islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Мажознинг таърифи ва ҳукми” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 20 декабрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Жўраевнинг 303-гуруҳга “Усулул фиқҳ” фанидан “Мажоз ва унинг таърифи” мавзуcида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззақов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё. Бухорбоев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Жўрабоев, Ҳ.Низомиддинов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси О.Ҳошимов, “Тиллар” кафедраси кабинет мудири К.Асроров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Қосим Абдуллоҳ қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни яхши баҳолашди. Жўраев Соибжон домла очиқ дарсда янги мавзуни “Нурул анвор” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир масалани ақлий ва нақлий далиллар билан тушунтириб ўтди. Ўқитувчи очиқ дарсда интерфаол педагогик усулларни ўринли тадбиқ этиб, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллардан самарали фойдаланди ҳамда дарсни тўғри ташкил этди. Ўқитувчи мавзуни қуйидагича баён қилди: Мажознинг таърифи: лафз қўйилган ўз маъносидан бошқа маънода истеъмол қилинса, мажоз дейилади. Мисол учун الأسد лафзи, аслида йиртқич ҳайвон учун атоқли исм қилиб қўйилган бўлиб, шижоатлик кишига истеъмол қилинса, ушбу лафзга, мажоз дейилади. Чунки у ўзининг аслий маъносидан бошқа маънога ўтди. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тиллага тилла (алмаштириш) рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Арпага арпа рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Хурмога хурмо рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно””, деганлар”. Бешовлари ривоят қилганлар. Ҳанафий мазҳабига кўра, (ҳанбалийлар мазҳабининг зоҳири ҳам шундай) рибо молларини аниқлашнинг 2 та қоидаси бор: Мол олтин ва кумуш каби вазний ёки буғдой, арпа, хурмо ва туз каби кайлий бўлиши керак. Бу миқдор ўлчовидир. Қанча миқдорда эканини эса вазн ёки кайл йўли билан билиш мумкин. Рибо бўлиши учун алмаштириладиган молларда жинс бир бўлиши керак. Демак, ҳанафийлар ва ҳанбалийлардаги иллат миқдор ва жинсдир. Ҳанафий мазҳабида рибо кайлий ёки вазний ҳамма нарсада бўлади. Масалан: Кайлий таом: буғдой, арпа, хурмо, туз, гуруч, ловия ва мош. Вазний таом: гўшт, балиқ, сарёғ, шакар ва баъзи мевалар. Таом бўлмаган кайлий: ҳина, оҳак ва гипс. Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон. Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон. Ҳанафий мазҳабининг рибо молларидаги иллат миқдор ва жинсиятдир деганларига ҳужжат Ҳанафий уламолар рибонинг иллати миқдор ва жинс эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга” деган сўзларини ҳужжат қиладилар. Унинг маъноси بيع الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга сотиш”. Буғдой исми бир дона уруғни ифодалагани учун олди-сотди жараёни содир бўлмайди. Бир дона буғдой уруғи қийматга эга эмас ва ҳеч ким бир дона уруғни сотмайди. Демак маьлум бўладики, “буғдой” сўзи зарурат юзасидан қийматга эга мол маьносида ишлатилган. Унинг қиймати эса насс тақозоси ортидан собит бўлган кайл билан маълум бўлади. “Ақоид ва фиқҳий фанлар”  кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззақов 248

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент ислом институти 1 курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳозирги кунда ёшлар тарбияси ва таълими ҳар жиҳатдан долзарб эканлиги таъкидлаб сўзни подполковник А.Шукуровга берди. Юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши, уни асраб-авайлаш кераглиги ва турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиши керак – деди А.Шукуров. Шунингдек, тадбирда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, диний бағрикенглик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисида Республикамизда олиб борилаётган ишлар ва қабул қилинган хужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Маърузада бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этилиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида батафсил маълумот берди. Хусусан, исломга ёт норасмий диний жамоаларнинг хозирги даврда Интернет ахборот тизимининг турли сайтлари оркали таъсир ўтказишлари мумкинликлари, хамда бу борада ёшларимизни огоҳ бўлишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ   136

“Энг маърифатли имом – 2018” кўрик танлови ғолиблари аниқланди

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Энг маърифатли имом – 2018” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашдилар, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари, уламолар, имом-хатиблар ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди. Йиғилган баллар бўйича ғолиблар аниқланди. 1 ўрин: Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Худоёрҳожи» жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Аҳмадалиев. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган ноутбук ва 3.000.000 сўм пул мукофоти топширилди. 2 ўрин: Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Кулолқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Яҳёхон Абдураҳмонов. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган LCD 42 телевизор ва 2.500.000 сўм пул мукофоти топширилди. 3 ўрин: Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Саъдулло ота» жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов . Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган микро тўлқинли печ ва 2.000.000 сўм пул мукофоти топширилди. Бундан ташқари, бир қанча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилинди. “Энг кўп обуна уюштирган имом” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Нурул Ислом” жоме масжиди имоми Озод Назаров; “Энг кўп мақола чоп этган имом” номинацияси бўйича Қашқадарё вилояти Касби туманидаги “Фазли” жоме масжиди имоми Азамат Усмонов; “Энг обод масжид” номинацияси бўйича Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжиди; “Энг инновацион ёндашув” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “Домло Омонулло” Ғанижон Абиев ва Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Далварзин” жоме масжиди имоми Искандар Ортиқов тақдирландилар. 130

“Энг маърифатли имом – 2018” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимиз тараққиётнинг янги даврида муҳтарам Президентимиз томонларидан диний соҳада олиб бораётган ислоҳотлар айниқса диққатга сазовордир. Ушбу ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишида диний соҳа ходимлари ҳам муносиб иштирок этишларини таъминлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси олдида турган энг олий вазифалардан биридир. Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ – 2018” кўрик танловининг республика босқичи бошланди, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашмоқда. “ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ–2018” кўрик-танловини ўтказишдан мақсад, бугунги кун имом-хатиби ҳам диний ҳам дунёвий билимларни пухта эгаллаши, Қуръони карим оятлари тафсирини мукаммал билиши, дунёда юз бераётган воқеликдан хабардор бўлиб, халқни эзгулик ва бирдамликка чақириши, ёшларга ҳақ билан ботилни етказа билиши каби фаолиятларни янада жадаллаштиришдан иборат. Шунингдек, ҳозирги пайтда дунёда кечаётган мураккаб сиёсий жараёнларда Ислом дини ниқоби остида рўй бераётган уруш ва тўқнашувлар, бузғунчи ғоялар таҳдидидан аҳолини огоҳ этиб, уларга тўғри исломий таълимотни етказиш каби вазифаларни қай даражада уддасидан чиқаётганларини билиш ҳам мақсад қилиб қўйилган. Тадбир Қуръон карим тиловати билан бошланди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати ва иштирокчилар таништирилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу танловда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов ҳам иштирок этмоқда. Уларга Аллоҳдан зафарлар тилаймиз! 129

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари

“САБРЛИЛАРНИНГ ИМОМИ” Ҳеч бир инсон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламчалик мусибат ва машаққатларга учрамаган. Бирор-бир инсон ҳаётида кўплаб синов, мусибат ва машаққатларга учраган бўлиши мумкин лекин, барибир у Пайғамбаримизчалик қийналмаган бўлиб чиқаверади. У зот инсонлар орасидаги энг сабрлиси бўлганлар. Биз у зотнинг ҳаётларини ўрганар эканмиз нималарга сабр қилганликларини билиб оламиз. У зот етимликка, фақирликка, очликка, муҳтожликка, қийинчиликка, ўзларига нисбатан бўлган хасадга, ичиқоралик, кўра олмаслик ва гоҳида душманни ғолиб бўлишига нисбатан сабрли бўлганлар. У зот ўз уйларини, ватанларини қолаверса ўз аҳилларидан узоқда бўлишга сабр қилганлар. У зот яқинларини қатл қилинишларига, душманнинг ҳужумларига, у зотга эргашганларни сургун қилинишларига, душманларнинг ғазабларига, адоватчилар ва у зотга қарши жанг қилмоқчи бўлганларнинг жамоа бўлишларига, ғаразгўйларнинг инжиқликларига, жабборларнинг кибрига, арабларнинг нодонлигига, бадавийларнинг жафосига, яҳудийларнинг ҳийласига-ю насронийларнинг кеккайишларига, мунофиқларнинг ёмонлигига-ю жангчиларнинг вахшийликларига сабр қилганлар. У зот атрофларидагиларнинг пешонаси тиришишига ва узоқдагиларнинг эса ғазабига, ботилни тарқалиши-ю ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳаддан ошишига сабр қилганлар. Сабр у зотнинг совутлари, қалқонлари, дўстлари ва шериклари бўлган. Қачонки душманларининг сўзлари у зотни безовта қилса, хавотирга солса ёки хотиржамликларини бузса дарҳол Аллоҳ таолонинг: “Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил”, (Тоҳа, 130) деган оятини эслар эдилар. Қачонки ишларида ҳолат танг бўлиб, оғирлашса тезда Аллоҳ таолонинг: “Бас, гўзал сабр қил”, (Юсуф, 18)деган оятини эслар эдилар. Қачонки душманнинг даҳшати у зотни ларзага келтирса ёки кофирларнинг режаси безовта қилса Аллоҳ таолонинг: “Бас, азму-матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил”, (Аҳқоф, 35)деган оятини эслар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари ишонч сабри эди. У зот Аллоҳ таолонинг нусратига ва ваъдаси ҳақлигига ишониб сабр қилар эдилар. У зот Аллоҳ таолога суяниб ва ундан савоб умид қилиб сабр қилар эдилар. Амакилари вафот этдилар сабр қилдилар, аёллари ўтдилар сабр қилдилар, амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилишди сабр қилдилар, Маккадан ажратдилар сабр қилдилар, фарзандлари вафот этди сабр қилдилар, покдомон аёллари Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат тошини отишди сабр қилдилар, ёлғонга чиқаришди сабр қилдилар. Мушриклар ва мунофиқлар у зотни: шоир, коҳин, сеҳргар, мажнун, ёлғончи ва динни ўйлаб топган дейишди сабр қилдилар. У зотни ўз юртларидан чиқишларига мажбур қилишди, азият беришди, сўкишди, таҳқирлашди, хақоратлашди, жанг қилишди ва қамал қилишди сабр қилдилар. Энди бошига мусибатлар тушган ва кўп қийналган кишига бизнинг саволимиз шуки сизнинг қийналганларингиз ва сизга келган мусибатлар ҳам шу қадарми? Сизнинг сабрингиз ҳам у зотнинг сабри кабими? У зот сабр қилувчиларнинг имоми ва шукр қилувчиларнинг ибратлиси ва пешқадамидирлар. Аллоҳ барчамизга у зот каби сабр қилишни ҳамда ҳаётимизда у зотнинг ҳаётлари ибрат ва ўрнак бўлишини насиб қилсин. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов  182
1 519 520 521 522 523 656