Аз-Замахшарий ижодининг гултожи бўлган ва илм-фан оламида ғоятда кенг танилган «Ал-Кашшоф» асари Қуръони каримга ёзилган машҳур тафсирдир. Асарнинг тўлиқ исми «Ал-Кашшоф ан ҳақоиқ ит-танзийл ва уйун «ил-ақовийл фи вужуҳ ит-таъвийл» («Қуръондаги берк ҳақиқатларни ва уни шарҳаш орқали ривоятлар кўзларини очиш») бўлиб, ғоят қизиқиш билан ўқилади. «Ал-Кашшоф» АЗ-Замахшарнинг ўзига ҳам ғоятда манзур бўлиб, ҳатто у ўз асари ҳақида шундай ёзган эди: Чиндан ҳам дунёда тафсирлар беҳад кўпдир, Бироқ улар орасида «Ал-Кашшоф» кабиси йўқдир. Агар ҳидоят изласанг, «Ал-Кашшоф»ни такрор ўқи, Нодонлик бир касал бўлса, «Ал-Кашшоф» унга шифодир. Еттинчи асрнинг биринчи ярмида нозил бўлган Қуръон мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлиб, у ўз тарихий ва маданий аҳамияти билан бутун Шарқ халқларининг маънавий ва ижтимоий тараққиётига катта таъсир кўрсатди.[1] Бир томондан, Қуръоннинг ўша давр классик араб тилига хос мураккаб услуб ва тилда насрий сажъ шаклида ёзилганлиги, иккинчи томондан, Мазмун ифодасининг чуқур ва кенг қамровлиги, табиийки, бу тарихий ёдгорликни тўлиқ тушуниб англашни қийинлаштирган. Араб тилини билган ҳар бир киши ҳам уни тўғри ва тўлиқ тушуниши қийин бўлган. Шу сабабларга кўра зарурат туфайли ўрта асрлардан бошлаб Қуръонни тафсир ёки шарҳ билан ўқиш одат тусини олган. Шу боисдан ҳам Қуръон нозил бўлган даврдан эътиборан унга бағишланган тафсирлар, шарҳлар ёзишга катта эҳтиёж сезилган. Турмуш тақозоси билан мана шундай вазиятда ислом тарихида Қуръонга бағишланган кўпдан-кўп тафсирлар, шарҳлар (асосан араб тилида) вужудга келган. Аз-Замахшарий ҳам аввал ўзидан олдин яратилган, Қуръон тафсирига бағишланган кўплаб асарларни қунт билан ўрганиб, ўз асарида улардан унумли ва танқидий равишда фойдаланган. Натижада мукаммал бир тафсир, яъни «Ал-Кашшоф» вужудга келган. Бу асар Аз-Замахшарий Маккада турган пайтида уч йил давомида (1332-1334) ёзилган бўлиб, бу ҳақда «муаллифнинг ўзи асарига ёзган муқаддимасида ҳам қайд қилиб ўтган. Асарнинг Маккада ёзилиши бежиз эмас, Макка амири Абул-Ҳасан Али ибн Ҳамза ибн Ваҳҳос ас-Сулаймоний кўрсатган хайрихоҳлик ва ёрдам, шубҳасиз, муаллифга анча қулайликлар яратган. Чунончи, у ўша пайтда маълум бўлган барча Қуръон тафсирлари ва шарҳлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлганлигини айтишимиз мумкин. Мазкур тафсир ва шарҳлардан оқилона ва унумли фойдаланган Аз-Замахшарий ўзига хос қимматали бир тафсир «Ал-Кашшоф»ни яратди. Бу ўринда Аз-Замахшарийнинг буюк хизматларидан яна бири шундаки, у ўз тафсирини ёзишда ҳар хил сабабларга кўра кейинги авлодларга етиб қелмаган, ўша пайтда машҳур бўлган тафсир, ҳадис, фиқҳ, илм ал-қироат, наҳву сарф, адаб ва бошқа илмдарга оид кўплаб манбалардан унумли фойдаланган. Асарда, айниқса, Қуръоннинг филологик таҳлилига катта эътибор берилган, шу сабабли ҳам унинг филологик қиммати бениҳоя каттадир. «Ал-Кашшоф» ғоятда машҳур асар эканлигига яна бир ёрқин далил сифатида унинг қўлёзма нусхалари кўплиги, асарга ёзилган бир қанча ҳошия ва шарҳлар сўнгги вақтларда дунёнинг турли бурчакларида қайта-қайта нашр қилинганини кўрсатиш мумкин. Немис шарқшуноси Карл Броккельман дунёнинг турли қўлёзма фондларида «Ал-Кашшоф»нинг юзга яқин қўлёзмаси ва унга ёзилган йигирмадан ортиқ шарҳ ва ҳошия борлиги ҳақида маълумот берадики, бу далил Аз-Замахшарий асарининг катта шуҳратидан ва муҳим аҳамиятга моликлигидан далолатдир. «Ал-Кашшофнинг Аз-Замахшарий ўз қўли билан оққа кўчирган дастхат нусхаси (528 ҳижрий, 1134 милодий йил) Теҳрон кутубхонасида сақланади.[2] Гарчанд Аз-Замахшарий ўзи муътазилий оқимига мансуб бўлса-да, унинг бу асари ислом аҳли орасида шунчалик даражада машҳур бўлиб кетдики, орадан юз йил ўтар ўтмас «Ал-Кашшоф» баъзи ўринлари қисқартирилган ҳолда араб олими Насриддин Абу Саид Абдуллоҳ ибн Умар ал-Байдавий томонидан бир...
Мана кун сайин улуғ байрамлардан бири Рамазон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан буён бу байрамни орзиқиб, алоҳида аҳамият билан кутиб оладилар. Бизларни доруломон юртда тинчлик хотиржамликда рўза тутиш бахтига мушарраф қилган ҳамда унинг ниҳоясидаги ҳайит байрами шодликларига муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Ҳайит байрамларида ёшу-қари, бойу-камбағал жамият вакилларининг барчалари шоду-хуррам бўлишиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қиладилар. Бу улуғ байрамларидан бири Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг, иккинчиси эса ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг нишонланади. Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб кутадиган ушбу икки ҳайит байрамларига тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб уларга амал қилиш бу байрамлардаги хурсандчиликлар тўлиқ бўлишига ва энг муҳими кўплаб ажру савобларга ҳам эга бўлишга сабаб бўлади. Ҳайит байрамларининг одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади: Биринчи одоб: яхши ният қилиш Мусулмон киши барча ишларида бўлгани сингари ҳайит байрамларида бажарадиган барча ишларини ҳам яхши ниятлар билан адо этиши лозим. Масалан ҳайит намозига отланар экан зиммасидаги вожиб амални адо этишни ният қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажариш нияти билан яхши кийимларини кийиб чиқади, силаи раҳм нияти билан қавму-қариндошларини зиёрат қилишга ҳаракат қилади ва ҳакозо барча амалларида эзгу ният қилинадиган бўлса, хурсандчиликлардан ташқари кўплаб ажру мукофотларга ҳам эга бўлади. Иккинчи одоб: Ғусл қилиш Ҳайит байрамига тайёргарликлардан бири намозгоҳга ғусл қилиб, тоза-озода бўлиб чиқиш ҳисобланади. Ушбу одобга риоя қилиш туфайли бошқаларнинг ундан азият чекишларининг олди олинган бўлади. Учинчи одоб: Хушбўйланиш Ювиниб тоза-озода бўлганидан сўнг ширин мушк ва атирлар билан хушбўйланиб чиқиш ҳам бу куннинг одобларидан саналади. Тўртинчи одоб: Яхши кийимлар кийиш Ҳайит кунида имкони бор киши янги кийим кийиши мустаҳаб бўлади. Чунки бу иш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларини изҳор этиш, шоду-хуррамлигини намоён қилиш бўлади. Улуғ зотларнинг ҳайит байрамларида энг яхши кийимларини кийганлари маълум ва машҳурдир. Бешинчи одоб: Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш “Садақаи фитр” рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа ҳисобланади. Бу молиявий ибодат шариатимизда рўзадорнинг рўзаси комил бўлишига халал берадиган турли беҳуда гап-сўз ва ҳатти-ҳаракатлардан поклаш ва мискинларга таом бўлиш маъносида жорий қилинган. Ҳанафий мазҳабига кўра “ийду фитр” куни тонгги отиши билан “садақаи фитр”ни бериш вожиб бўлади. Аммо ундан олдин Рамазоннинг аввалги кунларида бериш ҳам жоиз ҳисобланади. “Садақаи фитр”ни бериш туфайли камбағалларнинг хонадонларига ҳам хурсандчилик улашилган бўлади. عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِزَكَاةِ الْفِطْرِ أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلاَةِ. رَوَاهُ مُسْلِمُ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини инсонлар намозга чиқишларидан олдин адо этилишига амр қилганлар”. Муслим ривоят қилган. Олтинчи одоб: Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш Рамазон ҳайити байрамида намозгоҳга чиқиш олдидан бирор ширинлик тановул қилиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақида шундай хабар берилган: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كَانَ النَّبِىُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ وَلاَ يَطْعَمُ يَوْمَ الأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّىَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очиш кунида (Рамазон ҳайитида) таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар”. Термизий ривоят қилган. Бошқа бир ривоятда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомланиб чиқишлари қандай бўлгани баён қилинган: عَنْ أَنَسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى...
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 450-505 йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотнинг илмдаги нуфузини бутун ислом олами уламолари эътироф этадилар. У зот ҳадис, фиқҳ, ақида, мантиқ, фалсафа, тафсир соҳасининг етук олими ҳисобланадилар. У барча илмларда имом ва 200 дан ортиқ исломий китобларга муаллифлик қилган таниқли олимдир. У зот шариат, тасаввуф ва ҳақиқат илмларида уммон эдилар. Имом Ғаззолий умрларининг сўнгида сўфийлик ҳаётинин ихтиёр қилганлар ва “Сўфийлик – нубувват дарчасидан тушаётган нур”, деганлар. Шунингдек, яна “Агар барча олимларнинг илми, доноларнинг донолиги, ақллиларнинг ақллари жамланадиган бўлса ҳам, улар тасаввуф илмига қилчалик зиёдалик кирита олмайдилар”, деб айтганлар. Одамлар имом Ғаззолий эгаллаган шариат илмларининг поёнини илғашга ожиз бўла туриб, қандай қилиб сўфийликни қоралашларига тушунмайсан киши. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу[1], 470-561 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот ҳанбалий мазҳаби имоми бўлиб, уларнинг баракотидан 5000 киши Исломни қабул қилишган ва 100 минг мусулмон тавба қилиб, гуноҳларини ташлашган. Бағдоднинг майдонида у зотнинг ваъзларини эшитиш учун келган одамларга жой етмай, шаҳар ташқарисигача чиқиб кетар эдилар. У зот ваъз қилган пайтларида 400 нафар олимлар уни ёзиб турар эдилар. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу Қодирия тариқати имоми ҳамда энг буюк сўфийлардан бир бўлганлар. Иззуддин ибн Абуссалом раҳимаҳуллоҳ, 577-660 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотни “ўз замонаси олимларининг султони” ва “олимлар учун шамчироқ”, деб атаганлар. Аллоҳ таоло у зотга жуда кўп илм ато қилган эди. Иззуддин ибн Абуссалом ўзларини назарда тутиб: “Қизиқ, биз олмаган яна қандай илм бор экан?”, деганлар. У зот тариқатни Нақшбандия тариқатининг машҳур имоми Шиҳобиддин ас-Суҳравардий ва Шозилия тариқати имоми Абулҳасан аш-Шозилийлардан қабул қилиб олганлар. Имом Шозилийнинг ажойиб ваъзларини эшитганларида: “Сўфий шариатнинг мустаҳкам асосида, қолганлар эса одат ва номларнинг устида ўтиради”, деганлар. Имом Фахриддин ар-Розий раҳимаҳуллоҳ, 544-606 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот улуғ имом, таниқли олим, энг забардаст тафсир билимдонларидан бўлганлар. Уларнинг Қуръони каримга ёзган 30 жузли тафсирлари бўлиб, унда кўплаб яширин ҳикматлар мавжуд. Шунингдек, у зот усул илмида ҳам етук илмга эга эдилар. Имом Фахриддин ар-Розий билан 500 га яқин китоб ёзган машҳур олим Муҳйиддин ибн Арабий ўрталарида илиқ муносабат бўлган. Бу икки улуғ олим бир-бирларига мактублар ёзишган. Имом ар-Розий сўфийлар ҳақида: “Сўфийлар доимий тафаккур юритадиган кишилардир. Улар ўз қалбларини нафс истакларидан тозалаб, Аллоҳнинг зикрини қилишга ва доимо Аллоҳга нисбатан одоб сақлашга боғлаганлар”, деб ёзадилар. Ибн Қудома ал-Мақдисий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 540-620 йилларда яшаб отганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида қуйидагиларни ёзадилар: “У – ўзининг замонасида унга тенг келадигани топилмайдиган улуғ олим, имом ва шайхул Ислом. У зот Бағдодда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларини ўрганиб, у бўйича фатволар берган. У ҳар хил илмларни чуқур ўрганган, дунёдан юз ўгирган, кўп ибодат қилувчи ва гўзал хулқ соҳиби эди. У кибрдан холи, сахий, гўзал, ҳаёли, Қуръонни кўп тиловат қилувчи, тунлари қоим, кундузлари соим ва салафи солиҳларнинг йўлларини тутган зот эди. У кўплаб мақомотлар ва кашф соҳибидир”. Ибн Қудома Қодирия тариқати имоми Абдулқодир Жийлоний қаддаса сирруҳунинг муридлари бўлганлар. У зот дунё матосидан юз ўгиришнинг зарурлиги ҳақида васиятнома ёзганлар. Васиятнома тасаввуф аҳлининг мадҳи, тарихи ва уларнинг йўлларига эргашишга бўлган чақириқ билан тўладир. У зот солиҳ кишилар ва уларнинг китоблари орқали таббурук қилиш мумкинлиги ҳақида гапирганлар. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий...
Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб, уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сеҳрҳгалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин. Барча нарсанинг интиҳоси бўлгани каби инсонга берилган умрнинг ҳам ўзига яраша миқдори,ниҳояси бор. Шариатимизда инсон тириклигида унинг молига қандай вафотидан сўнг қандай ҳукмлар собит бўлиши тўлалигича баён қилинган. Уламоларимиз: «вафот этган инсоннинг яни маййитнинг қолдирган нарсалари борасида тўртта ҳақ бор» дейишган. Биринчи – инсон вафот этгач биринчи навбатда унинг моли ўзини кафанлаш ва жиҳозлашга ишлатилади. Кафанлаш жараёнида исрофга ҳам камҳаржликка ҳам йўл қўйилмайди. Ўрта меёрда бўлади. Олимлар бу ўртачалик эркакларни учта кийим билан аёлларни эса бешта кийим билан кафанлаш деганлар. Иккинчи – агар маййитнинг пули кафанлаш жараёнидан ортиб қолса қолган молнинг ҳаммасидан маййитнинг қарзлари тўланади. Нега қарз биринчи тўланиб кейин кафанликка ишлатилмайди деган саволга : чунки инсонга кийим кийиш лозим бўлганидек, маййитга ҳам биринчи навбатда кафанлик зарур деб жавоб беришган. Лекин баъзи уламолар шундай қарзлар борки биринчи бўлиб уларни адо қилиш лозим бўлади дейишган. Учинчи – агар маййитнинг моли қарзларини тўлаб бўлганидан кейин ҳам ортиб қолса, унда қолган молнинг учдан биридан маййитнинг васиятига кўра пул ишлатилади. Маййит вафотимдан сўнг фалончига манабу нарсани беринглар деб васият қилган бўлса, шу нарса молнинг учдан бирига тўғри келса васият амалга оширилади. Агар васият учдан биридан кўпайиб кетса, учдан биридангина берилади холос. Тўртинчи – унинг қолган моли меросхўрлар ўртасида Қуръон, суннат, ижмои уммат кўрсатмасига асосан тақсимланади. Лекин бугунги кунда меросни ўзи хоҳлаганича ёки ўзига фойдали томонини кўзлаб тақсим қилиб олаётганлар ҳам бор. Улар ўзлари ҳақдор бўлмаган нарсани олишмоқда, бу ҳолат низо ва жанжалга олиб келади. Шунинг учун шариатимиз белгилаганига амал қилсак ҳам дунёйимиз ҳам охиратимиз обод бўлади. 4-курс талабаси Собиржонов Ойбек 419
Институтимиз ректори Қишлоқ қурилиш банкда маънавият соатида маъруза қилди. Маъруза Рамазон ойининг мазмун-моҳияти, инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатлари тўғрисида бўлиб ўтди. Барчамизга маълумки, Рамазони шариф раҳмат ва мағфират ойидир. Халқимизда муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш каби хайрли ишларни бажариш, нафақат бу ойда, балки доимо эзгу амалга айланган. Муборак ойда сахийлик эшиклари очилиб, йўқсинлар ҳолидан хабар олиниб, қавму қариндош ва ёнимиздаги инсонларга маънавий ва моддий кўмак берилади. 366