islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ал-Азҳар шайхи: “Ўзбекистон билан диний ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз”

Миср Араб Республикаси Ахборот агентлиги томонидан мамлакат Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Таййибнинг юртимизга амалга оширган ташрифи якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар берди Халқ сўзи газетаси. Унда меҳмоннинг Ўзбекистонда маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг дин софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида таассуротлари берилган. Жумладан, Аҳмад Таййиб Президентимиз Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ва унда бугунги кунда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Мисрда катта ишлар қилинаётганини қайд этди. Аҳмад Таййибнинг фикрига кўра, Ислом уммати ёшлари Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк алломалар, уларнинг бой маънавий мероси билан яқиндан танишишга катта эҳтиёж сезмоқда. Мақолада келтирилишича, Миср томони Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари, Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Шунингдек, меҳмон Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ташрифи давомида қатор масалалар бўйича манфаатли келишувларга эришганидан мамнунлигини билдирди. “Ҳар йили Ўзбекистондан ўнга яқин талаба Ал-Азҳар университетида таълим олиш учун келади. Бундан ташқари, имом-хатиблар билимини ошириш ва ёт ғояларга қарши курашда тажрибасини мустаҳкамлаш мақсадида Мисрда малака оширади”, дея қайд этилади агентлик хабарида. Ўз навбатида, Ўзбекистонда сўнгги икки йил давомида турли соҳаларда, айниқса, диний-маърифий йўналишда улкан ўзгаришлар юз бергани эътироф қилинади. Хусусан, Ўзбекистонда туғилиб, дунёга илм-маърифат таратган буюк зотларнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот марказлари, ислом таълим муассасалари таъсис этилди, дейилади. “Албатта, бу каби улуғвор ташаббуслар 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар вакиллари истиқомат қиладиган Ўзбекистонда ўзаро ҳурмат ҳамда ишонч тамойилларига асосланган мўътадил диний қарашларни янада мустаҳкамлаш мақсадини кўзлайди. Ўзбекистон бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу йўналишда Миср ҳамда Ал-Азҳар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишга интилмоқда”. 137

Ўзбекистон муфтийси умматнинг биринчи галдаги вазифаси нима эканини айтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Парижда бўлиб ўтган XIV Халқаро мусулмон форумидаги чиқишида мусулмон умматининг биринчи навбатдаги вазифаси нима эканини айтди. Бу ҳақда Россия мусулмонлари кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда. Муфтий ҳазратнинг фикрига кўра, ҳозирда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши, ўзаро мулоқотни таъминлаш каби глобаллашувнинг ижобий самаралари билан бирга, ёвуз кучлар томонидан ёшларни манфур мақсадларда ишлатиш учун ахборот кураши давом этмоқда. Ўзбекистон муфтийси ўз чиқишида ёшлар тарбияси мусулмон умматининг биринчи галдаги вазифаси эканини таъкидлаган ҳолда, ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қилишга катта урғу берди. Форум доирасида Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги нишонланиши муносабати билан Усмонхон Алимов ҳазратлари нақшбандия тариқати асосчиси ўз шогирдларига мерос сифатида қолдирган ва ўзи ҳам амал қилган муҳим тамойилларни ёдга солди. Нақшбандия тариқатининг “дил баёр, даст бакор” таълимоти “қалбинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин” деган маънони англатишини атрофлича изоҳлади. Бу мусулмон одамнинг жамиятнинг фаол аъзоси бўлиши билан бирга, қалби Аллоҳнинг ёдидан бир зум ҳам холи бўлмаслигини ушбу таълимотда ифода этилганини муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар, – дейилади Россия мусулмонлари кенгаши матбуот хизмати хабарида. Манба 135

Нақшбандия машойихлари(2) Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу)

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Нақшбандия силсиласининг иккинчи халқаси ҳисобланади. Салмоний Форсий розияллоҳу анҳу (Абу Абдуллоҳ) Эронликдир. У ўзининг Мадинага келишини шундай ҳикоя қилади: “Исфаҳоннинг Жайҳон қишлоғидан, Эронлик бир ўсмир эдим. Отам бу қишлоқнинг каттаси, обрўли кишиси эди. Отам мени жуда яхши кўрарди, ер-у кўкка ишонмас эди. Мен ўзимни маъжусийликка атаган эдим, шу қадарки, ҳатто оташгоҳда олов ёқиш иши менга топширилган эди. Бизнинг катта еримиз бор эди. Отам деҳқончилик қиларди. Бир куни далага кета олмади ва менга: – Ўғлим, ерга қарай олмадим, сен бориб, бир хабар ол,– деди. Мен далага йўл олдим. Кетар эканман йўлда бир черковга дуч келдим. У ерда ибодат қилаётган кишиларнинг овозини эшитдим. Отам мени ҳеч ким билан кўриштирмагани сабабли, менинг на насроний динидан, на бошқа диндан хабарим бор эди. Черковга кириб, у ердагиларнинг дуо ва ибодатларини эшитдим, менга ёқди. Мен улардан “бу диннинг асл юрти қаерда?” деб сўрадим. Улар “Шом”да, дейишди. Мен уларнинг ёнида оқшомгача қолдим, далага кетмадим. Кечқурун уйга қайтиб, отамга: – Отажон, мен Черковда ибодат этган баъзи инсонларни кўрдим, уларнинг дини менга ёқди,– дедим. Отам қўрқиб кетди: – Болам, бу дин яхши дин эмас. Сенинг боболарингнинг дини яхшироқдир, – деди у. – Йўқ, уларнинг дини яхши, – дедим мен. Отам менинг динимиздан чиқишимдан қўрқиб, мени уйга қамаб қўйди. Мен бир амаллаб насронийларга шу мазмунда хабар йўлладим: – Шомга кетадиган бир карвон бўлса, менга хабар беринг. Бир оз вақт ўтгандан кейин менга карвон ҳақда хабар беришди. Бир иложини қилиб, оёқларимдаги боғни ечдим. Яширин йўлга чиқдим ва, ниҳоят, Шомга етиб келдим. У ерда бу диннинг мансубларидан энг кучли ким эканлигини суриштирдим. “Черковнинг идорачиси бош епископ”, дейишди. Унинг ёнига бордим: – Мен насроний бўлишни истайман, сенинг ёнингда қолиб, сенга хизмат этишни, бу ерда ибодат этишни истайман,– дедим. – Майли ёнимда қол,– деди у. Мен унинг ёнида қолиб, унга хизмат эта бошладим. Аммо бир муддат хизмат қилдим, сўнгра бу одамнинг ёмон бир кимса эканини кўрдим. Бу кимса диндошларини савоб қозонишга чақириб, улардан садақа оларди ва Аллоҳ ризоси учун берилган садақаларни ўзи учун олиб, асрар эди. Фақир ва йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди. Нақ етти хум олтин беркитган эди. Бу менга ҳеч ёқмади. Бу одам бир муддат сўнгра ўлди. Насронийлар уни дафн этиш учун тўпландилар. Мен уларга: – Дўстингиз ёмон одам эди. Сиздан садақа талаб этар ва сизни савоб қозонишга ташвиқ этарди, аммо олинган садақаларни ўзи учун сақларди, йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди,– дедим. – Сен буни қаердан биласан?– дейишди улар. – Сизларнинг берганларингизни яширган жойини кўрсатишим мумкин, – дедим мен. – Хўп, кўрсат, – дейишди улар. Мен кўрсатдим. Улар ўлган роҳибнинг яширган еттита хумини олиб чиқардилар. – Биз бу одамни кўммаймиз, – дейишди улар ва ўликни чормихга кериб, тошбўрон қилишди. Бир муддат сўнгра черковга янги идорачи тайинланди. Бу киши каби диндор, охиратга боғлиқ, кеча-кундуз ибодат қилган бошқа одамни кўрмадим. Унинг ёнида узоқ қолдим. У ўлим тўшагига ётганда, мен ундан: – Эй фалончи, мени кимга топширасан, нима буйруғинг бор?– деб сўрадим. – Ўғлим, менга ўхшаган биттаси Мусулда бор, динини ўзгартирмади, ахлоқини бузмади. Сен унинг ёнига бор, – деди у. Роҳиб ўлгандан кейин мен Мусулдаги одам ёнига бордим. У яхши инсон эди, аммо у ҳам кўп ўтмай ўлди. Ўлим тўшагида у менга Нусайбиндаги бир шахснинг ёнига боришимни тавсия қилган эди. Мен Нусайбиндаги одам ёнига бордим, уни ҳам яхши инсонлигини кўрдим. Аммо кўп ўтмай, у ҳам ўлим тўшагига...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг диний эркинлик бўйича баёнотига муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йил 11 декабрда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўз қарори билан расмий равишда Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида «алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган мамлакатлар рўйхати»дан чиқарди. Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, у шу тариқа мамлакатнинг диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги муҳим ютуқларини тан олди. «Бу қарор кутилган эди, сабаби Ўзбекистон ҳаётнинг барча жабҳаларига таъсир кўрсатаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг тарихий босқичидан ўтмоқда. Америка ва бошқа шериклар бир неча бор Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган, мамлакатни ривожлантиришнинг бешинчи устувор йўналиши – «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш» бўйича амалий ҳаракатлар натижаларини кўриш имконига эга бўлдилар», – дейилади ТИВ хабарида. 11 декабрь куни Хельсинки комиссиясининг Давлат департаменти қарори эълон қилиниши муносабати билан сенатор Рожер Уикер раислигида эшитувлари бўлиб ўтди. Ҳисобот билан чиқиш қилган элчи Сэм Браунбэкнинг таъкидлашича, «Ўзбекистон янги раҳбарияти ҳақиқатдан ҳам ўзгаришлар жараёнига содиқ ва мамлакатда нафақат диний эркинликлар, балки мажбурий меҳнат ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳам муҳим ютуқларга эришилди». «Ўзбекистонни CPC рўйхатидан чиқариш – ўз вақтида қабул қилинган тўғри қарор. Бу Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар натижасидир. АҚШ Давлат департаментининг Диний эркинликлар бўйича офиси фаолиятининг 20 йиллик тарихида фақат икки мамлакат бундай рўйхатдан чиқарилди: Вьетнам ва энди Ўзбекистон», – дея маълум қилди Глобал жалб этиш институти раҳбари Крис Сайпл. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлар масаласида махсус кузатув рўйхатига киритгани хабар берилганди. Ўзбекистон бундан аввал мазкур рўйхатда «диний эркинликларнинг тизимли, давомий ва жиддий равишда бузилиши»да иштирок этиб келаётган мамлакат сифатида қайд этилар эди. Манба 169

‎«Иймон калималари» плакати нашр этилди

Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин домла тарафидан тайёрланган янги ‎“Иймон калималари” плакати сотувга чиқди. Плакатни “Қамар“ ва “Ҳилол нашр“ дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Устоз Абдул Азим Зиёуддин муаллифлиги остидаги плакат “Имом Бухорий халқаро маркази“ нашриётида тайёрланган. Қоғози юмшоқ, ламинация қилинган, сарлавҳасига зар босилган бўлиб, нархи 9500 сўм. 149
1 520 521 522 523 524 653