islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Иситмали касалликларда совуқ сув билан вужудни намлатардилар. Бу усулни ҳозирда ҳам тавсия этиш мумкин. Заҳарланганда дарҳол ошқозонни бўшатиш учун қустирардилар ва елканинг уч жойидан қон олдирардилар. Сил билан оғриб ва йўталиб балғам чиқарганларни  Мадинадан таш-қарига чиқарар ва тоғда чўпонларнинг ёнига қўйиб келардилар. Шу билан бирга уларга кўп сут ичишларини тавсия этардилар. Очиқ ҳавода даво топган бу беморлар, маълум бир муддатдан сўнг Мадинага соғлом ҳолда қайтарди. Микроб ва лаборатория бутунлай номаълум бўлган у қоронғу жоҳилият даврида Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу касалликка қўйган ташхис (диагноз), даволаш усуллари жуда ҳам диққатни ўзига тортади ва бугунги кунда сил касаллигига чалинганларни даволаш учун кенг қўлланаётган  даволаш усули билан айни асосларга эгадир. Бундай маслаҳатлар жуда ҳам кўп бўлиб, биз улардан айримларинигина келтирдик холос. Улар билан ҳадис ва сийрат китобларида батафсилроқ танишиб чиқишимиз мумкин. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши ўзига, тобим йўқ, деган Собитга: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди. «Ҳа», деб жавоб берди у. «Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Лаа шофия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди[1]». Тўртовлари ривоят қилишган. Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича: «Эй, Аллоҳим! Одамларнинг Роббиси! Шиддатни кетказгувчиси! Шифо бер. Ўзингдан ўзга шифо бериувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма Роббан наси, изҳибил баъса. Ишфи. Анташ шафии. Лаа шифаъа иллаа шиффаъука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар[2]». Икки Шайх ривоят қилишган. Ҳар бир дам солувчи беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг беморни ўша ўнг кафт билан силамоқ керак. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон биздан бир инсоннинг тоби йўқ бўлса, уни ўнг қўллари билан силаб, «…изҳибил баъса»ни охиригача ўқир эдилар. У зотнинг ўзлари хаста бўлиб, оғирлашиб қолганларида, ўзлари қиладиганга ўхшатмоқчи бўлиб қўлларидан ушладим. Шунда У зот қўлларини қўлимдан тортиб олдилар. Сўнгра: «Эй, Аллоҳим, мени мағфират қилгин. Мени олий рафиқ ила бирга қилгин», дедилар. Кейин назар солсам, қазо қилибдилар». Муслим ривоят қилган. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёдаги охирги лаҳзаларини сиз билан биз умматларга сўзлаб бермоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг ҳужраларида ва бошлари у кишининг қўйинларида туриб олий рафиққа интиқол қилганлар. Шунинг учун у зот алайҳиссаломнинг охирги кунлари, соатлари ва лаҳзалари ҳақидаги ривоятларнинг кўплари айнан Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан келади.  4-курс талабаси Махсумов Мақсуд [1] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987й. [2] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987й. 976

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Бугунги кунда барча соҳадаги кашфиёт ва тараққиётнинг асосий омили суннат эканлиги кўп бора ўз исботини кўрсатмоқда. Шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қўлга киритилаётган кўплаб ютуқлар ва кашфиётларга ҳам суннат асосида эришилмоқда. Қуйида шунга доир  баъзи намуналарни келтириб ўтамиз. Ёруғликда ётишнинг зарари. “Ал-Араб” газетасининг 1999 йил, 14-15 май куни учун чикқан 5620-сонининг охирги саҳифасида “Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади”, деб номланган илмий мақола чикди. Унда АКШнинг Флорида штатидаги “Пенсилвания” дорулфунуни тиб факултетида олиб борилган ил­мий тажриба натижаси ҳакида сўз боради. Док­тор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган 479 нафар 2 дан 22 ёшгача бўлтан беморлар устида олиб борилган тажрибадан маълум бўлишича, 479 бемордан 10 фоизи қоронғуда, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар экан. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлашдан бўлар экан, деган хулосага келинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иборанинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига-да келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани мўъжизадир[1].             Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Идишларнинг устини ёпинг. Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг. Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшик-ларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳ-нинг исмини зикр қилиб қуйсин.  Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уй-ларига ўт қўйиб юборур”, дедилар”. Абу Довуднинг лафзида: “Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнииг ис­мини зикр қил. Идишинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил[2]”, дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқалар-нинг кўзига арзимас бўлиб кўринса ҳам аслида ўта муҳим бўлган  ишлардан хабар бермокдалар. Ушбу амри набавийга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади. Чироғни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чирокдан оила иқтисодига зарар етиши турган гaп. Пайғамбаримиз алайҳиссалом умримизни роҳату фароғатда ўтказиб, Аллоҳ таолонинг ризолигига эришмоқлигимиз учун қуйидагиларга доимо амал қилишимизни буюрганлар. Доимо тоза-покиза таомларни енг. 2. Таомни ўта иссиқ ва ўта совуқ ҳолда еманг. 3. Кўп чайнаб, секин енг. 4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг. Доимо овқатдан тўймаган ҳолда туринг, кўп еманг. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг. Хурмо ейишни кам этманг. Узум, хурмо ва зайтун, Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қув-ват беради. Чарчаган вақтингизда ширинликлардан енг. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг. Овқатланаётганда доим яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин. Асал еб туринг, у минг дардга даводир[3]. Бундан ташқари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи оғриганларга доимо асал ва хурмо ейишни тавсия этардилар. Замбуруғ сувини ҳам ишлатишни тавсия этгандиларки, ушбу тавсия этилган “дори” бугунги кунда асримизнинг бир мўъжизаси (пенициллин) сифатида қабул қилинмоқда[4]. 4-курс талабаси Махсумов Мақсуд [1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Иймон. – Т.: Ҳилол нашр. 2013й. – 342...

Баҳрайн ислом банкида «виртуал муслима» иш бошлади.

• Қиролликдаги исломий банк хизматларининг интеграция бўйича етакчи провайдери бўлган Баҳрайн Исломий банки ўзининг биринчи виртуал ишчиси «Дана» исмли дастурини ишга туширгани ҳақида эълон қилди. • У энг оддий портфолио маҳсулотлар ва хизматларни яратиш жараёнида ижодий технологияларни ривожлантириш билан шуғулланади, деб хабар қилади tradearabiya.com сайти. • Бу эса Баҳрайн Исломий Банки мақсадларига мос келади, яъни мижозларнинг пул билан боғлиқ савол ва муаммоларининг ечимини енгиллаштириш, шунингдек кундалик транзакцияларини осон ва қулайлик билан амалга ошириш имконини беради, деб банк ўз баёнотида маълум қилди. • «Дана» аҳолини банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаб туриши билан бирга, уларга техник ва молиявий тенденциялар бўйича рақамли консультация ва ғояларни тақдим этишда, шунингдек банк мақсадига мувофиқ банкнинг мижозлар билан ўзаро ҳамкорликни рақамли платформаларда такомиллаштиришига кўмаклашишда муҳим ўрин касб этади, деб хабар беради islam.ru сайти.. Таржимон: ТИИ 2-з гуруҳ талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 754

Убайдуллоҳ ибн Масъуд роҳматуллоҳи алайҳ

      Мовароуннаҳрда  муқаддас ислом дини кенг тарқалиб, миллатнинг қон-қонига сингиб кетгандан сўнг, ушбу диёрдан забардаст дин пешволари, етук қомусий уламолар етишиб чиқди. Улар ўз даврларида илму маърифатни пухта эгаллаб, исломий таълим ва тарбия соҳасида ўзига хос тамал тошини қўйганлар. Айнан Ўрта Осиёда IX-XII асрларни “Ислом ренессанси”, яъни “Ислом уйғониш даври”дейилиши бунинг ёрқин мисолидир. Мовароуннаҳрда мўғуллар босқинига қадар ислом дини ва аҳкомлари юксак тараққий этган. Чингизхон босқини оқибатида эса исломий ўлкалар хонавайрон этилиб, муқаддас даргоҳларнинг кули кўкка совурилган. Лекин шунга қарамай дин омонатини жонни сақлагандай авайлаб келгуси авлодга етказган дин пешволарига тарих гувоҳдир. Шундай қомусий уламолардан бири таржиҳ соҳибларидан бўлмиш Убайдуллоҳ ибн Масъуд роҳматуллоҳи алайҳдирлар. У кишининг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содруш шарийъа ал-Аcғар ибн Масъуд ибн Тожуш шарийъа Мах­муд ибн Содруш шарийъа Ахмад ибн Жамолиддин Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдир. «Содруш шарийъа ал-Аcғар» «кичик Содруш ша­рийъа» деганидир. У кишининг катта боболарининг лақаби ҳам Содруш шарийъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун, катта бобо «Содруш ша­рийъа ал-Акбар» — «Катта Содруш шарийъа», набира эса «Содруш шарийъа ал-Аcғар» — «Кичик Содруш шарийъа» деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини «Содруш шарийъа биринчи» ва «Содруш шарийъа иккинчи» деб ҳам фарқлаганлар. Аммо Содруш шарийъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий роҳматуллоҳи алайҳга нисбатан ишлатилган. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий р.а. Бухоро шахрида илму маърифат булоғи бўлган, ўз бағрида етук фақиҳ уламоларни тарбия этган оилада таваллуд топдилар. Боболари имом Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъанинг тарбиялари натижасида машҳур аллома бўлиб етишдилар.  Ўша даврда Бухорода ҳукм сурган таҳликали вазият Содруш шарийъа оиласини Хуросон томонга, яъниким Кирмон шаҳрига кўчиб келишга мажбур қилди. Убайдуллоҳ ибн Масъуд у ерда боболари қўлларида таълим ва таҳсилни давом эттирадилар. Манбалардаги  маълумотларга кўра боболари Кирмон шаҳрида вафот этганлар. Кейинчалик у зот Кирмонни ташлаб, ўша даврда Хуросоннинг йирик марказларидан бири бўлмиш Ҳирот шаҳрига келадилар ва илмий фаолиятларини шу ерда давом эттирадилар. У кишиниг қалби доимо она ватан Бухорога қайтиш илинжида бўлган.          Убайдуллоҳ ибн Масъуд р.а.нинг насаблари улуғ саҳобий Убода ибн Сомит р.а.га бориб тақалади.У кишига “Убодий” нисбасининг берилиши ҳам шу сабабдандир. “Маҳбубий” нисбати ҳам боболаридан бирларига бориб тақалади.         У зотнинг устозлари силсиласи қуйидагича: Шайхул имом муфтий Имомзода Имомиддин Заранжарий. Бакр ибн Муҳаммад Заранжарий Имом Сарахсий Имом Ҳалвоний Абу Али Насафий Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс Сағир Абу Ҳафс Кабир Имом Муҳаммад Имом Абу Ҳанифа р.а. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий замонасининг кўзга кўринган алломаларидан бўлиб, айниқса, усулул фикҳ ,фуруъул фикҳ, хилоф, жадал, ҳадис, наҳв, луғат, адабиёт, илми калом, мантиқ каби илмларда пешқадам бўлганлар.У кишининг таълим беришда ўзига хос услублари бўлиб, толибларга таълим бериш жараёнида масалаларнинг туб моҳиятини англаб етиш учун ўта дақиқлик ва илгари ҳеч ким пайқамаган нозик нукталарга жиддий эътибор қаратганлар. Тасниф этган рисола ва шарҳ китобларида ҳам у кишидаги фанга хассослик билан ёндашув яққол намоён бўлади. “Ниқоя” номли китобларининг дебочасида айтадиларки: “Мен баъзи илм таҳсил қилувчиларнинг“Виқоятур ривоя” матнларини ёд олишликда ҳимматларининг камайиб кетганини кўрганимдан сўнг, толиби илмлар ҳифз қилишлари лозим бўлган “Мухтасарул виқоя” асарини таълиф этмоққа киришдим.”Ҳидоя” масалаларини ўз зеҳнида ҳозир бўлишини маҳбуб кўрган ҳар қандай инсон ушбу “Мухтасарул виқоя”ни ёд олмоғи лозимдир. Кимники вақти тиғиз...

Таълимни бошқариш бўйича $1 млн.лик лойиҳага старт берилди

Халқ таълими вазирлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Digital Knowledge Co. Ltd компанияси (Япония) таълимни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳага старт берди. 31 май куни ХТВ, JICA ва Digital Knowledge Co. Ltd вакиллари мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича баённомани имзолаган. Лойиҳа таълимни бошқариш тизимини жорий этиш орқали мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш, вилоятларда ягона таълим сифатини таъминлаш ҳамда давлат ва нодавлат мактабларида таълим сифатини оширишга қаратилган. 1 млн. долларлик мазкур лойиҳа давлат-хусусий шерикчилик шаклида амалга оширилади. Лойиҳа JICA ажратган грант ҳисобига молиялаштирилади. Digital Knowledge Co. Ltd компанияси мутахассислари янги лойиҳани амалга оширишда қатнашади. Жумладан, лойиҳа доирасида вилоятларда жойлашган 14 та синов мактабида таълимни бошқариш тизими жорий этилади (ҳар бир вилоятда биттадан мактаб). Лойиҳа доирасида япониялик мутахассислар синов мактаблари фаолияти ва ўқитиш методларини ўрганади. Ҳамкорликда қилинган иш натижаларига кўра ўқитувчилар Ichishin Holdings Group, Meiko Network Japan, Gakusho ва Япониянинг бошқа етакчи компанияларининг ўқув дастурлари ва материаллари бўйича масофавий таълимдан ўтади. Мазкур дастур ва материаллар таржима қилиниши ва Ўзбекистон стандартларига мослаштирилиши ҳам режалаштирилган. Компютер тест тизимини маҳаллийлаштириш мазкур лойиҳанинг асосий қисмларидан бири бўлади. Маҳаллийлаштирилгандан сўнг мазкур тизим орқали синов мактабларидаги ўкувчилар имтиҳондан ўтказилади. Лойиҳа доирасида япониялик мутахассислар нодавлат таълим муассасалари вакиллари учун ҳам таълим тизимини бошқаришнинг афзалликлари ва электрон ўқув материалларини яратиш бўйича бир қатор тадбирлар ташкил этишни режалаштирган. Яратилган ўқув материаллари давлат мактабларида синовдан ўтказилади. Манба:http://minbar.uz 812
1 524 525 526 527 528 736