Аждодларимиздан шундай нақл қолган: “Илм ов қилиб тутилган жониворга ўхшайди, уни китобат (ёзиб қўйиш) билан боғлаб қўйилади”. Яна бирлари эса: “Ҳар қандай илм дафтарингга ёзилмас экан, у зое бўлур”,‒деган эканлар. Дарҳақиқат, илм эгаллашнинг ўзи бўлмайди. Уни асраш ва кейинги авлодларга тўлиқ етказиш янада масъулиятлироқдир. Зеро, илм омонатдир. Шу сабабли аждодларимиз олган илмларини ёдда сақлаш билан бир қаторда уни ўзларидан кейингиларга етказиш мақсадида китоблар ёзиб қолдирганлар. Китоблар тушунарли бўлишида ҳуснихат қонун-қоидаларига жиддий аҳамият берганлар. Ўн асрлардан буён илму ирфон муаллифларнинг қўлёзмалари ёки улардан кейинги моҳир хаттотлар томонидан кўчирилган китоблар орқали бизгача етиб келди. Ҳамма замонда ҳам ҳуснихатга жуда катта эътибор берилган. Бу анъана то бугунги кунгача давом этиб келмоқда. Аждодларимизнинг бебаҳо меросларини ўрганиш, улар қолдирган асарлар билан халқимизни таништириш эса катта шарафдир. Хаттотлик ва китобат санъати машриқзамин аҳолининг узоқ асрлик маданий-тарихий меросида алоҳида ўрин эгаллайди. Марказий Осиё халқи томонидан ислом динининг қабул қилиниши араб ёзувининг ҳам кириб келишига сабаб бўлди. Натижада араб ёзуви VII асрдан бу халқ учун илм-фан ва давлат ишларида ягона расмий ёзув сифатида ўрин олади. Машҳур хаттотлар хатларининг чиройли ва жозибадор бўлиши учун араб ҳарфларининг ҳар бирига оро беришга, ҳусн киритишга ва уларни гўзаллаштиришга ҳаракат қилганлар. Араб ҳарфи билан ёзиладиган 36 хат шакли мавжуд. Таъкидлаш жоизки, ҳуснихат билан битилган араб ёзуви кишиларни ҳаяжонга солиб, уларга юксак завқ-шавқ бағишлаши билан дунёдаги бошқа халқлар ёзувидан ажралиб туради. Бу санъат қадим замонлардан бери ҳуснихат (каллиграфия) номи билан шуҳрат қозонган. Ўрта асрларда ҳали китоб чоп этиш ихтиро этилмаган даврда ҳар қандай асар қўлда кўчирилиб, китобат қилинган. Китоб кўчириш илм даражасидаги ҳунар ҳисобланиб, бу иш билан шуғулланган кишилар хаттотлар ва котиблар номи билан машҳур бўлганлар. Уларнинг ҳар бири ўз замонасининг маърифатли маданият арбоби саналган. Табиийки, зарринқалам хаттотлар ёзган ҳар қандай хат санъат каби ўлмас асар ҳисобланган. Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобида таъкидланишича, хунук хат билан ёзилган матн кишининг кўзига катта зарар етказади. Шунинг учун ҳуснихат билан ёзилган китоблар ниҳоятда қадрланган, эъзозланган ҳамда табаррук саналган. Ҳар бир замонда ҳам гўзал хат сирларини ўзлаштиришга тарғиб қилинган. Жумладан, Кайковус “Қобуснома” китобининг ўттиз тўққизинчи бобини “Дабирлик ва котиблик зикрида” деб номлаган ва шу бобнинг илк сатрларини шундай деб бошлаган: “Эй фарзанд, агар дабир(иш юритувчи) ва котиб бўлсанг, ёзма нутқни яхши эгаллағил, хатни яхши билғил ва кўп ёзмоқни одат қилғил, токи яхшироқ моҳир бўлғайсан”. Дунёдаги барча қомусий, тарихий, илмий, адабий, маърифий асар ва тўпламлар мана шу хаттот(каллиграф)ларнинг сермашаққат меҳнатлари эвазига бизгача етиб келган, нодир меросимиз асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб, ўлмаган. 4-курс талабаси Абдусатторов Абдулҳамид 357
Аллоҳ таоло Ўз Каломи шарифида: “У (Аллоҳ) қалам билан илм ўргатгандир“,-дея марҳамат қилган. “Алақ” сурасининг дастлабки беш оятлари нозил бўла бошлаши билан Аллоҳ таолонинг Ўзи мўмин-мусулмон бандаларига ушбу мукаммал дастурни ҳаётларига татбиқ қилишларида лутфу иноят кўрсатди. Бу-инсониятнинг камолга етганлиги аломати эди. Аллома Исмоил ибн Касир роҳматуллоҳи алайҳ ўз тафсирларида бу ҳақида қуйидагиларни ёзадилар: “Қуръондан нозил бўлган аввалги нарса ушбу муборак оятлардир. Улар Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига кўрсатган биринчи раҳматидир. Уларда инсонни халқ қилиш “алақ”дан бўлганига ишора бор. Инсонга у билмаган нарсани таълим бериш У Зотнинг карамидан эканлигига ишора бордир. Аллоҳ таоло уни илм ила шарафлади ва улуғлади. Бу эса Одамни фаришталардан устун қилган нарсадир“. Ҳа, мана шу оятларда қаламнинг аҳамиятига ишора бор. Қалам доимо илму ма’рифат воситаси рамзи бўлиб келган. Бундан ўн тўрт аср аввал бу ҳақиқатни ҳеч ким бимаган ҳам. Лекин Қуръони карим илоҳий китоб бўлганидан бунинг хабарини ўзининг биринчи оятларида берди. Аллоҳ таоло бу билан Қуръоннинг илм китоби, Исломнинг илм – маърифат дини, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам илм пайғамбари эканларини далил қилмоқда. Инсонларни илм – фанни чуқур эгаллаб, Парвардигорларини яхшироқ танишга чақирмоқда. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илмни китобат (ёзиш) билан боғлаб (мустаҳкамлаб) қўйинглар”, дедилар.Табароний ва Ҳоким ривояти. Ёзув ўта зарур ва беқиёс нарса. Ёзув – кечамиз, ёзув – бугунимиз, ёзув – эртамиз. Шунинг учун ҳам Беруний бобомиз ёзиш санъатига: “…замонлардан замонларга нафас сингари ўтувчи хат”, ˗ дея баҳо берган эди. Ундан бир аср олдин яшаган Форобий чиройли ёзиш билан шуғулланиб, “Ёзув санъати ҳақида” китобини битгани маълум. Юсуф Хос Ҳожиб: Битиб қўймасайди доно қалами, Қоронғи қоларди мозий олами, ˗ дея хатнинг аҳамиятини таъкидлаган. Аллоҳнинг каломини кўчиришда ягона ҳисобланган Ёқутнинг ҳуснихати туфайли подшоҳлар олдида ҳам, дарвешлар олдида ҳам ҳурмати ортгани Алишер Навоий томонидан қаламга олинган. Дарҳақиқат, ҳар бир давранинг машҳур хаттотлари бўлган ва эъзозланган. Уларнинг қаламидан тизилган гавҳарлар саҳифаларни гулзорга менгзатади. Ўз жозибаси билан мафтун этувчи ҳуснихат соҳиби бўлиш ˗ ҳавас! Орзуга айб йўқ. Аммо ҳамиша ҳам тилакларимиз барчаси амалга ошавермас экан-да. Буюк хаттотлардан бирлари: “Менинг хатим Ёқутнинг хатидай эмас, балки шикастароқ…”, – деган эди. “Хат чиройли бўлса, кўнгил очар˗ деган ҳикмат бор (“Қутадғу билиг”). Инсон ўз фикрини бошқа кишиларга оғзаки ва ёзма шаклда етказиши мумкин. Нутқнинг бу икки шаклининг ўхшаш ва фарқли томонлари мавжуд бўлиб, улар ўз ўрнида афзалликларга эга. Оғзаки нутқ товуш чиқариб айтилади ва эшитилиш учун мўлжалланган восита бўлиб хизмат қилади. Ёзма нутқ эса тош, ёғоч, тери, метал, қоғоз кабиларга кўриш асосида идрок қилинадиган доимий белгилар орқали ёзиб қўйилади. Ёзув кишиларнинг ўзаро фикр алмашиш ва билимларни эгаллашнинг қудратли воситаси ҳисобланади. Ёзма нутқ авлодларни бир-бирига боғлайди, узоқ даврлар мобайнида сақланади. Ёзув туфайли кишилар фикри, инсоният қўлга киритган билимлар авлоддан-авлодга етиб боради, узоқ муддат яшайди. 4-курс талабаси Абдусатторов Абдулҳамид 346
باب ما جاء ان الماء لا ينجسه شئ حدثنا هناد والحسن بن على الخلال وغير واحد قالوا : حدثنا أبو اسامة عن الوليد بن كثير عن محمد بن كعب عن عبيد الله ابن عبد الله بن رافع بن خديج عن ابى سعيد الخدرى قال : (قيل : يا رسول الله ، انتوضأ من بئر بضاعة ، وهى بئر يلقى فيها الحيض ولحوم الكلاب والنتن ؟ فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إن الماء طهور لا ينجسه شي) . قال أبو عيسى : هذا حديث حسن ، وقد جود أبو اسامة هذا الحديث ، فلم يرو احد حديث ابى سعيد في بئر بضاعة احسن مما روى أبو اسامة . وقد روى هذا الحديث من غير وجه عن ابى سعيد . وفى الباب عن ابن عباس وعائشة[1] Абу Саъид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Айтилдики, «Ё Расулуллоҳ! Бузоъа қудуғидан таҳорат олаверайликми? У қудуққа ҳайз латталари, итларнинг ўлиги ва сассиқ нарсалар ташланган?!» Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳақақки, (кўп) сувни ҳеч нарса нажосат қила олмайди!» Бу ҳадис ҳасан. Абу Усома бу ҳадисни жаййид (сара) дейди. Абу Саъиднинг Бузўа қудуга ҳақидаги ҳадисини, Абу Усоманинг ривоятидан кўра ҳасан (чиройлироқ) қилиб ҳеч ким ривоят қилмаган. Бу ҳадис Абу Саъиддан бир неча важҳлардан ривоят қилинган деб топилади. Бу бобда Ибн Аббос ва Оиша розияллоҳу анҳудан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Уламолар сувга нажосат тушиши билан агар унинг ранги, ҳиди, таъмидан иборат сифатларидан бири ўзгарса у билан таҳорат олиш жоиз эмаслигига ижмо қилдилар.Бу сув озми, кўпми, оқувчими ёки кўлмакми фарқи йўқ. Шунингдек агар сувнинг ранги ўзгармаса оз сув нажас бўлишида, кўп сув эса нажас бўлмаслигида иттифоқ қилдилар. Айнан сувни кўп ва камлигида ихтилоф қилдилар. “Зоҳир ар-Ривоя“ да келган сўзга кўра Абу Ҳанифанинг наздиларида агар нажаснинг асари у тушган тарафни муқобил тарафида ҳосил бўлса бу сув кам, агар акси бўлса кўп саналади. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида нажосат тушган сувни сифатларида бирини ўзгариши у билан балоланган кишини илмига қайдланади. “ Зоҳир ар-Ривоя“ сўзига кўра Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ сувни кам ёки кўплиги борасида йўлларини юқорида зикр қилдик. Баъзи мусаннифлар ўзларининг китобларида сувни кўп ёки камлиги борасида у кишини номидан келирадиган “ўнга ўн“ бўлсин деган сўзларни таҳқиқи ўлароқ қуйида сўзлар айтилди. Юқорида зикр қилинган кўриниш на Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ, на Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ, на Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳдан собит бўлмаган. Балки воқеъда Имом Муҳаммад (р.а) сув кўп деб эътироф қилинадиган катта ҳовуз ўлчами ҳақида сўралганда жавоб бериб айтидиларки: “ Менинг масжидим каби“. Шунда зиролаб ўлчаб кўришганда саккизга саккиз зиро чиқди. Айтилиндики:“ Масжид ичи саккизга саккиз, ташқариси ўнга ўн зиро бўлган“. Шайҳ Ибн Ҳумом “Фатҳ“ да Абу Исо Муҳаммад бу қарашидан қайтганини ривоят қилдилар. “Баҳр ар- роиқ“ соҳиби бу ўлчовни баён қилиб айтадиларки: “Бу ўлчов инсонлар учун қулай усулдир. Чунки ҳамма инсон ҳам нажосатни бошқа тарафда зоҳир бўлишини идрок қила олмайди“. Ўнга ўн ўлчовга биринчи бор асос солган инсон Абу сулаймон Жузжонийдир. Ўнга ўн ўлчовни мазҳабга нисбатини беришлик дақиқ мулоҳазасиз айтилган фикрдир. Ҳадисда келган қудуқ Бузоа қудуғи бўлиб, Бузоа Мадинаи Мунавварада Хазраж қабиласи Бану Саид уруғи жолашган мавзеъдир. Абу Исо Таҳовий бу қудуқ тафсилотларига киришиб айтди: “Бузоъа қудуғи боғларга ўтадиган...
Махсига масҳ тортишлик суннат билан жоиздир. عَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ :” كُنْت مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ فَقَضَى حَاجَتَهُ ، ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ ، قُلْت : يَا رَسُولَ اللَّهِ ! أَنَسِيت ؟ قَالَ : “بَلْ أَنْتَ نَسِيت بِهَذَا أَمَرَنِي رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ”. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُد . Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Қазои ҳажат қилдилар сўнг таҳорат олиб, икки маҳсиларига масҳ қилдилар. Мен: “Эй, Аллоҳнинг расули! Унутдингизми?” дедим. У зот: “Балки, сен эсдан чиқардинг, Роббим азза ва жалла мени шунга буюрди” дедилар” (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). “Нажоший Расулуллоҳ (с.а.в.)га бир жуфт қора, содда махси ҳадя қилди. Бас у зот уларни кийдилар, таҳорат қилдилар ва масҳ тортдилар”. Ҳазрати Али р.а.дан қилинган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.): يمسح المقيم يوما و ليلة و المسافر ثلاثة ايّام و ليالها “Муқим киши бир кеча-кундуз, мусофир киши эса уч кеча-кундуз масҳ тортади”деганлар. Ҳасан Басрий (р.а) айтдилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларидан етмиш киши Пайғамбар (с.а.в.)нинг оёқ кийимларига масҳ тортганларини кўришганлигини ривоят қилади”. Махсига масҳ тортишни жоиз эканлигини тасдиқлашлик аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодидандир. Шунинг учун Абу Ҳанифа Нўъмон ибни Собит (р.а) “Кимда-ким Махсига масҳ тортишни инкор қилса, унинг куфрга тушиш хавфи бор, чунки Махсига масҳ тортишлик ҳақидаги ривоятлар маънан мутавотир даражага етган”. Абу Юсуф (р.а) “Махсига масҳ тортишлик ривоятларига ўхшаш ривоятлар ҳатто Қуръон оятини насх қилиши мумкин”, деб айтдилар. Исломда инсонлар учун осонлаштирилган амаллардан бири таҳоратда оёқни ювиш ўрнига оёқ кийимга, яъни махсига масҳ тортишдир. Аммо ғусл вожиб бўлган киши оёқ кийимини ечиб ювади. махси деб оёқнинг ошиғини беркитадиган оёқ кийимга айтилади. Оёқ кийими бўлган махсига масҳ тортиш шариатимизда жоиздир. У эркак ва аёл учун баробар, уларга хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ муқимликда қишин-ёзин масҳ тортишга рухсат этилади. Махсига масҳ тортиш шартлари: 1-Оёқнинг ошиқларини беркитган бўлмоқлиги. 2-Оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлмаслиги. 3-Юрган вақтда оёқдан ечилиб кетадиган даражада бўлмаслиги. 4-Сув ўтмайдиган бўлиши. Бугунги кундаги пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас. 5-Камида бир фарсах миқдордаги йўлни босиб ўтиши билан йиртилиб кетмаслиги. Бир фарсах тахминан 8 қилометрни ўз ичига олади. 6-Махсини тўла таҳоратли ҳолда кийган бўлмоқлиги ҳам шарт. Масҳ тортишнинг фарзи қўлнинг кичик бармоқ учтаси миқдорича икки қадамнинг устига ҳам қўл билан силамоқликдир. Оёқнинг остига ё ёнларига масҳ тортиш дуруст эмас. Муғира (р.а) ” Расулуллоҳ (с.а.в) икки қўлларини икки махсилари устига қўйиб, оёқларининг бармоқларидан бошлаб, тўпиқнинг тепасигача бир марта чўзиб масҳ тортдилар. Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг махсилари устида қолган чизиқларни ҳозир ҳам кўриб тургандекман” дедилар. Бу масҳ тортишнинг суннат кўриниши. Масҳнинг муддати таҳорат бузилган вақтдан бошланади. Муқим учун масҳ ториб юриш муддати юқоридаги пайтдан бошлаб бир кеча-кундуз, яъни йигирма тўрт соат, мусофир учун юқоридаги вақтдан бошлаб уч кеча-кундуз, яъни етмиш икки соат ҳисобланади. Мисол учун бир киши субҳда таҳорат олдида махсини кийди. Ва шу таҳорати пешинда синди. Демак, бунда у янги таҳорат қилади ва оёғига масҳ тортади. Ва кейинги куннинг пешин намозигача оёғига масҳ торта олади, агар мусофир бўлса, учинчи куннинг пешинигача масҳ тортиши мумкин. Агар муқимнинг масҳ муддати тугамай сафарга чиқса, унинг масҳ тортиш муддати мусофирнинг масҳ тортиш муддатига айланади....
“Барча мужтаҳид имомларнинг фикрига кўра, бугунги кунимизда кийилаётган оддий ип-газламали, жун ва нейлон пайпоқларга масх тортишга рухсат берилмайди. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ «Бадоеъус саноеъ» китобида шундай ёзадилар: «Уламоларнинг ягона фикрига кўра, агар пайпоқларнинг матоси сув сизиб ўтадиган даражада юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас». Аллома ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ ҳам шундай дейдилар: «Ип ёки жундан қилинган пайпоқларга масҳ тортиш мумкин эмас». Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Кийилган пайпоқ бир фарсахдан (уч милдан) ортиқ йўл юрса бўладиган даражада қалин бўлсагина, уламоларнинг фикрида бир оз фарқ учраши мумкин («Ал-Баҳрур-Роиқ»). Юқорида айтилганлардан маълум бўлишича, мазҳаб имомларидан ҳеч қайсиси қуйидаги юпқа пайпоқларга масҳ тортишни жоиз деб билмайди: (a) Сув сизиб ўтадиган даражада юпқа пайпоқлар, (б) Боғич билан боғлаб қўймаса оёқда ўзи турмайдиган пайпоқлар, (в) Ўзини кийиб юрилса, етарли даражада узоқ масофага етмай йиртилиб кетадиган пайпоқлар. Агар пайпоқлар бу уч тоифанинг бирортасига ҳам кирмаса, фақат шундагина уламолар уларга масх тортиш хусусида турли фикр билдирганлар. Дарҳақиқат, Қуръони карим бизга таҳоратни маълум бир тартибда адо этишни фарз қилган. Моида сурасининг 6-оятида оёқларга масх тортиш эмас, балки ювиш очиқ-ойдин равишда буюрилган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ «Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар». Ушбу оятда Аллоҳ таоло таҳоратда оёқларни ювишга буюрмоқда. Демак, уларга масх тортиш мутлақо мумкин эмас, агар ҳатто пойафзал теридан қилинган махси бўлса ҳам. Шунга қарамай, махсиларга масх тортиш жоизлигига бутун уммат иттифоқ қилган. Бу ҳақдаги ривоятлар тавотур (Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўплаб саҳиҳ ҳадислари) ила собит бўлган. Агар Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда атиги икки-учтагина ҳадис ривоят қилинган бўлса, бу оҳод хабар бўлгани учун Қуръони карим оятидан умумий фойдаланишни чеклаш учун етарли бўлмас эди. (яъни Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган бир неча ривоятлар оятнинг таъсирини чеклаш учун асосли далил бўла олмайди). Аксинча, «масҳ ъалал хуффайн» (махсига масх тортиш) ҳақидаги ҳадислар тавотур (жуда кўп ровийлардан собит бўлган) хабар бўлиб, бу эса Моида сурасининг 6-оятидан келиб чиқадиган ҳукмни аниқлаштириш учун етарли далил бўла олади. Яъни, агар киши махси киймаган бўлсагина оёқлар албатта ювилиши шарт бўлади. Бу борада имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Бу масала менга кундай равшан бўлмагунча махсига масҳ тортишга рухсат бермаганман» («Баҳр-ур Роиқ»). Бунинг устига, масх ъалал хуффайн – махсига масх тортиш масаласи Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саксондан ортиқ саҳобалари томонидан тасдиқланиб, собит бўлган. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Фатҳул Борий»да шундай дейдилар: «Ҳуффазларнинг (сон-саноқсиз ҳадисларни ёддан билувчилар) аксарияти «масх ъалал хуффайн» (махсига масх тортиш) масаласининг тавотур билан собит бўлганлигини эълон қилганлар. Уларнинг баъзиларининг хабар беришича, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан қилинган шу ҳақдаги ривоятлар тўплаб, санаб чиқилганда саксондан ортиқ чиққан. Бу ривоятларнинг ўнтаси ашараи мубашшарадан (ҳаётликларидаёқ жаннатий эканликлари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан башорат қилинган зотлар) ривоят қилинган («Найлул Автор»). Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ ҳам шундай деганлар: «Мен Бадр жангида қатнашган етмишта саҳобани учратганман. Уларнинг барчаси «масх ъалал хуффайн» –махсига масҳ тортишнинг саҳиҳлигига ишонар эдилар» («Талхисул-Хабир» ва «Бадоеъус Саноеъ»). Агар махсига масҳ тортиш тавотур ёки истифода йўли (саҳиҳ ҳадисларнинг аксарияти)...