Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 450-505 йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотнинг илмдаги нуфузини бутун ислом олами уламолари эътироф этадилар. У зот ҳадис, фиқҳ, ақида, мантиқ, фалсафа, тафсир соҳасининг етук олими ҳисобланадилар. У барча илмларда имом ва 200 дан ортиқ исломий китобларга муаллифлик қилган таниқли олимдир. У зот шариат, тасаввуф ва ҳақиқат илмларида уммон эдилар. Имом Ғаззолий умрларининг сўнгида сўфийлик ҳаётинин ихтиёр қилганлар ва “Сўфийлик – нубувват дарчасидан тушаётган нур”, деганлар. Шунингдек, яна “Агар барча олимларнинг илми, доноларнинг донолиги, ақллиларнинг ақллари жамланадиган бўлса ҳам, улар тасаввуф илмига қилчалик зиёдалик кирита олмайдилар”, деб айтганлар. Одамлар имом Ғаззолий эгаллаган шариат илмларининг поёнини илғашга ожиз бўла туриб, қандай қилиб сўфийликни қоралашларига тушунмайсан киши. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу[1], 470-561 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот ҳанбалий мазҳаби имоми бўлиб, уларнинг баракотидан 5000 киши Исломни қабул қилишган ва 100 минг мусулмон тавба қилиб, гуноҳларини ташлашган. Бағдоднинг майдонида у зотнинг ваъзларини эшитиш учун келган одамларга жой етмай, шаҳар ташқарисигача чиқиб кетар эдилар. У зот ваъз қилган пайтларида 400 нафар олимлар уни ёзиб турар эдилар. Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу Қодирия тариқати имоми ҳамда энг буюк сўфийлардан бир бўлганлар. Иззуддин ибн Абуссалом раҳимаҳуллоҳ, 577-660 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зотни “ўз замонаси олимларининг султони” ва “олимлар учун шамчироқ”, деб атаганлар. Аллоҳ таоло у зотга жуда кўп илм ато қилган эди. Иззуддин ибн Абуссалом ўзларини назарда тутиб: “Қизиқ, биз олмаган яна қандай илм бор экан?”, деганлар. У зот тариқатни Нақшбандия тариқатининг машҳур имоми Шиҳобиддин ас-Суҳравардий ва Шозилия тариқати имоми Абулҳасан аш-Шозилийлардан қабул қилиб олганлар. Имом Шозилийнинг ажойиб ваъзларини эшитганларида: “Сўфий шариатнинг мустаҳкам асосида, қолганлар эса одат ва номларнинг устида ўтиради”, деганлар. Имом Фахриддин ар-Розий раҳимаҳуллоҳ, 544-606 ҳижрий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот улуғ имом, таниқли олим, энг забардаст тафсир билимдонларидан бўлганлар. Уларнинг Қуръони каримга ёзган 30 жузли тафсирлари бўлиб, унда кўплаб яширин ҳикматлар мавжуд. Шунингдек, у зот усул илмида ҳам етук илмга эга эдилар. Имом Фахриддин ар-Розий билан 500 га яқин китоб ёзган машҳур олим Муҳйиддин ибн Арабий ўрталарида илиқ муносабат бўлган. Бу икки улуғ олим бир-бирларига мактублар ёзишган. Имом ар-Розий сўфийлар ҳақида: “Сўфийлар доимий тафаккур юритадиган кишилардир. Улар ўз қалбларини нафс истакларидан тозалаб, Аллоҳнинг зикрини қилишга ва доимо Аллоҳга нисбатан одоб сақлашга боғлаганлар”, деб ёзадилар. Ибн Қудома ал-Мақдисий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий 540-620 йилларда яшаб отганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида қуйидагиларни ёзадилар: “У – ўзининг замонасида унга тенг келадигани топилмайдиган улуғ олим, имом ва шайхул Ислом. У зот Бағдодда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларини ўрганиб, у бўйича фатволар берган. У ҳар хил илмларни чуқур ўрганган, дунёдан юз ўгирган, кўп ибодат қилувчи ва гўзал хулқ соҳиби эди. У кибрдан холи, сахий, гўзал, ҳаёли, Қуръонни кўп тиловат қилувчи, тунлари қоим, кундузлари соим ва салафи солиҳларнинг йўлларини тутган зот эди. У кўплаб мақомотлар ва кашф соҳибидир”. Ибн Қудома Қодирия тариқати имоми Абдулқодир Жийлоний қаддаса сирруҳунинг муридлари бўлганлар. У зот дунё матосидан юз ўгиришнинг зарурлиги ҳақида васиятнома ёзганлар. Васиятнома тасаввуф аҳлининг мадҳи, тарихи ва уларнинг йўлларига эргашишга бўлган чақириқ билан тўладир. У зот солиҳ кишилар ва уларнинг китоблари орқали таббурук қилиш мумкинлиги ҳақида гапирганлар. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий раҳимаҳуллоҳ, ҳижрий...
Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб, уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сеҳрҳгалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин. Барча нарсанинг интиҳоси бўлгани каби инсонга берилган умрнинг ҳам ўзига яраша миқдори,ниҳояси бор. Шариатимизда инсон тириклигида унинг молига қандай вафотидан сўнг қандай ҳукмлар собит бўлиши тўлалигича баён қилинган. Уламоларимиз: «вафот этган инсоннинг яни маййитнинг қолдирган нарсалари борасида тўртта ҳақ бор» дейишган. Биринчи – инсон вафот этгач биринчи навбатда унинг моли ўзини кафанлаш ва жиҳозлашга ишлатилади. Кафанлаш жараёнида исрофга ҳам камҳаржликка ҳам йўл қўйилмайди. Ўрта меёрда бўлади. Олимлар бу ўртачалик эркакларни учта кийим билан аёлларни эса бешта кийим билан кафанлаш деганлар. Иккинчи – агар маййитнинг пули кафанлаш жараёнидан ортиб қолса қолган молнинг ҳаммасидан маййитнинг қарзлари тўланади. Нега қарз биринчи тўланиб кейин кафанликка ишлатилмайди деган саволга : чунки инсонга кийим кийиш лозим бўлганидек, маййитга ҳам биринчи навбатда кафанлик зарур деб жавоб беришган. Лекин баъзи уламолар шундай қарзлар борки биринчи бўлиб уларни адо қилиш лозим бўлади дейишган. Учинчи – агар маййитнинг моли қарзларини тўлаб бўлганидан кейин ҳам ортиб қолса, унда қолган молнинг учдан биридан маййитнинг васиятига кўра пул ишлатилади. Маййит вафотимдан сўнг фалончига манабу нарсани беринглар деб васият қилган бўлса, шу нарса молнинг учдан бирига тўғри келса васият амалга оширилади. Агар васият учдан биридан кўпайиб кетса, учдан биридангина берилади холос. Тўртинчи – унинг қолган моли меросхўрлар ўртасида Қуръон, суннат, ижмои уммат кўрсатмасига асосан тақсимланади. Лекин бугунги кунда меросни ўзи хоҳлаганича ёки ўзига фойдали томонини кўзлаб тақсим қилиб олаётганлар ҳам бор. Улар ўзлари ҳақдор бўлмаган нарсани олишмоқда, бу ҳолат низо ва жанжалга олиб келади. Шунинг учун шариатимиз белгилаганига амал қилсак ҳам дунёйимиз ҳам охиратимиз обод бўлади. 4-курс талабаси Собиржонов Ойбек 952
Институтимиз ректори Қишлоқ қурилиш банкда маънавият соатида маъруза қилди. Маъруза Рамазон ойининг мазмун-моҳияти, инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатлари тўғрисида бўлиб ўтди. Барчамизга маълумки, Рамазони шариф раҳмат ва мағфират ойидир. Халқимизда муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш каби хайрли ишларни бажариш, нафақат бу ойда, балки доимо эзгу амалга айланган. Муборак ойда сахийлик эшиклари очилиб, йўқсинлар ҳолидан хабар олиниб, қавму қариндош ва ёнимиздаги инсонларга маънавий ва моддий кўмак берилади. 907
Ҳадис илмини эгаллашда ва такомиллаштиришда Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг кўпгина машҳур муҳаддисларидан таҳсил олди. Иёд Ҳолид Тибў ўзининг “Ал-Имом ат-Термизий“ асарида Абу Исо ат-Термизийнинг 226 та устозларини исмларини зикр қилган. Қуйида Абу Исо ат-Термизийнинг устозларидан бир қанчасини келтириб ўтамиз: • Иброҳим ибн Исмоил ибн Яҳё • Иброҳим ибн Саъид ал-Жавҳарий • Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳотим ал-Ҳаравий • Иброҳим ибн Абдуллоҳ ал-Мунзир ал-Боҳилий • Иброҳим ибн ал-Мустамир ал-Ҳузалий • Аҳмад ибн Иброҳим ибн Касир ал Бағдодий • Аҳмад ибн Бодил ибн Қурайш • Аҳмад ибн Абу Бакр ибн ал-Ҳорис • Аҳмад ибн Ҳассон ибн ал-Маймун • Аҳмад ибн Ҳасан ибн Жунайдиб Абу Исо ат-Термизий • Исъҳоқ ибн Иброҳим ибн Ҳасиб ибнШаҳид • Исъҳоқ ибн Мансур ибн Баҳром ал-Кувсаж • Исъҳоқ ибн Мусо ибн Абдуллоҳ • Исмоил ибн Мусо ал-Фаззорий ал-Кофий • Бишр ибн Адам ибн Язид ал-Басрий • Бишр ибн Муоз ал-Ақдий • Бишр ибн Ҳилол ас-Совваф • Жоруд ибн Муоз ас-Салмий Абу Исо ат-Термизий • Жарроҳ ибн Муҳаллад ал-Ижлий Абу Исо ат-Термизий • Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Фузайл ал-Жазарий • Ал-Ҳасан ибн Аҳмад ибн Аби Шуайб • Ал-Ҳасан Ибн Бакр Абдурраҳмон Марвазий • Ал-Ҳасан ибн Сайёҳ ал-Баззор • Ал-Ҳасан ибн Арафа ибн Язид ал-Бағдодий • Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Айюб ал-Басрий • Ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Жаририй • Ал-Ҳусайн ибн Маҳдий ибн Молик • Ал-Ҳусайн ибн Язид ибн Яҳё Ат-Тоҳҳан • Ҳумайд ибн Масъад ибн ал-Мубарок ал-Басрий • Фузай ибн Саббоҳ ал-Бағдодий • Ал-Қосим ибн Закарийё ибн ал-Қураший • Муҳаммад ибн Аббон Ибн Вазир ал-Балҳий • Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Мадувайҳ ал-Қураший • Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Нофиʼ • Муҳаммад ибн Исъҳоқ Ас-Соғоний Абу Исо ат-Термизий ўз даврининг етук муҳаддиси сифатида кўпгина шогирдларга устозлик ҳам қилган. Айнан юқорида зикр қилган китобимизда Абу Исо ат-Термизийнинг 33 та у зотдан ривоят қилган шогирдларини исмларини келтирганлар. Унинг шогирдларидан: • Мақҳул ибн ал-Фазл • Муҳаммад ибн Маҳмуд Анбар • Абу ибн Муҳаммад ан-Насафюн • Ҳаммод ибн Шокир • Хайсам ибн Кулайб аш-Шоший • Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий • Абул-Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубий • Ҳаммод ибн Шокир ал-Варроқи • Довуд ибн Наср ибн Суҳайл • Муҳаммад ибн Маккий ибн Нуҳ ан-Насафий • Муҳаммад ибн ал-Мунзир ибн Саид ал-Ҳаравий • Маҳмуд ибн Анбар Ан-Насафий • Абу Ал-Фазл ал-Мусаббиҳ • Муҳаммад ибн Саҳл • Бакр ибн Муҳаммад • Аҳмад ибн Али ибн Ҳуснавайҳ • Фузайл ибн Аммор ас-Сорром каби етук олимларни кўрсатиш мумкин. Юқорида кўриб ўтганимиздек Абу Исо ат-Термизийнинг устозлари ва шогирдлари орасида турли мамлакат ва элатларнинг вакиллари борлиги сезилиб турибди. Шу нуқтаи назардан қаралганда узоқ ўтмишда ҳам илм-фаннинг тараққиёт ва маърифат уруғларини тарқатиш борасида турли ўлкаларнинг вакиллари якдил бўлиб фаолият кўрсатиб, самарали ҳамкорлик қилганликлари, умумбашарий қадриятлар равнақи йўлида ҳақиқий байналминаллик руҳи мавжуд бўлганлиги ҳозирги давримиз учун ҳам ибратли бир ҳолдир. 405-гуруҳ талабаси Жамбилов Мансур 1 072