиб бериш” ва “равшан қилиш” маъноларини англатади. Аммо уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади: “Тафсир – инсон қудрати етгунча Қуръони каримдаги Аллоҳнинг муродини ўрганадиган илмдир”. Бу улуғ илм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида юзага келган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қадимдан Мовароуннаҳрда “Итқон”, “Тафсири Нўъмоний”, “Тафсири Тибён”, “Тафсири Мавлоно Чархий” каби маҳаллий тилларда таълиф қилинган кўплаб тафсирлар мавжуд. Улар тожик, ўзбек, татар ва бошқа тилларда ёзилган. Бугунги кунда мазкур машҳур тафсир китоблариларнинг мамлакатимиз кутубхона ва музейларида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги кутубхонада ҳам мавжуддир. Бу китоблардан бугун уламоларимиз ва талабаларимиз илм йўлида кенг фойдаланмоқда. Тафсир илмининг мақсади талабаларимизга жамият ва инсон маънавий ҳаётининг муҳим ва асосий қисми бўлган Қуръон ва унинг таълимоти, тафсир илми тарихи тўғрисида илмий-назарий тушунчалар бериш, уларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, тафсир ва унинг турлари, таълимоти, йўналиши хақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган дунёқарашни шакллантириш. Тафсир илми, унинг ва мазмун-моҳиятини талабалар онгига етказиш уларни соғлом тафаккур ва эзгулик ғоялари билан тарбиялашдан иборатдир. Шунга асосан бугун аҳли илм китобхонлар ўртасида кенг миқиёсда тақдимоти бўлиб ўтаётган “Тафсири Ирфон” китоби халқимиз хусусан ёшларимиз, илми толибларимиз учун дастури амал бўлиб хизмат қилишига ишонамиз. Тадбир сўнгида Аллоҳ таолодан муфтий ҳазратларининг илм йўлида қилган энг улуғ эзгу ишларинининг савобидан у киши томонидан ўтган аждодларининг руҳониятларига етказишини сўраб дуои хайрлар қилинди. Аллоҳ у...
1 480 481 482 483 484 736