islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Арбаъийн” ҳадис тўпламлари муаллифлари

Ислом фатҳи етиб келган барча халқлар ҳаётида, анъаналарида, қадриятлари-ю, урф одатларида ислом ўз аксини топади. Зеро, барча мусулмонлар ислом шариатига мувофиқ турмуш кечиришга интилган. Шунинг учун бошқа барча амаллар қатори “арбаъийн” ҳадис тўпламларини ёзиш уламо-ю, шоирларнинг мақсадига айланган. Биз қўйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз. Муҳиддин Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий (ҳижрий 631-676 ). Имом, хофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари — Абу Закариё, лақаблари — Муҳйиддин. У зот “Арбаъийн” ҳадис тўпламини таълиф қилган. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мансур Абу Саъд Муҳиддин Найсобурий (вафоти ҳижрий 548 йил). Ўз асрининг Нишопур шаҳридаги шофеъийларнинг раиси эди. Нишопурнинг Турисис деб номланган жойида дунёга келганлар. Имом Ғаззолий қўлларида фиқҳ фанини ўргандилар. Нишопурдаги талабаларга дарс берганлар. У киши “Ал-мухийт фий шарҳил васийт”, “Ал-интисоф фий масаилил хилоф” каби китобларни ёзганлар.[1] Розиюддин Абул Хасан Муаббад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Солиҳ Тусий Найсобурий. Ҳижрий 524 йилда туғилганлар. Саҳиҳи Муслимни 30 ёшларида Фуровийдан ўқиб ўргандилар. Саҳиҳи Бухорийни Абул Маолий Форисийдан эшитиб ўргандилар. Имом Моликнинг “Муватто” асарларини Ҳибатуллоҳ ас-Саййидийдан эшитиб ўрганганлар. Тусий 617 йил, шаввол ойининг 20-куни вафот этдилар.[2] Юсуф ибн Ҳасан ибн Аҳмад Ибн Ҳасан ибн Абдул Ҳодий ас-Солиҳий Жамолиддин ибн Мибрад. (1436-1503 м, 840-909 ҳ). Ҳанбалийларнинг машҳур фақиҳ уламоларидан. Дамашқда дунёга келганлар.[3] Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Али ибн Осим ибн Зазон ал-Хозин ал-Асбаҳоний Абу Бакр ибн Муқрий. (754-837 ҳ). Қизил денгиз бўйидаги, Яман соҳилларидан биридаги Шаржа минтақасида дунёга келдилар. Бошланғич илмларни ўлкасидаги олимлардан олади. Илмга чанқоқлиги учун кейинчалик турли давлатларга сафар қилади. Ибн Муқрий фиқхга жуда қизиқар эди. Фиқҳ, тарих, наҳв фанларига оид кўплаб асарлар ёзганлар.[4] Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Аздий ас-Суламий. Тасаввуф олимлардан бири. (936-1021). Нишопур шаҳрида тўғилиб вафот этганлар. Имом Заҳабий айтадилар: У киши сўфийларнинг шайхи эдилар. Суфийликнинг тарихи ва табақалари тўғрисида кўплаб асарлар ёзган. Суламий юздан ошиқ асарлар ёзганлар. Тафсир фанига оид “Хақоиқ ат-тафсир”, “Тобақотус суфия”, “Муқаддамут тасаввуф” рисолалари, “Минҳожул орифийн”, “Рисолат фий ғолатотус суфия”, “Адабул фақри ва шароитуҳу”, “Адабус суҳбати” каби кўплаб китобларни ёзганлар.[5] Абдурразоқ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тобасий. У киши Нишопур шаҳрида яшаган. Самъоний айтадилар: Тобасий узоқ юртлардан келган кишиларга китобларни ўқиб берар ва уларга кўплаб фойдаларни келтирганлар. Айтишларича, Саҳиҳ Муслим китобини 18 марта Муҳаммад ибн Фазл Фаровийга ўқиб берганлар. У киши ҳижрий 538 йили робиул аввал ойида Нишопур шаҳрида вафот этдилар.[6] Тобасий “Арбаийн ал-мустахражату минас сиҳоҳи мин риваяти Муҳаммадийн” номли арбаийнларини ёзганлар. Тобасий ҳижрий 537 йили вафот этганлар. Али ибн Хасан ибн Ҳибатуллоҳ Сиқотуд дийн ибн Асокир ад-Димашқий (ҳ. 499-571 м. 1105-1176). Шом диёрининг муҳадиси, Самъонийнинг сафардаги шериклари эдилар. Дамашқ шаҳрида дунёга келдилар. У киши кўплаб китоблар ёзганлар, улардан: “Тариху Димашқ ал-кабийр”, бу китоб “Тарих ибн Асокир” номи билан машҳур. Абдул Қодир Бадрон ушбу китобни мухтасар қилиб “Таҳзийб тарихи ибн Асокир”. Ушбу мухтасар китоб ҳозирда ҳам чоп қилинмоқда. Ибн Асокир “Арбуъна ҳадисан мин арбаъийна шайҳан мин армиъийна мадийнатин” номли арбаъийнларини ёздилар.[7] Аҳмад ибн Абдурраззоқ ибн Шайҳ Муҳаммад ибн Зайд ибн Иброҳим ибн Шайҳ Анқарий. Анқарий улумул қуръон ва қироатдан мутаҳасисликка эга эдилар. Аҳмад ибн Абдуррраззоқда Қуръонни ёдладилар. Ҳадис илмини Абдуллоҳ...

156 нафар ўзбекистонлик Яқин Шарқдаги қуролли ҳудуддан Ўзбекистонга қайтарилди

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади, дейилади хабарда. “Спутник”нинг ANHA агентлигига асосан хабар тарқатишича, Сурия курдлари ИШИД жангариларининг хотинлари ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширган. Суриянинг Камишли шаҳрида ўтказилган матбуот-анжуманида курдларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари жангарилар оилалари аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани ҳақида эълон қилган.  Манба: www.kun.uz 706

Ҳасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти ва илмий мероси

Ҳанафий мазҳабининг вужудга келишида ва тарқалишида беқиёс ҳизмат кўрсатган фақиҳлардан бири бу-кўплаб манбаларда Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари ичида Зуфар ибн Ҳузайл, имом Абу Юсуф, имом Муҳаммадлардан кейин тўртинчи ўринда зикр қилинадиган олим Абу Али Ҳасан ибн Зиёд Луълуъий раҳимаҳуллоҳдир. Марварид сотиш билан шуғулланганлари учун мужтаҳид олим “Луълуъий” нисбаси билан ҳам машҳур саналади. Шу билан бирга Абу Алий Ҳасан ибн Зиёд 734 милодий йилда (ҳижрий 116 йил) Куфа шаҳрида туғилади. Кичкиналигидан илм олишга қизиқиб, киришган Ҳасан ибн Зиёд кўп йиллар давомида Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илм халқаларига боради ва калом, фиқҳ ва ҳадис илмидан таълим олади. У зот барча нақлий ва ақлий илмларни ўрганиб, мужтаҳид даражасига эришади. Ҳасан ибн Зиёд Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби мутлоқ мужтаҳид бўлмасаларда, мазҳаб ичида жуда кучли саналган ижтиҳод эгаси эди. У кишининг мужтаҳид олим эканликларини таъкидлаб Яҳё ибн Одам раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Мен Ҳасан ибн Зиёддан кўра фақиҳроқ одамни учратмадим”. Шу билан бирга имом Ҳасан ибн Зиёд муҳаддис сифатида ҳам эъзозланади. Зеро, Муҳаммад ибн Самоъа айтади: «Ҳасан ибн Зиёддан эшитганман, у киши шундай деган эди: “Ибн Журайждан 12000 (ўн икки минг) ҳадис олдим. Уларнинг ҳаммаси фақиҳлар билиши керак бўлган, улар учун зарур ҳадислар эди”. Ҳасан ибн Зиёд жуда ақлли, зеҳнли, барча Ироқ олимлари сўзларини ёд олган эди. У устозидан илм-фан ўрганиб, кейинчалик кўплаб шогирдлар тарбиялади. Жумладан, Муҳаммад ибн Сабаъ ал-Қодий, Муҳаммад Салжий, Шуъайб ибн Айюб раҳматуллоҳи алайҳлар каби ҳанафий олимларни санаш мумкин. Ҳасан ибн Зиёд Луълуийнинг ал-Мужаррад асари наводир асарлар сирасига киради. Мазкур ал-мужаррад асарида Ҳасан ибн Зиёд имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан фиқҳий масалаларни ривоят қилган. У киши яна “адабул-қозий”, “маъонил-иймон”, “ан-нафақот”, “ал-харож”, “ал-фароиз”, “ал-васояа”, “ал-амолий” каби бир қанча китоблар муаллифи ҳисобланади. Куфада узоқ вақт таълим олиб илм ўргатганларидан кейин 194 йилда Куфа аҳлига Ҳафс ибн Ғиёс раҳматуллоҳи алайҳдан кейин қозилик қилади. Аммо кейин бу лавозимдан ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди. У ўз ҳаётини Исломга бағишлаб, зуҳд йўлини танлади. Ҳасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ 819 милодий санада (ҳижрий 204 йил) вафот этганлар. 4-курс талабаси Жумабоев Аваз Алижон ўғли 779

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди. ✅ Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди: 👉 Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи; 👉 Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи; 👉 Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати; 👉 Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати. Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига  бириктирилди. ✅ Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади: 👉 ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган; 👉 айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган; 👉 Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган; 👉 профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар. ✅ Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди: 👉 Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи; 👉 Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи; 👉 Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати; 👉 Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати. Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Ички ишлар вазирлигига  бириктирилди. ✅ Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади: 👉 ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган; 👉 айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган; 👉 Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган; 👉 профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар.           1 651

ИСЛОМ БИНОСИГА ПУТУР ЕТКАЗМАЙЛИК

Бино ғиштдан қад кўтаради. Унинг мустаҳкамлиги ғиштларнинг маҳорат билан бир-бирига жипс қилиб терилишига боғлиқ. Мабодо бунга амал қилинмаса, албатта, бу хатолик куни келиб бинога зарар етказиши тайин. Бу мисолни бежиз келтирмадик. Шу ўринда, Ислом биноси – мўмин-мусулмонларнинг бирдамлиги ҳақидаги баъзи тушунчаларни баён қилмоқчимиз. Динимизда мўмин-мусулмонлар бир-бирига туғишган ака-укалардек яқинлиги, бир тану бир жон эканлиги ҳақида кўп ва хўб баён қилинган. Қуръони Карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларда бунга далиллар бор. Мўмин-мусулмон биродарларнинг бир-биридан юз ўгириши, ишончсизлик билдириши, қарама-қаршилик қилиши, ўзаро ҳурматсизлик билан муомалада бўлиши кескин қораланади. Бу нафақат ташқи жиҳатдан, балки ички дунёга нисбатан ҳам тааллуқлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида мусулмонларни бир қилишга, қалбларини бир-бирларига улфат қилишга қаттиқ уринганлар. Ҳатто Яратган Роббиларига муножат қиладиган жараён – намозда ҳам саф тортиб туришлари, сафлари текис ва жипс ҳолатда бўлиши, ораларда бўш жой қолмаслиги уқтирилади. Бунинг акси эса, қаттиқ қораланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Сафларингизни тўғриланглар, оралардаги бўш ўринларни тўлдиринглар, сафларингизнинг текис бўлиши – намозларингизнинг мукаммал адо этилишига сабаб бўлади. Сафларда баробар, жипс ҳолда турилиши, ораларда бўш жой қолмаслиги қалбларингизнинг бир-бирига мувофиқ бўлишига сабаб бўлади, акс ҳолда, қалбларингиз бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолади, Аллоҳ таоло юзларингизни қарама-қарши қилиб қўяди”, деган мазмундаги йигирма-ўттизга яқин ҳадислар ворид бўлган. Сизнинг эътиборингизни қаратмоқчи бўлган жиҳат шуки, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, Аллоҳ таолонинг изни ила юртимиз масжидларида осойишталик, эмин-эркинлик билан жамоат намозлари адо қилиб келинмоқда. Одатда имом-хатибларимиз беш маҳал фарз намозларда сафларнинг текис бўлишига қаттиқ эътибор қаратадилар. Ҳаммамизнинг қувонишимизга сабаб бўлаётган ҳолат, Рамазонда масжидларимизнинг таровеҳ намозларига лиқ тўла бўлаётганлигидир. Лекин масаланинг яна бир тарафи борки, бу инсонни маҳзун қилади. Етарли билимга эга бўлмаган намозхонларимиз фарз, таровеҳ, нафл намозларида сафларга бепарво муносабатда бўлмоқдалар. Жамоат кўплигидан намоз масжид хонақоҳи, ҳовлисида ва баъзан масжиддан ташқарига чиқилган ҳолда адо этилмоқда. Шу ўринда, шахсий кузатувимиздан келиб чиққан ҳолда бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ҳуфтоннинг фарз намозига азон, такбир айтилганда масжид асосий биноси ярмигача тўлади, баъзан 10-15 саф қолиб кетиб, қолганлар масжид ҳовлисидан, ташқаридан жой эгалламоқдалар. Шу тариқа имомга иқтидо қилиб намоз ўқимоқдалар. Бу балки кўпчилигингизга таниш манзарадир-а? Бунинг сабабини суриштирсангиз, деярли арзирли важ кўрсатилмайди. Кимдир исиб кетганини, кимдир яна бошқа шу каби зарурат даражасида бўлмаган баҳонани айтади. давоми бор…. ТИИ ўқитувчиси Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ   822
1 523 524 525 526 527 732