islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 3, 2019

Day

Абу Исо ат-Термизийнинг устоз ва шогирдлари

Ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддисларидан таҳсил олди. Иёд Ҳолид Тибў ўзининг “Ал-Имом ат-Термизий“ асарида Абу Исо ат-Термизийнинг 226 та устозларини исмларини зикр қилган. Қуйида Абу Исо ат-Термизийнинг устозларидан бир қанчасини келтириб ўтамиз: • Иброҳим ибн Исмоил ибн Яҳё • Иброҳим ибн Саъид ал-Жавҳарий • Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳотим ал-Ҳаравий • Иброҳим ибн Абдуллоҳ ал-Мунзир ал-Боҳилий • Иброҳим ибн ал-Мустамир ал-Ҳузалий • Аҳмад ибн Иброҳим ибн Касир ал Бағдодий • Аҳмад ибн Бодил ибн Қурайш • Аҳмад ибн Абу Бакр ибн ал-Ҳорис • Аҳмад ибн Ҳассон ибн ал-Маймун • Аҳмад ибн Ҳасан ибн Жунайдиб Абу Исо ат-Термизий • Исъҳоқ ибн Иброҳим ибн Ҳасиб ибнШаҳид • Исъҳоқ ибн Мансур ибн Баҳром ал-Кувсаж • Исъҳоқ ибн Мусо ибн Абдуллоҳ • Исмоил ибн Мусо ал-Фаззорий ал-Кофий • Бишр ибн Адам ибн Язид ал-Басрий • Бишр ибн Муоз ал-Ақдий • Бишр ибн Ҳилол ас-Совваф • Жоруд ибн Муоз ас-Салмий Абу Исо ат-Термизий • Жарроҳ ибн Муҳаллад ал-Ижлий Абу Исо ат-Термизий • Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Фузайл ал-Жазарий • Ал-Ҳасан ибн Аҳмад ибн Аби Шуайб • Ал-Ҳасан Ибн Бакр Абдурраҳмон Марвазий • Ал-Ҳасан ибн Сайёҳ ал-Баззор • Ал-Ҳасан ибн Арафа ибн Язид ал-Бағдодий • Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Айюб ал-Басрий • Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Жаририй • Ал-Ҳусайн ибн Маҳдий ибн Молик • Ал-Ҳусайн ибн Язид ибн Яҳё Ат-Тоҳҳан • Ҳумайд ибн Масъад ибн ал-Мубарок ал-Басрий • Фузай ибн Саббоҳ ал-Бағдодий • Ал-Қосим ибн Закарийё ибн ал-Қураший • Муҳаммад ибн Аббон Ибн Вазир ал-Балҳий • Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Мадувайҳ ал-Қураший • Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Нофиʼ • Муҳаммад ибн Исъҳоқ Ас-Соғоний Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Айнан юқорида зикр қилган китобимизда Абу Исо ат-Термизийнинг 33 та у зотдан ривоят қилган шогирдларини исмларини келтирганлар. Унинг шогирдларидан: • Мақҳул ибн ал-Фазл • Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар • Абу ибн Муҳаммад ан-Насафюн • Ҳаммод ибн Шокир • Хайсам ибн Кулайб аш-Шоший • Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий • Абул-Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий • Ҳаммод ибн Шокир ал-Варроқи • Довуд ибн Наср ибн Суҳайл • Муҳаммад ибн Маккий ибн Нуҳ ан-Насафий • Муҳаммад ибн ал-Мунзир ибн Саид ал-Ҳаравий • Маҳмуд ибн Анбар Ан-Насафий • Абу Ал-Фазл ал-Мусаббиҳ • Муҳаммад ибн Саҳл • Бакр ибн Муҳаммад • Аҳмад ибн Али ибн Ҳуснавайҳ • Фузайл ибн Аммор ас-Сорром каби етук олимларни кўрсатиш мумкин. Юқорида кўриб ўтганимиздек Абу Исо ат-Термизийнинг устозлари ва шогирдлари орасида турли мамлакат ва элатларнинг вакиллари борлиги сезилиб турибди. Шу нуқтаи назардан қаралганда узоқ ўтмишда ҳам илм-фаннинг тараққиёт ва маърифат уруғларини тарқатиш борасида турли ўлкаларнинг вакиллари якдил бўлиб фаолият кўрсатиб, самарали ҳамкорлик қилганликлари, умумбашарий қадриятлар равнақи йўлида ҳақиқий байналминаллик руҳи мавжуд бўлганлиги ҳозирги давримиз учун ҳам ибратли бир ҳолдир. 405-гуруҳ талабаси Жамбилов Мансур 396

“Ё Аллоҳ, дуоларимизни қабул эт!”

Ассалому алайкум, қадрдонларим! Аллоҳ Таъоло ҳаммаларимиздан рози бўлсин! Кечагина ташриф буюриб, қалбларимизни шодликка тўлдирган Рамазони шариф ҳам ниҳояланиб қолмоқдалар…. Бугун дилларимиз шукронаю маҳзунликка тўла…. Бу йилги Рамазон аввалгиларидан янада файзли, янада фараҳли ўтди. Масжиддаги, хатмоналардаги жамоатлар, ибодатга талпинган кексаю ёшлар…. Алҳамдулиллаҳ! Сўнгги кунларда дуолар қилайликки мана шу муборак ойда жасади оташи дўзаҳга ҳаром бўлмаган бирорта мўъмин мусулмон қолмасин!!! Бу ойда қилинган ибодату зиёратлар, саҳарлигу ифторликлар, саҳовату закотлар ҳамма ҳаммаси Охиратга алвон алвон заҳира бўлиб борсин!! Моҳи Рамазонда қўлимизда энг севимли китоб бўлган ҚУРЪОНИМИЗ биз билан умримиз охиригача қолсин!! Ота Оналаримиз, яқинларимизга атаб қилинган хатмоналар, ифторлигу саҳарликлар уларнинг руҳларини биздан шод бўлишига сабаб бўлсин!! Ҳаётда турган Қиблагоҳу Волидаларимизни умрлари узоқ бўлсин!! Жаннатдаги даражотларини кўрмагунча дунёни тарк этмасинлар!!!! Аҳлияларимиз ҳам бир ой давомида саҳарлигу ифторлигимизга дастурхон безатиб, хизматимизда қоим бўлдилар, илоҳо уларни ҳам Жаннат ҳурлари жаннатий неъматлар ила икром айласинлар!! Кўз қувончи фарзандларимиз келажакда ортимиздан хайри дуолар қилувчи қорию қория, олиму олима, Ота Онасига фармонбардор ўғил қизлар бўлишсин!! Жаннатда бошимизга Иззат тожини кийдирувчи қорию боамаллар чиқсин улардан!!! Барча аҳли исломнинг қалбий баданий беморликларига шифо берсин Аллоҳим!! Қарздорларга нажот, мушкули борларга кушойиш, фарзанд талабга солиҳ солиҳа фарзанд, давлат талабга ҳалоли тоййибдан давлат ато этсин!!! Азизлар бандалик юзасидан бир биримизга гина адоват ёки ғилли ғашлик қилган бўлсак авф қилайлик!!!! Тавба қилайлик, рози ризочилик олайлик!!! Зеро икки адоватлашган Уммати Муҳаммад туфайли РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз қиёмат куни жуда маҳзун бўлиб, иккаласини муросага келтиргунча ЖАННАТГА КИРМАЙ турар эканлар!!! Дунё ишини дунёда қолдириб, қиёмат куни Ҳабибимизни маҳзун бўлишларига сабаб бўлиб қолмайлик!!! Аксинча шу одамни Аллоҳ учун, Сиз учун кечирдим, зора Аллоҳ ҳам мен осийни кечирса деган мужда ила қалбимиздан гина кудратни юлиб чиқариб ташлайлик!!! Илоҳо Улуғ Роббим!! Биз гуноҳкор бандаларингни авф қил!!!! Оташи жаҳаннамдан озод айла!!! Жаннатда барча суйганларимиз, яқинларимиз, дўсту биродарларимиз ва барча барча аҳли имон ила жам қил!!! Энг олий мукофот ДИЙДОРИ ОЛИЙИНГА ҳаммамизни насиб айла!!!! Омин ва Роббул ъаалаамиин!!!! Muhammadjon Madazimov 371

ЗАКОТ ҲАҚИДА

2-қисм Закотни фосиқ ва золимларга ҳам берса бўлади. Баъзилар закот беришда тақводор, намозхонларни танлаб беради. Аслида эса шариат фақир даражасидаги ҳар бир мусулмонни у фосиқ бўлсин ё солиҳ, барибир закотга ҳақдор деб белгилаган. Биз ана шу мезондан чиқишимиз мумкин эмас. Башир ибн Хасосиядан ривоят қилинди, у деди: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадик: “Эй Аллоҳнинг Расули, баъзи закот олувчи одамлар бизга зулм қилишади, уларнинг қилиғига яраша закотимиздан яширсак бўладими?” Расулуллоҳ жаноблари: “йўқ”—дедилар. Бир ривоятда “Ароқ ичса ҳам бераверинглар”—деган. Абу Довуд ривояти. Закот молини масжид қуришга, ўликни кафанлашга, ўликнинг қарзини узишга, қудуқ қазиш каби ишларга сарф қилинмайди. Чунки закот муайян бир фақирга мулк қилиб берилиши шарт. Бу ҳолатларда эса ана шу тамлик шарти топилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ислом жамиятининг закотга ҳақли синфини белгилаб берган: إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاء وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللّهِ وَابْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِّنَ اللّهِ وَاللّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлидагиларга ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. (Тавба сураси / 60. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири ҳилол). Бу оятда саккиз синф бир-бирма баён қилинган. Уларнинг ҳаммасига закот бериш мумкин. Илло, тўртинчи мартабада зикр қилинган кўнгилларини Исломга мойил қилиш мақсадида ҳақдорлар сафига қўшилган синф – “ал-муаллафату қулубуҳум” тоифаси халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврига келиб бекор қилинган. Бу синф уч хил тоифа эди. Кофирлар. Исломга жалб қилиш мақсадида закот маблағлари билан уларни рағбатлантирилар эди. Кофирларки, ислом ва мусулмонларга зарари тегиш эҳтимоли катта. Уларнинг зарарини даф қилиш мақсадида закот молидан бериб турилар эди. Иймони заиф нуфузи ўткир мусулмонлар. Уларни исломда ушлаб туриш учун закот молидан бериб турилар эди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу даврида Ислом ва мусулмонлар оёққа туриб олгач, “ал-муаллафату қулубуҳум”га эҳтиёж қолмади ва улар ижмоъ йўли билан закотдан маҳрум этилишди. Закот беришда бойлар аввал ўз ақраболаридан бошлаши афзал ва савоби кўп бўлади. Яъни, ака-ука ва опа сингиллари. Агар уларнинг ичида закотга ҳақли фақир бўлмаса, уларнинг болалари ичидаги фақирларга берилади. Уларда ҳам муҳтожлар бўлмаса, амаки ва аммаларидан муҳтожларга берилади. Сўнгра уларнинг болаларига, сўнгра хола ва тоғаларига, улардан кейин уларнинг болаларига. Агар қариндошлари ичида ҳаммаси бой бўлса, қўшниларга навбат келади. Қўшнилардан кейин маҳалладошларга, улардан кейин ҳамшаҳарлар, улардан ҳам фақир топилмаса қўшни шаҳарга чиқарилади. Зеро яхшиликка энг биринчи кишининг ўз яқинлари ҳақдор бўлади, қачонки улардан ортса кейин бошқаларга берилади. Шайҳ муҳаммад Соғиржийнинг “ал-Фиқҳ ал-Ҳанафий ва адиллатуҳ” номли асари асосида Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом-хатиби 413

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Амр ибн Шуъайб, отасидан, бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қўрқинчда ўқиладиган калималарни ўтгатар эдилар: «Аъузу бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазаатиш шайятийн. Ан яҳзурууни». Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб илиб қўяр эди». Абу Довуд, Термизий, ал-Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг шарридан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан паноҳ сўрайман. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқга паноҳ тилар эди», дер эдилар». Абу Довуд ва Термизий яхши санад ила ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқга паноҳ тилар эди», деганлари Иброҳим алайҳиссалом ўз ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимассаломларга худди манашу дуо ила паноҳ сўрар эди деганларидир. «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, кечаси бир нарса чақиб олиб, тонг отгунча ухлай олмадим», деди. Шунда у зот: «Нима чақди?» дедилар. «Чаён», деди. «Кечқурун бўлганда, Аъузу би калиматиллаҳи тааммаати мин шарри маа халақ» деганингда, иншааллоҳ сенга зарар қилмас эди», дедилар[1]». Абу Довуд ва Насаий яхши санад ила ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг тугал калималари ила У зот халқ қилган нарсалар шарридан паноҳ тилайман. Демак, манашу дуони ёдлаб олиб доимо ўқиб юрса яхши бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иситма ва барча оғриқлар учун, бисмиллаҳил кабири. Аъузу биллаҳил азийми. Мин шарри кулли ирқин наъарин ва мин шарри ҳаррин наари»ни ўқишни таълим берар эдилар». Термизий ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Азим Аллоҳдан ҳар бир наъра солувчи томирнинг шарридан ва оловнинг иссиғи шарридан паноҳ тилайман. Қуръоннинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга тескари келмагани каби, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам ҳар бир айтган тав-сиялари замонавий илму фанга зид келмайди. Ҳа, асрлар ўтиб ҳар бир нарса ўзгаради, фақат бундай ҳақиқатлар ўзгармайди. Ҳар бир кашфиёту илм-фан бу ҳақиқатлар ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюклиги олдида бўйин эгмоқда.    4-курс талабаси Махсумов Мақсуд [1] Сулаймон ибн  ал-Ашъас Абу Довуд ас-Сижистоний. Сунан Абу Довуд. – Байрут: Дарул фикр. 1990й.   402

ЗАКОТ ҲАҚИДА

Закот бу бойларнинг зиммасига юкланган фақирларнинг ҳақларидир. Бу ҳақни Ислом шариати белгилаган. Уни бермасликка, бош тортишга мусулмонман деган одамнинг асло ҳаққи йўқ. Зеро, закот Исломнинг беш рукнидан биридир. Закот молини фақат Ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлар ўз диндошлари бўлмиш мусулмонларнинг фақирларига беради. Ғайри динларга закотдан бошқа ҳар қандай садақа бериш мумкин, лекин закот берилмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “мусулмонларнинг бойларидан олиб, фақирларига беришни” тайинлаганлар. Закотни маблағи ва бошқа моллари нисоб миқдорига етган бойларга ҳам берилмайди. Бойларнинг балоғат ёшига етмаган болаларига ҳам берилмайди. Чунки улар отасига табъан бой ҳисобланади. Шариат тилида “бой”ларнинг учта мартабаси бор: Тиланчилик қилиши ҳаром ва лекин закот олишга ҳақли бой. Бу кундалик эҳтиёжини қондиришга етарли маблағи бору аммо нисоб миқдорича бўлмаган одамлар. Тиланчилик қилиш ҳам, закот олиш ҳам ҳаром, аммо фитр садақсини бериш ва қурбонлик сўйиш вожиб бўлган бой. Бу закот молидан ташқари, ҳожати аслиясидан ортиқча, қиймати нисоб миқдорига етарли даражада нарсаларга эга одам. Масалан иккита уйи бор. Бирида яшайди, иккинчисига эса эҳтиёжи йўқ ва унинг қиймати нисоб миқдорига етади. Уни сотиш ниятида ҳам олмаган. Бу одам закот бермайди аммо фитр садақаси беради, қурбонлик ҳам қилади. Тиланчилик қилиш ҳаром, закот олиш ҳам ҳаром, фитр садақасини бериш, қурбонлик қилиш ва закот бериш вожиб бўлган бой. Бу ўсувчи нисобга эгадор бўлган одам. Ва яна, бойлар закотни орада ота-болалик ва она-болалик риштаси бор яқинларига бера олмайди. Масалан ўз отасига ё ўғлига, шунингдек, онасига ва қизига, бобоси, буваси, набиралаи ҳам шу ҳукмда бир хил. Закот орада никоҳ риштаси бор яқинига ҳам берилмайди. Масалан бой эркак ўзининг фақир хотинига, бой аёл эса фақир эрига закот бера олмайди. Закот молини ҳошимийларга ҳам берилмайди. Ҳошимийлар бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавми – қариндошларидир. Улар қуйидаги беш уруғ: Али розияллоҳу анҳунинг оиласи; Аббос розияллоҳу анҳунинг оиласи; Жаъфар розияллоҳу анҳунинг оиласи; Ақийл розияллоҳу анҳунинг оиласи; Ҳорис ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг оиласи. Чунки буларнинг насаби бориб Ҳошим ибн Абдуманофга тақалади. Шунинг учун “ҳошимийлар” дейилади. Ҳошимийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфайли олийнасаб ҳисоблангани учунга одамларнинг закот садақаси уларга ҳаром ҳисобланади. Шайҳ муҳаммад Соғиржийнинг “ал-Фиқҳ ал-Ҳанафий ва адиллатуҳ” номли асари асосида Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжид имом-хатиби   298
1 2 3 4