Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунё иқтисодий саҳнасида ислом банклари фаолияти салмоқли иш олиб бормоқда. Нафақат шахсларнинг балки жамиятнинг фойдасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатаётган ислом банклари кўп жиҳатлардан рибовий банклардан фарқ қилади. Аслида, уларнинг ривожланиш сири ҳам шунда. Зеро, рибовий фаолият юритадиган банклар охир-оқибат инқирозга юз тутади. Чунки шариат тарозисига тўғри келмаган ҳар қандай фаолият тури давомий бўлмайди. Ислом банклари фаолияти исломий ақидага боғлиқдир. Ҳалол ва харом қоидасига кўра ислом банклари шариатда ҳаром ҳисобланган нарсаларни молиялаштирмайди ва импорт қилмайди. Рибо ёки монополия асосида муомала қилмайди. Ислом банклари ресурслари ва инвестицияни шариатда рухсат этилган хизматлар соҳасига сарфлайди. Шунингдек, бу банклар ўз лойиҳарида мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилишга ва уларга ёрдам беришга катта эътибор берадилар. Шу билан бирга ислом банклари беғараз ёрдам асосида фойда олиш тамоилига суянади. Ислом банклари мусулмонларни қийинчилик ва кутилмаган тангликдан сақлаган ҳолда унга жабр қилмай фойда олишга асосланган. Муомалада улар самимият, ростгўйлик, садоқат, ихлос, эътиқод ва меҳр шавқатга таянадилар. Кредитор (қарз берувчи) қарздорнинг қийналган вақтида қарз муҳлатини яна чўзиб беради. Улар ушбу шиорга таянадилар ва амал қиладилар: «Агар қарздор қийналса, бойигунча кутиш лозим». Ислом банкларининг асосий мақсадларидан бири қарзи ҳасана бериш йўли билан маблағларни фойдали ривожланиш йўлларига сарфлашдан иборат. Ислом банкларининг яна бошқа хусусиятлари икки тарафнинг тенглиги, олиб борилаётган фаолият ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш ва инвестициядаги ишонч. Рибовий банкларда бу тамойил кузатилмайди. Ислом банкларида барча ишлар мижози билан ҳамкорликда бажарилади. Қарз беришда фойда олиш усулига таянилмайди, балки ўз мижози билан шерикчилик битими асосида иш юритади. Шерик бўлган тараф ва банк капитал ҳамда пулни идора қилишда шерик бўлади. Пул маблағлари ва сармояларни ишлатишда ислом банклари “музораба”га суянадилар. Унда банк барча молиялаштириш ишларини ўз зиммасига олиб, музориб эса меҳнат қилади. Бу ишлар банк белгилаб берган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Музорибнинг кўрадиган фойдаси олдиндан белгиланган бўлади. Шахсий жорий ҳисоб, рибовий банклардаги тижорий ҳисоблар билан деярли ўхшаш. Аммо ислом банки ишида бу ҳисобга фойда улуши тўланмайди. Рибовий тизимда бунга 5% атрофида тўланади. Хулоса шуки, фойда зарар шерикчилиги ҳисоби рибовий банклардаги муддатли ҳисобга тўғри келса-да бу ҳисобларда зарар кўриш ҳолатлари ҳам ҳисобга олинади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 531
Бугунги кунга келиб жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ислом банклари фаолият юритмоқда. Аслида нақд рибавий фойдадан воз кечган ва ислом шариатига мувофиқ равишда таваккал кўринишида фаолият юритишни бошлаган ислом банклари барча ғарб мутахассислари томонидан қораланган ва узоққа бормайди, деган фикрларни илгари суришган эди. Лекин бу фикрлар ўз тасдиқини топмади. Аксинча, рибовий банклар инқирозга учраётган бир пайтда Ислом банклари дунё иқтисод саҳнасида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. Дарҳақиқат, «Сарital intelligence» ҳалқаро банклар рейтинг агентлигининг 2000 йил маълумотларига кўра, ислом банкларининг активлари 160 млрд. дан ошиб кетган. Натижада ғарбнинг ривожланган давлатлари ислом банклари фаолиятига катта қизиқиш билдириб, мутахассисларнинг тадқиқот объектига айланиб қолди. Жумладан банкир ва олим Крис Барлтон ўзининг “Ривожланаётган бозорларда банклар” асарида ислом банклари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилган. Унинг таҳлилига кўра ислом банклари капитали йилига 10-15 фоиз суръат билан ўсмоқда. Бу эса молия сохасида жуда юқори кўрсаткич хисобланади. Шу билан бирга ғарб ва океан орти давлатларининг ривожланган банклари ислом банклари ривожланишига қизиқиш билдириб, яна рибовий фаолиятда кўзга ташланаётган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида исломий фаолият юритадиган бўлимларни таъсис қилиб турли давлатларда иш олиб бормоқда. Жумладан, ”Чейз Манхэттен”, ”Голдмен Сакс”, ”Ай-ЭнДжи”, ”Нопура Сенъюритиз”, ”Джей Пи Моран” ва бошқалар шулар каби банкларни санаб ўтиш мумкин. АҚШнинг машҳур банкларидан “Ситибанк” махсус ислом фондлари учун 1млрд. доллор маблағ ажратиши ҳам молия бозорида ислом банкларининг роли тобора ошиб бораётганидан далолатдир. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ислом банкларида рибовий банк операцияларининг деярли барчаси, яъни, депозит, кредит, аккредитив, хисоб-китоб, тўлов операциялари амалга оширилади. Улар саноат, аграр сектор, тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига катта маблағларини инвестиция қилмоқда. Аммо мазкур ҳизматларнинг ҳаммаси шариат мезонига мос равишда олиб борилади. 4-курс талабаси Джуманиязов Фаррух 368