islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тафсир илмининг аҳамияти

Қуръони карим оятларининг маъноларини фаҳмлаш ва уни тафсир қилиб, ўзгаларга очиқлаб бериш шундай буюк фазилатки, бу фазилат Аллоҳ хайр беришни ирода қилган бахтли кишиларгагина насиб бўлади. “Бу умматнинг денгизи ва буюк дин олими” деган шарафли номга сазовор бўлган Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Қуръони каримни тафсир ва таъвил қилишда ўз даврининг ҳар қандай вакилидан олдинлаб кетиб, пешқадам бўлган ва “Қуръон таржимони” деган ном билан шуҳрат қозонган. Мазкур улуғ саҳобий ўсмирлигидаёқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак назарларига тушиб, У зотнинг дуою таважжуҳларидан баҳраманд бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига “Эй Аллоҳ, уни динни тушунадиган қилиб қўй ва унга таъвилни ўргат!”, деб дуо қилган эдилар. Мазкур дуонинг ижобати ўлароқ келажакда Аллоҳ таоло ёш саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббосни Ўз каломининг сир-асрорларини тушунадиган қилиб қўйди ва бу зот юқорида айтилганидек, “Қуръоннинг таржимони” деган улуғ унвонга ноил бўлди. Агар дунёда тафсир илмидек шарафли бир илм йўқ, десак, сира ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Зеро, тафсир илми орқали оламлар Раббисининг каломи тушунилади. Шу илм орқали Парвардигор билан суҳбат қурилади. Бу илм Аллоҳнинг сўзларини тадаббур қилишга ёрдам беради. Тафсир илмида китоб ёзганларнинг энг буюги бўлмиш Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ шундай деган эдилар: “Қуръони каримни ўқиб, қори бўлиб, лекин Унинг таъвилини билмайдиган инсондан ажабланаман. Бу аҳволда у қандай қилиб ўқиётган нарсасидан лаззат оларкин?!”. Ҳа, Қуръон ўқишни билиб, тафсиридан, унда яширинган хазинаю дафиналардан, ундаги макнун сир-асрорларидан бехабар бўлган инсон жуда кўп лаззатдан бебаҳра инсон бўлади. Тафсир фани илм толиби ва қолаверса барча мусулмонларнинг энг биринчи ўринда аҳамият қаратиши лозим бўлган илмлардан биридир. Зеро, ҳар қандай илмнинг шарафи ўша илм орқали билинадиган ва ўрганиладиган нарсанинг шарафига боғлиқдир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, тафсир илми ҳамма илмлардан муқаддам ва ҳаммасидан устун эканлигига амин бўламиз. Зеро, Ислом динидаги барча илмлар, барча фиқҳий ва шаръий билимлар, ботинию зоҳирий илмлар, латоифу фавоидлар, нафс тарбияси, одобу ахлоқ, ижтимоий хулқлар, муомалоту муносабатлар, ақоиду тавҳид билимлари, барча-барчаси аслида мана шу Қуръони каримдан чиқиб келади, унга қайтади ва ундан таралади. Кимки, тафсир билимини ўрганиш ва Қуръони Каримни тафсир қилишга бел боғлаган экан, бу илм уни диндаги барча илмларни эгаллашга етаклайди. У истасин, истамасин араб тилининг фасоҳату балоғатини чуқурроқ фаҳмлашга мажбур бўлади, араб тилисини мукаммаллаштиришга эҳтиёж сезади ва бу борада ўз устида ишлайди, фиқҳ ва унинг усуллари билан танишади, ояти карималардан муҳкаму муташобеҳ, носиху мансух, ому хос, мутлақу муқайяд ва ҳоказоларни ўрганади. Чунки, буларнинг бари Қуръони Карим ўз ичига олган нарсалардандир. Шундай қилиб, муфассир то Қуръони Каримни тўлиқ тафсир қилгунча бошқа неча-неча китобларга мурожаат қилади. Натижада бу жараён сўнгида унинг ўзи ҳам илмда етуклик даражасига етади. Илмда қадами собит бўлган, Аллоҳ таоло “илмда собитқадам бўлганлар эса …” (Оли Имрон сураси: 7-оят), дея сифатлаган зотлар қаторига қўшилади. Ҳа, Тафсир илми инсонни том маънода олим қиладиган ва диндаги бошқа барча илмларни ҳам эгаллашига туртки бўладиган илмдир. Имом Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзлари ҳам сўзимизнинг ёрқин далилидир. У киши шундай дейдилар: “Илмнинг аввали Аллоҳнинг каломини ҳифз қилиб, Унинг маъноларини тушунмоқдир. Аллоҳнинг китобини фаҳмлашга ёрдам берадиган бошқа барча нарсалар ҳам шу илм қаторида вожибдир”. Шунинг учун ҳам тарих ва кунимизга назар солсак, Қуръони Каримни тафсир қилган олимлар бошқа илмларда ҳам пешқадам бўлганликларининг гувоҳи бўламиз....

“ИХТИРО ВА НОШИРЛИК ҲУҚУҚЛАРИ” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 8 апрель куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Бурҳониддин домла Аҳмедовнинг 402-гуруҳ талабаларига “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” фанидан “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Бурҳониддин домла Аҳмедов очиқ дарсда янги мавзуни ёритиб берди. Ўқитувчи мавзуга киришишдан олдин унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. “Ихтиро ва ноширлик ҳуқуқлари”ни шаръий далилларга асосланган ҳолда ҳаётий мисоллар билан батафсил баён қилиб берди. Шу билан бирга, талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам қониқарли жавоблар берди. Ўқитувчи очиқ дарсда савол-жавоб усулидан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва ўз олдига қўйган мақсадига эришди. Мазкур очиқ дарсга  Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров,  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, Сифат комиссияси раиси С.Арипов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари  Ё.Бухарбаев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари Я.Раззақов, Ф.Жўраев, М.Жўраев, Қосим Абдуллоҳ, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ш.Ибрагимов қатнашиб, таҳлил қилдилар ва уни ижобий баҳоладилар. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 751

Тошкент ислом институтида “Қорилар мусобақаси-2019” кўрик танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш ва уни гўзал тиловат қилиш йўналишларида Республика миқёсида “Қорилар мусобақаси” ўтказиб келинмоқда. Энг қувонарлиси, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида кенг кўламли ҳамда бир неча босқичли “Қуръони мусобақаси” юқори кайфиятда ўтказилди ва ушбу мусобақа юртимизга нур, халқимиз қалбига сурур олиб кирди. Ҳақиқатда ҳам, бу ташаббус ва ислоҳотлар гўзал ва хайрли ишлар сирасидандир. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек: وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ “…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1]. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади” деб таъкидлаган. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтимизда ҳам ҳар йили Республика миқёсида ўтказиладиган мазкур мусобақага йўлланма берувчи “Қорилар мусобақаси”ни ўтказиш анъанага айланган. Жорий 2019-йил 9-апрелъ куни институт талабалари ўртасида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “ҳифз” (яъни, Қуръонни тўлиқ ёд олганлар) ҳамда “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш) йўналишларида “Қорилар мусобақаси” ўтказилди. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов,  “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Валихон қори Азимбоев, Муроджон қори Кабиров, Абдулбосит қори Қобилов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Жасур қори Кулбоев. Котиб ва ҳисобчи: Жаҳонгир қори Рўзиев. Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: “Ҳифз” йўналишида мутлоқ ғолиб: Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс); “Ҳифз” йўналиши 18-25 ёш: Биринчи ўрин: Тожиддинов Ҳабибуллоҳ (3 курс); Иккинчи ўрин: Ҳомидов Муҳаммадюсуф (1 курс); Учинчи ўрин: Иззатуллаев Файзуллоҳ (2 курс). “Ҳифз” йўналиши 25-40 ёш: Биринчи ўрин: Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс); Иккинчи ўрин: Ходжалиев Ёдгор (2 курс); Учинчи ўрин: Отахонов Адҳам (3 курс). “Тиловат” йўналиши 18-25 ёш: Биринчи ўрин: Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф (4 курс); Иккинчи ўрин: Ҳомидов Ҳикматуллоҳ (1 курс); Учинчи ўрин: Муҳаммадсолиев Сайфуллоҳ (3 курс). “Тиловат” йўналиши 25-40 ёш: Биринчи ўрин: Тўрақулов Иброҳим (1 курс); Иккинчи ўрин: Абдураҳмонов Шерзод (2 курс); Учинчи ўрин: Шарипов Назар (3 курс). Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Жаҳонгир қори Нематов, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири [1] Мутоффифийн сураси, 26-оят. 835

“Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ташкил этилган футбол мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, шу йилнинг 8-апрель куни “Ижтимоий фанлар” кафедраси ҳамда “Ходимлар” жамоалари финалда ўз омадларини синаб кўрдилар. Ўйин якунида “Ходимлар”жамоаси, “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Шундай қилиб, фахрли биринчи ўрин “Ходимлар” жамоасига, иккинчи ўрин “Ижтимоий фанлар” кафедраси, ҳамда учунчи ўрин “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоаларига насиб этди. Мусобақанинг тақдирлаш жараёни ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Турли номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди: – “Энг яхши ўйинчи” номинацияси бўйича “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Аброр Мухтор Алий тақдирланди. – “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Козимхон Асроров тақдирланди. – “Энг яхши тўпурар” номинацияси бўйича ғолиблик “Ходимлар” жамоаси аъзоси Акром Умаровга насиб этди. – «Энг яхши дарвозабон» номинацияси бўйича ғолибликни “Ходимлар” жамоаси аъзоси Абдуҳаким Олимов қўлга киритди. – «Энг яхши ҳимоячи» номинацияси бўйича ғолиб “Ходимлар” жамоаси аъзоси Ҳошимжон Аманов бўлди. Мусобақа якунида ғолиблар ҳамда барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва «Мақтов ёрлиқ» лари билан тақдирландилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 885

“Тарихул исломий” асари муаллифи Маҳмуд Шокир роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Ислом тарихчиси, етук олим Шайх Абу Усома Маҳмуд ибн Шокир Сурия пойтахти Дамашқнинг шимоли-шарқида жойлашган Ҳараста вилоятида рамазон ойида ҳижрий 1351-йили (мил. 1932) таваллуд топган. У дин-диёнат, илм ва саҳоват билан машҳур бўлган оилада тарбия топди. Маҳмуд ибн Шокир ҳижрий 1371-йил (мил. 1952)га қадар бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олди. Шаръий илмларни баъзи аҳли илмлардан ўз юртининг масжидларида ўрганди. Сўнгра Сурия (Дамашқ) университетининг география факультетига кириб, 1956-1957-йилларда ушбуфакултетнитугаллайдивагеографиянингбашарий, табиий ва иқлимий тоифадаги дипломни қўлга киритади. Кейинчалик у мажбурий ҳарбий хизматга офицерлар олий мактабига киради. У ердан офицер унвонини олиб чиқади. 1960-йил Суриянинг Фаластин билан чегарадош ҳудудига артилерия офицери сифатида юборилади. Ҳарбий хизматдан кейин тадрисга қайтади ва Суриянинг турли минтақаларида талабаларга дарс беради. Маҳмуд Шокирни ислом уммати, уларнинг Аллоҳ таоло динидан узоқлашиб кетгани натижада дунё таммадунидан орқада қолиб хорлик ва заифлик ҳолига тушиб қолгани жуда қаттиқ хавотирга соларди. У Ислом тарихи, унинг тармоқларини ўрганишга қаттиқ бел боғлади ва бунга чуқур меҳр қўйди. Маҳмуд Шокир Аллоҳ таолонинг унга бўлган инояти–етук истеъдод, илмий салоҳият ва изланувчанлиги билан ўзи танлаган ва меҳр қўйган  Ислом тарихи илми ривожига ката ҳисса қўшди ва бу соҳанинг йирик намоёндасига айланди. У ислом тарихига оид китобларни янгича йўналишда тасниф қилди. Маҳмуд Шокир Исломнинг ўтмиши ва бугунини ёритишда ўзининг нозик ва ёрқин ифодаси билан ажралиб турган. Ислом ва унинг шонли тарихига мусташриқлар ва уларнинг издошлари томонидан ёғдирилган туҳмату бўхтонларга ўзининг илмий асарларида асосли равишда раддиялар берган. У ҳижрий 1392- йили (мил. 1972) Саудия Арабистони мамлакатига кўчиб ўтади ва Имом Муҳаммад ибн Сауд ислом университетига айланган илмий институтлар ва университетлар бошқармаси билан шартнома тузади. Саудия Арабистонининг Ар-Риёз ва Ал-Қосим шаҳарларида ислом тарихи ва география фанлари профессори бўлиб ишлаган. У география ва ислом тарихига оид ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда бевосита қатнашган. Маҳмуд Шокир “الفكر الإسلامي الصحيح” китобини ёзишда қатнашиб, турли бузғунчи ғояларга қарши раддиялар берган. Шунингдек у магистир ва доктирлик каби илмий ишларнинг бир қанчасига раҳбарлик қилган. Бу кишининг икки юздан ортиқ исломий фикр, тарих ва географияга оид китоблари бўлиб, дунёнинг турли тарафидаги ёшу қари уларни севиб мутоала қилади. Бу зотни дунёга танитган шоҳ асар йигирмадан ортиқ жилдли «Ат-тарихул исламий» китоби бўлиб, уни Ислом тарихига оид энциклопедия дейиш мумкин. Бундан ташқари мусаннифнинг “Осиёдаги мусулмон халқларининг ватанлари” силсиласи таркибига кирувчи “Ғарбий Туркистон” асари 1970-йили биринчи марта чоп қилинган бўлиб, унда Туркистон, Қозоғстон, Ўзбекистон, Тукманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг мусулмонлар яшайдиган минтақалари ҳақида сўз юритган. Хусусан, мусанниф “Ғарбий Туркистон” асарида Ўзбекистон ҳақида сўз юритиб, унинг аҳолиси, жойлашган ҳудуди ва бу ҳудудда олдин мавжуд бўлган давлатлар ва кейинчалик юз берган советлар истилосини зикр қилади. Яна шунингдек Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Хива ва Бухоро каби йирик шаҳарларини ҳамда бу ҳудуднинг ката сув ресурслари ҳисобланган Сирдарё, Амударё ва Зарафшон дарёларини алоҳида зикр қилган. Кўпчилик мазкур «Ат-Тарихул исломий» китобининг соҳибида машқлик муаррих Маҳмуд Шокир Абу Усомани «Рисолатун фит-торийқи ила сақофатина» асарининг муаллифи, муҳаддис, шайх Маҳмуд Шокир Абу Феҳир билан адаштиради. Суриялик олим, муаррих, шайх Маҳмуд Шокир 2014 йил 23 ноябр, якшанба куни тонгда Саудиянинг пойтахти Риёздаги уйида вафот этди. Аллоҳ таоло бу зотни Ўзининг раҳмати ила ўрасин, бутун инсониятга, хусусан, ислом умматига қолдирган илмий меросини ва барча...
1 552 553 554 555 556 736