islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ВА БАРҚАРОРЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 19 декабрдаги топшириғига асосан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳамда ушбу махсус резолюцияни мазмун-моҳиятини англаш мақсадида, жорий йилнинг 21 декабръ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Маънавият соати” ташкил этилди. Унда, институтнинг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ў.Собиров 1-3 курс талабалари учун “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзусида маъруза машғулотини олиб борди. Миллатлараро тотувлик ғояси – умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Дунёдаги барча давлатлар аҳолиси миллий таркибига кўра 2 гуруҳга бўлинади. Биринчиси моноэтник (аҳолиси асосан бир миллат вакилларидан иборат) ва иккинчиси полиэтник (кўпмиллатли) давлатлардир. Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон аҳолиси миллий таркибига кўра иккинчи гуруҳга, аҳолиси кўп миллатли давлатлар қаторига киради. Ҳозир Ўзбекистонда 136 та миллат ва элатларнинг вакиллари яшайди. Ҳар бир миллатнинг умумий манфаатлари билан бирга ўз қадриятлари ҳам бор. Ўзбекистон каби кўп миллатли мамлакатда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш тараққиётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бу масалага катта эътибор бериб келинмоқда. Миллатлараро тотувлик жамиятда тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Диний бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади ва яхшилик, тинчлик, дўстлик каби хусусиятларга таянади. Одамларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади. Азал-азалдан она юртимизда ислом, христиан, иудийлик, буддавийлик каби дин вакиллари ёнма-ён яшаб келган. Асрлар мобайнида йирик шаҳарларда масжид, черков ва синагогаларнинг мавжуд бўлиши, турли миллат ва динга мансуб халқларнинг ўз диний амалларни эркин адо этиб келаетгани бунинг тасдиғидир. Тарихимизнинг энг мураккаб, оғир даврларида ҳам улар орасида диний асосда можаролар бўлмагани халқимизнинг динлараро бағрикенглик масаласида улкан тажриба тўплаганидан далолат беради. Ўзбекистонда яшаб фаолият кўрсатаётган турли дин вакилларининг маънавий дунёси, эътиқод эркинлиги учун истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб кенг йўл очилди. Ёш давлатимиз дин маънавий-маданий ҳаётнинг узвий қисми эканидан келиб чиқиб, унга бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Бугунги кунда мамлакатимизда турли эътиқодга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳити ўрнатилиши учун барча шароитлар яратилган. Ўтган 27 йил мобайнида бу йўналишда муайян натижаларга эришилди. Энг асосийси – бағрикенгликнинг муҳим омилларидан бири бўлган миллатлараро ва динлараро тотувлик тўла таъминланди. Бугун мамлакатимизда 16 диний конфессияга мансуб 2224 та диний ташкилот ва 140 га яқин миллий маданий марказлар фаолият кўрсатмокда. Маърузада ҳозирги куннинг энг асосий вазифаларидан бири халқимизнинг диний эътиқодига зид бўлган зарарли оқимларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш, анъанавий, маърифий, мўътадил ислом динини ёт ғоялар таъсиридан сақлашдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш...

АББОС БУХОРИЙ

Аббос Инъом Хўжа Қўқон шаҳрида ҳижрий 1307 (1889) йили туғилган. Ҳаёти: Аббос Инъом Хўжа ўз туғилиб ўсган Қўқон шаҳрида Қуръони каримни 15 ёшида тўлиқ ёд олади. 16 ёшида Бухорога сафар қилади. У ердаги “Мир Араб” мадрасасига ўқишга киради. Мадрасада диний илмларни, хусусан, Ҳанафий фиқҳи, тафсир, мантиқ, фалсафа ва бошқа бир неча фанларни ўзлаштиради. Бухорода бир неча йил истиқомат қилади. Сўнг Самарқандга сафар қилади. У ердаги “Хуртнақ” номли жойда яшайди. Бухорода олган илмларини такрорлайди. Шийъаларнинг тазйиқи кучайгандан сўнг Афғонистонга ўтиб кетади. У ерда узоқ турмай “Бишовар” шаҳрига боради. Ана шу вақтда ёшлари 30 да бўлган. Ўша даврда илм ва уламолар юрти бўлган Ҳиндистонга сафар қилади. У ердаги “Мерос”шаҳрида яшай бошлайди. Ана шу шаҳардаги мадрасаларнинг бирига ўқишга кириб илм олишда давом этади. У ерда ҳам 5 йил туради. Кейинчалик Девбанддаги университетга ўқишга киради. У ерда 2 йил таълим олади. Сўнг “Аҳмир” шаҳридаги бир масжидда инсонларга имомлик қилиб, ана шу масжидда Қуръони каримдан дарс беришни йўлга қўяди ва 3 йил давомида даср беради. Иккинчи жаҳон уруши ,бошланган вақтда Ҳиндистондан Боғдодга сафар қилади. У ерда 6 ой давомида бир неча қироатлар бўйича таълим олади. Сўнг Шом диёрига сафар қилади. Лекин у ерда 2 ҳафтагина туради. Сўнг Мадинаи мунавварага ҳижрий 1360 (1941) йили сафар қилади ва у ерда истиқомат қилади. Мадинаи мунавварада қурроларнинг шайхи Шайх Ҳасанга қироатлар бўйича шогирд тушиб, у кишидан бир неча қироатлар бўйича ижоза олади. Шунингдек ҳижрий 1360 (1941) йили “Мадрасатул Ўзбекийя” идорасида иш олиб боради. У мадрасада Қуръони карим, қироатлар ва бошқа бир неча илмлардан то вафот этгунига қадар дарс беради. Устозлари: 1. Шайх Асвад Махдум, у киши Бухоронинг улуғ устозларидан. 2. Шайх Ҳусайн Аҳмад Маданий 3. Шайх Иброҳим Милёвий 4. Шайх Иъзоз Алий 5. Шайх Абдус Самиъ. Улардан турли илмлардан таълим олади. 6. Шайҳ Абдул Қодир хатиб, Боғдоддаги “Абу Ҳанифа” масжидининг имоми, у кишидан 7 қироатдан ижоза олади. 7. Шайх Ҳасан, у кишидан ҳам бир неча қироатдан ижоза олади. Шогирдлари: Шайх Муҳаммад Алий Санадий, Аббос Бухорийдан “Манзуматуш шотибийя фил қироаатис сабъ”, “Манзуматуд  дурратул музийя фил қироаатис саласил мутаммима лил аъшр”, “Алфияту ибни Молик”, “Талхисул мифтаҳ” ва бошқа бир неча китоблардан дарс олиб, 10 қироат бўйича ижоза олади. Шайх Саййид Абдул Карим, Аббос Бухорийдан “Манзуматуш шотибийя фил қироаатис сабъ”, “Алфияту ибни Молик” ва ва бошқа бир неча китоблардан дарс олади ва у кишини 22 йил хизматини қилади. Аббос Бухорийдан Ҳафс Осимдан қилган ривояти асосида Қуръони каримдан дарс олган бир қанча қорилар мавжуд бўлиб, уларни баъзиларини қуйда келтирилади: 1. Ислом Аҳмад Ҳофиз 2. Абдул Ҳафиз Покистоний 3. Маданий Бухорий 4. Абдур Раҳмон Бармовий 5. Нурул Ислом Бармовий 6. Муҳаммад Ҳасан Ямоний 7. Муҳаммад Солим Яамоний 8. Устоз Яҳё Абдул Ҳодий Ямоний 9. Муҳаммад сойф Ямоний 10. Жамил Ямоний 11. Нозим Абдул Малик Ямоний 12. Муҳаммад Ямоний, Аббос Бухорийдан 6 ойда Қуръонни ёд олиб ўтказади 13. Абдул Мажид Аҳмад Балуший 14. Абдуллоҳ Муҳамма Балуший 15. Билол Абдул Азиз Покистоний 16. Назир Аҳмад Покистоний 17. Айюб Абдул Ваҳид Бангладеший 18. Маҳмуд Абдул Ваҳид Бангладеший 19. Абдур Раҳмон Кувайтий 20. Абдул Ҳамид Санадий 21. Устоз Абдуллоҳ давлат Бухорий 22. Аҳмад Муҳаммад мулла Абдул Қодир 23. Абдур Рауф Абдур Рашид Ҳиндистоний 24. Мутиъуллоҳ Бухоро ва бошқа бир қанча қорилар. Вафоти: Ҳижрий 1407 (1987) йили 12 ой 20 куни Мадинаи мунавварада вафот этади. Жанозалари пайшанба куни бомдод намозидан сўнг Масжидун набавийда ўқилади ва Бақеъ қабристонига дафн қилинади. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов 176

Олти кунда яралган еру осмонлар

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта Роббингиз осмонлар-у ерни олти кунда яратди” (Аъроф, 54) дейди. Шубҳасиз оятдаги олти кун бизнинг ҳисобимиздаги олти кун эмас. Зотан кун, соат тушунчалари, ер ва осмон, қуёш ва ой ҳамда кеча ва кундузини яралишидан кейин пайдо бўлган. Демак, оятдаги олти кун, бизнинг тушунчамиздаги 24 соатли олтита кун дегани эмас. Шундай экан нима учун Аллоҳ таоло осмонлар-у ерни олти кунда яратди, ахир У араблардаги икки ҳарфдан иборат “кун”, яъни “бўл” сўзи ила бир зумда осмонлар-у ерни яратиб қўйса бўлар эди-ку? деган савол туғилади. Жавоб шундан иборатки, шояд Аллоҳ таоло бу оят ила бандаларига барча ишларда шошқалоқликни ташлаб, пухта, бардошлилик ва чидамлилик ила бажаришга ишора қилаётган бўлса не ажаб. Шунинг учун ҳам, арабларда: “Пухталик, бардошлилик Раҳмондандир, шошилиш эса шайтондандир”, дейилади. Ҳа азиз биродарлар, ҳаётимиздаги кўплаб хатоларимизга назар соладиган бўлсак, шошқалоқлик ва яхши ўйлаб кўрмаслигимиз оқибатидан эканлигини англаб етамиз. Шундай экан биз, ушбу оят орқали барча диний ва дунёвий ишларимизда ҳиссиётларга берилмасдан, ўйлаб, сўраб амалга оширишимиз лозимдир. Аллоҳ барчамизни ушбу оятдаги гўзал ишора асосида яшамоқлигимизни осон қилсин. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 275

МАЪРИФАТ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК РЕЗОЛЮЦИЯСИ – ЎЗБЕКИСТОН ТАШАББУСИНИНГ ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФИ

“Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция жаҳонда экстремизм, терроризм муаммоси авж олиб, турли дин ва эътиқод вакилларига нисбатан тоқатсиз, муросасиз муносабатлар кузатилаётган бир вақтда глобал таҳдидларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим-тарбия масаласини илгари сургани билан, айниқса, аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқида ушбу долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – дея таъкидлаган эди. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат” эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 19 декабрдаги топшириғига асосан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳамда ушбу махсус резолюцияни мазмун-моҳиятини англаш мақсадида, жорий йилнинг 21 декабръ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Маънавият соати” ташкил этилди. Унда, институтнинг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ў.Собиров 1-3 курс талаба-қизлари учун маъруза машғулотини олиб борди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳамда Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳага оид ташаббуслари нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалардир – деди Ў.Собиров.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли  талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 647

Осиё журналистлари ассоциацияси Шавкат Мирзиёевни «Йил одами» деб эълон қилди

Осиё журналистлари ассоциацияси (AJA) «Йил одамлари»ни эълон қилди, хабар берди kun.uz сайти. Унга кўра, Ассоциация рўйхатида LG Group собиқ раиси Ко Бон-му иқтисодий йўналишда «йил одами»га айланди. Май ойида вафот этган Ку конгломератни тез ўсиш ва глобал компанияга олиб келгани учун мукофотни олди. Шунингдек, гуруҳ ижтимоий адолат учун ўзларини қурбон қилган шахсларни тан олиш мақсадида мукофот таъсис этди. Футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Пак Хан-сео жамият ва маданият йўналишида «йил одами» бўлди, сабаби у терма жамоани кетма-кет ғалабаларга олиб келган. Қайд этилишича, у Вьетнам халқининг бирлигига ҳисса қўшди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий йўналишда «йил одами», деб эълон қилинди. У Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни давом эттиришга ҳаракат қилди. 2016 йил декабрда президентликка келганидан бери, у иқтисодиётни очиш ҳамда инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган сиёсатни ислоҳ этди. Мисрлик жарроҳ Магди Ҳабиб Ёқуб жамият ва маданият йўналишида танланди. У Magdi Yacoub Institution ўз муассасаси орқали бепул юрак трансплантациясини тақдим этиб, Африкадаги кўплаб болалар ҳаётини сақлаб қолди. «Бу шахслар AJA етакчилари томонидан якуний муҳокама ва ҳар бир мамлакат вакилининг баҳосидан сўнг танланди», – деди AJA президенти Ашраф Дали. Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида, AJA Бош ассамблеясида бўлиб ўтади. 232
1 518 519 520 521 522 656